22.02.2022 йилдаги 86-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2022 йилдаги 86-сон
Дата вступления в силу
01.03.2022
Ҳужжат 01.03.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Белгилансинки, мазкур қарорга 3-иловада келтирилган масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.
мазкур қарорга 3-иловада келтирилган рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Паспортларнинг 9-бандида ушбу Низомнинг 8-бандига қўшимча равишда муайян фаолиятни амалга ошириш (ҳаракатларни бажариш) учун алоҳида талаб ва шартлар белгиланади.
11. Талабгордан ушбу Низом 10-банднинг ва паспортларнинг 5-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани рад қилиш тақиқланади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
Ваколатли орган хабарномага асосан ёки мазкур Низомнинг 48-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасига маълум қилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида «Лицензия» АТдаги реестрга маълумот киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Талабгор

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни юклайди.

Ўз хоҳишига кўра

2. Аризани кўриб чиқиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар паспортларининг (кейинги ўринларда — паспортлар) 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди (агар йиғим ундирилиши назарда тутилган бўлса).

3-босқич

«Лицензия» АТ ёки ЯИДХП

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик равишда рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органга (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборилади. Паспортларнинг 10-бандида белгиланган ҳолатларда ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида келишувчи органларга ҳам юборилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида

Ваколатли орган

Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.

Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда

4-босқич

«Лицензия» АТ

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

2. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга паспортларнинг 7-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади.

Реал вақт режимида

5-босқич

Талабгор

1. Хабарномада кўрсатилган йиғимни тўлайди (агар паспортларнинг 7-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлаш назарда тутилган бўлса).

1. Ўз хоҳишига кўра

«Лицензия» АТ

2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

2. Йиғим тўланганидан сўнг реал вақт режимида

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ихтисослашган сўйиш корхоналарида ҳайвонларни сўйиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда сотиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

объект номи, ҳайвон турлари;

амалдаги фаолият кўрсатиш манзили;

ихтисослашган сўйиш корхоналари учун қўшимча:

б) ихтисослашган сўйиш корхонасининг жойлашиш схемаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

7 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Ветеринария тўғрисида»ги ҳамда «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари талабларига риоя қилиш;

б) Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарори билан тасдиқланган норма ва қоидаларга риоя қилиш;*

в) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий тусдаги ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

5 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади)

12.

Изоҳ:

Ветеринария-санитария хулосаси — давлат ветеринария хизматининг ваколатли органлари томонидан ҳайвонларни сўйиш ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ветеринария-санитария хулосасида фаолият турлари бўйича ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш, боқиш, парваришлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар тартиб рақами кўрсатилади:

Т/р

Фаолият тури маҳсулот коди

Код

1.

Чорвачилик йўналишидаги объектлар:

қорамолчилик;

А1

қўйчилик ва эчкичилик, қоракўлчилик;

А2

йилқичилик;

АЗ

туячилик;

А4

чўчқачилик;

А5

2.

Паррандачилик (ғозчилик, ўрдакчилик, товуқчилик, беданачилик, куркачилик ва туяқушчилик)

А7

3.

Балиқчилик

В1

4.

Асаларичилик

В2

5.

Қуёнчилик

ВЗ

6.

Наслчилик-селекция йўналишидаги корхоналар

В4

7.

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни сақлайдиган ва сотадиган объектлар

С

8.

Ветеринария дори воситаларини сақлайдиган ва сотадиган объектлар

D1

9.

Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарадиган ва сотадиган объектлар

D2

10.

Қуйидагиларни қайта ишловчи объектлар:

гўшт;

G1

балиқ ва балиқ маҳсулотлари;

G2

асал ва асаларичилик маҳсулотлари;

G3

сут ва сут маҳсулотлари;

G4

ҳайвонотга мансуб хомашё.

G5

11.

Озиқа ва озиқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар.

К

12.

Бошқа номланмаган объектлар.

Р

13.

Ҳайвонларни сўйиш ва уларга дастлабки ишлов бериш, паррандадан ташқари, қолган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар.

U1

14.

Паррандаларни сўйиш ва дастлабки ишлов бериш, олинган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар.

U2

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳарфий-рақамли коди, вилоятга бўйсунувчи туман, шаҳарлар объектларига рўйхатга олиш рақамларини бериш учун тартиб рақамлари:

Т/р

Код

Номи

1

UZ

Ўзбекистон Республикаси

2

01

Қорақалпоғистон Республикаси

3

02

Андижон вилояти

4

03

Бухоро вилояти

5

04

Жиззах вилояти

6

05

Қашқадарё вилояти

7

06

Навоий вилояти

8

07

Наманган вилояти

9

08

Самарқанд вилояти

10

09

Сурхондарё вилояти

11

10

Сирдарё вилояти

12

11

Тошкент вилояти

13

12

Фарғона вилояти

14

13

Хоразм вилояти

15

14

Тошкент ш.

Рўйхатга олиш рақами белгилардан ташкил топган ва қуйидаги структурага эга:

Мисол учун:

Uz 01-002/G4-001/E

1-белги — Ўзбекистон Республикаси коди

Uz — Ўзбекистон Республикаси,

2-белги — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри коди

01 — Қорақалпоғистон Республикаси,

3-белги — вилоятга бўйсунувчи туман (шаҳар) коди

002 — Нукус ш.,

4-белги — маҳсулот тури коди

G4 — сут,

5-белги — объектнинг рўйхатга олиш рақами

001 — объект

6-белги — экспортчи коди

Е — экспортчи

Мазкур паспорт қоидалари фуқаролар томонидан уй шароитларида сўйилган ҳайвон гўшти ва сўйиш маҳсулотларига ҳамда шахсий истеъмолга мўлжалланган, республика ҳудудида муомалага чиқарилмайдиган гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилмайди.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия, нефть маҳсулотларини реализация қилиш учун хабарномалар юбориш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг («Ўзнефтгазинспекция») ҳудудий бўлимлари.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

аризада қуйидаги фаолият турларидан бири ёки бир нечтаси кўрсатилади:

а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

б) автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали сиқилган газни реализация қилиш;

в) автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш;

г) газ тўлдириш станциялари ёки газ тўлдириш пунктлари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш;

д) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш;

е) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш;

ё) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш;

ж) нефть маҳсулотларини реализация қилиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилишда:

объектлар лойиҳаларининг Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги;

объектларнинг лойиҳаларига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги;

корхонадаги мавжуд ўрнатилган технологик асбоб-ускуна ва агрегатларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги;

барча технологик жараёнлар бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилиб, буюртмачи томонидан тасдиқланган технологик регламентларнинг мавжудлиги;

корхона томонидан қабул қилинаётган хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳисобини юритиш бўйича тегишли қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги;

корхонадаги мавжуд машъала хўжалигининг (факеллар) ҳолати ва газ ҳисоблаш ускуналари билан таъминланганлиги;

ихтисослашган ташкилот томонидан нефть, газ ҳамда газ конденсатини технологик йўқотиш меъёрларини ишлаб чиқарилганлиги ҳамда унинг корхона раҳбари томонидан тасдиқланганлиги;

ўлчов асбоблари билан тўлиқ таъминланганлиги, ҳолати ва ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги ҳамда текширувдан ўтказилганлиги, шу жумладан, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқаришдан қайта ишлаб чиқариш заводларига етказиб бериш жараёнигача замонавий ўлчов ускуналари билан таъминланганлиги;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги;

мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;

б) автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) орқали сиқилган газни реализация қилишда:

АГТКШ лойиҳасини Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги;

АГТКШ лойиҳасига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги;

АГТКШ ишга туширилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинганлиги;

АГТКШда ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегат ва бошқа ускуна ва жиҳозларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги;

АГТКШда автомобилларга газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги;

АГТКШда маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган услуб (методика)нинг мавжудлиги;

АГТКШда газни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўлчов воситалари ва газ тўлдириш устунлари билан таъминланганлиги, ҳолати ва ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги текширувдан ўтказилганлиги;

АГТКШ газ маҳсулотини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишга оид меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги;

АГТКШда ишлаб чиқарилаётган сиқилган газ маҳсулотига мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;

в) автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТШ) орқали суюлтирилган газни реализация қилишда:

АГТШ лойиҳасини Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги;

АГТШ лойиҳасига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги;

АГТШда ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегатлар ва бошқа ускуна ва жиҳозлар жойлашувининг лойиҳага мувофиқлиги;

АГТШга ўрнатилган насосни сўриш технологик тизимида фильтр. газни ҳайдаш тизимида тескари клапан билан жиҳозланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги;

АГТШга ўрнатилган компрессорнинг сўриш технологик тизимини суюқлик ажратгич, газни ҳайдаш тизимини мойтутгич билан таъминланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги;

АГТШда ҳисоб-китоб тизимининг яратилганлиги;

АГТШда автомобилларга газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги;

