1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонларини ўтказиш ва малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларини малака имтиҳонини ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга малака сертификатини бериш учун икки ойда камида бир марта малака имтиҳонини ўтказиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 15 январга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорига 2022 йил 1 январдан эътиборан 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 5 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 январдаги 4-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган — Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг Давлат меҳнат инспекциялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификати (кейинги ўринларда — малака сертификати) — талабгорга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг (меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари) ходими сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Малака сертификати беш йил муддатга берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ёки Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир талабгор малака сертификати олган йилдан кейин ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Малака сертификати давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга мувофиқ талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказлар ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) олий техник маълумотга, мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига ёки хорижий давлатларда олинган олий техник маълумот ёхуд илмий даражага (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) эгалиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг мутахассиси сифатида камида уч йил иш стажининг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда олинган олий нотехник маълумот (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) билан охирги ўн йилдан камида уч йил бош муҳандис, бош механик, бош энергетик ёхуд ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари иш стажининг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган, давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтганлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, марказ ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса — талабгор мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган) нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон шаклдаги фотосурат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида ҳужжат нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бўлган санагача бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг талабгор уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказга келиб мурожаат этилган тақдирда ва сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) орқали ҳам тасдиқланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) марказ орқали мурожаат этилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорнинг илтимосномасига асосан 5 иш куни ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар томонидан юқорида назарда тутилган муддатда хатолар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан сўровномани қабул қилиш рад этилади ва ўша куни бу ҳақида талабгор хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Талабгор марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб бир кун муддатда талабгорни малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилганлар рўйхати ишчи органга топширилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан ишчи орган назорати остида ваколатли орган биносида, икки ойда камида бир марта ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ишчи орган фаолиятига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб қилинади. Тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Малака имтиҳонини ўтказиш куни, вақти ва жойи тўғрисида маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида имтиҳонни ўтказиш санасидан ўн беш кун олдин жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида имтиҳонни ўтказиш санасидан беш кун олдин жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Малака имтиҳонини топширишда талабгор фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини тақдим этади. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақида талабгор марказ томонидан (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки марта малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Регламентда белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Малака имтиҳони тест синовлари орқали ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш учун ваколатли орган малака имтиҳонларини ташкил этган ҳолда, алоҳида тест хоналарини ажратади ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видео камера, интернет алоқа ва бошқалар) билан таъминлаб, талабгорлар учун тегишли шарт-шароитлар яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Тест саволлари вариантлари ва уларнинг жавоблари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси таклифларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик асосида ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тест саволлари қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобил алоқа воситаси ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тест синови кабинетидан ташқарига чиқиш (тест синови ўтаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синови ўтаётган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бегона шахсларга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонини такроран топшириш учун малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтгандан сўнг ушбу Регламентда белгиланган тартибда малака имтиҳонидан ўтиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Малака имтиҳонининг натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг икки кун муддатда ваколатли органнинг буйруғи билан тасдиқланади ва ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Талабгорларнинг тест жавоблари ҳамда ишчи органнинг баённомалари ваколатли органда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Малака сертификатини расмийлаштириш, бериш ва малака сертификатларининг реестрини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда икки кун муддатда марказларга (талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки автоматик тарзда талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу малака сертификати Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Малака сертификати мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради ва берилган малака сертификатларининг реестрига (кейинги ўринларда — реестр) тегишли ёзув киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ваколатли орган томонидан берилган малака сертификатларининг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсини тасдиқловчи (паспорт) маълумотлар ва яшаш манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр электрон шаклда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Реестрга киритилган талабгорга тааллуқли шахсини тасдиқловчи маълумотлар (паспорт маълумотлари) ва яшаш манзили каби шахсий маълумотлардан ташқари барча маълумотлар, улар билан танишиб чиқиш учун оммабоп бўлиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Марказлар малака сертификати олингандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра марказлар талабгорга малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь кун ичида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли орган бир ҳафта муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳон натижаларини (ёзма равишда асосланган хат асосида) ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгор малака имтиҳонини топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апелляция берган талабгорнинг малака имтиҳони мазкур Регламент талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апелляция мазкур Регламент талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ваколатли орган томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Регламентда белгиланган тартибда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Регламентда белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтиришда талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғимлар мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.

43. Малака сертификатининг амал қилиш муддати малака имтиҳони натижалари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш йилга узайтирилади ва ваколатли орган ЭРИси билан тасдиқланади ҳамда икки кун муддатда марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки автоматик тарзда талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади. Ушбу малака сертификати Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Малака сертификати қайта расмийлаштирилганда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Паспортда кўрсатилган талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилган ёки паспорти ўзгартирилган тақдирда, талабгор бир ой давомида ваколатли органга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда марказлар ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани топшириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши талабгор томонидан сўровнома берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда тегишли ўзгартиришлар реестрга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғимлар мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
__________________
(санаси)
__________________
(рақами)
1.
Ф.И.О.:
2.
Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса)
Малака оширганлик ҳақида ҳужжат рақами ва берилган вақти (нусха ёки электрон шаклда илова қилинади)
5.
3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат
6.
Манзили
7.
Мобил телефони, электрон почта манзили (e-mail)
8.
Талабгорнинг малака сертификатини олиш учун, малака имтиҳонини топшириш учун
9.
Талабгорнинг малака сертификати амал қилиш муддатини узайтириш учун, малака имтиҳонини топшириш учун
10.
Талабгорнинг малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун*
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Қайта расмийлаштириш учун малака имтиҳонини топшириш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
_____________________________________________________________________________________ (Нududiy mehnat organi nomi) ____________-sonli
Mehnatni muhofaza qilish boʼyicha mutaxassis MALAKA SERTIFIKATI
Foto
____________________ (berilgan joy nomi)
_____________________ (berilgan vaqti)
___________________________________________________________________________________ tomonidan (Нududiy mehnat organi nomi va manzili) ___________________________________________________________________________________________ (kimga — talabgorning F.I.O) ___________________________________________________________________________________________ (talabgorga malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati)
Talabgorning identifikatsiya raqami (JSНSНIR): _______________________________________________________ Pasport maʼlumotlari:___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Oʼzbekiston Respublikasi hududida mehnatni muhofaza qilish boʼyicha mutaxassis sifatida ishlashga ruxsat beriladi. Нujjatni imzolagan shaxs ________________________________________________________________________
(hududiy mehnat organining boshligʼi F.I.O)
Нududiy mehnat organi (vakolatli shaxs)
QR-kod
Malaka sertifikatining amal qilish muddati uzaytirildi: “___”___________ 20___yildan “___”_________ 20___yilgacha
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 январдаги 4-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 январдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидан «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин.