18.05.2005 йилдаги 127-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2005 йилдаги 127-сон
Дата вступления в силу
18.05.2005
Ҳужжат 18.05.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 10 февралдаги ПҚ–3-сон қарори ва «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ–5-сон қарорига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига замонавий ҳисобга олиш приборларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш дастури тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ва 3-илова чиқариб ташлансин;
б) 1-банднинг олтинчи хатбоши ҳамда 5-илова 2005 йил 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «эркин» сўзи «чекланган» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан «вилоят ҳудудий-коммунал-уй-жойдан фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи банд чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий-коммунал-уй-жойдан фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 февралдаги 54-сон қарори билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ–2832-сон Фармони билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
5 ва 6-бандлар чиқариб ташлансин;
8-банднинг биринчи хатбошидаги «ва коммунал-уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари» чиқариб ташлансин, «ва квартира эгалари ҳамда квартира ижарачилари уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатлари улушларини (ҳисоб-китоб шакллари илова қилинади)» сўзлари «(ҳисоб-китоб шакли илова қилинади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошидаги «Коммунал» сўзи «Иссиқлик таъминоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
10 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
13-банддан «уй-жой ташкилотларида», «ҳамда квартира эгалари ва квартира ижарачиларининг турар жойга хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатлари улушини» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банднинг биринчи хатбошидан «вилоят ҳудудий-коммунал хизмат кўрсатиш бирлашмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича ваколатли органларнинг» сўзлари «уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «бюджет маблағлари» сўзларидан кейин «уй-жой мулкдорлари ширкатлари маблағлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 8-банднинг бешинчи бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига 5-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида низом»га мувофиқ» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 16-банднинг биринчи хатбошидаги «Алоҳида турган уй мулкдорлари билан бошқарувчи ташкилот ўртасидаги техникавий хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома (контракт) бекор қилинган тақдирда» сўзлари «Алоҳида турган уй (уйлар) мулкдорлари-ширкат аъзоларининг бир қисми ширкатдан чиққан тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисида вақтинчалик низом 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «январдан» сўзлари «сентябрдан» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «2002—2004 йилларда қуйидагилар» сўзлари «2002 йил — 2005 йил 1 сентябрда қуйидагилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «газлаштирилган уй-жой фондини (кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларни) газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвали» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳудудий газ таъминоти корхоналари бўйича уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвалини» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳудудий газ таъминоти корхоналари бўйича уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «2002—2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳудудий газ таъминоти корхоналари бўйича уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «январдан» сўзи «сентябрдан» сўзи билан алмаштирилсин;
18-банддаги «Газтаъминот» шўъба корхоналари» сўзлари «ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.