28.08.2021 йилдаги 548-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.2021 йилдаги 548-сон
Дата вступления в силу
28.08.2021
Ҳужжат 28.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (кейинги ўринларда — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосари)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосари ушбу Намунавий низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
12. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

йиллик

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

1.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми

млн сўм

2.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми

минг сўм

3.

Саноатнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши

фоиз

4.

Ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

млн сўм

5.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми

минг сўм

6.

Истеъмол нархлари индекси

фоиз

7.

Жами кўрсатилган хизматлар ҳажми

млн сўм

8.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми

минг сўм

9.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми

млн сўм

10.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол товарлари ҳажми

минг сўм

11.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси ҳажми

минг сўм

12.

Республика бюджетига (контингент) прогноз тушуми

млн сўм

13.

Маҳаллий бюджет даромадлар режасининг бажарилиши

млн сўм

14.

Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромадлари

минг сўм

15.

Ҳисобланган солиқ тўловларини йиғиш даражаси

фоиз

16.

Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши

фоиз

17.

Янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари сони

бирлик

18.

Фаолияти қайта тикланган фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари

бирлик

19.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши

фоиз

20.

Кичик тадбиркорлик соҳасида яратилган иш ўринлари

бирлик

21.

Тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда берилган бўш турган бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари

бирлик

22.

Ташкил этилган хизмат кўрсатиш шохобчалари

бирлик

23.

Ташкил этилган янги кичик саноат зоналари

бирлик

24.

Ишга туширилган кичик саноат зоналарида жойлаштирилган янги лойиҳалар

бирлик

25.

Яратилган янги иш ўринлари (бандлик дастури ижроси)

бирлик

26.

Вақтинча ишлаш учун хорижга кетганлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонидаги улуши

фоиз

27.

Ўзини ўзи банд қилиш орқали даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашилган аҳоли сони

нафар

28.

Жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар

нафар

29.

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган субсидиялар

млн сўм

30.

Касб-ҳунарга ўқитилган ва қайта тайёрланган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар

нафар

31.

«Темир дафтар»даги оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаини шакллантирган ҳолда «Темир дафтар»дан чиқарилган оилалар сони

оила сони

32.

Маҳаллий бюджет прогнозининг орттириб бажарилган қисмидан тегишли жамғармаларга маблағ жамлаган ҳолда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга кўрсатилган ёрдам миқдори

млрд сўм

33.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар миқдори

млрд сўм

34.

«Маҳаллабай» ишлаш тизими асосида «драйвер» лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар миқдори

млрд сўм

35.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланган топшириқ ва вазифалар сони

та

36.

Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (қаноатлантирилган мурожаатлар улуши)

та

Тадбиркорлик субъектларидан Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларининг очиқлиги кўрсаткичлари

37.

Вилоятлар ҳокимларининг тадбиркорлик ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосарлари ташаббуси билан ҳудудий Бош вазир қабулхоналари иштирокида ҳудудларда ўтказилган сайёр қабуллар натижасида келиб тушган мурожаатлар сони

та

38.

Ҳудудий Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган ваколатли органлар томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши таъминланган жами мурожаатлар сони

та

39.

Ҳудудий Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан ижобий ҳал этилган мурожаатларнинг сони

та

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ҳокимларининг, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари)нинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ҳамда жадал ривожлантириш;
б) «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ва жадал ривожлантириш соҳасида:
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича ҳар йилги тасдиқланадиган асосий параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгилайди;
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ва «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ аҳоли масканлари, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантиришда белгиланган нормативларга мувофиқ телекоммуникация воситалари ва почта алоқаси объектларини жойлаштириш назарда тутилишини таъминлайди, телекоммуникация тармоқлари ва почта алоқаси объектларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат ва идоравий архивлар ҳужжатларининг сақланиши учун тегишли даражадаги шарт-шароитларни таъминлаш, уларнинг ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш чораларини кўради ва архивларни молиялаштириш миқдорини аниқлайди;
Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари ушбу Намунавий низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
12. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Намунавий низомга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан вилоятлар ҳокимлари ўринбосарининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

йиллик*

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

1.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млрд сўм

бирлик

2.

