Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2024 20.04.2021 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚарорИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли «Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримларини апелляция тартибида қайта кўриш суд процесси иштирокчиларининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ҳуқуқини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ИПК 259-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида иш юритиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даъвогар, аризачи, жавобгар, учинчи шахс, улар вакилларининг шикояти бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарафлар ва учинчи шахслар ҳуқуқий ворисларининг шикояти бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг шикояти бўйича, бундан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишда даъвогар сифатида қатнашган давлат органлари ва бошқа шахсларнинг шикояти бўйича (ИПК 50-моддаси биринчи қисми);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
прокурорнинг протести бўйича қўзғатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция тартибида иш юритиш, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, суд ҳужжати ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилувчи ИПК 259-моддасига мувофиқ, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин. Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам, унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, шу жумладан, адвокат, агар бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлсагина, суд ҳужжати устидан апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли (ИПК 63-моддаси иккинчи қисми).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий ворислари ҳам апелляция шикояти беришга ҳақли бўлиб, бунда шикоятга ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи далил илова қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прокурор ўзининг иштирокида кўрилган иш, шунингдек, тарафларнинг мурожаати бўлган ҳолда апелляция протести келтиришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг апелляция шикоятини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низо деганда, фойда олиш мақсад қилинмаган фаолиятдан келиб чиққан низо (хусусан, юридик фактларни белгилаш тўғрисидаги, банкротлик тўғрисидаги ишлар, ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ, чет эл судлари ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги низолар) тушунилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Судларга тушунтирилсинки, ИПК 50-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа шахслар (масалан, Савдо-саноат палатаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва ҳ.к.) даъво улар томонидан берилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан апелляция тартибида шикоят бериши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қонунга мувофиқ, ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, банкротлик тўғрисидаги ишда аризаларни, шикоятларни (илтимосномаларни) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган суднинг ажрими устидан апелляция шикояти (протести) у қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларга тушунтирилсинки, апелляция шикояти (протести) бериш муддатини ҳисоблаш ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан кейинги кундан бошланади (ИПК 119-моддаси). Бунда ИПК 262-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун апелляция шикояти (протести) бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги ҳақида маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. ИПК 259-моддасида кўрсатилган шахслар ИПК 189-моддасига мувофиқ, қабул қилинган қўшимча ҳал қилув қарорига ҳам апелляция шикояти (протести) беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 189-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмлари мазмунига кўра, қўшимча ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддати ҳам асосий ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали берилади ва ушбу суд шикоятни (протестни) у келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу муддат ўтганидан кейин келиб тушган шикоят билан боғлиқ қўшимча ҳужжатлар, бошқа шахсларнинг апелляция шикоятлари ҳам апелляция инстанцияси судига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса, у апелляция инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) берган шахсга қайтарилади. Суд ажримида шикоят (протест) ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали берилиши лозимлиги кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция суди апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш масаласини ҳал этишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини тушунтириш, хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш, қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисидаги ариза бўйича биринчи инстанция суди мажлиси тайинланганидан кейин келиб тушса, суд бундай ариза бўйича иш юритишни ИПК 101-моддаси 1-бандига кўра, тўхтатиб қўяди, ишни эса шикоят (протест) билан бирга апелляция инстанцияси судига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклаш ҳақидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинмасдан, апелляция инстанцияси суди судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ИПК 263-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоятни имзолашда факсимиледан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шикоятни қабул қилишда судьяда шикоятни имзолаган шахсда таъсис ҳужжатларига мувофиқ уни имзолаш ҳуқуқи мавжудлиги борасида шубҳа туғилса, судья апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилади ва аризачига