АГТШда маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган услуб (методика)нинг мавжудлиги;

маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги;

г) газ тўлдириш станциялари (ГТС) ёки газ тўлдириш пунктлари (ГТП) орқали суюлтирилган газни реализация қилишда:

ГТП ёки ГТС лойиҳасини Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги;

ГТП ёки ГТС лойиҳасига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги;

ГТП ёки ГТСда ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегатлар ва бошқа ускуна ва жиҳозлар жойлашувининг лойиҳага мувофиқлиги;

ГТП ёки ГТСга ўрнатилган насосни сўриш технологик тизимида фильтр, газни ҳайдаш тизимида тескари клапан билан жиҳозланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги;

ГТП ёки ГТСга ўрнатилган компрессорни сўриш технологик тизимини суюқлик ажратгич ҳамда газни ҳайдаш тизимини мойтутгич билан таъминланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги;

ГТП ёки ГТСда газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги;

маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган услуб (методика)нинг мавжудлиги;

ГТП ёки ГТСда газни қабул қилиш, сақлаш, тарқатишда ўлчов воситалари билан таъминланганлиги, созлиги ва текширувдан (қиёслашдан) ўтказилганлиги;

маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги;

д) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуришда:

қурилиш ва монтаж ишларини бажарувчи техника ва механизмлар билан таъминланганлиги ва техник ҳолати тўғрисида маълумотнинг мавжудлиги;

пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш асбоб-ускуналари билан таъминланганлиги;*

пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш лабораториясининг ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;

қурилиш ва монтаж ишларини амалга оширишга оид норматив-техник ҳужжатлар, шунингдек, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги ва улар рўйхатининг мавжудлиги;

технологик жараён билан боғлиқ соз, техник талабларга мувофиқ ва текширувдан ўтказилган ўлчов асбоблари билан таъминланганлиги;

е) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланишда:

барча технологик жараёнлар бўйича тасдиқланган технологик регламентларнинг мавжудлиги;

ўрнатилган ускуналар (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурлари, компрессор станция, газ тақсимлаш станцияси, ер ости газ сақлаш иншооти)нинг рўйхати ва техник хусусиятларининг мавжудлиги;

магистрал қувурларга ўрнатилган ёпувчи, бошқарувчи мосламалар ва клапанларнинг техник созлиги ва фойдаланишга яроқлилиги тўғрисида ихтисослашган ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

кимё-назорат лабораторияларининг етарли даражада назорат асбоб-ускуналар ва кимёвий реагентлар билан таъминланганлиги;

корхонадаги мавжуд машъала хўжалигининг (факеллар) созлиги ва газ ҳисоблаш ускуналари билан таъминланганлиги;

ихтисослашган ташкилот томонидан нефть, газ ҳамда нефть маҳсулотларини технологик йўқотиш меъёрларини ишлаб чиқилганлиги ҳамда унинг корхона раҳбари томонидан тасдиқланганлиги;

технологик жараён билан боғлиқ ўлчов воситалари билан таъминланганлиги, ўлчов воситаларининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги ҳамда қиёслаш текширувдан ўтказилганлиги;

мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификати мавжудлиги;

ё) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлашда:

белгиланган меъёр рўйхатига мувофиқ таъмирлаш ва тиклаш хизмати, механизмлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги;

пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш асбоб-ускуналари билан таъминланганлиги;

пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш лабораториясининг ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;

таъмирлаш ишларини амалга оширишга тегишли бўлган норматив-техник ҳужжатлар, шунингдек стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги;

мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;

ж) нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно) реализация қилишда:

фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқини (кадастр, давлат рўйхатдан ўтганлиги) ва бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги;

нефть омбори ҳудудида нефть маҳсулотларини вагон цистерналардан қабул қилиш учун боши берк темир йўлнинг мавжудлиги, ҳар бир маҳсулот турини алоҳида қабул қилиб олишда технологик жиҳозлар билан таъминланганлиги;*

мазут ва қуюқ техник мой маҳсулотларини қабул қилиш ва тарқатишда қиздириш мослама ва қурилмаларнинг мавжудлиги;

нефть омборида нефть маҳсулотларини сиғимларга алоҳида қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш имконияти яратилганлиги, шунингдек нефть маҳсулотларининг турлари (автобензин, дизель ёқилғиси, экстрабензин, печь ёқилғиси, мазут ёқилғиси, техник мойлар ва мойлаш материаллари) сиғимлар ва технологик қувурларда кўрсатилганлиги;

нефть маҳсулотларининг сифатини давлат стандартлари ва техник шартларга мослигини назорат қилиш кимё лабораториясининг мавжудлиги ва уларни керакли анжомлар билан таъминланганлиги ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган кимё лабораторияси билан тузилган шартномаларнинг мавжудлиги;

нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда талаб қилинадиган ўлчов асбобларининг мавжудлиги, сиғимлар ва қувурларга ҳажмлагич жадвалларини тузилганлиги ва уларни Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисида сертификат гувоҳномаларининг мавжудлиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш — 5 йил;

б) автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали сиқилган газни реализация қилиш — 5 йил;

в) автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш — 5 йил;

г) газ тўлдириш станциялари ёки газ тўлдириш пунктлари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш — 5 йил;

д) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш — чекланмаган;

е) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш — чекланмаган;

ж) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш — чекланмаган;

з) нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно) реализация қилиш — чекланмаган.

12.

Изоҳ:

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами ҳамда фаолиятни амалга ошириш манзили кўрсатилади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг (АЁҚШ) лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги ва ўрнатилган асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги;

б) АЁҚШнинг техник паспорти ва тасдиқланган технологик схемаси мавжудлиги;

в) нефть маҳсулотларини автоцистерналардан қуйиб олишда технологик жиҳозлар ва қувурлар билан таъминланганлиги;

г) сиғимларга ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, ёруғ рангларга бўялганлиги, трафарет ёзувларининг мавжудлиги, сиғимларга чиқиш нарвонлари билан таъминланганлиги, нафас олиш мосламаси билан жиҳозланганлиги ҳамда ўлчаш ва намуна олиш люклари билан таъминланганлиги;

д) ўрнатилган ҳар бир сиғим учун техник паспортнинг мавжудлиги;

е) сиғимларга ва қувурларга ҳажмлагич жадвалларининг мавжудлиги ва амал қилиш муддати ўтмаганлиги;

ж) сиғимларни тозалаш жадваллари ва тозалаш далолатномаларининг мавжудлиги;

з) ёнилғи тарқатиш колонкаларида пистолет-дастаклар тартиб рақами ва тарқатилаётган ёнилғи русумининг ёзилганлиги, улар орқали тарқатилаётган маҳсулотларни миқдор жиҳатидан тўғри қуйилиши;*

и) ваколатли орган томонидан тасдиқланган Нефт, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, ташиш, чиқариш ва ҳисобини юритиш йўриқномасида белгиланган шаклдаги смена ҳисоботининг ҳамда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш журналининг мавжудлиги;

й) 2000 ml гача кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлар ёки 2000 ml дан юқори сиғимдаги суюқлик ўлчагичлар, сатҳни ўлчов воситаси ва ареометр мавжудлиги;

к) АЁҚШда намуна олгич ва сув сезгич пастасининг мавжудлиги;

л) фаолият юритаётган АЁҚШларга келтирилган нефть маҳсулотларидан олиб қўйилган намуналарнинг (арбитраж) расмийлаштирилиши ва сақлаш шкафларининг мавжудлиги;

м) нефть базалардан олинган нефть маҳсулотлари сифатини таҳлил қилиш учун ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги;

н) АЁҚШда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан хулоса тақдим этилганлиги;

о) АЁҚШда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тармоқ инспекцияси хулосаси мавжудлиги;

п) тарқатилаётган нефть маҳсулотларига сифат сертификатларининг мавжудлиги ва маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига мослиги;

р) ўлчов воситаларининг белгиланган муддатда қиёслашдан ўтказилганлиги;

с) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

5 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади)

12.