Пудрат ишлари ҳажми

млрд сўм

3.

Таъмирланган ички йўллар узунлиги

км

4.

Қурилган ичимлик сув тармоқлари узунлиги

км

5.

Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси

фоиз

6.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида бажарилган ишлар ҳажми

млрд сўм

7.

Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминланган аҳоли сони ва кредитлар ҳажми

млрд сўм

бирлик

8.

Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш:

қурилган, реконструкция ва модернизация қилинган электр тармоқлари узунлиги;

км

9.

ўрнатилган ва алмаштирилган трансформаторлар сони

бирлик

10.

Транспортда юк ташиш айланмаси

млн тн/км

11.

Транспортда йўловчи ташиш айланмаси

млн йўловчи/км

12.

Ташкил этилган янги жамоат транспорти йўналишлари сони

бирлик

13.

Янгиланган автобуслар парки сони

бирлик

14.

Қурилган ва реконструкция қилинган автовокзаллар сони

бирлик

15.

Қурилган ва таъмирланган автобекатлар сони

бирлик

16.

Чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш соҳасида:

ташкил этилган чиқиндихоналар сони;

бирлик

17.

ўрнатилган янги турдаги модул контейнерлар ва урналар сони;

бирлик

18.

ташкил этилган ва реконструкция қилинган маиший ва қурилиш чиқиндиси полигонлари сони;

бирлик

19.

чиқиндини олиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш даражаси;

фоиз

20.

маиший чиқиндини қайта ишлаш даражаси

фоиз

21.

Туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишларининг бажарилиши:

қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилган пиёдалар йўлаклари узунлиги;

км

22.

қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилган велосипед йўлаклари узунлиги;

км

23.

қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилган ирригация тизимлари узунлиги;

км

24.

ўрнатилган тунги ёритиш чироқлари сони

бирлик

25.

Газ тизимини ривожлантириш:

реконструкция ва модернизация қилинган газ тармоқлари узунлиги;

км

26.

қурилган ва таъмирланган газ тақсимлаш пунктлари сони;

бирлик

27.

аҳолига етказиб берилган суюлтирилган газ ҳажми (йил бошидан)

тн

28.

Аҳолига етказиб берилган кўмир ҳажми (йил бошидан)

тн

29.

Аҳолига етказиб берилган табиий газ ҳажми (йил бошидан)

минг куб метр

30.

Аҳолига етказиб берилган электр энергияси ҳажми (йил бошидан)

млн кВт соат

31.

Истеъмолчиларга ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичлар (АСКУЭ) сони

бирлик

32.

Истеъмолчиларга ўрнатилган замонавий газ ҳисоблагичлар (АСКУГ) сони

бирлик

33.

Ичимлик суви истеъмолчиларига ўрнатилган замонавий ҳисоблагичлар сони

бирлик

34.

Иссиқлик тизимини ривожлантириш:

алмаштирилган ва мукаммал таъмирланган иссиқлик тармоқлари узунлиги;

км

35.

қурилган, реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирланган қозонхоналар сони;

бирлик

36.

алмаштирилган ва мукаммал таъмирланган қозонлар сони

бирлик

37.

Кўп қаватли уй-жой фондини сақлаш:

таъмирланган кўп қаватли уйларнинг том қисми;

минг метр кв

38.

фасад қисми таъмирланган кўп қаватли уйлар сони;

дона

39.

кўп қаватли уйларнинг таъмирланган кириш йўлаклари (подъезди) сони;

дона

40.

кўп қаватли уй олдидаги бетон билан қопланган йўлак (тротуар)лар;

минг метр кв

41.

таъмирланган ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари сони;

дона

42.

қурилган болалар майдончалари сони

бирлик

43.

