15.07.2021 йилдаги 1164-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 15.07.2021 йилдаги 1164-IV-сон
Дата вступления в силу
15.07.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг бориши, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва мутасадди идоралар вакилларининг ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, сўнгги йилларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрда қабул қилинган «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6110-сонли Фармони асосида республикамиз аҳолисини тиббий хатловдан ўтказиш тадбирлари амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «темир дафтар»га киритилган 1 912 нафар беморнинг 1 575 (82 фоиз) нафарига юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилди. Аҳолини манзилли скринингдан ўтказиш ва юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 23 та мобиль бригада ташкил этилди. «Давлат томонидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари» ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 124 та оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардан 71 таси (57 фоиз) ташкил этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқ оилавий поликлиникалари 733 та ЭКГ, 721 та УТТ аппарати билан таъминланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «хatlov.uz», «bemor.ssv.uz», «edo.ssv.local», «emlash.uz», «nd.ssv.local», «pd.ssv.local» ахборотлаштирилган тизимлари яратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу кунга қадар республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 406 нафар етук мутахассисидан иборат ишчи гуруҳлар вилоятларда бўлиб, жами 261 та янги диагностика ва 369 та янги даволаш усуллари жорий этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурининг 27 та бандида соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли топшириқлар берилган бўлиб, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига 5 та (18,5 фоиз) банднинг ижроси тўлиқ таъминланган, 20 та (74 фоиз) банд бўйича ишлар режа асосида амалга оширилмоқда ва 3 та (11,1 фоиз) банднинг бажарилиши кечикмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга соҳада бир қатор муаммолар мавжудлиги ҳам таъкидланди. Ҳозирги кунда юртимиздаги 243 та маҳалла фуқаролар йиғинлари олис ва чекка ҳудуд сифатида белгиланган бўлса, ушбу ҳудудларда жами 86 та оилавий шифокор пункти ва 39 та оилавий поликлиника ҳамда уларда 149 та вакант штат мавжуд. Бироқ шу кунга қадар «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида ҳудудлар кесимида 41 нафар тиббиёт ходими ишга қабул қилинган. Шу билан бирга уларнинг атиги 16 нафарига 30 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул маблағлари тўлаб берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг жойлардаги филиаллари ўртасида телетиббиёт асосида етарлича яқиндан алоқа ўрнатилмаган. Республика бўйича 466 та тиббиёт муассасасига оптик толали кабеллар ўтказиш ишлари охирига етказилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажлис давомида депутатлар коронавирус билан касалланиш ҳолатлари охирги вақтларда бутун дунёда, шу жумладан мамлакатимизда ҳам яна кўпая бошлаганлиги хавотирга сабаб бўлаётганлигини таъкидладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 13 июль ҳолатига дунёнинг 220 та давлатида жами 188,0 млн. нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 4,0 млн. нафари вафот этган, 78,5 минг (0,7 фоиз) нафар бемор эса оғир аҳволда қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этиш жоизки, дунё бўйлаб жорий йилнинг апрель ойида кунлик касалланиш кўрсаткичи 900,0 минг атрофида бўлган бўлса, июнь ойида кунлик касалланиш 300,0 минггача камайди. Бироқ июль ойининг бошларидан ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларининг ортиши кузатилиб, 10 июль куни 490,0 минг янги ҳолат аниқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси билан кунлик касалланиш ҳолатлари (4 июль куни 475 та, 5 июль — 496 та (172 та пневмония), 6 июль — 471 та (195 та пневмония), 7 июль — 490 та (208 та пневмония), 8 июль — 482 та (221 та пневмония), 9 июль —– 467 та (259 та пневмония)) ортиб бораётганлиги ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатининг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларининг кучайтирилишини талаб этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соҳа олимларининг фикрича, эмлаш эпидемияга олиб келувчи ҳар қандай юқумли касалликларнинг энг самарали профилактикасидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда эмлаш ишларини амалга ошириш учун жами 3 138 та эмлаш пункти ва 862 та ҳаракатдаги бригада ташкил этилган. Эмлаш жараёнида қатнашадиган 4 356 нафар шифокорнинг ҳамда 11 539 нафар ўрта тиббиёт ходимининг тайёргарлиги оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунга қадар республикамизда жами 4 996,8 минг доза (3 057,1 минг 1-доза, 1 436,2 минг 2-доза, 503,4 минг 3-доза) коронавирус инфекциясига қарши вакцина эмлаш тадбирларига йўналтирилган, улардан ZF-UZ-VAC 2001 — 83 фоиз, AstraZeneca — 12 фоиз ва Спутник V — 5 фоизни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, эмлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш мақсадида жами 2 422,0 минг доза вакцина захираси шакллантирилган, шу жумладан ZF-UZ-VAC 2001 — 2 368,3 минг доза, Спутник V — 53,7 минг доза. Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойида ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4,0 млн. доза, август-сентябрь ойлари Спутник V вакцинасидан 160 минг доза ҳамда COVAX дастури доирасида 660 минг доза вакцина олиб келиниши режалаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида биринчи навбатдаги хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини босқичма-босқич эмлаш тадбирларининг амалга оширилиши талаб даражасида эмас. Жумладан, ўтган 3 ой давомида 65 ёшдан катта аҳоли қатламининг атиги 42,8 фоизи, сурункали касалликлари бўлган аҳоли қатламининг 67,7 фоизи, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг 77,4 фоизи ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 68,7 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмланганлиги бунга яққол мисолдир. Шу билан бирга эмланганларнинг барчасини ҳам тўлиқ дозаларда эмланган деб бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаевнинг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиш ҳолати тўғрисида»ги ахбороти, шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 — 2023 йилларда оилавий шифокор пунктларини ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш жадвалида белгиланган, ўз вақтида амалга оширилмаган лойиҳаларни бажариш ишларини охирига етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ шифокори» дастури доирасида белгиланган 30 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул маблағлари тўлаб берилмаган ходимларга тўловларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва шифохоналарни электрон иш