Изоҳ:

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналардан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами ҳамда фаолиятни амалга ошириш манзили кўрсатилади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) ўрнатилган технология ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, уларнинг сертификатланганлиги ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичларига мослиги;

б) газдан восита сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқноманинг мавжудлиги;

в) газдан восита сифатида фойдаланишда йўқотилиши мумкин бўлган газ ҳисоб-китобининг мавжудлиги;

г) газ таъминоти корхоналари томонидан берилган корхонани газлаштириш учун техник хулосанинг мавжудлиги;

д) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ қиёслашдан ўтказилган ва ўрнатилган табиий газни ҳисобга олиш ускунаси мавжудлиги;

е) табиий газдан фойдаланувчи технологик қурилма ва асбоб-ускуналарни муқобил ёқилғидан фойдаланишга мослаштирилганлиги ҳамда захира ёқилғи хўжалиги яратилганлиги;

ё) юқори тежамкор технологик схемаларни, жараёнларни ва сертификатланган газдан фойдаланиш қурилмалари ва газ горелка қурилмалари ўрнатилганлиги;

ж) истеъмол қилинаётган табиий газ сарфининг ҳисобланган диапазонида ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини стандарт шартларга келтириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда табиий газни истеъмол қилишни автоматик тарзда назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимига мос бўлган табиий газни ҳисобга олиш приборларини қўллаш;*

з) иккиламчи энергия ресурсларидан иқтисодий асосланган ва техник жиҳатдан мумкин бўлган тарзда фойдаланиш;

и) хавфсизлик автоматика приборларининг мавжудлиги;

й) иссиқлик жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш ва назорат қилиш тизимларини қўллаш;

к) табиий газнинг ва ундан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ҳисобга олинишини таъминлаш;

л) амалдаги лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ агрегатларни ва иссиқлик қувурларининг қизиш юзасини ҳимояловчи иссиқлик изоляцияларини қўллаш;

м) ёнадиган маҳсулотлар таркибини ва ҳароратини назорат қилишни таъминлаш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) ишлаётган газдан фойдаланишда ва ёрдамчи ускунада — 3 йил;

б) газдан энергия сифатида фойдаланувчи ташкилотларда (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) — 4 йил;

в) газдан фойдаланиш ускунасини мукаммал ёки режадан ташқари таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланганда — ҳар сафар.

12.

Изоҳ:

Лойиҳа-техник ҳужжатлари газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланишига қадар, техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечиктирилмасдан рўйхатдан ўтказилиши керак.

Газлаштириш лойиҳаси газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланишидан аввал, бироқ газлаштириш учун техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечикмасдан рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Суғурталовчини қайта ташкил этишга доир рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Суғурталовчини қайта ташкил этиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

қайта ташкил этиш шакли (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш);

б) муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

в) ташкил этилаётган суғурталовчининг баланси ва унинг фаолияти молиявий натижалари прогнози;

г) қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :

а) суғурталовчининг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этиш;

б) суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига йўл қўймаслик;

в) суғурталовчи томонидан унга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтган ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши;*

г) суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) Ф.И.О., дипломи серияси рақами ва санаси;

б) ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишувнинг электрон нусхаси;

в) ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатларининг электрон нусхалари;

г) ариза берувчининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари электрон нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартноманинг электрон нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :

а) гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш лойиҳасининг параметрларига риоя қилиш;*

б) сув чиқариш тугаллангандан сўнг қудуқ сувининг талаб этиладиган сифат ва таркибга мувофиқлигини аниқлаш учун лаборатория таҳлилини ўтказиш;

в) қудуқ атрофи 1-поясининг санитария-ҳимоя зонасини жиҳозлаш (қудуқ ичимлик сув чиқариш ва балнеологик мақсадда бурғиланганда);

г) бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда бурғилаш қудуғининг техник паспортини тайёрлаш қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни ваколатли органга тақдим этиш (техник паспортда ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геологик-гидрогеологик тавсифи батафсил ва тўлиқ ёритилган бўлиши керак).

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган муддатга

12.

Изоҳ:

Рухсатнома ҳар бир бурғилаш қудуғи учун алоҳида берилади.

Қуйидагилар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди:

жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олишга мўлжалланганда;

гидрогеология корхоналари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Фильмни оммавий намойиш этиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Кинематография агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР (хориж фуқаролари учун паспортининг электрон нусхаси), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

фильмнинг қисқача аннотацияси;

фильм муаллифлари тўғрисида маълумот;

б) фильмга нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгалари томонидан тақдим этилган аризалар бўйича улар ва фильм муаллифлари (саҳналаштирувчи режиссёр, сценарий муаллифи, мусиқа асари муаллифи, саҳналаштирувчи оператор ва саҳналаштирувчи рассом) ўртасида тузилган шартномалар электрон нусхаси;

в) фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилган аризалар бўйича фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхаси;

г) фильмнинг электрон шакли (шахсан етказилади).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) фильмнинг оммавий намойиш этишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларга риоя этиш;

б) фильмда зўравонлик, порнография тарғиб қилинмаслиги, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни ҳамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатилмаслиги ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатилмаслиги;*

в) фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг руҳий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошқа шу каби техник усулларнинг бўлмаслиги;

г) рухсатнома олингунга қадар фильмнинг оммавий намойиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа усулларда эълон қилмаслик ҳамда чипталар сотувини олдиндан амалга оширмаслик;

д) Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга риоя қилиш;*

е) рухсатнома берилган фильмдаги саҳналарни рухсатнома олингандан кейин ўзгартирмаслик ёки ваколатли орган томонидан кўриб чиқилиб, оммавий намойишни амалга ошириш учун рухсатнома берилган фильм мазмунига мувофиқ бўлмаган фильмни оммавий намойишини амалга оширишга йўл қўймаслик.*

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Фильмнинг оммавий намойиши — фильмни жамоа учун очиқ жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси ҳозир бўлган жойда (кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда ва жойларда) техник воситалар ёрдамида экранда кўрсатиш.

Фильмни оммавий намойиш қилишга қуйидаги ҳолларда рухсатнома олиш талаб қилинмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан оммавий намойиш этилиши кўрсатиб ўтилган фильмлар;

фестиваллар, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун нотижорат мақсадларда хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар учун.

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Геодезия ва картография ишларини амалга ошириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

геодезия ва (ёки) картография фаолиятининг тегишли тури бўйича хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома рақами;

б) геодезия ва картография ишларини бажаришга техник лойиҳа (дастур).

Унда қуйидагилар акс эттирилади:

техник лойиҳа (дастур) ишлаб чиқиш учун асос бўлган техник топшириқ ва техник шартлар;

иш объектининг номланиши, буюртмачи тўғрисида маълумотлар, молиялаштириш манбалари, ишларни бажариш муддатлари;

иш объектининг табиий-географик хусусиятлари ва жойлашган жойи;

объектнинг геодезик, топографик, аэрокосмик ва картографик ўрганилганлиги (ўрганилганликнинг тегишли бўлими режалаштирилаётган иш турларига биноан танланади);

режалаштирилаётган иш ҳажми ва турлари, амалга ошириш технологияси тавсифи;

объектда ишни ташкил этиш ва тугатиш тадбирлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси;

ишларни текшириш ва қабул қилиш тартиби;

ишларни бажариш графиги;

ишларни амалга ошириш сметаси ва техник-иқтисодий ҳисоблари.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ишларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Кўрсаткичлар

Геодезия ва картография ишларининг смета баҳосидан фоиз ставкалари

Геодезия ва картография ишларини амалга оширишга техник лойиҳа (дастурлар)ни экспертиза қилиш, ишларнинг қуйидаги смета баҳосида (сўм):

базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 40 бараваригача

3,64

БҲМнинг 80 бараваригача

2,14

БҲМнинг 200 бараваригача

1,18

БҲМнинг 400 бараваригача

0,81

БҲМнинг 800 бараваригача

0,56

БҲМнинг 1200 бараваригача

0,52

БҲМнинг 1600 бараваригача

0,43

БҲМнинг 3200 бараваригача

0,37

БҲМнинг 3200 бараваридан ортиқ

0,35

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ишларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

Геодезия ва картография ишларини амалга оширишга техник лойиҳа (дастурлар)ни ишларнинг смета баҳосидан келиб чиқиб, қуйидаги муддатларда экспертизадан ўтказилади ва қарор қабул қилинади:

БҲМнинг 40 бараваригача — 2 иш кунида;

БҲМнинг 80 бараваригача — 3 иш кунида;

БҲМнинг 200 бараваригача — 4 иш кунида;

БҲМнинг 800 бараваригача — 5 иш кунида;

БҲМнинг 1600 бараваригача — 6 иш кунида;

БҲМнинг 1600 бараваридан ошиқ бўлганда — 7 иш кунида.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) давлат сирларини ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари билан ҳимоя қилинадиган бошқа маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;*

б) геодезия ва (ёки) картография ишларини режалаштиришда аввал яратилган геодезия ва картография материаллари ва маълумотларини ишлатишнинг тўлиқлиги;

в) геодезия ва картография маҳсулотларига қўйиладиган талабларнинг таъминланиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қуйидаги иш турларига талаб этилмайди:

қурилиш объектларини жойида белгилаш, бино, иншоотлар ўқлари ва муҳандислик коммуникациялари чизиқларини жойига чиқиб белгилаш бўйича геодезия ишлари;

1:500 масштабли (зичлаштириш тармоқлари ривожлантирилмаган тақдирда) топография-геодезия ишлари, майдони 25 гектар бўлган 1:1 000 масштабли, майдони 100 гектар бўлган 1:2 000 масштабли ишлар ҳамда 10 километргача узунликдаги ва кенглиги 300 метргача бўлган турли масштабдаги чизиқли қидирув ишлари;

қурилиш объектларини жойида белгилаш учун геодезия асосини яратиш ишлари;

қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ва қурилиш нормаларига мувофиқлигини текшириш мақсадида геодезик ўлчашлар ҳамда янги қурилган бинолар ва уйларнинг жорий съёмкалари;

бажарилган кон ва бошқа ишлар ҳажмини уларга ажратилган ерларда ҳисоблаш юзасидан текшириш ишлари;

фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш бўйича фаолият кўрсатаётган ва қурилаётган корхоналарнинг маркшейдерлик таъминоти (уларга ажратилган ерларда) билан боғлиқ топография-геодезия ишлари;

таълим муассасаларида талабалар амалиёти тартибида бажариладиган геодезия ва картография ишлари, агар улар ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлмаса;

турли иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишдаги муҳандислик-геодезия ишлари (зичлаштириш тармоқлари ривожлантирилмаган тақдирда).

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятни амалга ошириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:

асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, унинг ташқарисида, икки ёки ундан кўп вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни;

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ — теле, радиодастурларни;

Ахборот агентликларини;

маҳсулотлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар орқали электрон шаклда тарқатиладиган бошқа оммавий ахборот воситалари турларини давлат рўйхатидан ўтказади:

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари — асосий қисми битта вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

оммавий ахборот воситасининг номи, тили ва тури;

мақсад ва вазифалари;

ихтисослашуви;

тарқатилиш ҳудуди (веб-сайт бундан мустасно) ва шакли;

даврийлиги;

молиялаштириш манбалари;

таҳририятнинг жойлашган жойи (почта манзили) ва таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар;

ҳажми;

б) оммавий ахборот воситаси (шу жумладан, Интернет жаҳон тармоғидаги веб-сайт) таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда таҳририят тўғрисидаги низомнинг электрон нусхаси;

в) муассис иккита бўлган тақдирда, таъсис шартномасининг электрон нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

а) даврий босма нашрлар (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари;

б) теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Ахборот агентликлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари;

в) маҳсулотлари Интернет глобал ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи;

г) асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек, таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари;

д) реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 кун

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;

б) Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишга йўл қўймаслик;

в) миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборот тарқатмаслик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ва порнографияни тарғиб қилмаслик;

г) оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;

д) прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг қарори қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш тақиқланади.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради:

даврий босма нашрлар (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах ва бошқалар);

теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Ахборот агентликлари;

маҳсулотлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар);

асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек, таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон шаклда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар).

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле, радиодастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган оммавий ахборот воситаси тушунилади.

Қуйидагиларни оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа материалларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари;

корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;

тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан, ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Оммавий тадбирларни, шу жумладан, концерт-томоша тадбирларини ҳамда халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Оммавий тадбир ташкилотчиси — оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат органи, юридик шахс ва 18 ёшга етган жисмоний шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш учун;

биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун;

б) туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бўлимлари — иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

тадбир ташкилотчиси юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

тадбир ташкилотчиси жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

б) тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбирнинг дастури (оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишилган ҳолда):

оммавий тадбирни ўтказиш мақсадлари;

оммавий тадбирни ўтказиш объекти;

оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва аниқ вақти;

тадбирни ҳар бир босқичини ўтказиш учун жавобгар бўлган шахслар;

тадбирнинг асосий босқичларининг вақт бўйича жадвали (босқичма-босқич режаси);

фойдаланиладиган техник ва муҳандис-техник воситалар (саҳна майдончаси, овоз кучайтириш, электр таъминоти манбаи, чироқ ва пиротехника билан безатилиши, тиббий хизмат кўрсатиш, оммавий тадбир ўтказилгандан кейин ҳудуднинг йиғиштирилиши).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

а) жамиятнинг ахлоқий асосларини, умуминсоний қадриятларни бузишга қаратилган, конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизлик, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзғаш, қонунда тақиқланган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадидаги оммавий тадбирларни ўтказмаслик;*

б) оммавий тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига риоя қилиш;

в) оммавий тадбирларни тайёрлашда ва ўтказишда оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг қурилиш нормалари ва қоидалари, хавфсизлик техникаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартиби, ёнғинга қарш? қоидалар, экология ва санитария-гигиена нормалари ҳамда талабларига мажбурий риоя қилиш;

г) муҳандис-техник, коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимларини, бориш йўллари ва транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, шунингдек, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган техник ускуна, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб қилинган захираси ва турларининг мавжудлиги ва ишга соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

д) оммавий тадбирни ўтказиш объектининг ҳудуди бўйлаб томошабинларнинг ҳаракатланишини, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тиббий ёрдам, ёнғинга қарши жиҳозлар ва ускуналарни жойлаштириш жойларини ташкил қилиш схемалари ҳамда оммавий тадбир иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари қоидаларининг мавжудлиги;

е) суд томонидан ишга лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган деб топилган, суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларидаги, йил давомида оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган жисмоний шахслар, шунингдек, фаолияти қонун томонидан белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилган ёки тақиқланган нодавлат нотижорат ташкилотлари оммавий тадбирларнинг ташкилотчилари ҳисобланмаслиги;*

ж) оммавий тадбир ўтказиладиган жойи ва вақти бўйича бошқа оммавий тадбир билан тўғри келиб қолмаслиги;

з) оммавий тадбир ўтказиладиган жойда жамоат транспортининг мавжудлиги ёки оммавий тадбир тугагандан кейин оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тадбир иштирокчиларининг жамоат транспортидан фойдаланишларини таъминлаш;

и) оммавий тадбирнинг оммавий тадбир дастурига мувофиқ ўтказиш;*

й) рухсатномада белгиланган тартибда ўтказиладиган оммавий тадбирлар ёки оммавий тадбирлар дастурлари умумий вақти ва сонининг ошиб кетмаслигини таъминлаш;*

к) томошабинларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

а) халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан — 5 иш куни;

б) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни;

в) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни;

г) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни;

д) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни;

е) биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан — 5 иш куни.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатнома аризага мувофиқ:

муайян тадбирни бир маротабаўтказиш учун берилади;

оммавий тадбирлар бир турдаги дастур бўйича айнан битта оммавий тадбирни ўтказиш объектида айнан битта оммавий тадбирнинг ташкилотчиси томонидан ўтказилган тақдирда (киносеанслар, театр спектакллари, цирк томошалари ва шу кабилар), талабгорнинг аризасида оммавий тадбирларнинг сонини кўрсатган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга рухсатнома берилади.

12.

Изоҳ:

Оммавий тадбир — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар ва бошқалар), шунингдек, умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари.

Биринчи тоифадаги оммавий тадбир — 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир;

иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган оммавий тадбирларни ўтказиш объектларида оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар олиш талаб қилинмайди.

Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондида (устав капиталида) акция (улуш) олиш учун бир шахс, бир гуруҳ шахслар томонидан олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, ишончли бошқариш ва бошқа битимлар тузиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар (шахс ва/ёки шахслар гуруҳи)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан:

республиканинг барча ҳудудларида ёки бир нечта ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;

агар хўжалик юритувчи субъект ва инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланадиган инвесторлар республиканинг турли ҳудудларида жойлашган бўлса — устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) хорижий инвесторлар томонидан олишда;

хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, битимда иштирок этаётган шахслардан бирининг жами актив баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган соф тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса;

б) Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан:

республиканинг тегишли ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

талабгор — акцияни (улушни) олувчи жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, телефон рақами, электрон почта манзили ва ўзининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

талабгор — акцияни (улушни) олувчи юридик шахс учун — номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори ҳақидаги қуйидаги маълумот:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар миқдори

Номинал қийматда

%

1.

...

талабгор — юридик шахснинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

б) устав фондидан акция (улуш) олинаётган хўжалик юритувчи субъектноми, СТИР, юридик манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, устав фондидан инвестор (акция (улуш) олувчи шахс) томонидан олинадиган акциялар (улушлар) миқдори, устав фондига талабгор томонидан киритиладиган мол-мулкнинг қиймати, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори кўрсатилган маълумот;

в) устав фондидан акция (улуш) олинаётган хўжалик юритувчи субъектюридик шахснинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

г) талабгорнинг ариза берган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

д) ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи;

е) шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисида, бу шахсларнинг гуруҳга кириш асослари кўрсатилган маълумотлар (шахслар гуруҳи деганда «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган шахслар йиғиндиси тушунилади).

Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни ваколатли органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар иштирокчилари ваколатли органга ахборот тақдим этишда, тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатиши керак.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

8 иш куни.

Битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, ваколатли орган аниқланган асосларни аниқ кўрсатган ҳолда хабарнома юбориш орқали аризани кўриб чиқиш муддатини кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) хорижий инвестор объектив сабабларга кўра молиявий ҳисоботни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса ёки ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улашларни) олиш бўйича исталган битимни тузишга олдиндан розилик олиши шарт;

б) ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда (ахборотларда) киритилган ҳолатлар ўзгарган тақдирда бу ҳақда ваколатли органни қарор қабул қилгунгача ёзма шаклда хабардор қилиш шарт;

в) ваколатли орган ҳаракатларни содир этишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик бериш товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келмаслиги лозим.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

1 йил

12.

Изоҳ:

Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур бўлади, агар:

бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олса;

битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса.

Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди:

хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига;

хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз акцияларини олишга доир битимларга;

акциядорлик жамияти ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган тақдирда, бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ишончли бошқарувга берилганда, шунингдек, акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинганда;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ олинишига доир битимларга;

хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) давлат хусусийлаштириш дастурлари доирасида олинишига доир битимларга;

устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) жисмоний шахс томонидан олинишига доир битимларга, агар ариза билан мурожаат этилган пайтда бундай жисмоний шахс бирор-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этмаган бўлса.

Қимматли қоғозлар савдоларининг ташкилотчилари қимматли қоғозлар савдоларини ташкил этиш қоидаларига кўра, инвесторни хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларни олиш тартибига риоя қилишнинг зарурлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт, қимматли қоғозлар мулкдори ёки қимматли қоғозлар савдоларини ташкил этиш қоидаларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларга мулкий ҳуқуқ эгалари бундан мустасно.

Агар хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар хатти-ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битим тузиш учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.

Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга рухсатнома олиш

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

агар қатнашчилар ёки ҳаракатни амалга оширувчи қатнашчилардан бири ўз фаолиятини республиканинг икки ва ундан кўп ҳудудларида амалга оширадиган ҳолатларда;

битимда иштирок этаётган шахслардан бирининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса;

б) Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари:

хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини республиканинг тегишли ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

хўжалик юритувчи субъектнингноми, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори;

қўшиб юбориладиган хўжалик юритувчи субъектнинг номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори;

б) қўшиб оладиган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

в) қўшиб юбориладиган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи субъект номи

СТИР рақами

Фаолият тури

Улуш миқдори %

1.

...

г) амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳар бир қатнашчисининг ариза берилган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;

д) ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи.

Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни ваколатли органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлаолмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларнинг қатнашчилари ваколатли органга ахборот тақдим этишда тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатиши керак.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

8 иш куни.

Битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, ваколатли орган аниқланган асосларни аниқ кўрсатган ҳолда хабарнома юбориш орқали аризани кўриб чиқиш муддатини кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик берилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келмаслиги лозим.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

1 йил

12.

Изоҳ:

Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур.

Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди:

хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига;

хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра қўшиб юборилиши ва қўшиб олинишига доир битимларга.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш қуйидаги тарзда бўлиши мумкин:

битта товар ёки молия бозорида фаолиятни амалга оширувчи икки ёки бир нечта рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларни горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олиш;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олишдаги ҳар бир иштирокчи учун ишлаб чиқаришнинг (ишларни, хизматларни бажаришнинг) турли босқичларида зарур бўлган товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган, ўзаро рақобатлашмайдиган икки ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олиш.

Ваколатли орган товар ёки молия бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахснинг устун мавқеи вужудга келиши ёки кучайиши ва рақобатнинг чекланиши, ножўя оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахслар ўз хатти-ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.

Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

а) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш учун;

б) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш учун.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, яшаш манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

йиғиш (тайёрлаш)нинг мақсади (ёввойи ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқариш, ёввойи ўсимликларни хом ашё шаклида етказиб бериш, ширинмия илдизидан экстракт ишлаб чиқариш, ширинмия ўсимлигини хом ашё шаклида етказиб бериш, плантация барпо этиш учун экиш материаллари (уруғ, қаламча), тижорат мақсадларида, илмий мақсадларда);

Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги мавжудлиги;

йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ўсимликлар номи, тайёрланадиган қисми, ўлчов бирлиги (кг., тонна, кубометр, дона), йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш муддати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Фойдаланиш объектлари

Ўсимликларни тайёрлаш учун рухсатнома қиймати

Юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, базавий ҳисоблаш миқдорига коэффициентларда

хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун, (АҚШ долларида)

Қизил китобга киритилмаган ўсимликлар турлари, доривор ва озиқабоп ўсимликларнинг ёввойи турлари (қуруқ оғирлиги 1 кг) ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хом ашёси (ўрганиш вақтида пиёзбошчадан ташқари, елим, шарбат, маймунжон меваси, малина, қорағат, чаканда, замбуруғ — ҳисоб хом ҳолда амалга оширилади)

Зира (уруғи)

0,035

1,8

Турли данданал родиола (илдиз)

0,022

1,2

Ёввойи ҳолда ўсувчи мойчечак (тўпгул)

0,015

1,1

Оддий зирк (меваси), замбуруғ, яланғоч қизилмия, ковракнинг барча турлари, Самарқанд бўзночи

0,008

0,4

Туркистон Аюгаси (живучка)

0,007

0,3

Дўлана (гули, меваси), қора андиз, кийик ўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, дала қирқбўғини, доривор маврак, тиканли ковул, афсонак, Максимович равочи, наъматакнинг барча турлари, Анзура пиёзи

0,005

0,3

Арча (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғ райҳони), дағал қизилпойча, оқ қалдирмоқ, эрманнинг барча турлари, оддий минг япроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, Туркистон арслон қуйруғи, оддий қамиш (м3), шўравор цистанхе ва ўсимликларнинг бошқа турлари ҳамда уларнинг қисмлари

0,004

0,3

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ботаника коллекцияларини (илмий, маданий-маърифий, таълим-тарбиявий ёки эстетик қийматга эга) яратиш учун ўсимликнинг бир донаси учун

0,002

0,1

Ўсимлик шарбати (елим) ва коврак барча турларининг (Қизил китобга киритилган турлар бундан мустасно) илдизи, уруғлигини олиш учун 1 кг хом ашё миқдори — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 5 баравари миқдорида

Илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда Қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини ғамлаш (тўплаш)га тўлов мазкур тур учун белгиланган тўловнинг 0,2 % миқдорида ундирилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларига риоя қилиш;

б) ўсимликларни тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ўсимликларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан, фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилишни экологик, санитария ва гигиена, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш;

в) муҳофаза этиладиган ҳудудларда ўсимлик дунёсидан фойдаланишни уларда белгиланган режимлар асосида амалга ошириш;

г) рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амал ошириш;

д) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи).

10.

Р?хсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатномада белгиланган муддатга берилади. Бунда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди.

12.

Изоҳ:

1. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (тўплаганлик) бўйича имтиёзлар:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмияни етказиб беришга оид шартномалар бўйича мажбуриятларни ижро этиш юзасидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) шарти билан яланғоч қизилмияни ғамлашда (тўплашда) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этилади;

Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки Ўзбекистон Республикасининг экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтирилади;

«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирмайдиган (яланғоч қизилмиядан ташқари) ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёки кўрсатилган эркин иқтисодий зона қатнашчилари билан ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтирилади;

плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлар, кўчатлар) учун белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтирилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан бошқа ерларда яланғоч қизилмия ғамлаш (тўплаш) ва Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтирилади.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш шаклида улар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёз берилган ҳолда яланғоч қизилмия ғамланганлиги (тўпланганлиги) учун тўлов Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи, хом ашё шаклида яланғоч қизилмияни етказиб беришга юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузган қайта ишлаш ташкилотлари томонидан (рухсатнома олинмасдан) белгиланган тўловларнинг 3 фоизи миқдорида тўланади.

2. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади.

Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Келгуси йил учун доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар табиатдан фойдаланувчилар томонидан жорий йилнинг 1 декабридан 30 декабрига қадар бўлган даврда берган буюртманомалари асосида шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига келишиш учун юборилади. Табиатдан фойдаланувчиларнинг буюртманомаларига асосан 1 апрелдан 30 майга қадар ушбу ўсимлик турлари захираларининг мавжудлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижобий хулосасига асосан уларни ғамлаш (тўплаш) учун қўшимча квоталар ажратилиши мумкин.

Камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва республикадан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади.

3. Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун рухсатномани олиш талаб этилмайди.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони;

дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй);

кесишдан мақсад.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландликдаги танасининг диаметри, см (дарахтларни ноқонуний кесишда дарахт танасининг ер билан туташган жойидаги диаметри олинади)

Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори

(белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда)

кам қимматли дарахтлар тури учун: айланта, акация, япон софораси, терак ва бошқалар

қимматли (ёғочбоп) дарахтлар: ёнғоқ, писта, бодом, қарағай, барча турдаги арчалар, шарқ биотаси, эман, чинор, шумтол, оққайин, каштан, лола дарахти, магноли, форзиция ва тут ва бошқалар

4 см гача

0,2

0,4

4,1 — 8

0,3

0,6

8,1 — 12

0,4

1,0

12,1 — 16

0,6

1,3

16,1 — 20

1,0

1,8

20,1 — 24

1,5

2,5

24,1 — 28

1,8

3,5

28,1 — 32

2,3

4,5

32,1 — 36

3,3

5,5

36,1 — 40

4,4

6,5

40,1 — 44

5,2

8,0

44,1 — 48

6,2

9,5

48,1 — 52

7,2

10,5

52,1 — 56

8,2

11,5

56,1 — 60

9,2

13,5

60,1 — 64

10,5

14,5

64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади.

Буталарнинг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатнома берилган йилнинг 31 декабрига қадар

12.

Изоҳ:

I. Дарахтлар ва буталарни кесишбинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиб олиб ташлаш.

II. Ушбу паспорт қоидалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга;

питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга;

юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга.

III. Дарахтлар ва буталарнинг қуйидаги тоифалари ўрмон фондига кирмайди:

шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;

темир йўллар ва автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган ҳудудларидаги иҳота дарахтзорлар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтлар ва бутазорлар;

томорқа ер участкаларидаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ва бутазорлар.

IV. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг рухсатномаси асосида мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган тўловларсиз амалга оширилади. Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди.

Дарахтлар ва буталарни кесишга бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади.

Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар кўчиришнинг имкони бўлмаса Давлат экология қўмитаси органлари томонидан рухсатномалар расмийлаштирилади.

Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ёввойи ҳайвонларни овлаш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

ов қилиш тури (саноат, спорт, ҳаваскорлик ва ўлжа олиш, илмий, тиббий ва назорат мақсадида);

ёввойи ҳайвон турининг номи;

тутиш учун рухсат этилган ёввойи ҳайвонларнинг сони;

ов қилиш муддати;

ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи (жисмоний шахслар учун);

тутиш усули (тутиш, отиш);

б) ов қуролини сақлаш ва олиб юриш учун амалдаги рухсатноманинг нусхаси (жисмоний шахслар учун);

в) овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилган овчилик гувоҳномасининг нусхаси (жисмоний шахслар учун);

г) ҳайвонларни саноат мақсадида тутиш ҳолларида, агар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, етказиб бериш шартномалари (шартнома) нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи;

б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 1-иловада белгиланган миқдорларда тўловлар ундирилади. Тўловлар тўлиқ ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш

ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида, мустақил равишда ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўрганишлар, тадқиқ қилишлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мажбурий риоя этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган Ов ва балиқ овлаш қоидаларига риоя қилиш;

в) тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитларининг мавжуд бўлиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2-иловага мувофиқ рухсатномада белгиланган муддатда

12.

Изоҳ:

Питомникларда, ҳовуз хўжаликларида етиштирилган ва уларнинг ҳудудидаги ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома талаб этилмайди.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

ҳайвонларни тутишнинг мақсади;

ҳайвонларни тутиш муддатлари;

ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);

тутиш усули (тутиш, отиш);

б) ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахснинг овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилган овчилик гувоҳномасининг нусхаси (жисмоний шахслар учун).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи;

б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 1-иловада белгиланган миқдорда тўловлар ундирилади. Тўловлар тўлиқ ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талаб ва шартларга риоя қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган Ов ва балиқ овлаш қоидаларига риоя қилиш;

в) тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитларининг мавжуд бўлиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (5 иш куни)

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2-иловага мувофиқ рухсатномада белгиланган муддатда.

12.

Изоҳ:

Рухсатномалар жорий йилга белгиланган квоталар доирасида берилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник, шунингдек, зоология коллекциялари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Питомникдаги ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, зоологик коллекцияларни сақлаш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

ҳайвонот дунёси объектларини (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар) ёки коллекцияларни сақлашнинг мақсади;

турлари (кичик турлари, агар дурагай бўлса — ота-оналарининг турлари кўрсатилади) бўйича сони кўрсатилган тирик ҳолдаги ҳайвонларнинг, ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларининг рўйхати;

коллекция препаратларини консервациялаш тури (нам препаратлар, таналар, тулумлар ва бошқалар);

ҳайвонот дунёси объектлари ва коллекцияларининг келиб чиқиши (сотиб олиниши);

питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги;

ҳайвонларни сақлаш шароитлари (қафасда, темир панжарали жойда, эркин ва бошқалар);

ҳайвонлар белгисининг мавжудлиги (тавсифлаш, тартиб рақамини кўрсатиш).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи;

б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) жадал суръатларда ҳайвонлардан фойдаланилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ҳайвонларнинг яшаш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни экологик, санитария-гигиеник, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъи риоя этиш бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

б) рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш;

в) рухсатномага ўз ихтиёри билан қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритмаслик;

г) ветеринария хизматининг мавжудлиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Гувоҳнома беришдан олдин ваколатли органнинг ҳудудий органлари жойига чиққан ҳолда ҳайвонларни урчитиш ва сақлаш шароитлари ўрганади. Ўрганиш натижаси бўйича хулоса расмийлаштирилиб, ваколатли органга тақдим этилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами кўрсатилади;

б) амалга оширилиши назарда тутилаётган асрашга доир ишларнинг лойиҳаси (ваколатли орган буюртмачи бўлган ҳолатлар бундан мустасно);

в) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар бўйича ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тавсия этилган методика бўйича Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

а) маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

б) республика аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида;

в) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мерос рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган йирик асрашга оид ишлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Мавжуд эмас

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

25 иш куни (ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар бўйича 35 иш куни)

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) асрашга доир ишларни рухсатномада кўрсатилган жой ва муддатда ўтказиш;

в) ваколатли органга тақдим этилган ва белгиланган тартибда маъқулланган асрашга доир ишларнинг лойиҳасига қатъи риоя қилиш;*

г) асрашга доир ишларни амалга ошириш муддатига ёки лойиҳасига 10 фоиздан кўп бўлмаган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлганда, бу ҳақда ваколатли органни олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш;*

д) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш;

е) лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назорати ва ваколатли орган томонидан шартнома асосида илмий-техник назорат амалга оширилишини ташкил этиш;

ё) талабгорда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжуд бўлиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Ушбу паспорт қоидалари археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишга татбиқ этилмайди.

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектлар бўйича режалаштирилган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар маъқулланган тақдирда, ваколатли орган ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тавсия этилган методикаси бўйича Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи билан биргаликда кўриб чиқиб, тегишли муносабат билдириш учун ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига юборади.

Лойиҳага нисбатан 10 фоиздан кўп бўлган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда, ариза берувчи умумий асосларда маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун янги рухсатнома олиши лозим.

Рухсатномани олиш учун асос бўлган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг бекор қилиниши рухсатномани бекор бўлишига олиб келади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс (иш берувчи) ва жисмоний шахс (иш берувчи ёки чет эл фуқароси)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

чет эл фуқаросининг Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили, Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили;

маълумоти, мутахассислиги;

иш берувчининг Ф.И.Ш ёки номи, фаолият тури, СТИР (ЖШ ШИР);

тахмин қилинган иш ҳақи, мунтазамлиги, лавозими;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтиш муддатлари (бор бўлса);

б) чет эл фуқароси паспортининг электрон нусхаси;

в) чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси;

г) чет эл фуқаросининг 3х4 см ҳажмли электрон фотосурати;

д) чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) виза режими ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари кириш визасининг нусхаси («Е» меҳнат визаси, «В-1» ва «В-2» иш визаси, «S-3» хизмат визаси ёки ватандошлар учун назарда тутилган бошқа турдаги визалар).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.

малакали мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

ватандошлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

бошқа чет эл фуқаролари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик мажбуриятини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) сўралаётган чет эл фуқароларининг сони ва мутахассислиги (лавозимлари) ишчи кучига бўлган амалдаги эҳтиёжга мос келиши;

в) чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига зид, шу жумладан, жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи ҳаракатларни содир этмаслик;

г) ваколатли органга тақдим этилган маълумотларда (ташкилот тўғрисида маълумотлар, аризалар, сўровномалар, паспорт маълумотлари ва бошқалар) бўлган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилиш;

д) визасининг муддати тугаган ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида 3 кундан ортиқ муддат давомида рўйхатдан ўтмаган, Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари учун тасдиқнома олиш учун ҳужжатлар тақдим этмаслик;

Иш берувчига қўйиладиган қўшимча талаб ва шартлар:

е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати тугашидан кейин чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш;

ё) чет эл фуқароси ишдан бўшатилса ёки ташкилот тугатилган бўлса, ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) иш берувчиларга тасдиқномалар юқори малакали ва малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — меҳнат шартномалари амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга;

б) бошқа чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

12.

