29.06.2021 йилдаги 400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2021 йилдаги 400-сон
Дата вступления в силу
30.06.2021
Ҳужжат 30.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни самарали йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш йўналишлари ва сарфлаш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ ушбу Фармонда белгиланган Агентлик томонидан амалга ошириладиган харажатларни молиялаштириш учун 2021 йилда Агентликка Давлат бюджетидан қўшимча равишда ажратиладиган 100 млрд сўм маблағларнинг Жамғармага ўтказилишини ҳамда ушбу харажатларни молиялаштириш учун 2022 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида Агентликка етарли маблағлар ажратилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йилда Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Агентлик ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг тадбирларга йўналтирилиши белгиланган қисми Жамғармага ўтказилишини ҳамда 2022 йилдан бошлаб Жамғармага ўтказиладиган маблағлар ҳисоб-китоби бюджет сўровида назарда тутилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 29 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
400-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жамғарма маблағлари Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт) учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Агентлик орқали ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги корхона, муассаса ва ташкилотлар ихтиёрида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институт тегишлича жамғармаларга маблағлар келиб тушишининг тўлиқлигини назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи (бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача) ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ учун тўланадиган тўловларни молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ харажатларни (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача) мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация сифатида қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБ томонидан «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларини компенсация сифатида қоплаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон, «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон фармонлари, «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорида белгиланган Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари доирасидаги чора-тадбирларни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик ҳайъати қарорига асосан фаол ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир харажатларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг бино ва иншоотларини, ҳудудлардаги ёшлар объектларини (таълим, маданият, санъат, спорт объектлари, ёшлар марказлари ва бошқалар) қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда инвентарлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа тадбирлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларига ижтимоий буюртма ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларда банд бўлмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида касб-ҳунарга ўргатиш ва уларда касбий кўникмаларни шакллантириш тадбирларини молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Меҳрибонлик» уйларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро имтиҳон тизимлари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRЕ, SAT ва бошқалар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро фан олимпиадаларида ўқувчи ёшларнинг юқори даражада тайёргарлик кўришлари учун ўқув базаси ташкил этиш, республика ва хорижий малакали мутахассислар жалб қилиш ҳамда улар учун барча зарур шароитларни таъминлаш харажатларини қоплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро фан олимпиадаларида ўқувчи ёшларнинг иштирокини ташкил этиш билан боғлиқ (суткалик, яшаш, транспорт, виза) харажатларни қоплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёш кадрларни, шу жумладан Агентлик тизимидаги ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш, уларнинг стажировка ўташи, шу жумладан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш, Агентлик тизимидаги ходимларни жамоа шартномаларида назарда тутилган тартибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этиш, эксперт-таҳлил гуруҳ таркибига киритилган мутахассисларга ҳақ тўлаш, Агентликка юклатилган вазифаларни амалга оширишга маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институт вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга оширишга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агентлик марказий аппаратининг шахсий ғазна ҳисобварағидан, зарур ҳолларда, ҳудудий бўлинмалар ва Институтнинг шахсий ғазна ҳисобварағига мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган харажатларни амалга ошириш учун мақсадли маблағлар ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Агентлик марказий аппаратида Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма маблағларини сарфлаш йўналишлари ва амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар Агентлик марказий аппаратида — Агентлик директори томонидан, ҳудудий бўлинмаларда — ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан, Институтда — Институт директори томонидан тасдиқланган ҳамда тегишли молия органларидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Агентлик марказий аппаратининг қиймати 400 млн сўмдан ортиқ бўлган харажатлари Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига асосан амалга оширади (амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, топшириқларида белгиланган харажатлар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий бошқармалар ва Институт томонидан қиймати 100 млн сўмдан ортиқ бўлган харажатлар Агентлик директори билан келишилган ҳолда амалга оширилади, ушбу жамғармаларга аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказиб берилган ҳомийлик маблағларини сарфлаш бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агентлик томонидан, истисно тариқасида, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси шаклида маблағ ажратишда маблағларнинг 50 фоизигача қисми олдиндан аванс тариқасида, қолган қисми эса — аванс маблағларининг ўзлаштирилишига қараб ажратилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда мазкур Низомда белгиланган тартибда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институт белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларининг ишлатилиши тўғрисида ҳар чоракда тегишли ҳисоботларни тақдим этиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан жавобгарлик Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтга юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/400/0616-сон, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон; 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон; 26.10.2022 й., 09/22/617/0960-сон; 06.08.2024 й., 09/24/479/0579-сон; 10.08.2024 й., 09/24/493/0600-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)