Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.12.2002 йилдаги 435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 11.12.2002 йилдаги 435-сон
Дата вступления в силу
11.12.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 14.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖАҲОН БАНКИ ГУРУҲИ ИШТИРОКИДА «БУХОРО ВА САМАРҚАНД ШАҲАРЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ресурсларни тежаш чора-тадбирларини амалга ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг ичимлик суви таъминотини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг умумий қиймати 62,33 млн АҚШ доллари бўлган «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил муддатга 20,0 млн АҚШ доллари миқдорида Қарз битими имзоланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида ўн йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 35 йил муддатга 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари билан 15,9 млн миқдорида Кредит битими имзоланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Швейцария ҳукумати томонидан 9,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда грант берилиши назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан қарз тўғрисидаги битим ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини маблағ билан таъминлаш схемаси 1-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит ва қарзни қайтариш жадваллари 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субқарзларни «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан қайтариш жадваллари 3, 3а; 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Иловалар берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек зарур ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда тегишли идораларга киритилиши учун шахсий жавобгарлик «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорига ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига юкланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг асосий қарзи, фоизлари ва воситачилик ҳақи «Сувоқова» Бухоро вилоят ва Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармалари маблағлари етмайдиган қисми эса — республика бюджети маблағлари ҳисобига қайтарилади. Кўрсатиб ўтилган ташкилотлар ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг раҳбарлари жалб этилаётган қарз ва кредит бўйича мажбуриятлар зарур даражада бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 августдаги 172-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 332-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси билан биргаликда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича ташқи ва ички тўловлар ўртасидаги тафавутни давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш тартибини, шунингдек Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан маъқулланган Лойиҳани баҳолаш ҳужжатига мувофиқ хорижий ва миллий валютада лойиҳанинг ҳисоб рақамларини очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тўлдириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субқарз битимларини «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси билан Қарз тўғрисидаги битимда ва Кредит битимида назарда тутилган шартларга мувофиқ имзоласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақини қоплаш учун маблағларни назарда тутсин;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 августдаги 172-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 332-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатиб ўтилган Лойиҳа бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарз маблағларидан, Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитидан ва Швейцария ҳукумати грантидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда инвестиция дастурларини шакллантиришда давлат бюджети ва «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга, маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемасига мувофиқ капитал қўйилмалар лимитларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилаб қўйилсинки, техник-иқтисодий ва муҳандислик-лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа маблағлари ҳисобига, «Ўзкоммунлойиҳа» институти иштирокида ишлаб чиқилади ҳамда 2003 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йилгача республика сув таъминотини ривожлантиришнинг тасдиқланган схемасига мувофиқ лойиҳа таркибида, кўрсатиб ўтилган минтақаларда Дамхўжа сув қувурини янада ривожлантириш ва замонавийлаштириш назарда тутилсин, зарурат бўлганда маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбалари қидириб топилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар (хизматлар) божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визаларининг консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш учун давлат божи тўлашдан озод қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 11 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
435-сон