Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.08.2021 йилдаги 527-сон
Дата вступления в силу
18.08.2021
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 19.07.2022 санаси ҳолатига | Жорий версия |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг |
қарори | қарори |
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида | Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон қарорига мувофиқ ҳамда талабаларга олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон қарорига мувофиқ ҳамда талабаларга олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон қарори 1-бандига мувофиқ: | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон қарори 1-бандига мувофиқ: |
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талабаларига ажратиладиган таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилганлиги; | олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талабаларига ажратиладиган таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилганлиги; |
ушбу Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда эса ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. | ушбу Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда эса ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: | 2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин: |
таълим кредитлари бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш ҳамда Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бир қисмини тижорат банклари томонидан гаров депозити сифатида қабул қилиш; | таълим кредитлари бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш ҳамда Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бир қисмини тижорат банклари томонидан гаров депозити сифатида қабул қилиш; |
республикадаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, шу жумладан хусусий ва хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш; | республикадаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, шу жумладан хусусий ва хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш; |
Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш. | Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш. |
3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартиби ва унинг ижтимоий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин. | 3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартиби ва унинг ижтимоий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин. |
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин: «20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси». | |
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. | 5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. |
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. | 6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. |
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин. | 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2021 йил 18 август, | 2021 йил 18 август, |
527-сон | 527-сон |
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига 1-ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига 1-ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида |
НИЗОМ | НИЗОМ |
1-боб. Умумий қоидалар | 1-боб. Умумий қоидалар |
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини (кейинги ўринларда — таълим кредитлари) ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди. | 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ва ундан ортиқни ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари)да (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини (кейинги ўринларда — таълим кредитлари) ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди. |
Ушбу Низом қоидалари: | Ушбу Низом қоидалари: |
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан; | чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан; |
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди. | тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди. |
2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади. | 2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади. |
3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) берилади. | 21. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average): «3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади; «3» ва ундан юқори бўлган тақдирда ва (ёки) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг таълим олаётган аъзолари учун таълим кредити тўлов-контракт суммаси миқдорида ажратилади. 22. Жорий ўқув йили учун таълим кредитини олмоқчи бўлган талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) аввалги ўқув йили якуни бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан олинади. 23. Талабанинг фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (grade point average) кўрсаткичи ва тегишли маълумотлари «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизими, тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари эса «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари талабаларининг тўлов-контракт тўғрисидаги маълумотлари уларнинг ахборот тизимларини «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизимига интеграция қилиш ёки мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шакллантирилади. 24. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи (GPA (grade point average) кўрсаткичи) «3,5» ва ундан юқори бўлганда, кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади. Бунда олий таълим ташкилотларида таълим олаётган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг талаба фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ижтимоий реестр» ахборот модули орқали аниқланади ҳамда мазкур ахборот модули Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимига ўзаро интеграция қилинади. 3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) берилади. |
Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин. | Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин. |
Таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди. | Таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди. |
4. Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. | 4. Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. |
Бунда, таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим ташкилотига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг ушбу тури бўйича ўқишнинг расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб амалга оширилади. | Бунда, таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш таълим ташкилотига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса кредит олувчи томонидан таълим ташкилотида таълимнинг ушбу тури бўйича ўқишнинг расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб амалга оширилади. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон Фармонининг 10-банди «а» кичик бандида белгиланган қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ажратилган таълим кредитлари бўйича фоиз тўловлари Жамғарма ҳисобидан қоплаб берилади. | |
2-боб. Тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби | 2-боб. Тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби |
5. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади: | 5. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади: |
тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги; | тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги; |
тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» даражасидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши; | тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» даражасидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши; |
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши; | охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши; |
банкнинг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги; | банкнинг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги; |
банк Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги; | банк Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги; |
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги. | Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги. |
Молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банклардан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банклардан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади. |
Молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. |
6. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади. | 6. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади. |
Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади. | Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади. |
Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари билан Молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун маблағлар ажратиш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади. | Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун маблағлар ажратиш юзасидан Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади. |
Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар банкнинг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим. | Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар банкнинг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим. |
7. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади. | 7. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади. |
8. Молия вазирлиги доимий равишда мазкур Низом доирасида Молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади. | 8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги доимий равишда мазкур Низом доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади. |
9. Молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит маблағларни жойлаштиради. | 9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит маблағларни жойлаштиради. |
10. Тижорат банклари таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр): | 10. Тижорат банклари таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр): |
тўлов-контракт миқдорининг 25 фоизи бўйича — кредит олувчилардан ҳар йили 1 сентябрга қадар кредит олиш учун келиб тушган аризалар асосида; | тўлов-контракт миқдорининг 25 фоизи бўйича — кредит олувчилардан ҳар йили 1 сентябрга қадар кредит олиш учун келиб тушган аризалар асосида; |
тўлов-контракт миқдорининг 50, 75 ва 100 фоизи бўйича — ўқув йили давомида таълим кредити шартномаси тузган кредит олувчилар эҳтиёжи ҳисоб-китобидан ва ҳар йили, мос равишда, 15 декабрь, 15 март ва 15 июнга қадар кредит олиш учун янги келиб тушган аризалар асосида шакллантиради. | тўлов-контракт миқдорининг 50, 75 ва 100 фоизи бўйича — ўқув йили давомида таълим кредити шартномаси тузган кредит олувчилар эҳтиёжи ҳисоб-китобидан ва ҳар йили, мос равишда, 15 декабрь, 15 март ва 15 июнга қадар кредит олиш учун янги келиб тушган аризалар асосида шакллантиради. |
11. Тижорат банклари ҳар чорак учун шакллантирилган реестрлар асосида 5 сентябрь, 20 декабрь, 20 март ва 20 июнга қадар Жамғармага таълим кредити учун маблағларни олиш мақсадида буюртманомани тақдим қилади. | 11. Тижорат банклари ҳар чорак учун шакллантирилган реестрлар асосида 5 сентябрь, 20 декабрь, 20 март ва 20 июнга қадар Жамғармага таълим кредити учун маблағларни олиш мақсадида буюртманомани тақдим қилади. |
Тижорат банклари томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатларга қадар шакллантириладиган Реестрга асосан Жамғармага бир ёки бир неча марта буюртманома тақдим этиши мумкин. | Тижорат банклари томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатларга қадар шакллантириладиган Реестрга асосан Жамғармага бир ёки бир неча марта буюртманома тақдим этиши мумкин. |
Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан мазкур Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин. | Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан мазкур Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин. |
12. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан таълим ташкилотлари қабул параметрларига ўзгартириш киритилиши ва бошқа сабабларга кўра мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган муддатлардан кейин тақдим этилган аризалар асосида тижорат банклари Реестр шакллантириб боради ва ҳар ойнинг 15-санаси ва охирги санасида Жамғармага буюртманома юборади. | 12. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан таълим ташкилотлари қабул параметрларига ўзгартириш киритилиши ва бошқа сабабларга кўра мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган муддатлардан кейин тақдим этилган аризалар асосида тижорат банклари Реестр шакллантириб боради ва ҳар ойнинг 15-санаси ва охирги санасида Жамғармага буюртманома юборади. |
13. Таълим ташкилотлари ўқув йили давомида тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, бу ҳақида тижорат банкларини тўлов-контракт миқдори ўзгарган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилади. | 13. Таълим ташкилотлари ўқув йили давомида тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, бу ҳақида тижорат банкларини тўлов-контракт миқдори ўзгарган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилади. |
14. Жамғарма буюртманомалар келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари билан Молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича депозит шартномаси имзолаб, ушбу маблағларни тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради. | 14. Жамғарма буюртманомалар келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича депозит шартномаси имзолаб, ушбу маблағларни тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб беради. |
15. Бош битимга мувофиқ Жамғарма маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга паст ставкада жойлаштиради. | 15. Бош битимга мувофиқ Жамғарма маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга паст ставкада жойлаштиради. |
Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тузилган таълим кредити учун маблағларни ажратиш тўғрисидаги депозит шартномасига фоиз ставкасини тегишли давр учун мос равишдаги фоиз бандга тушириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади. | Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тузилган таълим кредити учун маблағларни ажратиш тўғрисидаги депозит шартномасига фоиз ставкасини тегишли давр учун мос равишдаги фоиз бандга тушириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади. |
