27.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3343
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 27.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3343
Дата вступления в силу
01.01.2022
Ҳужжат 01.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3343]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис М. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 10 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01-02/8-51-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари O. ПЕКОС
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 9 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 9 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01-02/8-51-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувидан олдин ушбу товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки қарор — Ўзбекистон Республикасига ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан олиб кириладиган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштиришда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича божхона органи томонидан қабул қилинадиган ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор шахс — Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарнинг эгаси бўлган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ёки товарга нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар (бундан буён матнда товар деб юритилади) — Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига нисбатан божхона расмийлаштируви учун мўлжалланган чет эл товарлари ва (ёки) транспорт воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона йиғими — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ундириладиган йиғим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш юзасидан божхона органларига божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Дастлабки қарор товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган тегишли божхона органи томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади ва манфаатдор шахсга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар товарларни бир нечта божхона органлари орқали олиб ўтиш режалаштирилган бўлса, манфаатдор шахс ўз хоҳишига кўра ушбу божхона органларидан исталган биттасига мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Дастлабки қарорни олиш учун мурожаат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан божхона органига ёзма ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) ёхуд ДБҚнинг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Товарлар асосий техник-тижорат тавсифлари (маркалари, моделлари, артикуллари, модификациялари), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган йили ва бошқа хусусиятларига кўра бир-биридан фарқланса, аризада товарлар мазкур белгиларига кўра алоҳида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар товарларнинг миқдори асосий ўлчов бирлигидан (килограмм) фарқ қиладиган ўлчов бирликларида ўлчанса, аризада ҳар бир товар бўйича қўшимча ўлчов бирликларидаги (дона, литр, метр, кв. метр, жуфт ва бошқалар) миқдорлар ҳам кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мажбурий тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коносамент, авиа, автотранспорт ёки темир йўл варақаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-фактура (инвойс) ёки проформа-инвойс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ товарларнинг коди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг нархи, миқдори (қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати, ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулидан келиб чиққан ҳолда ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган божхона қийматини тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) мавжуд бўлганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юк ташиш (ўров) варақлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни таснифлаш бўйича олинган дастлабки қарор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг фотосуратлари, расмлари, чизмалари ва паспортлари, шунингдек дастлабки қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манфаатдор шахслардан ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ бўлиши лозим. Бунда, маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун манфаатдор шахс жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Манфаатдор шахс божхона органига ёзма шаклда мурожаат қилганда, божхона органи ходими томонидан манфаатдор шахсга ариза қабул қилинганлигини тасдиқловчи ушбу ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда ариза қабул қилинган сана кўрсатилган тегишли ҳужжат ёки аризанинг нусхасига ушбу маълумотларни қайд этган ҳолда имзо қўйиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Манфаатдор шахс ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилганда, аризада товарлар ҳақидаги тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини ЯИДХП ёки веб-сайтда бириктиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манфаатдор шахс аризани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган тегишли божхона органига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва кўриб чиқишни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда, ариза ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда ДБҚ ЯААТ деб юритилади) автоматик равишда келиб тушади. Ёзма шаклда топширилган аризалар келиб тушган кундан кечиктирмай божхона органининг масъул ходими томонидан ДБҚ ЯААТга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризалар ДБҚ ЯААТга келиб тушган куннинг ўзида электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ариза рўйхатдан ўтказилганидан сўнг шу куннинг ўзида манфаатдор шахснинг аризасида кўрсатилган телефон рақамига ариза қабул қилинганлиги ва унинг рўйхат рақами кўрсатилган SMS хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХП ва веб-сайтда аризанинг рўйхат рақами орқали унинг ҳолатини онлайн тарзда кўриш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ариза ДБҚ ЯААТда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Божхона органи масъул ходими ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида унинг мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқиш рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) аризани тақдим этишда мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) аризага ушбу Низомнинг 8-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) аризада назарда тутилган маълумотлар нотўғри, товарларнинг божхона қийматини миқдорий жиҳатдан аниқлаш имконини бермайдиган ва ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ахборотга асосланган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида номувофиқликлар мавжуд бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризани кўриб чиқиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборилади. Хабарномада аризани кўриб чиқишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Манфаатдор шахс аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, дастлабки қарорни олиш учун қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, такроран киритилган ариза ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, божхона органи масъул ходими аризада кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 44-бобига мувофиқ кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Дастлабки қарорни олиш бўйича аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Дастлабки қарорни қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Дастлабки қарор ДБҚ ЯААТда божхона органининг раҳбари (ўринбосари) томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади. Тасдиқланган дастлабки қарорга ДБҚ ЯААТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (QR-код) қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, аризада кўрсатилган товарларнинг турлари ва ҳажмидан қатъи назар, битта ариза бўйича битта дастлабки қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Дастлабки қарор қабул қилинганидан сўнг манфаатдор шахснинг телефон рақамига дастлабки қарор қабул қилинганлиги ва божхона йиғимини тўлаш лозимлиги тўғрисида тегишли тўлов бўйича инвойс шакллантирилган ҳаволали SMS хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона йиғими божхона органининг шу мақсадда очилган шахсий ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун белгиланган миқдорда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, дастлабки қарорни олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, мазкур бандда кўрсатилган йиғим бўйича тўланиши лозим бўлган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда божхона йиғимини тўлаш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғими манфаатдор шахснинг кўрсатмасига асосан унинг божхона органи шахсий ғазна ҳисобварағига дастлабки тарзда ўтказилган пул маблағларидан ҳам ечиб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Манфаатдор шахс божхона йиғимини тўлаганидан сўнг, ўзи мурожаат қилган ЯИДХП ёки веб-сайт орқали аризанинг рўйхат рақамини киритган ҳолда дастлабки қарорнинг электрон шаклини юклаб олади, шунингдек ёзма шаклда мурожаат қилинган бўлса, дастлабки қарорнинг электрон ёки қоғоз шаклини ариза топширилган божхона органидан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Манфаатдор шахс қабул қилинган дастлабки қарор учун божхона йиғимини ўттиз кун ичида тўламаган тақдирда, божхона йиғими божхона органи томонидан суд тартибида ундириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Қабул қилинган дастлабки қарорлар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор шахслар ҳақидаги маълумотларнинг конфиденциаллигини сақлаган ҳолда веб-сайтга автоматик тарзда жойлаштириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Дастлабки қарорни қабул қилишни рад этиш асослари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза юзасидан муқаддам айнан бир манфаатдор шахсга айнан бир хил товарлар бўйича дастлабки қарор берилган ва бунга қадар ушбу дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) аризада кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслиги аниқланган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорни қабул қилиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Хабарномада дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда божхона органига қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилишда божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек манфаатдор шахснинг аризасига кўра ёки қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан амал қилиш муддати тугамаган дастлабки қарорга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манфаатдор шахс дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш тўғрисида мурожаат қилганда, дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш мазкур Низомда дастлабки қарорни қабул қилиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилиши унинг амал қилиш муддатининг ўзгаришига олиб келмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Манфаатдор шахс дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш учун мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда ва шаклда мурожаат қилади ҳамда ўзгартириш киритиш зарурияти ва асословчи ҳужжатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Дастлабки қарорга манфаатдор шахснинг аризасига асосан ўзгартириш киритилганда, дастлабки қарор қабул қилинганлиги учун белгиланган миқдорда божхона йиғими ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорга божхона органининг ташаббуси билан ўзгартириш киритилган тақдирда, божхона йиғими ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилганидан сўнг, ЯИДХП, веб-сайт ва ДБҚ ЯААТга жойлаштирилган дастлабки қарор божхона органи томонидан унинг ўзгартирилган ҳолатдаги шаклига алмаштириб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Дастлабки қарорга киритилган ўзгартириш у киритилган кундан бошлаб амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш учун атайлаб нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, дастлабки қарор ДБҚ ёки суд томонидан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. ДБҚ томонидан дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинганда дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Агар божхона ҳудуди орқали ўтказилган товарларнинг божхона тўловлари бекор қилинган дастлабки қарор асосида ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммадан кам тўланганлиги аниқланса, тўловларнинг кам тўланган қисми айбдор шахслардан ихтиёрий ёки суд тартибида ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Дастлабки қарор манфаатдор шахснинг айби билан бекор қилинган тақдирда, унинг учун тўланган божхона йиғими қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор ДБҚ ЯААТга электрон шаклда жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Дастлабки қарорнинг амал қилиш доираси ва муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Дастлабки қарор қабул қилинган кундан бошлаб 90 календарь кун давомида амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Дастлабки қарорда кўрсатилган товарлар битта ташқи савдо шартномаси доирасида олиб кирилган тақдирда, дастлабки қарор ташқи савдо шартномаси муддати тугагунга қадар, бироқ қабул қилинган кундан бошлаб 90 календарь кун давомида амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Дастлабки қарор асосида Ўзбекистон Республикасининг исталган божхона постида божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатлар билан бир хил бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида божхона органининг ходимлари томонидан ДБҚ ЯААТдан дастлабки қарорнинг электрон шакли манфаатдор шахс тақдим этган маълумотлар (фамилия, исм, отасининг исми ёки аризанинг рўйхат рақами) асосида исталган вақтда юклаб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Товарлар бўйича божхона тўловлари дастлабки қарор асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Манфаатдор шахслар божхона органларининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, бевосита ДБҚнинг апелляция кенгашига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органлари томонидан манфаатдор шахслардан асоссиз равишда ундирилган маблағлар қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича

