Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 13.07.2021 йилдаги 439-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.07.2021 йилдаги 439-сон
Дата вступления в силу
14.07.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Ҳужжат 27.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш масалаларини ҳал этишга комплекс ёндашишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таомлар турларини кўпайтириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аутсорсинг бўйича хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда — аутсорсер) хизматларининг нархи уларнинг барча харажатлари (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш, 20 фоизгача устама ҳақ ва бошқаларни) ҳисобга олиниб ва тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади. Бунда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи, шартнома тузилиши санасидаги ўртача бозор нархлари асосида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов «ноль» ставка бўйича белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий таркибга овқат тайёрлаш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аутсорсернинг кўрсатилган хизматлари учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир ойда бир марта қайта кўриб чиқилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аутсорсинг бўйича шартномалар тузиш умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий ва логистик базага эга бўлган талабгорларга устунлик берилган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим бўлган озиқ-овқатни тайёрлаш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш зарур бўлганда, вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аутсорсинг тизимига ўтиши муносабати билан тежалган пул маблағларини биринчи навбатда ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиш шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига ва овқат сифатининг ёмонлашишига йўл қўймаслик устидан қатъий назоратни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш юзасидан аутсорсинг хизматлари кўрсатиш учун талабгорларни танлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларни шакллантириш ва шартномаларни тузиш, овқатланиш режими ва уни режалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ошхона фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
овқатланишни ташкил этишни назорат қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига талаблар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларга амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотлари ва уларнинг вакилларидан сотиб олинишида аутсорсерларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Усманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 13 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
439-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 июлдаги 439-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — ПДХХ) тузилмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аутсорсинг — ПДХХ тузилмалари томонидан шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш функцияларини шартнома асосида аутсорсерга бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аутсорсер — ПДХХ тузилмаларига шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича шартнома асосида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий таркиб — ўрнатилган тартибда иссиқ овқат таъминотига киритилган ҳарбий хизматчилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. ПДХХ тузилмалари шахсий таркибининг озиқ-овқат таъминоти озиқ-овқат йўналиши бўйича аутсорсинг шартларида ташқи умумий овқатланиш корхоналарини жалб этиш орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аутсорсерни жалб этиш орқали ПДХХ тузилмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва талаб қилиш режалаштирилган йилда овқатланувчилар сони, меъёрлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Талабгорларни танлаш, нархларни шакллантириш ва шартномалар тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Аутсорсерларни танлаб олиш натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади ва шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш юзасидан ПДХХ тузилмалари билан белгиланган тартибда шартнома тузиш учун бир кун муддатда ПДХХ тузилмаларига юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аутсорсерларни жалб этган ҳолда, шахсий таркибнинг стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил этиш бўйича шартномалар бир календарь йил учун тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ҳисоб-китоблар шартнома шартларига мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар ва таомнома бўйича тайёрланган таомлар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Шартнома суммаси тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми бўлган махсус паёкнинг ҳисоб-китобига асосан аниқланади ва унда умумий овқатланувчилар сони, озиқ-овқат паёкларининг нормаси, бир овқатланувчи учун озиқ-овқат нархи ва умумий қиймат ойларга бўлинган ҳолда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, ПДХХ Раиси ўринбосари аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Баённома қарорларининг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Аутсорсер ҳар ойнинг 5-санасига қадар ПДХХ ўтган ойда амалда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактурани ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши учун тақдим этади. Кўрсатилган хизматлар нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги харид нархидан келиб чиққан ҳолда (бўлинмалар жойлашган жойдаги ўртача бозор нархидан юқори бўлмаган даражада) ва аутсорсернинг барча харажатларини, шу жумладан, ходимлар иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш, аутсорсер ҳамда ПДХХ ўртасидаги ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Овқатланиш режими ва уни режалаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Аутсорсер билан биргаликда шахсий таркибнинг овқатланиш режими ва уни режалаштириш ПДХХ тегишли тузилмасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Таомлар тарқатилишидан олдин ПДХХ шифокорлари (фельдшерлари) таомлар сифатини татиб кўриш орқали текширадилар, шунингдек, ошхона хоналари, ошхона идиш-товоқлари, инвентарларининг санитар ҳолатини назорат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Овқатланишни ташкил этишни назорат қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. ПДХХ тузилмалари шахсий таркибининг овқатланишини, белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бир ҳарбий хизматчига тўлиқ берилишини назорат қилиш, тайёрланган таомлар сифатини баҳолаш ПДХХ тегишли мансабдор шахслари томонидан ҳар куни тайёр таомлар (эрталабки нонушта, тушлик, кечки нонуштадан олдин) татиб кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПДХХ масъул шахслари тайёрланган таомлар сифати, порциялар миқдорини текширишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. ПДХХ тузилмаларига келтириладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли бўлиши шарт. Маҳсулотлар сифати мувофиқлик сертификатига ва давлат стандартлари томонидан ўрнатилган кўрсаткич ва техник шартларга мос келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз (сертификатлар ва маълумотлар), шунингдек, давлат стандартлари талабларига ва техник шартларга жавоб бермаган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. Келтирилган ҳар бир партия озиқ-овқат маҳсулотларига уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. ПДХХ тузилмаларига келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ПДХХнинг тиббий ва озиқ-овқат йўналишлари бўйича мансабдор шахслари томонидан аутсорсер вакили иштирокида назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Органолептик кўрсаткичларга кўра сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лабораторияларига таҳлил учун топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқат омборига келтирилган маҳсулотларнинг сифати ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларда кўрсатилган стандарт талабларига, техник шартларга, маркировкага мос келмаса, ПДХХ раҳбарияти кўрсатмаси асосида тайинланган комиссия томонидан бу ҳақида далолатнома тузилади. Аутсорсер зудлик билан сифатсиз маҳсулотни алмаштириш бўйича чоралар кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳолатда ПДХХ сифатсиз маҳсулот келтирилганлиги ва шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида ёзма равишда аутсорсерни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ошхона ишини (фаолиятини) ташкил этиш ва санитария нормаларига риоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ошпазлар ва ошхонанинг бошқа ишчиларига улар санитария-гигиена минимумидан синов топшириб, тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг ошхонада ишлашга рухсат берилади. Кейинчалик улар маълум белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтадилар ва кўрик натижалари шахсий санитария китобчасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. ПДХХ ва Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари томонидан махсус текширув тадбирларидан ўтказилган аутсорсерларга ПДХХ объектларида фаолият кўрсатишига рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. ПДХХ объектларида фаолият кўрсатувчи аутсорсерлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш фаолияти даврида маълум бўлган ошкор қилиб бўлмайдиган ва махфий маълумотларни тарқатмаслиги учун тўлиқ жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Озиқ-овқат йўналишидаги объект ва моддий-техника воситаларидан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхонага фойдаланишга берилган моддий-техника воситалари ПДХХ тегишли тузилмаси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, аутсорсерга (ноль ставка билан) вақтинча фойдаланишга берилади. Ушбу далолатнома ПДХХ комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланиб, ПДХХ раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун фойдаланишга вақтинча топширилган моддий-техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини аутсорсер амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Аутсорсерга вақтинча фойдаланишга топширилган моддий-техника воситалари эксплуатация қилишнинг ўрнатилган муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келса, аутсорсер ҳисобидан тикланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича фаолият кўрсатаётган аутсорсерларга объектларда овқатланиш учун истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича савдо шохобчалари юритишга рухсат берилади. Бу фаолият учун қўшимча рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Маҳсулот нархига 20 фоизгача устама ҳақи ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши тузилган шартномани белгиланган тартибда ПДХХ ёки аутсорсер ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

