ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
РЕСПУБЛИКА КЎЧМАС МУЛК БИРЖАСИДА АУКЦИОН САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 9 апрелда 1467-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 27 июлдаги 01/09-18/11-сонли ««Республика кўчмас мулк биржасида аукцион савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1467-1, 08.08.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
1. Республика кўчмас мулк биржасида аукцион савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Давлат мулки объектларини аукцион ва конкурс асосида хусусийлаштириш тўғрисидаги Вақтинчалик низом (1994 йил 17 май, рўйхат рақами 54) ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар (1995 йил 9 ноябрь, рўйхат рақами 54-1) аукцион савдоларига оид қисмида ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 23 март,
01/06-РБН/01-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 117-модда)