ДАСТЛАБКИ ҚАРОР





QR-код

(матрик штрихли код)


1. Дастлабки қарорни рўйхатга олиш рақами ва санаси:

2. Дастлабки қарорни қабул қилган божхона органининг номи:

3. Манфаатдор шахс:

4. Дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати:

5. Товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ коди:

6. Товарлар номи ва тавсифи:

(товарнинг асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумот, нетто вазни, брутто вазни, шартнома валютаси, юк жўнатувчи мамлакат, савдо қилувчи мамлакат, ишлаб чиқарувчи ва ҳ.к.)

7. Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва уни асослаш:

8. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати ва уни асослаш:

9. Божхона тўловлари ва йиғимлари тўғрисида маълумот:

10. Дастлабки қарорни қабул қилиш асослари:

11. Манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати:

12. Қўшимча маълумотлар:

13. Божхона органининг мансабдор шахси


_____________________

Лавозим

(электрон рақамли имзо)

_________________________

Фамилия, исм, отасининг исми

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисида

АРИЗА



______________

(сана)

______________

(рақам)

I. Товарлар ёки транспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумот

1.1

Товарлар ёки транспорт воситаси эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.

1.2

Почта манзили (Почта индекси)

1.3

Ташкилий-ҳуқуқий шакли

1.4

СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШШИР) рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами

1.5

Давлат рўйхатидан ўтган рақами ва санаси

1.6

Телефон рақами

II. Товарлар ёки транспорт воситаси эгасининг номидан ариза топширувчи ваколатли шахс тўғрисидаги маълумот (ариза ваколатли шахс томонидан тақдим этилганда)

2.1

Ваколатли шахснинг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами

2.2.

Ваколатини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами*

III. Дастлабки қарорни қабул қилиш учун товарлар ҳақидаги маълумотлар

3.1

Товарларнинг савдо, тижорат номи ва тўлиқ тавсифи, савдо белгиси, асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), нави, стандартлари, бажарадиган функциялари, техник ва тижорат хусусиятлари

3.2

Товарлар ҳақида маълумот (ТИФ ТНга мувофиқ товарларнинг коди, савдо қилувчи мамлакат, юк жўнатувчи ва келиб чиқиш мамлакати, юк жўнатувчи, сотувчи, товар ишлаб чиқарувчи, товарнинг брутто/нетто оғирликлари ҳамда асосий ва (ёки) қўшимча ўлчов бирликларидаги �иқдори

3.3

Товарларнинг нархи, валютаси ва валюта коди кўрсатилган ҳолда

3.4

Товарларни ташиш учун ишлатиладиган халқаро транспорт воситасининг тури

3.5

Ўрамга эга бўлган товарлар учун — товар эгаллаган юк жойларининг умумий сони, товар ўрами тури ва ўрамлар миқдори

