Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ АЪЗОЛАРИ, МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТДА ЕТИШТИРИЛГАН ИНТЕНСИВ КЎЧАТЛАР (ПАКАНА ВА ЯРИМ ПАКАНА) ХЎРАКИ, КИШМИШБОП ВА САНОАТБОП ТОК КЎЧАТЛАРИ ҲАМДА ПАЙВАНДТАГЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кўчатчилик соҳасини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда — кўчатлар ва пайвандтаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчатлар ва пайвандтаглар учун субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдорлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчатлар ва пайвандтаглар турлари (ток кўчатлари, уруғли ва данакли мевалар, ёнғоқ мевалари) бўйича коэффициентларни аниқлаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада кўчатлар ва пайвандтагларни экиш шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчатлар ва пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси орқали республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 24 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
458-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда — кўчатлар ва пайвантаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидиялар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги)нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) томонидан ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, субсидиялар пропорционал тарзда кўчат ва пайвандтаг турига қараб тегишли Жамғарма томонидан берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
интенсив боғ — интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурстежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«In-vitro» лабораторияси — ўсимлик организми тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали «соғлом», вируслардан ҳоли бўлган пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган, махсус жиҳозланган лаборатория;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчатчилик хўжалиги — Ўзбекистон Республикасида мева кўчатларини етиштирувчи мақомга ва кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси — фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори — янги интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш юзасидан субсидия олиш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоси, мева-сабзавот кластери иштирокчиси ёки тадбиркорлик субъекти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот кластери — бир ёки бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан битим асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда уруғлик, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қўшилган қиймат занжири яратиш юзасидан ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган фаолият шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пайвандтаг — «In-vitro» лабораториясида ёки вегетатив йўл билан кўпайтирилган илдиз тизимига эга бўлган ўсимлик пояси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
плантация — қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг ёки мева-сабзавот кластерининг аъзолари томонидан туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Субсидиялар кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилади, данак ва уруғдан кўпайтирилган пайвандтаглар (кўчатлар) бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
интенсив мева кўчатига — 8 000 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
интенсив мева пайвандтагига — 2 500 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ток кўчатига — 5 000 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ток пайвандтагига — 5 000 сўм.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ интенсив боғ ва токзорларда кўчатларни экиш шартларига риоя қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича қоплаб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
(2-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
(1-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 ноябрга қадар плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар турлари, навлари ва миқдорига бўлган талабини аниқлаш мақсадида боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантиради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари шакллантирилган манзилли рўйхатни ўн иш кунида Агентликка тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агентлик тақдим этилган манзилли рўйхат асосида ўн иш кунида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорига етказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тегишлигига кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентликлар) лойиҳа ташаббускорига кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчат етказиб берувчи хўжалик мевали ва узум кўчати етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентликлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатлардан ташқари лойиҳа ташаббускорига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агентлик қабул қилган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади ва ўн беш иш кунида лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган кўчатлар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу кўчат нархидан чегирилган маблағлар лойиҳа ташаббускорига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Кўчатчилик хўжалиги маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини «in-vitro» лабораториясига субсидия ҳисобига олдиндан тўловни амалга ошириш учун Агентликларга қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), субсидия олиш мақсади, миқдори, маҳаллий шароитда кўчатлар етиштириш режалаштирилган ер майдони (контур рақами), хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (пайвандтаглар академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станцияларида етиштирилган ҳоллар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пайвандтаг етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги мевали ва узум кўчат етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентликлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатларда субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Агентликлар «in-vitro» лабораторияга имзоланган уч томонлама шартнома асосида Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, бироқ узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш учун кўчатчилик хўжалиги номидан субсидияни ўтказади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Субсидия маблағлари «in-vitro» лабораторияларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. «In-vitro» лабораторияси кўчатчилик хўжаликларига етказиб берилган пайвандтаглар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағни мос равишда ҳар бир пайвандтаг нархидан чегириб қолади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу пайвандтаг нархидан чегирилган маблағлар кўчатчилик хўжалигига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Маҳаллий шароитда кўчатлар ва пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторингини олиб бориш
(3-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. «In-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари маҳаллий шароитда кўчатлар ҳамда пайвандтаглар етказиб беришни субсидия маблағлари ажратилгандан (молиялаштирилгандан) сўнг 24 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Шартномада кўрсатилган параметрлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Агентлик, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида ҳар чорак якуни бўйича субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларга мослиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатнома Агентлик, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакили, лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Далолатнома бир нусхадан Агентлик, кўчатчилик хўжалиги ва «in-vitro» лабораториясида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Мониторинг жараёнида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари, лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки «in-vitro» лабораторияси томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, Агентликлар ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан уларга ёзма равишда талабнома юборади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки «in-vitro» лабораторияси ушбу талабномани олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар олинган маблағлар белгиланган муддатда қайтариб берилмаса, Агентлик маблағларни қайтариш бўйича белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. «In-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Агентликлар ҳар чорак якуни билан ажратилаётган субсидиядан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборот киритиб боради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
321. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари сони ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Маҳаллий шароитда кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглар етиштириб бериш учун субсидия олган «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари субсидиянинг мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавобгар ҳисобланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари
Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
Шакллантирилган манзилли рўйхатни Агентликларга тақдим этади.
10 иш кунида
2-босқич
Агентликлар
Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.
10 иш кунида
3-босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Агентликларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилади.
Ташаббус кўрсатиш тартибида
4-босқич
Агентликлар
Лойиҳа ташаббускорлари ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди.
15 иш кунида
5-босқич
Агентликлар
Шартнома имзолангандан сўнг Агентликлар кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик хўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.
Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига ўтказилади.
Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда
6-босқич
Агентликлар
Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказади.
Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштиради.
Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.
Ҳар чорак якуни бўйича
7-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Талабномани олган кундан 1 ой мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ёки мева-сабзавот кластери номи
Лойиҳа ташаббускорининг СТИР рақами
Ҳудуд, массив
Интенсив боғ/токзор майдони (гектар)
Контур рақами
Мевали дарахт
Талаб этиладиган кўчат сони
(минг дона)
Изоҳ
тури
нави
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Интенсив боғ ва токзор барпо этиш лойиҳаси тўғрисида
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ва контур рақами: ________________.
4. Мевали кўчат тури ва нави, туп сони, экиш схемаси: __________.
5. Кўчатчилик хўжалигининг номи, манзили, телефон рақами.
6. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ .
7. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.
8. Лойиҳанинг умумий қиймати — ________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:
Т/р
Амалга ошириладиган ишлар
Лойиҳанинг умумий қиймати (млн сўм), шундан:
Молиялаштириш манбалари, млн сўм
лойиҳа ташаббускорининг маблағлари
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари
Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига
1.
Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш) амалга ошириш
2.
Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш
3.
Интенсив кўчат сотиб олиш ва уларни экиш
4.
Кўчатларни экиш
5.
Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш
6.
Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш
7.
Бошқа харажатлар
ЖАМИ:
Келтирилган маълумотлар ишончли (ҳаққоний) бўлиб, лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат бераман.
Лойиҳа ташаббускори
_______________________
___________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда ҳар бир интенсив (пакана ва ярим пакана) кўчат учун 8 000 сўм ҳамда пайвандтагнинг ҳар бир донаси учун 2 500 сўм миқдорида»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агар шартномада сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва интенсив кўчатларни (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни харид қилиш билан боғлиқ сарфланган харажат мазкур кичик бандда белгиланган суммадан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади».