Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2005 25.06.1997 йилдаги 321-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.06.1997 йилдаги 321-сон
Дата вступления в силу
25.06.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2005
Ҳужжат 25.06.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби таcдиқлансин (илова қилинади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси мазкур Тартибнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ижро этиши учун етказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 25 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
321-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ

Мазкур Тартиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш фактлари бўйича иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш тартиботини ва муддатларини тартибга солади. Тартиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатмалар бериш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши давлат органининг қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ва асосларини назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Монополияга қарши давлат органи юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишлар хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари жойлашган жойдаги монополияга қарши давлат органи томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органи ўз ваколатлари доирасида ҳар қандай ишни кўриб чиқиш учун қабул қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасида Қўмита раиси (унинг ўринбосари), бошқармалар бошлиқлари ва мутахассисларидан иборат таркибда комиссия ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ҳудудий бошқарма бошлиғи (унинг ўринбосари), бошқарма мутахассисларидан иборат таркибда комиссия ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмитада раиснинг монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари (у бўлмаган пайтда бошқарма бошлиқларидан бири), ҳудудий бошқармада бошқарма бошлиғи (унинг ўринбосари) комиссия раиси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ишни кўриб чиқиш учун комиссия аъзоларининг шахсий таркиби раис томонидан иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда белгиланади. Қўмита (ҳудудий бошқарма) комиссияси аъзоларининг умумий сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Монополияга қарши давлат органи монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни тайёрлашда, кўриб чиқишда, шунингдек қарорларни ва кўрсатмаларни ижро этишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— хўжалик юритувчи субъектлардан, давлат бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органларидан танишиш, нусха кўчириш ва уларни иш материалларига қўшиб қўйиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— ариза берувчи, шунингдек ўзларига нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект, бошқарув органлари вакиллари билан суҳбат ўтказишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— хўжалик юритувчи субъектлардан, бошқарув органларидан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан иш моҳияти бўйича тушунтириш хатлари олишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— манфаатдор шахсларни ишда қатнашишга жалб этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— экспертлар ва мутахассисларни ишни кўриб чиқишда қатнашишга жалб этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— хўжалик юритувчи субъектларни ва бошқарув органларини уларнинг монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилишлари бўйича текширишлар ўтказишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органи иш моҳиятини, ишда қатнашаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холис аниқлаш учун бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш учун монополияга қарши давлат органининг ўз текширувлари, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аризалари ҳамда прокуратуранинг тақдимномалари асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорни монополияга қарши давлат органи комиссияси раиси қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Монополияга қарши давлат органи бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари ўзларига берилган функционал ҳуқуқларга мувофиқ монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уни монополияга қарши давлат органи кўриб чиқиши зарурлигини асослаган ҳолда комиссия раисига материаллар тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Комиссия раиси тақдим этилган материалда баён қилинган далиллар етарли деб ҳисобласа монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида 1-иловага мувофиқ ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида ишлар монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида уларга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектлар, бошқарув органлари, ишда қатнашишга жалб қилинаётган шахслар хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида ишлар монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органи вакиллари, шунингдек манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раҳбарлар ёки уларнинг ўринбосарлари хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органи вакиллари ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органи вакиллари бўлмаган тақдирда иш улар ўз вақтида хабар қилинганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органининг ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси олинган тақдирда комиссия бундай илтимосномани қондириш ёки рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун илтимосномани баҳолайди, протоколда бу ҳақда тегишли ёзув қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илтимосномани қондириш рад этилган тақдирда комиссия ишни ўзи тўғрисида иш қўзғатилган субъектга нисбатан унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади. Илтимоснома қондирилган тақдирда комиссия, ушбу бўлимнинг 18-бандига мувофиқ, ишни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради. Субъект вакили ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида такроран хабардор қилинади ва у келмаган тақдирда иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Комиссия мажлисда қуйидаги масалаларни аниқлайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши қонунчиликни бузишлар тўғрисида далолат берувчи фактларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— қонунчилик бузилишларини ихтиёрий тартибда бартараф этиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилган ёки кўрилмагани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши қонунчилик бузилишларининг мавжудлиги ва йўқлиги тўғрисида хулосага келиш имконини берадиган маълумотлар етишмаганда ёки мавжуд бўлмаганда ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан қўшимча маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. Ишни кўриб чиқишда пайдо бўладиган махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун комиссия ишни кўриб чиқишда қатнашишга экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мажлисда ўзига нисбатан иш қўзғатилган субъектлар вакилларининг, ишда қатнашишга жалб этилганларнинг, шунингдек монополияга қарши давлат органи мутахассисларининг сўзлари тингланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субъектнинг вакили, шунингдек ишда қатнашишга жалб этилган шахслар қуйидагиларга ҳақлидирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— иш материаллари билан танишиш, давлат ва тижорат сири бўлган маълумотлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— далиллар тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— далилларни тадқиқ этишда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— ишда қатнашаётган бошқа шахсларга, экспертлар, мутахассисларга саволлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— комиссияга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— ишни кўриб чиқиш давомида пайдо бўладиган барча масалалар бўйича далиллар келтириш ва мулоҳазалар билдириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ишни кўриб чиқиш комиссия раиси томонидан олиб борилади ва комиссия раиси ҳамда мажлис котиби имзолайдиган протоколда қайд этилади. Мажлисда иш раис томонидан шундай тартибда олиб бориладики, бунда ишнинг ҳолати энг тўлиқ ва ҳар томонлама таҳлил қилиниши, қонунчилик бузилишларининг бартараф этилиши ва олди олиниши, ўзига нисбатан иш қўзғатилган субъектнинг, шунингдек бошқа тааллуқли шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда (муддатлари кўрсатилган ҳолда) кейинга қолдирилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— вакилнинг мажлисга келолмаслиги муносабати билан ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисида субъектнинг асосли илтимосномаси муносабати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— субъектнинг қонун бузилишини кўрсатмасиз ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги илтимосномаси муносабати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— қўшимча далиллар олиш зарурияти муносабати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— комиссия фикрига кўра, ишни кўриб чиқишга экспертларни жалб этиш ёки бошқа шахсларнинг иштироки албатта зарурлиги муносабати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— ишни ушбу мажлисда ҳал этиш мумкин бўлмаганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилганда ишни кўриб чиқиш муддатининг ўтиши узилмайди, кўриб чиқиш тартиб-қоидаси бошидан бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши маҳаллий давлат органида, судда хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— экспертизадан ўтказиш ёки мустақил холис ташкилот мутахассисининг хулосасини олиш зарур бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ишни кўриб чиқишни кечиктириш, тўхтатиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилади, уни комиссия раиси ва аъзолари имзолашади, унинг нусхаси ўзига нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектга ёки бошқарув органига, шунингдек манфаатдор шахсларга жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни кечиктириш тўғрисида ажрим (2-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни тўхтатиш тўғрисида ажрим (3-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ажрим (4-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ишни кўриб чиқиш қарор чиқариш билан тугалланади. Унда комиссия аниқлаган ҳолатлар ҳамда комиссиянинг ишни кўриб чиқиш натижасидаги хулосалари баён қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор қуйидагилар ҳақида чиқарилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— кўрсатма бериш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— қонунни бузиш ҳоллари ва таркиби йўқлиги, қонун бузилишларнинг кўрсатма берилгунгача бартараф этилиши, субъектнинг тугатилганлиги туфайли таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни кўриб чиқишни тўхтатиш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор шакли 5-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қарорда монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш белгилари бўйича жиноий иш қўзғатиш масалаларини ҳал қилиш учун прокуратура органларига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материалларни юбориш тўғрисида тавсия берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Комиссия томонидан қарор кўриб чиқилаётган масала бўйича таклиф этилган шахслар иштирокисиз қабул қилинади. Қарор очиқ овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис ва комиссия аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Раис энг охирида овоз беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қарор раис ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар раис ёки комиссия аъзоси қарордан норози бўлса, уни имзолашга мажбурдир ва ўзининг алоҳида фикрини баён этишга ҳақлидир, у ишга қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Комиссия қарори иш кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўта мураккаб ишлар бўйича асосланган қарорни тузиш уч кундан ортиқ бўлмаган муддатга кечиктирилиши мумкин, лекин қарор қисми иш кўриб чиқилган мажлисда эълон қилиниши керак. У раис ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланиши ва ишга қўшиб қўйилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Монополияга қарши давлат органининг қарори кўрсатма ёзиб бериш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШНИ ТЎХТАТИШ ТЎҒРИСИДА КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Монополияга қарши давлат органининг ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори (кўрсатмаси) у қабул қилинган кундан беш кундан кечиктирилмай манфаатдор томонларга юборилади ва у белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-иловада назарда тутилган шаклдаги кўрсатма комиссия раиси томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарорни (кўрсатмани) муддатида бажармаслик қонунчиликда назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор (кўрсатма) юборилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Кўрсатманинг бажарилганлиги субъектни текшириш далолатномаси билан ёки субъектнинг қонун бузилиши бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжати билан тасдиқланади, улар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатма бажарилгандан сўнг иш тугалланган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар текшириш пайтида кўрсатмада келтирилган қонун бузишлар бартараф этилмаганлиги ёки қонун бузишни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмаганлиги аниқланса, кўрсатма ижро этилмаган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги ҳолларда кўрсатма қисман ижро этилмаган ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— кўрсатмага мувофиқ бартараф этилиши лозим бўлган монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларининг барчаси бартараф этилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— кўрсатмада келтирилган барча хўжалик юритувчи субъектлар ёки бошқарув органларига нисбатан қонун бузишлар бартараф этилмаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар кўрсатмани ижро этиш муддатини узайтириш тўғрисида илтимос қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатилган муддатни узайтириш масаласи тўғрисидаги қарорни ишни кўрган комиссия қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома қондирилган тақдирда комиссия ажрим чиқаради, уни раис ва комиссия аъзолари имзолайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатни узайтириш тўғрисидаги ажрим эркин шаклда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари берилган кўрсатмаларнинг ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Монополияга қарши давлат органининг айрим кўрсатмалари монополияга қарши қонунчиликни бузишнинг қуйидаги ҳоллари тўғрисида ахборотлар тушганда берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— акцияларни, улушларни ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни сотиб олишда келишиб олиш мавжуд эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— бошқарув органлари хўжалик юритувчи субъектларни камситишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиши ва ҳаракатлар қилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кўрсатма акцияларнинг олди-сотди битишувларини, таъсис ҳужжатларини (уставларни) ва бошқа норматив ҳужжатлар ва қарорларни қайта рўйхатдан ўтказиш асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатма монополияга қарши қонунчилик бузилишига йўл қўйган субъектга қонун бузилиши аниқлангандан кейин ўн кун муддатда тилхат орқали берилади ёки почта орқали юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кўрсатма бажарилиши устидан назоратни монополияга қарши давлат органи амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кўрсатмани бажаришдан бош тортиш деганда субъект томонидан кўрсатманинг бажарилмаслиги ёки қисман бажарилмаслиги тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатма ўз вақтида бажарилмаслиги деганда кўрсатманинг унда белгиланган муддат бузилган ҳолда бажарилиши тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Монополияга қарши давлат органи монополияга қарши қонун ҳужжатлари қуйидагича бузилганлиги учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— қонун бузилишини тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмани бажаришдан бош тортиш ёки ўз вақтида бажармаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— монополияга қарши давлат органига ахборот берилмаганлиги ёки қасддан ишончсиз маълумотлар берилганлиги учун бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўз ваколатлари доирасида жарима солишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жарима монополияга қарши қонунчиликда назарда тутилган миқдорларда солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жарима солиш тўғрисидаги қарор шакли 7-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жарима солиш тўғрисидаги ишни тўхтатиш ҳақидаги қарор ажрим шаклида чиқарилади (8-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жарималар хўжалик юритувчи субъект, бошқарув органи ёки мансабдор шахслар томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор олинган вақтдан бошлаб ўттиз кун муддатда сўзсиз тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жарима тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ижро этиш хўжалик субъектнинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин бўлса, монополияга қарши давлат органи ёки суд жарима солинган хўжалик юритувчи субъектнинг аризасига кўра унга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Жарима тўлаш монополияга қарши давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш мажбуриятидан ёки монополияга қарши қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. ЖАРИМАЛАР СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЎРСАТМАЛАР ВА ҚАРОРЛАР УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар монополияга қарши давлат органининг қароридан норози бўлишган тақдирда бундай қарорни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ёхуд иқтисодий санкциялар қўллаш бўйича қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) устидан бундай қарор (кўрсатма) чиққан кундан бошлаб бир ой давомида шикоят қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-ИЛОВА

