Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3179-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 13 августдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3381, 24.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 23 августдаги 217-сон буйруғи (рўйхат рақами 3179, 2019 йил 30 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/3179/3675-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:
учинчи — бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидан «(иловаси билан)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 январь,
257-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3179-2/0081-сон)