Изоҳ:

Иш берувчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, юқори малакали ва малакали мутахассислар ўттиз иш куни давомида янги иш берувчини топишга ҳақли. Бу давр мобайнида уларга аввал берилган тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақлаб қолинади.

Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ушбу Паспорт қоидалари қуйидаги тоифадаги чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори 5-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари, шунингдек, дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги илтимосномаларига кўра, туризм соҳасидаги ишларга уч ойгача бўлган муддатга жалб қилинадиган мутахассисларга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари, шу жумладан биринчи раҳбарларига (улар билан тегишли лавозимларга меҳнат шартномалари тузилган кундан бошлаб), уч ойгача бўлган муддатда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фан ва маданият арбобларига;

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг дастурлари доирасида таътил вақтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитациядан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходимлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ишга жойлаштиришнинг бошқа тартиби белгиланган шахсларга.

Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

фойдаланиш тури (пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш);

пичан ўриш ҳажмлари (кг, тонна, кубметр), отлар, эшаклар сони қорамоллар (чорва моллари) ўтлатилганда — уларнинг тахминий ёши ва фойдаланиш муддати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;

б) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг 10 иш куни давомида ваколатли органга ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи бўйича қисқа ҳисобот бериш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатномада кўрсатилган муддатда берилади. Бунда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди.

12.

Изоҳ:

Пичан ўриш ҳамда табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ва муддатлари тегишли қишлоқ хўжалиги, шунингдек, ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини — барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда;

ғамлаш ёки тўплаш усули;

ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман);

ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тн, дона, кубметр);

ғамлаш (тўплаш) муддатлари;

ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи;

б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Фойдаланиш объектлари

Ўсимликларни тайёрлаш учун рухсатнома қиймати

юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, базавий ҳисоблаш миқдорига коэффициентларда

хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун, (АҚШ долларида)

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари (битта пиёзбошчанинг ёки битта илдизнинг қиймати — ўсимлик мақомига кўра)

Йўқолиб кетаётган турлар

0,2

30

Камёб турлар

0,1

15

Қисқараётган турлар

0,02

3

1 кг уруғлик ва пиёзбошчалар — шу мақомдаги ўсимликлар қийматининг 10 баравари миқдорида

1 кг илдиз, барглар ва шарбат (елим) — шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 3 баравари миқдорида;

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мажбурий риоя этиш;

б) ўсимликларни тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ўсимликларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилишни экологик, санитария ва гигиена, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш;

в) муҳофаза этиладиган ҳудудларда ўсимлик дунёсидан фойдаланишни уларда белгиланган режимлар асосида амалга ошириш;

д) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи).

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатномада белгиланган муддатда, аммо кўпи билан берилган йилнинг 31 декабригача

12.

Изоҳ:

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлари учун рухсатномалар жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида берилади.

Тасдиқланган квота доирасида рухсатномалар талабнома берган жисмоний ва юридик шахсларга берилади.

Махсус экин майдонлари (плантация) ва парваришхоналарда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тўплаш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Ушбу паспорт талаблари Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиб кетишга рухсатномаларга татбиқ этилмайди.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс (хорижий кинокомпания ёки бошқа хорижий ташкилот)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Кинематография агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР (агар мавжуд бўлса), почта манзили, электрон почта манзили, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

фильм тури (кўп серияли, бир серияли, қисқа метражли);

саҳналаштирувчи режиссёр;

фильмни тасвирга олишни ташкил этиш бўйича ишларнинг бошланиш ва тугаш саналари;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасвирга олиш режалаштирилаётган фильм сценарийси (фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм суратга олиш талабларига мувофиқ бўлган фильмни тасвирга олишнинг ижодий ва ишлаб чиқариш-техник лойиҳаси)нинг давлат тилидаги ёки рус тилидаги босма (ёки электрон) варианти.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.

Ариза берувчи Ўзбекистон брендини илгари суриш шарти билан, шу жумладан, кириш (сарлавҳа) ва (ёки) якуний титрда тасвирга олиш мамлакати ҳамда жойини (объекти) алоҳида кадрлар билан кўрсатиш орқали моддий-маданий мерос объектларида тасвирга олиш учун ушбу йиғим тўлашдан озод этилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) фильм сценарийсида:

миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни тарғиб этувчи;

фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган;

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ноҳаққоний ёки бузиб акс эттирувчи;

экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналар мавжуд бўлмаслиги керак;

б) фильмни тасвирга олиш ишлари рухсатномада белгиланган кунлардан ортиқ амалга оширмаслик;

в) кино ва видео тасвирга олиш жараёнида тасвирга олинаётган материалнинг ҳақиқий мазмуни билан ваколатли орган томонидан кўриб чиқилган фильм сценарийси ўртасида тафовутлар бўлмаслиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Аризага кўра рухсатномада кўрсатилган муддатда берилади.

Тасвирга олиш жараёни давомида фильмни тасвирга олиш кунларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келса (кўриб чиқилган фильм сценарийси мазмунига ўзгартириш киритмасдан), рухсатнома муддати сўралган муддатга узайтириб берилиши мумкин.

12.

Изоҳ:

Фильм — оригинал сценарий ёки адабий асарни экранлаштириш асосида тасвирга олинадиган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар ва ижтимоий видеороликлар)

Кино ва видео тасвирга олиш — ўзаро боғлиқ тасвирларни кинотасма (целлулоид асосида) ёки рақамли воситаларга овоз ёки овозсиз қайд этиш йўли билан кинематографик тасвирларни яратиш жараёни.

Фильм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон кинемотографистлари жалб этилган ҳолда суратга олинган тақдирда, рухсатнома олиш талаб этилмайди.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиб олиш

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

маданий бойликларнинг рўйхати;

маданий бойликларнинг қисқача таснифи (даври);

б) маданий бойликка мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон нусхаси;

в) маданий бойликнинг уч хилда (анфас, ўнг ва чап, орқаси) олинган камида 4 та фотосурати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори талабларига риоя қилиш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни реализация қилиш бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидор ёзма равишда огоҳлантирилгандан кейингина амалга оширилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома, паст ва ўртача фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш бундан мустасно

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш, паст ва ўртача фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш бундан мустасно

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ёки юридик шахслар (юк ташувчи ёки юк жўнатувчи)

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

транспорт воситаси, тиркамасининг русуми, тури, давлат рақами белгилари ва юкнинг ўлчамлари;

транспорт воситасининг юк билан ва юксиз вазни;

ҳайдовчи ва юк ташишга масъул бўлган ходимларнинг Ф.И.О.;

ҳаракатланиш йўналиши, белгиланган санаси ва вақти, транспорт воситасининг юк билан энг кам бурилиш радиуси, ғилдирак йўлларининг ва ғилдиракларнинг сони, ўқларга тушадиган оғирликнинг тақсимланиши, умумий оғирлиги;

юкли транспорт воситасининг ўлчамлари, транспорт воситасининг русуми ва тури;

куннинг ёруғ ёки қоронғу вақтида ҳаракатланиши;

автомобилнинг ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши учун ҳимоя қилувчи кузатувчи махсус автомобилга эҳтиёж мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;

б) ғилдиракларнинг жойлашиш чизмаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

а) миллий юк ташувчилар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари;

б) хорижий юк ташувчилар учун:

100 км га қадар — 25 АҚШ доллари;

ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари миқдорида.

Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов:

Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори, t

Юриладиган 1 км масофа учун тариф, АҚШ доллари

0 дан 5 гача

5 дан 10 гача

10 дан 15 гача

15 дан 20 гача

20 дан 25 гача

25 дан 30 гача

30 дан 35 гача

35 дан 40 гача

40 дан 45 гача

45 дан 50 гача

50 ва ундан юқори

0,04

0,06

0,12

0,20

0,30

0,46

0,66

0,92

1,26

1,70

2,00

Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун тўлов:

Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)

Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф, АҚШ доллари

1,01 дан 1,05 гача

1,05 дан 1,10 гача

1,10 дан 1,15 гача

1,15 дан 1,20 гача

1,20 дан 1,25 гача

1,25 дан 1,30 гача

1,30 дан 1,35 гача

1,35 дан 1,40 гача

1,40 дан 1,45 гача

1,45 дан 1,50 гача

1,50 дан 1,55 гача

1,55 дан 1,60 гача

1,60 дан 1,65 гача

1,65 дан 1,70 гача

1,70 дан 1,75 гача

1,75 дан 1,80 гача

1,80 дан 1,85 гача

1,85 дан 1,90 гача

1,90 дан 1,95 гача

1,95 дан 2,00 гача

2,00 ва ундан юқори

0,11

0,12

0,28

0,36

0,42

0,50

0,60

0,70

0,82

0,96

1,10

1,28

1,46

1,70

1,90

2,16

2,44

2,76

3,08

3,46

4,00

Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

8 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари талабларига риоя қилиш;

б) рухсат этиладиган энг юқори тезлик 50 км/соатдан ошмаслиги, тезликни чегараловчи белги транспорт воситасига йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тарзда ўрнатилганлиги;*

в) ҳайдовчилар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши ва тасдиқланган йўналишга қатъи риоя қилиши;*

г) автотранспорт воситаларининг рухсат этилган габаритлари(автотранспорт воситаларининг рухсат этилган ўлчамлари олиб қўйиладиган кузовларни ва юк учун тараларни, шу жумладан, контейнерларни ўз ичига олади):

Узунлиги

якка автотранспорт воситаси

12 m

тиркама

12 m

мингашмали автопоезд

20 m

тиркамали автопоезд

20 m

юкнинг чиқиб туриши (автотранспорт воситаси габаритининг юк билан узунлик бўйича чиқиб туриши (юкнинг ортиқ чиқиб турганлиги автотранспорт воситасининг узунлигини аниқлашда ҳисобга олинади)

2 m

Кенглиги

автотранспорт воситалари

2,55 m

изотермик кузовли автотранспорт воситаси

2,6 m

Баландлиги

автотранспорт воситалари

4 m

д) транспортнинг меъёрий оғирлик ўлчамлари:

Кўприкка тушувчи оғирликнинг ҳисоб тизими

Меъёрий оғирлик

Умумий ҳақиқий вазн, тн.

