ИЛОВА
Янги бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун талаблар | Кўрсаткичлар | |
Моддий-техника базага қўйиладиган талаблар | ||
1. | Бино ва иншоотлар бўйича | |
а) | таълим соҳаларига кўра олий таълим муассасасининг ҳудудидаги ҳар бир таълим олувчи учун ишчи майдон ўлчами | |
техника ва муҳандислик | 11,2 — 19,4 м2 | |
педагогика | 8,7 — 14,5 м2 | |
фармацевтика | 11,2 — 19,4 м2 | |
иқтисодиёт ва ҳуқуқ | 7,9 — 13,1 м2 | |
тиббиёт | 12,3 — 22,0 м2 | |
қишлоқ хўжалиги | 11,2 — 19,4 м2 | |
зооветеринария | 11,4 — 20,5 м2 | |
маданият | 15,0 — 26,0 м2 | |
санъат ва архитектура | 20,0 — 33,8 м2 | |
б) | ўқув хоналаридаги ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами | |
ўқув аудиторияларида | 2,2 м2 | |
компьютер залида (синфида) | 4 м2 | |
чет тили хонасида | 2,4 м2 | |
умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналарида | 4 м2 | |
техник ва махсус лабораторияларда | 6 м2 | |
алоҳида кабиналарга ажратилган фонозалларда | 3 м2 | |
ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиторияларида | 2,4 м2 | |
курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишлари бажариш залларида (архитектура-қурилиш ва бадиий йўналишларда) | 3,6 м2 (6 м2) | |
ахборот-ресурс маркази | 0,6 м2 | |
2. | Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича | |
а) | компьютер техникалари сони | ҳар 6 нафар талаба учун 1 донадан |
б) | Интернет жаҳон ахборот тармоғи (WiFi тизими) мавжудлиги | 20 мбит/сек тезликда |
3. | Малака талабларида белгиланган амалий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентарлар, техникалар ва хом ашёлар | ўқув дастурига кўра машғулотлар сонига мутаносиб равишда |
4. | Ёнғин хавфсизлиги бўйича | ёнғин хавфсизлиги назорати органининг ижобий хулосаси |
5. | Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича | санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органининг ижобий хулосаси |
Профессор-ўқитувчилар таъминотига қўйиладиган талаблар | ||
6. | Профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сони | |
а) | кундузги ва кечки таълим шаклида | ҳар 16 нафар талабага 1 штат бирлиги* |
б) | сиртқи таълим шаклида | ҳар 20 нафар талабага 1 штат бирлиги* |
7. | Профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси бўйича | |
а) | асосий иш жойи бўйича ишлайдиганлар улуши | 40 фоиз |
б) | бакалавриат йўналишида илмий даражалилар улуши | 35 фоиз |
в) | магистратура мутахассислигида илмий даражалилар улуши | 100 фоиз |
8. | Профессор-ўқитувчи таянч маълумотининг (мутахассислиги ёки ихтисослигининг) мувофиқлиги бўйича | дарс берадиган фанига мос бўлиши зарур |
Ўқув-методик таъминотига қўйиладиган талаблар | ||
9. | Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун малака талаблари мавжудлиги бўйича | давлат таълим стандарти, касб стандарти, меҳнат бозори ва кадрлар буюртмачиларининг талабларига мувофиқ бўлиши |
10. | Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўқув режа мавжудлиги бўйича | ўқув фанлари, кредитлар миқдори, машғулот турлари, муддатлари кўрсатилган ва фанларнинг узвийлиги таъминланган бўлиши |
11. | Ўқув режадаги ҳар бир фаннинг ўқув дастурлари мавжудлиги бўйича | давлат таълим стандартлари ва малака талабларида белгиланган билим, малака, кўникма ва компетенцияларнинг талабаларда тўлиқ шакллантириш имконини яратадиган даражада бўлиши |
12. | Ўқув режадаги кредитлар миқдори бўйича | |
а) | бакалавриат йўналишида | бир ўқув йилига 60 кредит** |
б) | магистратура мутахассислигида | бир ўқув йилига 60 кредит** |
13. | Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги бўйича | |
а) | бакалавриат йўналишида талабаларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги | ҳар 6 нафар талабага 1 донадан |
б) | магистратура мутахассислигида талабаларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги | ҳар 2 нафар талабага 1 донадан |
в) | лаборатория ишлари ва курс лойиҳалари учун ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги | ҳар бир талабага 1 донадан |
г) | ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг электрон шакли билан таъминланганлиги | дарсликлар, ўқув ва ўқув услубий қўлланмаларнинг электрон шакли мавжуд бўлиши*** |
14. | Талабалар билимини баҳолаш мезонлари, амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш бўйича шартнома ва дастурларнинг мавжудлиги бўйича | уставга мувофиқ тасдиқланган бўлиши |