Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир.
LexUZ шарҳи
Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек ўз уставлари асосида амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиялар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш мақсадида, хоҳиш-иродани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш, аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи;
Партияга мансублигига кўра фуқаронинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш, худди шунингдек унга имтиёзлар ёки устунликлар бериш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти республика барча фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишининг кафили сифатида президентлик ваколатларини бажариш муддати давомида сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни тўхтатиб туриши ёхуд бутунлай тўхтатиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг сиёсий партиялар ички ишларига аралашишлари ёхуд, агар фаолият қонунга ҳамда ўз уставларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса, улар фаолиятига у ёки бу тарзда тўсқинлик қилишлари ман этилади.
Сиёсий партиялар ташкилотларининг тадбирлари асосан улар аъзоларининг ишдан ташқари вақтида ва ана шу партиялар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Хусусий иш берувчиларнинг ўз ходимларидан улар меҳнат вазифаларини бажараётган пайтда партия номидан сиёсий фаолият билан шуғулланишни талаб қилиши ман этилади.
Сиёсий партиялар аппарати ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта ҳақидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партияни тузиш учун камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида йигирма минг фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Сиёсий партия тузиш ташаббускорлари камида эллик кишидан иборат бўлиши, улар партия таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, аъзолар таркибини шакллантириш ҳамда таъсис съезди ёки конференциясини чақириш бўйича ташкилий қўмитани тузишлари лозим.
Ташкилий қўмита ўзи тузилган кундан бошлаб етти кунлик муддатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ўз ташаббуси, қўмитанинг таркиби, раҳбари (етакчиси), жойлашган манзили ҳамда таъсис съезди ёки конференцияси чақириладиган санани ёзма равишда хабар қилиши лозим.
Таъсис съезди ёки конференцияси партия устави ва дастурини қабул қилади, унинг сайлаб қўйиладиган органларини тузади.
партия ва унинг ташкилотлари раҳбар органларининг ваколатлари ҳамда уларни тузиш (чақириш) тартиби, уларнинг ваколат муддатлари;
партия ва унинг ташкилотлари маблағларини шакллантириш ҳамда бошқа мол-мулкини сотиб олиш манбалари;
Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун устав қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида қуйидагилар тақдим этилади:
рўйхатдан ўтиш йиғими қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан мазкур партияга бирлашиш истагини билдирган йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори.
(8-модданинг иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза у тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига биноан сиёсий партияни рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор қабул қилингач, узоғи билан уч кун муддат ичида у сиёсий партия раҳбар органига берилади ёки почта орқали жўнатилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Сиёсий партия рўйхатдан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади ва у ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Сиёсий партиялар уставларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар уларнинг уставларини рўйхатга олиш учун ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва муддатларда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Агар сиёсий партиянинг устави, мақсадлари, вазифалари ва фаолият услуби Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки олдинроқ худди шундай номдаги сиёсий партия ёки жамоатчилик ҳаракати рўйхатга олинган бўлса, бу партия рўйхатга олинмайди.
Сиёсий партияни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг қайси қоидаларига зид эканлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органининг ваколатли аъзосига ёзма тарзда хабар қилади. Ушбу сиёсий партия раҳбар органининг ваколатли аъзолари рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига бутунлай мувофиқ ҳолга келтирган тақдирдагина партияни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига такрор мурожаат этишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партияни рўйхатга олишни рад этиш устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом»нинг 25 – 28-бандлари.
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, ушбу Қонунни, бошқа қонун ҳужжатларини ёки ўз уставини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг ёки уставнинг қайси нормалари бузилганлигини кўрсатган ҳолда бу хусусда партия раҳбар органларига ёзма тарзда хабар қилади ва бундай бузишларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Агар бузишлар белгиланган муддат давомида бартараф этилмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди сиёсий партиянинг фаолиятини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиянинг фаолияти тўхтатиб турилган тақдирда, шу муддат давомида партиянинг ҳар қандай оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиши, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориши, сайловларда иштирок этиши ман қилинади.
партиянинг ўз уставига мувофиқ тарқалиб кетиши орқали, бу ҳақда партия олий органи уч кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хабар қилади;
партия ушбу Қонун 3-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган ҳолларда ёки ўз фаолияти тўхтатиб қўйилганидан сўнг бир йил муддат ичида ўша хатти-ҳаракатларни такрор содир этган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги расмий хабари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб сиёсий партиянинг фаолияти тугайди.
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;
сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;
қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;
LexUZ шарҳи
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 434-II-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Қонунининг 251-моддаси.
Сиёсий партиялар ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида назарда тутилган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги фракциялари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун тузилади. Фракциялар фракциянинг раҳбари берган тегишли ариза ва таъсис ҳужжатларига асосан Олий Мажлис томонидан рўйхатга олинади.
сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда фракция вакилига кафолатланган сўз берилиши;
тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раисига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, вазирларга, бошқа давлат органларининг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Фракцияларнинг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Котибияти томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатлар таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳининг раҳбари берган ариза ёки таъсис ҳужжатларига асосан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан рўйхатга олинади.
сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда гуруҳ вакилига кафолатланган сўз берилиши;
тегишли равишда Жўқорғи Кенгеснинг Раисига ва Вазирлар Кенгашига, Қорақалпоғистон Республикасининг вазирларига ва бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бўлимлари ва бошқармаларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти тегишли вакиллик органларининг депутатлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш шу органнинг тегишли тармоқ бўлинмалари томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партиялар мулкида бино, иншоот, ускуналар, нашриёт, транспорт воситалари, шунингдек уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа мол-мулк бўлиши мумкин.
Сиёсий партиялар уставда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадидагина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.
Сиёсий партияларнинг пул маблағлари аъзолик бадалларидан, ноширлик фаолиятидан келадиган даромадлардан, фуқаролар ва жамоат бирлашмалари томонидан беғараз берилган маблағлардан, шунингдек қонуний тартибда орттирилган бошқа даромадлардан шаклланади.
Сиёсий партияларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидан олган даромадлари партия аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва улардан уставда белгиланган вазифаларни бажариш учунгина фойдаланилади.
Сиёсий партиялар ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетларини эълон қиладилар ва ўз фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари тўғрисида Олий Мажлисга ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этадилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 132-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидалари»нинг 17-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмалари, шу жумладан партиялар ҳар йили 1 февралгача рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни молиялаш манбалари ва маблағларни сарфлаш тўғрисида декларацияни қўшган ҳолда ўтган йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот ҳамда мавжуд аъзолар сони тўғрисида маълумот тақдим қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий давлатлар ва ташкилотлардан, халқаро ташкилотлардан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан;
Сиёсий партияларнинг чет эл банкларида ҳисобварақларга эга бўлиши ва уларда қимматбаҳо ашёлар сақлаши ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сиёсий партияларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонун ҳужжатларига ва ўз уставларига мувофиқлигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.