Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2004 14.08.1997 йилдаги 398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.1997 йилдаги 398-сон
Дата вступления в силу
14.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2004
Ҳужжат 14.08.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида» 1997 йил 19 июндаги ПФ-1790-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларга махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тўғрисидаги аризаларни ўрганувчи идоралараро комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги стандартлар, технологияларга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига, шунингдек, уни сотишнинг белгиланган тартибига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини беришда уларга қўйиладиган талаблар рўйхати 3-иловага мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўздавстандарт» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларни, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарни, уларнинг мазкур қарорга 3-иловада келтирилган талабларга мувофиқлиги юзасидан рўйхатдан ўтказиш далолатномаларини 1997 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1998 йил 1 январдан бошлаб бир ой савдо қилиш учун қуйидаги чекланган ставкалар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими — энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда савдо қилиш ҳуқуқи учун ва лицензия йиғими сертификати (гувоҳномаси) бир ойдан ўн икки ойгача муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ўздавстандарт» маркази, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналарда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик режимларини ва маҳсулот сифатини мунтазам равишда назорат қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) қарори билан тасдиқланган «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш‎ — Вазирлар Маҳкамаси»‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 14 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
398-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ва уларни бериш тартибини тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга вакил қилинган давлат органи Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотнинг ҳар бир гуруҳи — озиқ-овқат спирти, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, узум виноси, коньяк спирти, коньяк, бренди, бальзам, шампан виноси, вижиллаб турадиган ва газланган винолар, вино материаллари, хом ашё спирти бўйича — алоҳида лицензия расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар лицензияни расмийлаштириш учун қайси идорага бўйсунишига қараб «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Вазирлар Маҳкамаси номига мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ариза ва ҳужжатларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Холдинг компанияси, уюшма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мазкур қарорга 3-иловада кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлигини текширадилар ва ўзларининг хулосалари билан бирга ариза берилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда барча ҳужжатлар пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамаси олинган ҳужжатларни мазкур қарор билан ташкил этилган идоралараро комиссияга беради, у ўн кун муддатда кўриб чиқади ва ўзининг алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)нинг ариза берган корхонага берилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоралараро комиссия зарур ҳолларда тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган хулосаларни ва ҳужжатларни кўриб чиқиб бир ҳафта муддатда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус рухсатнома (лицензия)н расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Расмийлаштирилган лицензия Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритган «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ариза берган корхоналарга кейинчалик бериш учун, жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) 5 йил муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамаси тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мос келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус рухсатнома (лицензия) бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, ҳокимликларга, шунингдек, ариза берган корхоналарга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Лицензия берилганлиги учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат спирти, ароқ, коньяк, вино, шампан виноси ишлаб чиқарувчи корхоналар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вино ва вино материаллари ишлаб чиқарувчи жамоа хўжаликлари — заводлар — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) қуйидаги ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор қилиниши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) агар корхоналар лицензияда белгиланган фаолият турига риоя қилмасалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) агар бунинг учун вакил қилинган давлат органлари («Ўздавстандарт» маркази, Давлат санитария назорати, ИИВ, Меҳнат вазирлиги ва бошқалар) томонидан корхоналар текширилганда ишлаб чиқариш технология режимлари, санитар нормалар ва қоидалар, ишловчиларнинг иш шароитлари қўпол равишда бузилганлиги, сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги ва бошқалар аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчининг штампи‎

Ўзбекистон Республикаси
‎Вазирлар Маҳкамаси‎

АРИЗА‎

‎‎Ўзбекистон Республикасида алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришингизни сўрайман.

‎‎______________________________________________________________________________

‎‎(фаолият турининг номи)

1‎‎. Ариза берувчи ________________________________________________________________

‎‎(юридик шахс)

‎‎2. Ариза берувчининг манзили, телефонлари, факс, телекс ва бошқалар _____________________
3. Ариза берувчининг банк реквизитлари: ______________________________‎‎______________
‎‎Аризага __________ (варақлар сони) ___________________ (ҳужжатлар сони) илова қилинади.

