Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ҳужжат 26.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосидаги инновацион бизнес-моделлар, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш усуллари ривожланиши учун қулай ва мақбул экотизим яратиш, уларни белгилаб берилган устувор тармоқлар ва соҳаларда тезкорлик билан жорий этиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида:
д) махсус режим фаолиятининг муддати беш йилни ташкил этади ҳамда унинг фаолият муддатини узайтириш «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш комиссияси)нинг қарори асосида амалга оширилади;
2.3-параграфнинг ўн биринчи хатбошисидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.5-параграфнинг йигирма саккизинчи хатбошисидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-илованинг I-бўлими 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

1.

Агросаноат мажмуида сунъий интеллект технологиялари элементларини ўз ичига олган ягона интеграцион платформани ташкил қилиш бўйича «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини яратиш.

1. Қишлоқ хўжалиги ва шу мақсадларда фойдаланиш учун берилган бошқа тоифадаги ерларнинг интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш.

2021 йил ноябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(О. Пекось),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан агрегатлашган ахборотларни қабул қилиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш.

2022 йил июль

3. Тизимда хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компанияларининг ишини таъминлаш. Экспортни ташкил этиш платформаси ва бошқа интернет тармоқлари (техникаларни бошқариш) платформаси фаолиятини йўлга қўйиш. «Рақамли дала», «Рақамли боғ» ва «Рақамли пода» каби бир қатор платформаларнинг иловаларини жорий этиш. «Ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат» платформасини яратиш.

2023 йил январь

»;

в) 17а-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

1.

Космик аппаратлар ва учувчисиз учиш аппаратлари орқали олинадиган, ерни масофадан зондлашнинг катта ҳажмдаги маълумотлари асосида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, тупроқнинг ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ишини мониторинг қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил сентябрь

ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ва грантлар,

ижрочилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(О. Пекось),

«Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Тошкент давлат аграр университети

(Б. Сулайманов),

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчиси ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил октябрь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил декабрь

»;

а) 3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «Университет ва Марказнинг» сўзлари «Университетнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Университетда дарс бериш ва Марказда» сўзлари «Университетда дарс бериш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси