23.08.2021 йилдаги ПҚ-5228-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича «маҳаллабай» ишлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шу жумладан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шундан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 10 фоиз ставкада, 7 йил муддатга «Миллий банк» акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга кредит бериш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан «Миллий банк» акциядорлик жамияти тадбиркорлик субъектларига Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг бўлган йиллик фоиз ставкасида кредитлар ажратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар «Туронбанк» АТБ устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини ошириш орқали Сурхондарё вилоятида лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 7 фоиз ставкада, 7 йил муддатга «Миллий банк» акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳудудларида «етакчи» тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан «Миллий банк» акциядорлик жамияти «етакчи» тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача маблағни йиллик 10 фоиз ставкада ажратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 2,5 фоиз ставкада, 10 йил муддатга «Миллий банк» акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали вилоятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш ҳамда экспортёрларни айланма маблағ билан таъминлаш учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) икки ой муддатда 2022-2023 йилларда вилоятда янги кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда «хонадонбай» ишлаш тизими асосида «оғир» маҳаллалардаги аҳолининг турмуш шароити, истак-хоҳиши ва имкониятларини ўрганиб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«оғир» маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни тасдиқласин. Бунда, ҳар бир маҳаллада аҳолининг азалдан шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб, энг самарали «ўсиш нуқталари» сифатида чорвачилик, паррандачилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, ҳунармандчилик, косибчилик ва кичик ишлаб чиқариш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) икки ой муддатда тижорат банклари билан биргаликда «етакчи» тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибда танлаб олсин ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларга бириктирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллалардаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган аҳолини «етакчи» тадбиркорлик субъектларига бириктириш ёки ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги халқаро молия институтларидан қўшимча жалб қилинаётган 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги қарз маблағлари ҳисобига Сурхондарё вилоятида 2021-2022 йилларда ташкил этиладиган замонавий иссиқхона лойиҳаларини молиялаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган вилоятнинг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкасини 50 фоизга пасайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги бир ой муддатда Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида, шунингдек, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларда янги ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларини (кластерлар бундан мустасно) 2024 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сурхондарё вилоятининг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил 1 июлга қадар озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-иловага мувофиқ Сурхондарё вилоятининг паст рентабелли 136,3 гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бандихон тумани «Бандихон» МФЙ ҳудудидаги 47Г, 47Б, 47Қ ва 46-контурларда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 34 гектар ер майдонлари туман марказининг ишлаб чиқилаётган янги бош режасига мувофиқ кўп қаватли турар жойлар мажмуаси, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун яшил сайилгоҳ, маданий ва маърифий марказ ҳамда кўнгилочар объектлар барпо этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз тумани «Сурхон дўстлик сарҳади» массивидаги 454 гектар яйлов ерлари ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган ер участкаларининг тоифалари ўзгариши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланишга бериш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 9-бандига мувофиқ 170,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва 454 гектар ўрмон фонди ерлари бошқа ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳисоб палатаси Бош прокуратура билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тўловлар асосланганлиги ва лойиҳа харажатлари мақбуллаштирилганлиги устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболовга — ушбу қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш, «оғир» маҳаллаларда «хонадонбай» ишлаш тизими асосида ишларни йўлга қўйиш ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича самарали натижаларга эришиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга — Марказлар фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш, маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг ўринбосари С.У. Умурзаковга — вазирликлар, идоралар ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 10 ноябрь ва 2022 йил 10 февралга қадар ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 23 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5228-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5228-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятида саноат ерлари тоифасига ўтказилаётган паст рентабелли, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Туман номи

Контур рақами

Ер майдони, га

шундан:

Қишлоқ хўжалиги ерларининг балл бонитети

қишлоқ хўжалиги ерлари

шундан:

суғориладиган ерлар

яйловлар

Жами:

136,3

136,3

116,0

20,4

1.

Ангор тумани

102

10

10

10

33,2

10

6,3

6,3

6,3

34,4

12

1,2

1,2

1,2

34,4

30

4,7

4,7

4,7

38

28

10

10

10

38

224

4

4

4

60,8

2.

Бандихон тумани

1456

14

14

14

45

315

27

27

27

49,9

3.

Бойсун тумани

80

2

2

2

44

4.

Жарқўрғон тумани

4

4

4

яйлов

101

4

4

4

яйлов

5.

Қизириқ тумани

23, 23 а, 19, 19 а, 19 б, 19 в, 9 а

10

10

10

40,2

795

2

2

2

29

6.

Қумқўрғон туман

224-қ

1

1

1

41

528

7

7

7

43,5

70

0,9

0,9

0,9

яйлов

7.

Музработ тумани

455

5,3

5,3

5,3

38

8.

Термиз тумани

37

2

2

2

яйлов

80 а

1,5

1,5

1,5

яйлов

82-83 к

3

3

3

41

9.

Термиз шаҳри

214

6,3

6,3

6,3

58

10.

Олтинсой тумани

321

5

5

5

73

Олтинсой тумани

478-500

1

1

1

36

11.

Шеробод тумани

791, 792

4,2

4,2

4,2

31

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 07/21/5228/0814-сон, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)