‎‎Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида
‎АЖРИМ

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

‎‎Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича _____________________________________________________________________

(монополияга қарши давлат органи номи)

‎‎комиссияси раиси тақдим этилган материалларини кўриб чиқиб, уларни «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 9, 10-моддалари асосида иш қўзғатиш учун етарли деб эътироф этиб

‎Ажрим чиқарди:

‎‎1. «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг___ моддаси бузилганлиги ҳақида ___________________________
‎_____________________________________________________га нисбатан иш қўзғатилсин.

(ўзига нисбатан иш қўзғатилган ташкилот номи, манзили)

‎‎
‎2. Ишни кўриб чиқиш учун _____________________________________________________

‎‎(лавозимлари кўрсатилган ҳолда

‎‎___________________________________________дан иборат таркибда комиссия тузилсин.

‎‎комиссиянинг шахсий таркиби)

‎3. Ишда қатнашиш учун манфаатдор шахс сифатида
_________________________________
‎___________
____________________________________________________жалб қилинсин.

‎‎(юридик шахслар учун — номи, жисмоний шахслар учун — Ф.И.Ш.)

‎‎
‎4. Ишни кўриб чиқиш _____________________________________________ га тайинлансин.

‎‎(санаси, вақти, манзили) ‎

‎‎Ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахс ______________________________________________

‎‎(ташкилот номи, манзили)

‎‎ёки унинг вакили (ишни кўриб чиқишда қатнашиш учун ишончнома билан) келиши шарт.

‎5. Ўзига нисбатан иш қўзғатилган _________________________________ хўжалик юритувчи

‎‎(ташкилот номи)

‎‎субъект, давлат бошқаруви органи ва давлат ҳокимияти органи ______________гача ‎қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни _________________________________________‎‎тақдим этсин.

‎‎(ҳужжатлар ва материаллар рўйхати)

‎‎Комиссия раиси _________________

____________________________

(имзо) ‎

‎‎(имзо ёйилмаси) ‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-ИЛОВА

‎‎________________________-сон ишни кечиктириш тўғрисида
‎‎АЖРИМ ‎

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________

(монополияга қарши давлат органи номи) ‎‎

комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан

‎‎(ташкилот номи, манзили)

‎‎бузилганлиги ҳақидаги __________ -сон ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни‎

АНИҚЛАДИ:

‎‎ ___________________________________________________________________________

(ишни кечиктириш сабаблари баён қилинади)

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандларига мувофиқ комиссия

‎Ажрим чиқарди:

1. __________-сон ишни кўриб чиқиш кечиктирилсин.

‎2. Ишни кўриб чиқиш _____________ га тайинлансин.

‎3. _______________________ гача _________________________ га қўшимча қуйидаги

(кимга)

ҳужжатлар тақдим этилсин: ___________________________________

‎4. Ишда қатнашиш учун ____________________________________________жалб қилинсин.

