12.08.2021 йилдаги 511-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.2021 йилдаги 511-сон
Дата вступления в силу
13.08.2021
Ҳужжат 13.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 46-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Истеъдод» жамғармасининг» сўзлари «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
иккинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин.
а) 5-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг18-позицияси «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва» сўзлари «Ижрочилар маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
б) иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.