Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69 ва 78-моддаларига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегаралари ўзгартирилсин;
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар (шундан, 424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар (шундан, 154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар (шундан, 578,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар (шундан, 1 090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар (шундан, 1 002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган:
Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тегишлича 1 — 12-иловаларга мувофиқ;
Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг чегаралари тавсифи ва чизма шакллари тегишлича 13 — 22-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Тошкент шаҳри таркибига ўтказилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган (суғориладиган) ерларни бошқа мақсадлар учун ажратиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани 20, 21, 22, 23, 24, 25-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани 1, 2-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Қибрай тумани 13, 14, 15-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Қибрай тумани 16-сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг депутати халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарор юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 август,
1290-IV-сон