Коммунал тўловлардан қарздорликларни қисқартириш:

ичимлик ва оқава сув хизматларидан;

млн сўм

44.

иссиқлик таъминотидан

млн сўм

45.

электр энергиясидан

млн сўм

46.

табиий газ таъминотидан

млн сўм

47.

чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизматидан

млн сўм

48.

Ширкатларнинг кредитор қарздорликларини қисқартириш

млн сўм

49.

Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш:

қурилган ва таъмирланган алоқа тармоқлари узунлиги;

км

50.

қурилган ва модернизация қилинган базавий станциялар сони

бирлик

51.

Қишлоқ ва маҳаллалар кўчаларини ободонлаштириш:

қурилган пиёдалар йўлаклари (тротуар) узунлиги;

км

52.

ўрнатилган тунги кўча ёритиш тизими сони

бирлик

53.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланиши зарур бўлган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш

бирлик

54.

Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (қаноатлантирилган мурожаатлар улуши)

фоиз

1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарорларига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга амал қилади.
5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари фаолияти натижадорлиги ушбу Намунавий низомга иловага мувофиқ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида белгиланган тартибда баҳоланади.
11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ушбу Намунавий низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
12. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Намунавий низомга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

йиллик*

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

1.

Марказлаштирилмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млн доллар

бирлик

2.

Инвестиция дастурига мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млн доллар

бирлик

3.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млрд сўм

бирлик

4.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажми, шундан:

асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми

млн доллар

млн доллар

5.

Инвестиция дастури доирасида фойдаланишга топшириладиган йирик лойиҳалар қиймати, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм

бирлик

нафар

6.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар қиймати, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм

бирлик

нафар

7.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича маблағларни ўзлаштириш ҳажми

млн доллар

8.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари иштирокида фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар қиймати ва сони

млн доллар

бирлик

9.

Эркин иқтисодий зоналарда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм

бирлик

нафар

10.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм

бирлик

нафар

11.

Амалга ошириладиган ҳудудий экспорт ҳажми, шундан:

млн доллар

саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми

млн доллар

мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми

млн доллар

12.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми

минг доллар

13.

Экспортга йўналтириладиган янги турдаги маҳсулотлар сони

бирлик

14.

Экспортга жалб қилинадиган янги корхоналар сони

бирлик

15.

Экспорт географиясини кенгайтириш орқали ўзлаштирилган янги ташқи бозорлар сони

бирлик

16.

Экспорт фаолиятига жалб қилинган саноат корхоналари сони

бирлик

17.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланиши зарур бўлган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш

бирлик

18.

Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (қаноатлантирилган мурожаатлар улуши)

фоиз

1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда — вилоят ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.
2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга амал қилади.
5. Вилоят ҳокими ўринбосари фаолиятининг натижадорлиги ушбу Намунавий низомга иловага мувофиқ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида белгиланган тартибда баҳоланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу Намунавий низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари халқ депутатлари вилоят Кенгаши мажлисида эшитилади.

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

йиллик

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

режа

%

1.

Чигит экиш ва пахта хом ашёсини етиштириш ҳажми

гектар

тонна

2.

Бошоқли дон экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

3.

Маккажўхори экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

4.

Бошқа дон экинларини экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

5.

Дуккакли дон экинларини экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

6.

Мойли экинларни экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

7.

Сабзавот экинларини экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

8.

Картошка экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

9.

Полиз экинларини экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

10.

Озуқа экинларини экиш ва етиштириш ҳажми

гектар

тонна

11.

Барпо этилган мевали боғлар майдони

гектар

12.

Барпо этилган узумзорлар майдони

гектар

13.

Ташкил этилган иссиқхоналар майдони

гектар

14.

Мева ишлаб чиқариш ҳажми

тонна

15.

Узум ишлаб чиқариш ҳажми

тонна

16.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми

млн доллар

17.

Ўзлаштирилган фойдаланишдан чиққан, лалми ва яйлов ер майдонлари

гектар