Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ» ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУБОГИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Юксак спорт маҳоратини янада оширганликни рағбатлантириш, Ўзбекистоннинг энг юқори натижаларга эришган спортчиларини тақдирлаш мақсадида, шунингдек ёш авлодни халқаро спорт майдонларида мамлакатни машҳур қилган ҳамда Ўзбекистон спортининг шонли анъаналарини янада бойитган энг яхши спортчилар мисолида ватанпарварлик ва Ватанга чексиз садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият бериб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисидаги Низом ва Республика комиссияси таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги билан мукофотлаш ҳар йили йил якуни бўйича ўтказилсин.
4. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси 1997 йил 1 мартгача «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини ва унинг нусхаларини тайёрласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг энг яхши спортчисига бериш учун Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига ҳар йили 10 (ўн) минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул маблағлари ажратишни назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 декабрь,
452-сон
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисида
НИЗОМ
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги (бундан кейин Кубок деб аталади) энг юксак натижалар, спорт шарафи ва шуҳрати, мардлик, садоқатли ватанпарварлик ҳамда халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон спорти анъаналарини бойитишга, республика нуфузини кўтаришга қўшилган улуш рамзи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Кубок йил мобайнида чемпион унвонига сазовор бўлган, Жаҳон, Олимпия ўйинларида рекорд ўрнатган ва расмий халқаро спорт мусобақаларида энг юксак спорт натижаларига эришган, ўзининг спортдаги жасорати ва ғалабага бўлган мустаҳкам иродаси билан ўсиб келаётган авлодга муносиб намуна кўрсатган спортчига берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Кубок билан мукофотлашга номзодлар спорт жамиятлари ва идоралари тренерлари, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари), Спорт журналистлари уюшмаси томонидан кўрсатилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Республика комиссияси тавсия этилган номзодларни ўрганади, улардан энг муносибларини танлайди ва «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш билан боғлиқ барча зарур ташкилий тадбирларни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги, белгиланган намунадаги гувоҳнома ва пул мукофоти тантанали вазиятда топширилади.
Лауреатнинг фамилияси ва исми ўйиб ёзиладиган «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий Кубоги Олимпия шон-шуҳрати музейида сақланади. Кубок аслининг нусхаси лауреатга топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий кубогини бериш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
|
Курбанов Р.Д. |
— |
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси, республика комиссияси раиси | |
|
2. |
Султанов А.С. |
— |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, республика комиссияси раиси ўринбосари |
|
3. |
Джураев И.Т. |
— |
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
|
4. |
Турдиев Ф.К. |
— |
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
5. |
Лавозимига кўра |
— |
Олимпия шон-шуҳрати музейи директори |
|
6. |
Джалилов Ш. |
— |
«Спорт» газетаси бош муҳаррири |
|
7. |
Тожиев О. |
— |
«Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг раиси |
|
8. |
Абилов Ф. |
— |
«Халқ сўзи» газетасининг спорт шарҳловчиси |
|
9. |
Лавозимига кўра |
— |
Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорлари |
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.