Имзо‎

Муҳр‎

(корхона раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми) ‎

199__ йил «____» ______________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш учун лицензия олиш мақсадида аризага илова қилинадиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р‎

Зарур ҳужжатларнинг номи‎

Ҳужжатни рўйхатдан
‎ўтказган ёки берган орган‎

1.‎

Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома‎

Корхоналар (ташкилотлар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари‎

2.‎

Ишлаб чиқаришнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги «Ўздавстандарт» марказининг хулосаси‎

«Ўздавстандарт» маркази, вилоят ҳудудий органлари‎

3.‎

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотга «Ўздавстандарт» марказининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган сифат сертификати мавжудлиги‎

«Ўздавстандарт» маркази, вилоят ҳудудий органлари‎

4.‎

Товар ишлаб чиварувчиларнинг фикрма дўконлари мавжуд бўлганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳудудий органлари (ҳокимликлар)нинг чакана савдога рухсатномаси‎

Корхона жойлашган ердаги ҳокимликлар‎

5.‎

Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция‎

Банклар‎

6.‎

Ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотнинг экспертиза ва синов натижалари‎ бўйича, шу жумладан, органолептика кўрсатгичлари бўйича сифатга мувофиқлигига «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Марказий дегустация комиссиясининг хулосаси

Марказий дегустация хулосаси‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
-сон ЛИЦЕНЗИЯ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
_________________ шаҳри ‎ ______________ да берилди‎
Шу ҳақда берилдики, ___________________________________________________‎‎____________

‎‎(аризачининг номи)

‎‎________________________________________________________________________________

‎‎(фаолият турининг номи) ‎‎‎

‎ишлаб чиқариш ҳуқуқини олди.

Лицензиянинг амал бўлиш муддати __________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ‎ имзо ‎
Муҳр‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини олиш учун хўжалик юритувчи субъектларга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р‎

Қўйиладиган талаблар

Тасдиқловчи ҳужжатлар

1.‎

Хўжалик юритувчи субъектлар «Корхоналар тўғрисида» қонунга мувофиқ корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага эга бшлишлари керак.‎

Корхоналар (ташкилотлар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари‎

2.‎

Корхоналарнинг фаолияти тўғрисида ишончли статистика ахбороти билан таъминлаш мақсадида улар иқтисодиёт ва статистика давлат органларида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Корхоналар жойлашган ердаги статистика органлари

3.‎

Юқори сифатли алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи ишлаб чиқариш қувватлари (линиялир, технология асбоб-ускуналари)га эга бўлишлари керак.

Корхона раҳбарининг маълумотномаси

4.‎

Корхоналарда норматив-техник хужжатлар, технология йўриқномалари, техник шартлар ва бошқа хужжатларга эга бўлиш керак.

«Ўздавстандарт» марказининг ҳудудий органлари

5.‎

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Марказий дегустация комиссиясининг корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларнинг сифатга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак.

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг Марказий дегустация комиссияси

6.‎

«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида», «Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ корхоналар «Ўздавстандарт» маркази органлари томонидан берилган ишлаб чиқариш шароитлари ва ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларнинг сифати тўғрисидаги хулосасига ва сифат сертификатига эга бўлиши керак.

«Ўздавстандарт» марказий ҳудудий органлари

7.‎

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни доимо назорат қилиб бориш учун корхоналар зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реакторлар ва «Ўздавстандарт» маркази органлари томонидан аттестациядан ўтказилган синов усуллари учун норматив-техник ҳужжатлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш лабораториясига эга бўлиши керак.

«Ўздавстандарт» марказий ҳудудий органлари ‎

8.‎

Корхоналар Давлат санитария назорати ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг белгиланган санитария-гигиена талаблирига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак.

Давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари‎

9.‎

Корхоналар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасининг белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак;‎

Меҳнат вазирлиги ҳудудий органларинанг маълумотнома (хулоса)си‎

10.‎

Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар тасдиқлаган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб беришлари ва тегишли норматив-техник хужжатларга, асбоб-ускуналарга ва жиҳозларга эга бўлишлари керак.‎

ИИВ ҳудудий органларининг маълумотнома (хулоса)си‎

11.‎

Корхоналар товар ишлаб чиқарувчиларнинг фирма дўконлари мавжуд бўлганда чакана савдо учун давлат ҳокимияти ҳудудий органлари (ҳокимликлар)нинг рухсатномасига эга бўлишлари керак.

Корхона жойлашган ердаги ҳокимликлар‎

Кейинги таҳрирга қаранг.