1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури» ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2021 йил 1 июндан бошлаб ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш мақсадида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда — шахсий ҳисобварақ) очилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, шахсий ҳисобварақ маблағлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳамда соҳа ташкилотлари маблағлари доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш учун масъул ваколатли орган этиб — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ишчи орган этиб — Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:

а) шахсий ҳисобварақнинг тушумлари ва харажатларининг йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, йиллик иш режаларини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эҳтиёжларни ўрганиш асосида республикада талаб юқори бўлган халқаро IТ-сертификатлар ва ушбу сертификатларни тақдим қилувчи компаниялар ҳамда Global Knowledge компанияси томонидан ҳар йили шакллантириладиган халқаро IT-сертификатлар рўйхатига асосан тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий ҳисобварақнинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жараёнлар ваколатли орган томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) республикада ёшларнинг халқаро IT курсларда ўқиш ва халқаро IT-сертификатларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ҳамда халқаро IT-сертификатлар олиш учун сарф қилган харажатларини қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилган ёшларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ва кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса тайёрлаш ишчи орган томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларни ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2021 йил 1 августга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда «Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари» порталига (кейинги ўринларда — Портал) қуйидагиларни жойлаштириш чораларини кўрсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификатларнинг ихтисослашуви ва йўналишлари ҳамда халқаро IT-сертификатларни олиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификатлар учун тўланиши зарур бўлган тўловлар миқдорлари ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификатлар беришга ихтисослаштирилган хорижий, маҳаллий ва республика компанияларининг ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайти тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификатга эга бўлган ва ушбу қарор ижроси бўйича рағбатлантирилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Портал орқали халқаро IT-сертификатга эга бўлган талабгор ёшларнинг аризаларини қабул қилиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари ҳамда бланкаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2021 йил 30 октябрга қадар белгиланган тартибда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида халқаро IT-сертификат тақдим қилувчи тегишли ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш марказлари ҳамда ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ихтисослаштирилган таркибий бўлинма лавозимларига ишга қабул қилишда халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларга (номзодларга) устунлик берилиши тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 19 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
310-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 310-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган — ваколатли органнинг ташкилий вазифаларини амалга оширувчи Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшлар — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
портал — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон қарори билан ишга туширилган «Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари» портали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — халқаро IT-сертификатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификатлар — ваколатли орган томонидан тасдиқланган ахборот тизими бошқаруви, маълумотлар базаси ва «булутли» платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид республикада ва чет элда олинган халқаро IT-сертификатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
верификация — талабгор томонидан тақдим этилган халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли органнинг электрон тизими орқали текшириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Талабгорлар томонидан тўлдириладиган ариза шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади ва ишчи органнинг расмий веб-сайти ҳамда Порталга жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Талабгор халқаро IT-сертификат олиш учун қилинган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш юзасидан Порталда электрон ариза бериб рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Рўйхатдан ўтиш учун талабгор порталга қуйидаги ҳужжатларни киритиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролик паспорти (фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) ёки идентификация ID-картаси, рангли фотосуратнинг электрон шакли (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан мурожаат қилганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг халқаро IT-сертификат олиш учун сарф қилган харажати тўланганлигини тасдиқловчи тўлов квитанцияси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификат нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қопланиши зарур бўлган маблағлар қайси ҳисобвараққа йўналтирилиши ҳақидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор рўйхатдан ўтиш жараёнида Порталга халқаро IT-сертификат олишга ва/ёки халқаро IT-сертификат олиш учун ўқув курсига тўлов (харажат)ларнинг аниқ миқдорини, шунингдек, халқаро IT-сертификат тақдим қилувчи тегишли ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш марказлари, ўқув марказларидан халқаро IT-сертификат олиш учун ўқиганлигини ва ўқув курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Талабгорлар Порталдан бепул рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ишчи орган талабгорнинг аризасини зарур ҳужжатлари билан бирга беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда талабгор томонидан тақдим қилинган халқаро IT-сертификатни верификациядан ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, ишчи орган халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга ушбу сертификатнинг ҳақиқийлиги юзасидан сўров юборади. Бунда ишчи орган томонидан сўров юборилганда, халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш муддати 30 календарь кунга узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидаги ҳолатларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
верификация ёки халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра ушбу сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда ишчи орган томонидан талабгорнинг аризасини қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ишчи орган томонидан халқаро IT-сертификат тақдим қилган ташкилотга юборилган сўровга 30 календарь кун ичида жавоб олинмаганда, шунингдек, халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда ишчи орган бу ҳақида Портал орқали СМС юбориш орқали талабгорни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда халқаро IT-сертификатнинг ҳақиқийлиги тегишли ташкилот томонидан 30 календарь кундан кейин тасдиқланганда талабгор мазкур Низом талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасидан унга тегишли харажатлар тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга ойдинлик киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгорнинг халқаро IT-сертификатларнинг айнан шу тури бўйича такроран қилган харажатлари қопланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгор халқаро IT-сертификатларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Низом талабларига мувофиқ халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилишини сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тегишли харажатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг қонуний вакилларига тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ишчи орган талабгор ҳужжатларини умумлаштириб, молиялаштириш юзасидан таклифларни беш иш куни ичида ваколатли органга келишиш учун киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган ёшларни халқаро IT-сертификатлар учун ўқиши ва/ёки халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларининг қопланиши лозим бўлган аниқ миқдори (50 фоизгачаси)ни белгилашда ушбу халқаро IT-сертификатнинг бошланғич, ўрта ва профессионал даражасига оид мезонларни инобатга олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ишчи орган ўз хулосасини тайёрлашда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича фаолият юритувчи олий ва илмий-тадқиқот таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш чораларини кўришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро IT-сертификатга эга бўлмасдан туриб талабгорнинг халқаро IT-сертификати олиш учун ўқув курсига тўлаган харажатлари қопланишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ишчи орган томонидан киритилган таклифлар ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Талабгор харажатларини молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ваколатли орган томонидан таклифлар келишилгандан сўнг ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маблағларни талабгорга ўтказиб бериш юзасидан буюртманома тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ишчи орган уч иш куни мобайнида халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тегишли пул суммасини талабгор томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг хоҳишига кўра ушбу харажатлар нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ишчи орган молиялаштирилган халқаро IT-сертификатлар ва уларнинг эгалари ҳақидаги маълумотларни молиялаштириш тўлиқ якунланганидан кейин уч кун ичида улар Порталга қўйилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Портал Ишчи орган томонидан юритилади ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Апелляция комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ишчи орган томонидан ҳужжатлари кўриб чиқилиши якунларига кўра салбий қарор чиқарилган талабгорлар ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Апелляцияни кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Апелляция комиссияси беш кун муддат ичида берилган апелляцияни даъвогар иштирокида кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши зарур. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Эксперт кенгаши аъзолари ушбу Низомга мувофиқ харажатларини қоплаш тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холисона ва қонуний кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро IT-сертификатларга эга ёш
мутахассисларнинг ўқиши ҳамда уларнинг
халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарф
қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган
қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаб бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