юритишга ўтказиш, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича бошланган ишларни охирига етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коронавирусга қарши эмлашнинг самарасини аҳолининг кенг қатламларига тушунтириш мақсадида соҳа мутахассисларининг оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали чиқишларини кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коронавирусга қарши эмлашни амалга ошириш тартибини, шу жумладан эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар (мезонлар) ҳақидаги тўлақонли маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнининг сифатли олиб борилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий ниқобларнинг, антисептик воситаларининг сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги ҳамда реализация қилиниши устидан назоратни кучайтирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли кўп тўпланадиган жойларда (бозорларда, савдо марказларида, кўнгилочар, дам олиш жойларида ва бошқа жойларда) санитария-гигиена талабларига риоя этилиши устидан қатъий назоратни кучайтирсин, шу жумладан ушбу жойларда эмлаш пунктлари ва мобиль бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали эмлаш ишларини жадаллаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига (А. Арипов) қуйидагилар тавсия этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва уни тарқатиш хавфи юқори бўлган 18 ёшдан катта қуйидаги аҳоли қатламини албатта эмлаш чораларини кўриш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказларининг, почта бўлинмаларининг, адвокатлик тузилмаларининг, банкларнинг, лизинг ташкилотларининг, нотариусларнинг, суғурта компанияларининг, гўзаллик салонларининг, сартарошхоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг (хостелларнинг), отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчиларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шаҳобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимларини, шу жумладан маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчиларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коммунал хизмат соҳаси ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидагиларнинг аниқ тартибини (механизмини) жорий қилиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчилар томонидан ўзи раҳбарлик қилаётган жамоада ишлаб турган ходимлар ўртасида эмланганлар сони (фоизи) ҳақидаги маълумотларни очиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат жамоасида, ходимларнинг оила аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланганда, шунингдек ходим коронавирус инфекциясига чалинган шахслар билан бевосита мулоқотда бўлганда иш берувчи томонидан кўрилиши керак бўлган аниқ чоралар ҳақида аҳолининг янада кенгроқ хабардор қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли хил тадбирларнинг (форум, фестиваль, семинар, давра суҳбати ва бошқалар) очиқ жойларда, санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда ўтказилиши юзасидан аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коронавирусга қарши эмланганларга сертификат берилишини ҳамда ушбу маълумотларнинг «xatlov.uz» дастурига киритилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиздаги мавжуд эмлаш пунктлари ҳамда вакциналар, жами ва кунлик эмланганлар сони ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали жамоатчиликка етказиб боришни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёни суръатларини ошириш ишларини рағбатлантириш ҳамда қўшимча имтиёзлар бериш ёки ҳаракатларни чеклаш воситаларини кенг қўллаш чораларини кўриш, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
карантин чораларини ўз жамоасида тўлақонли таъминлаган, ўз ходимларини эмлаш ишларини яхши ташкил этган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
карантин чораларини, шу жумладан ўз ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган (жамоавий иммунитетга эришган), ташриф буюрувчи мижозларга нисбатан етарли талаблар ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш корхоналарига тааллуқли карантин чекловларини енгиллаштириш, яъни чекланган муддатдан ташқари вақтларда ишлашга рухсат бериш амалиётини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз вақтида ихтиёрий равишда эмланган ходимларни иш берувчилар томонидан рағбатлантириш, эмланишни асоссиз равишда рад этган ходимларга нисбатан эса меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган чораларни (ишдан вақтинча четлатиб туриш ва шу каби бошқа чораларни) қўллаш амалиётини кенг жорий этишни тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмланганларга нисбатан имтиёз олиш имкониятларини бериш (иш берувчи томонидан отгул бериш, уларни моддий рағбатлантириш ва бошқалар), асоссиз равишда эмланмаган 18 ёшдан юқори фуқароларга айрим чекловлар ўрнатиш (спорт ўйингоҳлари, концерт, кино ва бошқа оммавий тадбирларга қўймаслик) жорий этиш масаласини кўриб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифлар ва ташаббуслардан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда амал қилиб турган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ фуқаронинг ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шарти эканлиги, шунингдек фуқаро ва унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қатъий мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳамда бошқа бир қатор қонунларда ҳам шундай нормалар мавжудлиги муносабати билан мазкур қонунларга тегишли ўзгартишлар киритмасдан туриб, мажбурий эмлаш институтини жорий этиш имкони мавжуд эмаслиги инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухолиқов), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олиш ва фуқароларнинг шахсий масъулиятини ошириш ҳамда хавф ости гуруҳига мансуб деб топилган аҳолининг тўлиқ эмланишига эришиш мақсадида коронавирусга қарши эмлашнинг самараси, мутахассисларнинг бу борадаги фикрлари кенг жамоатчиликка етказилишини, шу жумладан туркум кўрсатувларни ҳамда таниқли шахсларнинг оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишларини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмиталари (Е. Борисова, Ш. Назаров):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиш ҳолати, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларининг ўз вақтида ва самарали ташкил этилиши, ушбу ишларга ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан парламент ва депутат назоратини ўрнатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасадди вазирликлар ва идораларнинг ахборотини қўмита мажлисларида эшитиб борсин ҳамда таҳлилий маълумотлар тайёрлаб, Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси муҳокамасига мунтазам равишда киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида жорий йилнинг 10 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари З. Ибрагимова зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 15 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1164-IV-сон