Минимал база, метр

Н 8 ва НГ-30

10,5 дан ортиқ эмас

4

Н10 ва НГ-60

13,0 дан ортиқ эмас

4

Н13 ва НГ-60

17,0 дан ортиқ эмас

4

Н18 ва НК-80

30,0 дан ортиқ эмас

6,8

Н30 ва НК-80

30,0 дан ортиқ эмас

6,8

Бунда:

НГ — (занжирли оғирлик).

НК — (ғилдиракли оғирлик).

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

а) Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан — Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки ташқаридан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда;

б) ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан — Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудида ва вилоятлараро юк ташишни амалга оширишда;

в) шаҳар (туман ) электр транспорти, электр тармоғи ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан — юкнинг баландлиги йўл сатҳидан 4,5 метрдан юқори бўлган тақдирда;

г) темир йўл органлари билан — юк ташиш йўналиши темир йўл билан бир сатҳда кесишганда, транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз кенглиги 5 метрдан, йўл сатҳидан баландлиги 4,5 метрдан, бир тиркамали (ярим тиркамали) автопоезднинг узунлиги 20 метрдан, икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоезднинг узунлиги 24 метрдан ортиқ бўлса, шунингдек, транспорт воситасининг умумий оғирлиги 52 тоннадан юқори ёки ҳаракатланиш тезлиги соатига 5 километрдан кам бўлса, юк ташиш йўналиши темир йўл кўприги, темир йўл ўтказгичи остидан ўтганда, транспорт воситасининг кенглиги юки билан ёки юксиз 5 метрдан ортиқ, баландлиги йўл сатҳидан 4,35 метрдан ортиқ бўлса.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Бир марта юк ташиш учун берилади.

Кўп марталик рухсатномалар бир хил турдаги маълум миқдордаги юкларни белгиланган қатнов бўйича ташишга ёки белгиланган муддатга берилиши мумкин (бу ҳолда ташилаётган юк ҳажми, аниқ бир объектнинг қурилиш муддати ва бошқалар ҳисобга олинади).

12.

Изоҳ:

I. Катта ҳажмли юк — ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда мазкур паспортда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган юк.

Оғир вазнли юк — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги мазкур паспортда баён этилган меъёрий миқдорлардан ортиқ бўлган юк.

II. Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли-ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади.

Чизиқли-ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак.

Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларири аниқлашда ўлчаш асбобининг икки фоизли фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади.

Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин.

III. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига ёки Давлат чегараси ташқарисидан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда ваколатли органлардан олинган ва келишилган рухсатнома ҳамда йўналиш чизмалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берилиши билан бир вақтда катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш учун йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига реал вақт режимида электрон шаклда киритилади ва уларга асосан белгиланган тартибда ҳаракатланишни бошлашга рухсат берилади.

Божхона органлари томонидан автотранспорт воситасининг махсус рухсатномада кўрсатилган оғирлик габарит параметрларидан ортиқ эканлиги аниқланган тақдирда, бундай автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказишга йўл қўйилмайди ва унинг келгусидаги ҳаракатланиши янги махсус рухсатномага мувофиқ амалга оширилади.

IV. Хорижий юк ташувчилардан тўловлар миллий валюта «сўм»да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Бошқа модель ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда, автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами;

мазкур паспортнинг 12-бандида кўрсатилган қайта жиҳозлаш тури;

қайта жиҳозлашни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР (ёки ЖШ ШИР якка тартибдаги тадбиркорлар учун) ва жойлашган манзили;

автомототранспорт воситасининг техник паспорт ёки автомототранспорт воситасини унинг эгасига тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат номи, рақами ва санаси;

б) транспорт эгаси 16 ёшга тўлмаганлар бўлса — туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чет эл фуқароси бўлса — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки чет эл фуқаросининг миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси электрон нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) рухсатномада кўрсатилган қайта жиҳозлашни амалга ошириш;

б) ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлатмаслик (автомототранспорт воситаларининг кузов, кабина ва двигателларини худди шу русумдаги (ёки шу русумнинг янги модификациясидаги) кузов, кабина ва двигателларга алмаштириш бундан мустасно);

транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўзда тутилмаган қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати:

I. Автомототранспорт воситасини бир турдан бошқа турга ўзгартириш:

енгил турдан фургон турига;

енгил турдан пикап турига (кузовини алмаштириш шарти билан);

енгил турдан юк турига (бортли, бортли-тентли);

енгил турдан махсус турга;

енгил турдан рефрежиратор турига;

микроавтобус турдан юк-фургон турига;

микроавтобус туридан юк-бортли турга;

микроавтобус туридан юк-бортли-тентли турга;

микроавтобус туридан юк-йўловчи турига;

микроавтобус туридан махсус турга;

автобус туридан юк-фургон турига;

автобус туридан юк-бортли турга;

автобус туридан юк-бортли-тентли турга;

автобус туридан юк-йўловчи турига;

автобус туридан махсус турга;

юк-бортли турдан махсус турга;

юк-бортли турдан ўзи ағдарувчи турга;

юк-бортли турдан юк-фургон турига;

юк-бортли турдан юк-бортли-тентли турга;

юк-бортли турдан рефрежиратор турига;

махсус турдан юк-бортли турга;

махсус турдан ўзи ағдарувчи турга;

махсус турдан юк-фургон турига;

махсус турдан юк-бортли-тентли турга;

махсус турдан рефрежиратор турига;

ўзи ағдарувчи турдан махсус турга;

ўзи ағдарувчи турдан юк-бортли турга;

ўзи ағдарувчи турдан юк-бортли-тентли турга;

ўзи ағдарувчи турдан юк-фургон турига;

ўзи ағдарувчи турдан рефрежиратор турига;

ўтирма тортувчи турдан ўзи ағдарувчи турга;

ўтирма тортувчи турдан юк-бортли турга;

ўтирма тортувчи турдан юк-бортли-тентли турга;

ўтирма тортувчи турдан махсус турга;

ўтирма тортувчи турдан рефрежиратор турига;

рефрежиратор туридан махсус турга;

рефрежиратор туридан ўзи ағдарувчи турга;

рефрежиратор туридан юк-фургон турига;

рефрежиратор туридан юк-бортли-тентли турга;

рефрежиратор туридан юк-бортли турга;

бетон қоргич туридан юк-бортли турга;

бетон қоргич туридан юк-бортли-тентли турига;

бетон қоргич туридан юк-фургон турига;

бетон қоргич туридан ўтирма тортувчи турга;

бетон қоргич туридан рефрежиратор турига.

II. Автомототранспорт воситасининг кузови ҳамда деталларини ўзгартириш:

юкхонанинг (бортнинг) габарит ўлчамларини ўзгартириш (кўтариш, узайтириш);

юкхона эшикларининг икки ёнга вертикал очилишига рухсат бериш;

чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар кузовини алмаштириш;

автотранспорт воситаларининг ташқи кўринишига (кузов) ўзгартириш(лар) киритиш (масалан, «Captiva-3» русумли автомобилни «Captiva-4» русумига);

автотранспорт воситасининг двигателини ўзгартириш;

ярим тиркамани тиркамага ўзгартириш;

қўшимча ёқилғи сиғими (бак) ўрнатиш;

қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш (олиб ташлаш);

автотранспорт воситасига ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация ўрнатиш;

эҳтиёт (захира) ғилдирагини белгиланмаган жойда (орқа эшикка) ўрнатиш;

автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартиришга олиб келмайдиган ёритиш чироқларини ўрнатиш;

махсус транспорт воситаларига ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш;

автотранспорт воситасига газ баллон ва жиҳозларини ўрнатиш.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисо