Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида халқ хўжалиги тармоқларини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг машинасозлик бўлими машинасозлик, кимё ва металлургия бўлимига, ёқилғи саноати, энергетика, кимё ва металлургия бўлими ёқилғи саноати ва энергетика бўлимига айлантирилсин.
2. Ўзбекистон Давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги Ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуи таркибига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси Ёқилғи саноати ва энергетика мажмуи таркибига ўтказилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 24 февраль,
99-сон