ПДХХ

Аутсорсерни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, орган ва бўлинмалар, таъминланувчилар сони ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим қилиш.

Зарурат туғилганда

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.

2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

1-2. Талабнома қабул қилгандан сўнг 10 кун муддатда

3. Баённомадан кўчирмани ПДХХга юбориш (аутсорсерлар танлови натижаларини).

3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай

3-босқич

ПДХХ

1. Аутсорсер билан жорий йилнинг охирига қадар амал қилиш муддати билан шартномалар тузиш.

1. 3 иш куни давомида

2. Аутсорсерга биноларни, ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва ошхонанинг бошқа моддий воситаларини далолатномага асосан топшириш.

2. 3 иш куни давомида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аутсорсер ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Тегишли ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги ўртача нархлари кўрсатилган баённомани расмийлаштириш.

1-2. Ҳар ойда жорий ойнинг 1-санасида

3. ПДХХга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақидаги баённомани етказиш.

3. Бир кун мобайнида

2-босқич

Аутсорсер

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

2. ПДХХ билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

3-босқич

ПДХХ

Аутсорсер билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:

асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) текшириш, маълумотларни озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилган ҳолат мавжудлиги бўйича таққослаш;

Уч кун мобайнида

аутсорсинг хизматларини кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15% миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;

Ҳар ойнинг 10-санасига қадар

тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.

Ҳар ойнинг 20-санасига қадар

(ўтган ой учун)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 09/21/439/0670-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)