LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав сармоясини 4 млрд. сўмгача ва 400 млн. АҚШ долларигача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, устав сармояси миқдорининг кўрсатиб ўтилган кўпайтирилиши 1996 молия йили тугагач Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фойдасини, шунингдек 1997-1998 йиллар фойдасини ушбу мақсад учун йўналтириш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Уставни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қайта рўйхатдан ўтказсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)