Марказий банкнинг асосий ставкаси кўтарилган тақдирда, таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади. | Марказий банкнинг асосий ставкаси кўтарилган тақдирда, таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади. |
16. Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. 17. Таълим кредитлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини ўзаро тақсимлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан Бош битимга мувофиқ тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларининг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига гаров депозити сифатида қўйиш бўйича тижорат банки ва Молия вазирлиги ўртасида гаров шартномаси (кейинги ўринларда — гаров шартномаси) тузилади. | 16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. 17. Таълим кредитлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини ўзаро тақсимлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош битимга мувофиқ тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларининг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига гаров депозити сифатида қўйиш бўйича тижорат банки ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида гаров шартномаси (кейинги ўринларда — гаров шартномаси) тузилади. 171. Тўлов-контракт шартномасини олиш учун: олий таълим ташкилоти талабаси «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали; профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари эса «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали ариза юборади. 172. Аризани олий таълим ташкилоти «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими орқали, профессионал таълим ташкилоти «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизими орқали кўриб чиқади. Кредит олувчи олий таълим ташкилотининг талабаларни ўқишга қабул қилиш ёки ўқишни давом эттириш бўйича тегишли ички тартиб ёки қоидаларига (кейинги ўринларда — ички тартиб қоидалар) мувофиқ деб топилганда: биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (НEMIS) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди; иккинчи ва ундан юқори босқич талабаси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди. Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади. Кредит олувчи профессионал таълим ташкилотининг ички тартиб ёки қоидаларига мувофиқ деб топилганда: биринчи босқичга тавсия этилган кредит олувчини «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказади ҳамда белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди; иккинчи ва ундан юқори босқич ўқувчиси билан белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномасини имзолайди. Кредит олувчи ички тартиб ёки қоидаларга мувофиқ эмас деб топилганда, унга тўлов-контракт шартномасини тақдим этиш рад этилганлиги ҳақида асослантирилган сабабларини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда хабардор қилади. 173. Кредит олувчи таълим кредити олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига «Ягона интерактив давлат хизматлари» (my.gov.uz) портали, «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади. 174. Кредит олувчи томонидан таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилинганда, тижорат банки улар учун очилган «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали таълим кредити олиш тўғрисидаги аризани шакллантиради. Бунда тижорат банки ўзининг ички тартиб қоидаларидан келиб чиқиб, кредит олувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш учун розилигини олади ва «Таълим кредити» (taʼlim-krediti.mf.uz) ахборот тизимида розилиги олинганлигини кўрсатиб ўтади. |
3-боб. Таълим кредитини расмийлаштириш ва ажратиш тартиби | 3-боб. Таълим кредитини расмийлаштириш ва ажратиш тартиби |
18. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: | 18. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкига мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: |
а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза; | а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза; |
б) талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим; | б) талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим; |
в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди; | в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди; |
г) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари учун); | г) Ижтимоий реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун); |
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар. | д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар. |
19. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, жумладан фуқаролик паспортини ёки шахснинг идентификация ID-картасини шахсан кўрсатади. Банк тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир. | 19. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, жумладан фуқаролик паспортини ёки шахснинг идентификация ID-картасини шахсан кўрсатади. Банк тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир. |
20. Тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб банкка тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим. | 20. Тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб банкка тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим. |
21. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади. | 21. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади. |
Бунда, кейинги ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада белгиланган тўлов миқдори ва таълим кредити олиш тўғрисидаги аризадан келиб чиқиб, кредит миқдори таълим кредити шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали ошириб борилади. | Бунда, кейинги ўқув йили учун тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномада белгиланган тўлов миқдори ва таълим кредити олиш тўғрисидаги аризадан келиб чиқиб, кредит миқдори таълим кредити шартномасига қўшимча келишув имзолаш орқали ошириб борилади. |
22. Таълим кредити тижорат банклари томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади. | 22. Таълим кредити тижорат банклари томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади. |
Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади. | Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади. |
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган шартлар тижорат банки ва кредит олувчи ўртасида тузиладиган таълим кредити шартномасида акс эттирилиши лозим. | Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган шартлар тижорат банки ва кредит олувчи ўртасида тузиладиган таълим кредити шартномасида акс эттирилиши лозим. |
23. Тижорат банклари томонидан таълим кредити кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурасида кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади. | 23. Тижорат банклари томонидан таълим кредити кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурасида кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади. |
24. Таълим кредитлари бўйича маблағлар таълим ташкилотларига тижорат банклари томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда ўқув йили мобайнида ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. | 24. Таълим кредитлари бўйича маблағлар таълим ташкилотларига тижорат банклари томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда ўқув йили мобайнида ўқиш учун йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини белгиланган тартибда, тенг улушларда тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади. |
Тижорат банклари кредит олувчининг ёзма аризасига асосан тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномасида (контрактида) назарда тутилган ҳолларда ўқишнинг ярим йил ёки тўлиқ бир йил учун тўлов суммасини бирйўла амалга ошириши мумкин. | Тижорат банклари кредит олувчининг ёзма аризасига асосан тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномасида (контрактида) назарда тутилган ҳолларда ўқишнинг ярим йил ёки тўлиқ бир йил учун тўлов суммасини бирйўла амалга ошириши мумкин. |
25. Тижорат банклари Молия вазирлигидан жалб қилинган, бироқ кредит олувчи томонидан таълим кредитининг ўзлаштирилмаган қисми миқдордаги маблағларни 24-банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган мос муддатлардан сўнг уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига қайтаради. | 25. Тижорат банклари Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан жалб қилинган, бироқ кредит олувчи томонидан таълим кредитининг ўзлаштирилмаган қисми миқдордаги маблағларни 24-банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган мос муддатлардан сўнг уч иш куни мобайнида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтаради. |
26. Кредит олувчининг тижорат банкидан олган таълим кредити бўйича муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд бўлса ёки мунтазам равишда тўлов муддатини ўтказиб келган бўлса, тижорат банки таълим кредити шартномасида белгиланган тартибда кредит олувчига тўлов-контрактнинг навбатдаги қисми бўйича ёки кейинги йиллар учун таълим кредитини ажратишни рад этиши мумкин. | 26. Кредит олувчининг тижорат банкидан олган таълим кредити бўйича муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд бўлса ёки мунтазам равишда тўлов муддатини ўтказиб келган бўлса, тижорат банки таълим кредити шартномасида белгиланган тартибда кредит олувчига тўлов-контрактнинг навбатдаги қисми бўйича ёки кейинги йиллар учун таълим кредитини ажратишни рад этиши мумкин. |
4-боб. Кредитни қайтариш ва кредит мониторингини амалга ошириш тартиби | 4-боб. Кредитни қайтариш ва кредит мониторингини амалга ошириш тартиби |
27. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади. | 27. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади. |
28. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредитини таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир. | 28. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредитини таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир. |
29. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради. | 29. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради. |
30. Таълим кредитининг асосий қарзи ва (ёки) фоизи бўйича 180 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банк гаров шартномасига мувофиқ ўзининг Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини таълим кредитининг асосий қарзи қолдиғининг 50 фоизи миқдорига камайтириш юзасидан тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ва бу ҳақда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Молия вазирлигини хабардор қилади. | 30. Таълим кредитининг асосий қарзи ва (ёки) фоизи бўйича 180 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банк гаров шартномасига мувофиқ ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини таълим кредитининг асосий қарзи қолдиғининг 50 фоизи миқдорига камайтириш юзасидан тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ва бу ҳақда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади. |
31. Тижорат банкининг Молия вазирлиги олдида ўз мажбуриятини мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳолатларда камайтириши кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)нинг банкка таълим кредити бўйича фоиз ва асосий қарзни тўлиқ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди. | 31. Тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдида ўз мажбуриятини мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳолатларда камайтириши кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)нинг банкка таълим кредити бўйича фоиз ва асосий қарзни тўлиқ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди. |
32. Агар таълим кредити тижорат банкининг Молия вазирлиги олдидаги мажбурияти камайтирилгандан сўнг тўлиқ ёки қисман қайтарилса, тижорат банки қайтарилган маблағнинг 50 фоизига тенг миқдорда ўзининг Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятини оширади ва қайтган маблағдан ушбу мажбуриятни сўндиради. | 32. Агар таълим кредити тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбурияти камайтирилгандан сўнг тўлиқ ёки қисман қайтарилса, тижорат банки қайтарилган маблағнинг 50 фоизига тенг миқдорда ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятини оширади ва қайтган маблағдан ушбу мажбуриятни сўндиради. |
Тижорат банки қайтарилган маблағнинг қолган қисмини кредит олувчининг тижорат банки олдидаги қарздорлигини сўндиришга йўналтиради. | Тижорат банки қайтарилган маблағнинг қолган қисмини кредит олувчининг тижорат банки олдидаги қарздорлигини сўндиришга йўналтиради. |
5-боб. Якунловчи қоидалар | 5-боб. Якунловчи қоидалар |
33. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. | 33. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. |
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. | 34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига 2-ИЛОВА | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарорига 2-ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари | Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари |
РЎЙХАТИ | РЎЙХАТИ |
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида» 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 43-модда). | 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида» 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 43-модда). |
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда) илованинг 6-банди. | 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда) илованинг 6-банди. |
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) 2-илованинг 9-банди. | |
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 22-банди. | 4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 22-банди. |
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 11 декабрдаги 327-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 92-модда) илованинг 2-банди. | 5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 11 декабрдаги 327-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 92-модда) илованинг 2-банди. |
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 1-банди. | 6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига илованинг 1-банди. |
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг 1-банди. | 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг 1-банди. |