3.6

Ташқи савдо шартномаси (мавжуд бўлса), товарларни етказиб бериш шартлари

3.7

Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули

3.8

Божхона қийматини аниқлашнинг аввалги усуллари қўлланилмаслигининг сабаблари

3.9

Илгари қабул қилинган дастлабки қарор ҳақидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса)

3.10

Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш учун муҳим бўлган қўшимча маълумотлар

3.11

Илова қилинадиган ҳужжатлар**

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ваколатли шахснинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда манфаатдор шахс томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар)

РЎЙХАТИ*

I. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича

1.1

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан бириктирилган ташқи савдо контракти (шартнома, келишув) ва идентификация рақами

1.2

Ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларидан келиб чиқиб, маълум қилинган нархга тузатишлар киритиш лозим бўлганда

1.2.1

суғурта ҳужжатлари

1.2.2

товарнинг ташиш ва (ёки) юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкиш бўйича шартномаси (транспорт экспедиция шартномаси), товарни ташишга, юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкишга ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактура (инвойс) тўланган бўлса), транспорт тарифлари тўғрисидаги ҳужжатлар (маълумотлар) ёки ташиш қийматини акс эттирувчи бухгалтерлик ҳужжатлари (агар сотиб олувчи ўзининг транспортида товарни ташишни амалга оширган бўлса)

1.2.3

воситачилик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (воситачилик шартномаси, брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома), воситачилик хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари

1.2.4

лицензион ва (ёки) муаллифлик келишуви, ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари, олиб келинаётган (олиб келинган) товарга тааллуқли бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар

1.2.5

олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан сотувчига бевосита ёки билвосита ўтадиган тушумнинг исталган қисми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат (шу жумладан, бухгалтерлик) ва маълумотлар

1.2.6

контейнер ва (ёки) кўп марта ишлатиладиган бошқа идишларнинг, ўров-жойлов материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг, агар мазкур харажатлар сотиб олувчи томонидан амалга оширилган, бироқ олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган қиймат тўғрисидаги шартномалар, ҳисобварақлар, банк тўлов ҳужжатлари

1.2.7

сотувчи томонидан сотиб олувчига муайян товар туркуми учун чегирма бериш асосини, уларнинг миқдорини кўрсатувчи маълумотлар

1.3

Жўнатувчи мамлакат божхона декларацияси**

1.4

Товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар ва улар учун тўлов ҳисоблари

1.5

Товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган ҳолларда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси

1.6

Агар биржа товарлари олиб кирилаётган бўлса, жаҳон биржа котировкалари

1.7

Товарлар ишлаб чиқарувчиларининг нархлари, уларнинг тижорат таклифлари ва калькуляцияси (хом ашё, материаллар, хизматлар, солиқлар ва даромад кўрсатилган бўлиши лозим)

1.8

Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд эмаслиги ёки сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги муносабатларнинг олиб кириладиган товарлар билан тузилган шартнома қийматига таъсир қилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан:

1.8.1

айнан бир хил ёки ўхшаш товарлар сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган сотиб олувчиларга Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб чиқиш учун сотилганда, унинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар

1.8.2

Божхона кодексининг 311-моддасига мувофиқ чегириб ташлаш усули билан аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки 312-моддасига мувофиқ қўшиш усули билан аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар

II. Айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича ҳамда ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича

2.1

Божхона органи томонидан қабул қилинган ва божхона қиймати Божхона кодексининг 303-моддаси бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларга тегишли бўлган божхона декларацияси;

2.2

Қийматга тузатишлар киритиш амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда:

2.2.1

ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ва унга қўшимча келишувлар

2.2.2

ҳисобварақ-фактура (инвойс)

2.2.3

товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи маълумот ва ҳужжатлар

III. Қийматларни чегириб ташлаш асосида

3.1

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида баҳоланаётган, айнан бир хил ва ўхшаш товарларни сотилганлиги тўғрисидаги шартномалар

3.2

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ўша классдаги ва турдаги товарларни сотишда қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс)

3.3

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирувчи ҳисобварақ-фактура, банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактуралар тўланган бўлса), бухгалтерлик ҳужжатлари (воситачи ҳақлари тўғрисида, тижорат харажатлари, ташиш харажатлари, суғурта, юклаш ва тушириш ишлари, олинадиган даромад)

3.4

Товарга ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатлар, агар бундай товар унга кейинчалик ишлов берилгандан кейин сотилаётган бўлса, ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси, буюртмачига ижрочи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс), ушбу шартномани тўлаш бўйича банк ҳужжатлари, ишлов бериш қиймати тўғрисида бухгалтерлик ҳужжатлари (калькуляция)

3.5

Муқаддам Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар

IV. Қийматларни қўшиш асосида

4.1

Ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳамда материалларни сотиб олиш ва (ёки) баҳоланаётган товарларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқарувчи (сотувчи) харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари, шунингдек, баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар, шу жумладан, идиш ва ўраш-жойлаш учун қилинган харажатлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида бажарилган лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматлари ишлаб чиқарувчи тўлаганлиги умумэътироф этилган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофи? тузилган баҳоланаётган тов?р ишлаб чиқарувчисининг тижорат ҳисобварақлари

4.2

Ишлаб чиқарувчи ва (ёки) экспортёрнинг баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган, айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда ва Божхона кодексининг 312-моддаси «а» кичик бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари;

4.3

Ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларига мувофиқ суғурта ҳужжатлари

4.4

Ташиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс) (ташиш харажатлари калькуляцияси), Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар

V. Захира усул

5.1

Агар олиб кирилган товарнинг ҳужжатларда кўрсатилган нарх бўйича ҳисобланиши учун:

5.1.1

олиб кириладиган товарларнинг қийматини ёки қийматини ҳисоблаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ижара, лизинг, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари

5.1.2

етказиб бериш шартидан келиб чиқиб, мазкур Рўйхатнинг 1.2-бандида (1.2.1 — 1.2.7-бандлар) кўрсатилган ҳужжатлар

5.2

Агар аниқ бир манбадаги нархга ҳавола қилинган бўлса, қуйидагилардан бири

5.2.1

баҳоланаётган товар билан айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган бир вақтда ёки тегишли даврда жаҳон бозорида сотилиши ёки сотилиши таклиф қилинган нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мустақил оммавий ахборот манбаларининг биринчи (маълумот манбасининг номи ва санаси кўрсатилган муқова) ва тегишли варақларининг нусхалари

5.2.2

Товарларнинг расмий нархлари эълон қилинадиган ёки тарқатиладиган ёки аниқ товарлар етказиб берувчиларнинг нархлар тўғрисидаги тижорат таклифлари, шунингдек жаҳон биржа котировкалари

5.2.3

Муқаддам божхона органида расмийлаштирилган божхона юк декларацияси ва тегишли товар рақами

5.2.4

Нарх маълумотлар бюллетенида кўрсатилган товар тўғрисида батафсил маълумот (товар номи, юк жўнатувчи ва ишлаб чиқарилган мамлакати, ўлчов бирлиги ва қиймати)

5.3

Агар товарнинг ички бозорда сотилаётган нархига ҳавола қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритаётган баҳоловчи ташкилотлар томонидан тайёрланган олиб кириладиган товарларни баҳолаш ҳисоботлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Манфаатдор шахс томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 303 — 313-моддаларига мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан келиб чиқиб, юқоридаги ҳужжатлар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Агар жўнатувчи мамлакат божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки ушбу мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда божхона юк декларацияси ўрнига жўнатувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан тасдиқланган товарнинг қийматини акс эттирувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўғрисидаги дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида

ҚАРОР






QR код

(матрик штрихли код)





1. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилган божхона органи

2. Манфаатдор шахс ҳақида маълумот

3. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган сана

4. Бекор қилинган дастлабки қарорнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси

5. Бекор қилинган дастлабки қарорда кўрсатилган товар номи

6. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишнинг асослари ва сабаблари

7. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор кучга кирадиган сана

8. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилган Давлат божхона қўмитасининг мансабдор шахси

_____________________

Лавозим

(электрон рақамли имзо)

____________________________

Фамилия, исм, отасининг исми

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 10/21/3343/1205-сон; 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон; 23.04.2025 й., 10/25/3343-2/0632-сон)