«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2021 йил 10 июнда Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги ва Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари биноларини қуриш учун ўзаро ер участкалари тақдим этиш тўғрисидаги 2018 йил 17 августдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённома тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур Баённоманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Тожикистон томонига тегишли билдиришномани юборсин.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур Баённома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.