‎‎Комиссия раиси _________________

____________________________

(имзо) ‎

‎‎(имзо ёйилмаси) ‎

‎‎Комиссия аъзолари ___________________

‎‎____________________________

(имзолар)‎

‎‎(имзолар ёйилмаси)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ажримнинг 3-4-бандлари зарурат бўлганда тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-ИЛОВА

______ -сон ишни кўриб чиқишни тўхтатиш тўғрисида
‎АЖРИМ ‎

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________

(монополияга қарши давлат органи номи) ‎‎

комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан

‎‎(ташкилот номи, манзили)

‎‎бузилганлиги ҳақидаги __________ -сон ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни‎

АНИҚЛАДИ:

‎‎ ___________________________________________________________________________

(ишни кечиктириш сабаблари баён қилинади)

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандларига мувофиқ комиссия

‎Ажрим чиқарди:

1. __________-сон ишни кўриб чиқиш ___________________гача (ишни кўришга тўсқинлик қилувчи сабаблар бартараф этилгунча) тўхтатилсин.

‎2. Экспертиза тайинлансин, бунинг учун _______________ эксперт сифатида жалб қилинсин, унга қуйидаги ________________________________________________________________ саволларга жавоб бериш юклансин.

‎‎Комиссия раиси _________________

____________________________

(имзо) ‎

‎‎(имзо ёйилмаси) ‎

‎‎Комиссия аъзолари ___________________

‎‎____________________________

(имзолар)‎

‎‎(имзолар ёйилмаси)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ажримнинг 2-банди зарурат бўлганда тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-ИЛОВА

‎‎_____________-сон ишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
‎‎‎АЖРИМ ‎

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

(иш кўрилган жойи)‎

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________

(монополияга қарши давлат органи номи) ‎‎

комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан

‎‎(ташкилот номи, манзили)

‎‎бузилганлиги ҳақидаги __________ -сон ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни‎

АНИҚЛАДИ:

‎‎ ___________________________________________________________________________

(ишни қайта кўриш сабаблари баён қилинади)

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандларига мувофиқ комиссия

‎Ажрим чиқарди:

1. __________-сон иш қайта кўриб чиқилсин.

‎2. Ишни кўриб чиқиш ______________________ га тайинлансин.
(сана, вақти, манзил) ‎

‎‎Комиссия раиси _________________

____________________________

(имзо) ‎

‎‎(имзо ёйилмаси) ‎

‎‎Комиссия аъзолари ___________________

‎‎____________________________

(имзолар)‎

‎‎(имзолар ёйилмаси)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎________________________-сон ишни кечиктириш тўғрисида
‎‎АЖРИМ ‎

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________

(монополияга қарши давлат органи номи) ‎‎

комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан

‎‎(ташкилот номи, манзили)

‎‎бузилганлиги ҳақидаги __________ -сон ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни‎

АНИҚЛАДИ:

‎‎ ___________________________________________________________________________

(ишнинг комиссия томонидан аниқланган хусусиятлари, комиссиянинг ушбу иш хусусиятлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар, комиссия у ёки бу далилларни инкор этиши сабаблари баён қилинади)

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандига мувофиқ комиссия

қарор қилади:

1. __________________________________________________________________________

(кўрсатилади: хўжалик юритувчи субъектга, бошқарув органига монополияга

____________________________________________________________________________

қарши қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилсин ёки Тартибнинг _____-бандида кўрсатилган асосларга мувофиқ иш тўхтатилсин)

2. _________________________________________________________мансабдор шахслари

(монополияга қарши давлат органи номи)

_________________________________________________ҳақидаги масалани кўриб чиқсин.

(Тартибнинг 19-моддасига қаралсин)

‎‎Комиссия раиси _________________

____________________________

(имзо) ‎

‎‎(имзо ёйилмаси) ‎

‎‎Комиссия аъзолари ___________________

‎‎____________________________

(имзолар)‎

‎‎(имзолар ёйилмаси)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Қарорнинг 2-банди зарурат бўлганда тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-ИЛОВА

Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш тўғрисида _____ -сон ‎КЎРСАТМА

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________

(монополияга қарши давлат органи номи) ‎‎

комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан

‎‎(ташкилот номи, манзили)

‎‎бузилганлиги ҳақидаги __________ -сон ишни кўриб чиқиб ____________________________
‎____________________________________________________________________________

(«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги

‎‎ __________________________________________________________________________га

Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузган ташкилот)

199 __ йил ________ гача «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ________ -моддасини бузишни тўхтатиш ва __________________________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органи ёки давлат ҳокимияти органи

__________________________________________________________________________ни

амалга оширадиган ҳаракатлар мазмуни)

амалга ошириш тўғрисида кўрсатма беради.
Мазкур кўрсатманинг бажарилиши тўғрисида 199 ___ йил _________ гача ахборот берилсин.
Мазкур кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун «Товар бозорларида монополистик фаолиятни ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____ -моддасига мувофиқ ____________________________ га

(хўжалик юритувчи субъект номи)‎‎‎

_____________________ миқдорида ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг __________-моддасига _____________________________________________миқдорларида
‎‎(мансабдор шахслар Ф.И.Ш.)
‎‎жарима солиниши мумкин.
‎‎Кўрсатма устидан у берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.

‎‎Комиссия раиси _________________

____________________________

(имзо) ‎

‎‎(имзо ёйилмаси) ‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-ИЛОВА

Жарима солиш тўғрисидаги иш бўйича ___ -сон
‎ҚАРОР

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

Мен ________________________________________________________________________

‎‎(қарор қилган монополияга қарши давлат органи мансабдор шахси Ф.И.Ш.)

__________________________________________________________________________га

(ташкилот номи, юридик манзили, ҳисоб-китоб счёти, банк номи)

нисбатан ___________________________________________________________ томонидан
199 __ йил _______ да берилган ____ -сон кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганликни тасдиқловчи материаллар (кўрсатма, кўрсатманинг бажарилишини текшириш далолатномаси, бошқа ҳужжатлар)ни кўриб чиқдим.
‎‎ Кўриб чиқишда ______________________________________________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, ташкилот номи)

_________________________________________________________________ қатнашдилар.
Қуйидагилар аниқланади _______________________________________________________

(ташкилот номи, қонун бузиш ҳолатлари,

____________________________________________________________________________

қонун бузиш моҳияти, қонун бузилган вақт ва жой)

шундай қилиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ________ -моддалари бузилган.
Юқорида баён этилганлар асосида ва «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига амал қилиб қарор қилдим:
1. _________________________ га энг кам иш ҳақининг ______________________________

(ташкилот номи)‎

‎‎баравари миқдорида жарима солинсин, бу __________________________ сўмни (сўз билан) ташкил этади.
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ______ -моддасига мувофиқ ___________
‎________________________________га энг кам иш ҳақининг _________________________

‎‎(корхона раҳбари, Ф.И.Ш.)

‎‎баравари миқдорида жарима солинсин, бу __________________________ сўмни (сўз билан) ташкил этади.
Жарима «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ҳамда Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибига мувофиқ жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида сўзсиз ундириб олинади.
‎‎Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан у чиқарилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.

Монополияга қарши
‎давлат органи раҳбари _________________

‎‎____________________________

(шахсий имзоси)

(имзо ёйилмаси)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-ИЛОВА

Жарима солиш тўғрисидаги ишни тўхтатиш ҳақида
‎АЖРИМ

199 _ йил ________ _____________________

‎‎______________________

‎‎(иш кўрилган жойи)‎

Мен ________________________________________________________________________

(ишни кўрган шахс Ф.И.Ш., лавозими)

__________________________________________________________________________га

(ташкилот номи, юридик, почта манзили)

________________________________________________________________ учун берилган

(кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида бажармаганлик)

жарима солиш тўғрисидаги ______ -сон ишни кўриб чиқдим.
Қуйидагилар аниқланади _______________________________________________________

(қонун бузишлар мавжуд эмаслигини

____________________________________________________________________________

тасдиқловчи ҳолатлар ёки бошқа ҳолатлар)

‎Ажрим чиқардим:

Кўрсатмани __________________________________________________________________

(кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида бажармаганлик)

_________________________________________________________________ учун жарима

(кўрсатма номи, берилган ва тартиб рақами)

солиш тўғрисидаги иш _______________________________________________ тўхтатилсин.