09.08.2021 йилдаги ПҚ-5216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича кенг жамоатчилик билан ўтказилган муҳокама натижалари ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2021 йил 15 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун квартиралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулк бирламчи бозорида мазкур бандда назарда тутилган мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий «Халқпарвар» комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш «онлайн-навбат» тизими асосида амалга оширилади, бунда мазкур навбатга ўзгартириш киритилишига ҳамда навбатидан олдин кейинги навбатдаги болаларга уй-жой ажратилишига йўл қўйилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазирлиги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги ҳар ойда янгиланадиган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари) дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Уй-жойларга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йилда талаб этиладиган маблағларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисоблаш учун уй-жойларнинг бир квадрат метрининг энг юқори нархи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Статистика агентлиги томонидан ҳудудлар кесимида белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, «Меҳр дафтари» жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Республика комиссияси (А. Арипов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 декабрга қадар мазкур қарор доирасида уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилган уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) ва Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг шаклланиши ва мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Миллий гвардия (Р. Джураев):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг «онлайн-навбат» тизимини амалиётга жорий этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатининг «онлайн-навбат» тизимига киритилишини ва доимий янгиланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлигини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланишини йўлга қўйсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар техникум, коллеж, академик лицей ёки олий таълим муассасасида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идоралар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган графикка асосан бир йилда камида бир маротаба барча «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тақдимотлар ўтказади. Бунда, мазкур тақдимотлар ўтказиш методикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг нодавлат таълим ташкилотларининг хорижий тиллар, олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириладиган 2 та фан, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги ва ўзларининг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича курсларида ўқиш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда компенсация қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки, олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) учун ҳам татбиқ қилинади, бунда ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (А. Арипов) 2021/2022 ўқув йилида SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчиларига, шунингдек, йигирма беш ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болаларга ушбу бандда назарда тутилган қўшимча квоталардан фойдаланиш имкониятини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Молия вазирлиги (Т. Ишметов) бир ой муддатда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шакллантирган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхати асосида уларнинг йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳар йили амалиёт ўташи ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўз тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканларида касб-ҳунарга ўқитилиши йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бандлиги бўйича доимий мониторинг амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурида белгиланган маблағлар ва тартиблар доирасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг бизнес лойиҳаларида кўзда тутилган мақсадларга кредитлар навбатга қўйилмаган ҳолда ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ўқув-тарбия муассасалари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар тўпламлари билан ўқув-тарбия муассасалари Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, уларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олаётган ва тарбия қилаётган оилаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз фарзандликка ёки оилага тарбияга (патронатга) олиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 сентябрдан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг ташаббуси билан, етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийликка ва ҳомийликка олган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга ушбу болалар 18 ёшга тўлгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида моддий ёрдам пули тўлаш амалиёти жорий этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 сентябрдан кейин ногиронлиги бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоригача етказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан тўлиқ миқдорда компенсация қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига 2 та психолог штат бирлиги ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул юридик хизмат кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан тўланадиган давлат божлари ва маҳаллий йиғимларга камайтирувчи коэффициентларни белгилаш юзасидан таклифларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи болалар академик лицей ва олий таълим муассасаларига кирганда, уларнинг мазкур пенсияни олиш ҳуқуқини академик лицей ва олий таълим муассасаларида ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунга қадар сақлаб қолиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам бериш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан хайрия ёрдами тарзида йўналтириладиган маблағлар суммасига фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралишини белгилашни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарордан келиб чиқиб, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, халқ таълими вазири Ш.Ҳ. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.М. Кенжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ахборот бериб борилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 9 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5216-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Комиссия раиси

2.

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони, Комиссия раиси ўринбосари

4.

Б.А. Мусаев

Бош вазир ўринбосари

5.

А.Т. Юнусова

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани)

6.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

7.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

8.

А.Ҳ. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

9.

Б.Т. Абдуллаев

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Ж.И. Абруев

молия вазири ўринбосари

11.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилишнинг мақсадли
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАРАМЕТРЛАРИ*
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

млн сўм

Т/р

Ҳудудлар

Уй-жойларнинг сони

(бирлик)

Харажатларнинг ҳисобланган қиймати

шундан

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

33

5 148

2 574

2 574

2.

Андижон вилояти

30

4 680

2 340

2 340

3.

Бухоро вилояти

26

4 056

2 028

2 028

4.

Жиззах вилояти

17

2 652

1 326

1 326

5.

Қашқадарё вилояти

16

2 496

1 248

1 248

6.

Навоий вилояти

91

14 196

7 098

7 098

7.

Наманган вилояти

44

6 864

3 432

3 432

8.

Самарқанд вилояти

99

15 444

7 722

7 722

9.

Сурхондарё вилояти

13

2 028

1 014

1 014

10.

Сирдарё вилояти

39

6 084

3 042

3 042

11.

Тошкент вилояти

100

15 600

7 800

7 800

12.

Фарғона вилояти

26

4 056

2 028

2 028

13.

Хоразм вилояти

50

7 800

3 900

3 900

14.

Тошкент шаҳар

173

29 583

14 792

14 792

Жами

757

120 687

60 344

60 344

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Уй-жойларнинг ҳисобланган қийматига ва уй-жойлар сонига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати бўйича Қурилиш вазирлиги ва уй-жойлар сони бўйича Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 07/21/5216/0783-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)