унинг шикоятни имзолашга ваколатини тасдиқловчи далилларни тақдим этишни таклиф қилади. Шикоятни имзолаш ваколатини тасдиқловчи далил тақдим этилмаганда, апелляция инстанцияси суди шикоятни ИПК 272-моддаси биринчи қисмига асосан кўрмасдан қолдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, апелляция шикоятига давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли илова қилиниши керак, тўлов электрон тарзда амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоятга (протестга), шунингдек, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти (протести) ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлиги ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъво аризасини қайтариш ёки даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) даъво аризаси, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича протестга эса, тараф мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этилган талабларга риоя этмаслик шикоятни ИПК 269-моддаси биринчи қисми 11, 2 ва 3-бандларига, протестни эса ИПК 269-моддаси биринчи қисми 11 ва 2-бандларига асосан қайтариш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Судлар шуни эътиборга олиши керакки, ИПК 269-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асосларининг рўйхати тугал бўлиб, кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Апелляция шикоятини (протестини) апелляция инстанцияси суди иш юритишига қабул қилиш тўғрисидаги ажримда апелляция инстанцияси суди мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга, шунингдек, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Судларга тушунтирилсинки, давлат органлари ва бошқа шахсларнинг апелляция шикоятини қабул қилиш, агар у улар томонидан судга даъво тақдим этилмасдан берилган бўлса, ИПК 268-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан рад этилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низо, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низо юзасидан қабул қилинган суд ҳужжати устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан берилган шикоятни қабул қилиш ҳам шу асослар бўйича рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест берилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш ИПК 268-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунга кўра, биринчи инстанция судининг қуйидаги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишни ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиш (ИПК 11-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби, таржимонни рад қилиш ва ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари (ИПК 23-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишни бошқа иқтисодий судга тегишлилиги бўйича ўтказиш (ИПК 39-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб этиш ёки жалб этишни рад қилиш (ИПК 44-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишда иштирок этишга учинчи шахсларни жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассисни суд мажлисида иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 57-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далилларни талаб қилиб олиш ва уларни турган жойида кўздан кечириш (ИПК 69, 70-моддалари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ашёвий далилларни қайтариш (ИПК 79-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспертиза тайинлаш ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш (ИПК 80-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд топшириғи (ИПК 91-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд топшириғининг ижроси (ИПК 92-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш юритишни тиклаш (ИПК 106-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
процессуал муддатларни тиклаш (ИПК 123-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
процессуал муддатни узайтириш ёки узайтиришни рад этиш (ИПК 124-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келишув битимини тасдиқлашни рад этиш (ИПК 134-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд буйруғини бекор қилиш (ИПК 147-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш (ИПК 153-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ёхуд қабул қилишни рад этиш (ИПК 157-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишларни бирлаштириш (ИПК 158-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарши даъвони қабул қилиш (ИПК 161-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишни суд муҳокамасига тайёрлаш (ИПК 162-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини ҳал этиш (ИПК 169-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд муҳокамасини кейинга қолдириш (ИПК 171-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилишни рад этиш (ИПК 189-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш (ИПК 330-моддаси) ҳақидаги ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунга кўра, биринчи инстанция судининг суд буйруғи (ИПК 143-моддаси) ва ижро варақаси (ИПК 336-моддаси) устидан ҳам апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли шикоятни (протестни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримда рад этиш асослари кўрсатилиши керак (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажримнинг хулоса қисмида шикоятни беришда тўланган давлат божининг қайтарилиши кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Судларга тушунтирилсинки, апелляция шикоятида (протестида) уни имзолаган шахснинг фамилияси кўрсатилиб, исми ёки исми ва отаси исмининг кўрсатилмаганлиги шикоятни (протестни) ИПК 269-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан қайтариш учун асос бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикояти (протести) электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши мумкин. Бунда судлар шуни эътиборга олиши керакки, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборот тизимида тасдиқланган бўлиши лозим, акс ҳолда у имзоланмаган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш учун бир нечта асослар мавжуд бўлганда, суд ажримида ушбу асосларнинг ҳар бири, шунингдек, улар бартараф этилгач, судга умумий тартибда шикоят (протест) билан қайтадан мурожаат қилиш ҳуқуқи кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Судларга тушунтирилсинки, апелляция шикояти (протести) юзасидан ИПК 270-моддаси биринчи қисмида белгиланган муддат ўтганидан кейин, аммо апелляция шикояти (протести) бўйича қарор қабул қилингунга қадар келиб тушган ёзма фикр суд томонидан қабул қилиниши ва унга тегишли баҳо берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Апелляция шикояти билан бирга ИПК 271-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, берилган ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида судья томонидан якка тартибда, агар илтимоснома апелляция шикояти иш юритишга қабул қилингандан кейин берилган бўлса, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги масалани ҳал этишда иш ҳолатларини ва илтимосномада келтирилган важларни ўрганиши лозим. Агар суд аризачининг важлари асослилиги ҳақида хулосага келса, у бундай илтимосномани қаноатлантиришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳал қилув қарорининг ижроси апелляция инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Судлар шуни эътиборга олиши лозимки, ИПК 101-моддасида назарда тутилган ҳолларда суд иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 102-моддасида қайд этилган асослар мавжуд бўлганда, иш юритишни тўхтатиб туриш масаласи суд томонидан ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 101-моддаси биринчи қисми 1-бандида белгиланган нормани қўллашда шуни назарда тутиш керакки, ушбу ишни конституциявий, фуқаролик, жиноят, маъмурий ёки иқтисодий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ёки масала бўйича қаpop қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда, апелляция инстанцияси суди иш юритишни тўхтатиб туришга мажбур. Агар кўрсатилган ҳолатлар мазкур ишни кўришга тўсқинлик қилмаса, иш юритишни тўхтатиб туриш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Судларга тушунтирилсинки, шикоятдан воз кечилганда (протест чақириб олинганда) апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилади. Шу билан бирга шикоятдан воз кечилганлиги (протест чақириб олинганлиги) бошқа шахснинг апелляция шикояти кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Апелляция инстанцияси судида даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси ИПК 157-моддасида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвогарнинг даъводан воз кечиши қабул қилинган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинади, иш юритиш эса, ИПК 110-моддаси 6-бандига асосан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Судлар шуни эътиборга олиши лозимки, ишда тараф бўлган юридик шахс апелляция инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилингунига қадар тугатилган бўлса, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида ишда тараф бўлган юридик шахс биринчи инстанция суди томонидан суд ҳужжати қабул қилингунига қадар тугатилганлиги аниқланса, суд ҳужжати бекор қилинади ва иш юритиш ИПК 110-моддаси 4-бандига асосан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. ИПК 273-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар апелляция шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда янги талаблар деганда, биринчи инстанция судида кўриб чиқилмаган моддий-ҳуқуқий талаблар, шунингдек, биринчи инстанция судида ишни кўришда иштирок этмаган шахсга нисбатан билдирилган талаблар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида ИПК 34-бобида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция судида ишни кўриш қоидалари бўйича кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси судида, хусусан, бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш (ИПК 44-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш (ИПК 45-моддаси), учинчи шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш (ИПК 47, 48-моддалари), даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш (ИПК 157-моддаси), ишларни битта иш юритишга бирлаштириш (ИПК 158-моддаси), талабларнинг бир қисмини алоҳида иш юритишга ажратиш (ИПК 159-моддаси), қарши даъво тақдим этиш (ИПК 161-моддаси), шунингдек, қонунда фақат биринчи инстанция учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризани (ИПК 157-моддаси), шунингдек, қарши даъво аризасини (ИПК 160-моддаси) биринчи инстанция суди томонидан иш юритишга асоссиз қабул қилинмаганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоятни (протестни) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг апелляция инстанцияси судининг мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Судлар шуни инобатга олиши лозимки, апелляция шикояти (протести) ИПК 277-моддаси биринчи қисмида белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддатининг узайтирилганлиги суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИПК 171-моддаси талабидан келиб чиқиб, фақат ушбу нормада белгиланган асослар мавжуд бўлган ҳолларда апелляция шикояти (протести) бўйича суд муҳокамаси ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қолдирилиши мумкин. Шуни эътиборга олиш лозимки, суд муҳокамасини кейинга қолдиришлар сони уч мартадан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Судлар ИПК 278-моддаси 5-бандини қўллашда шуни инобатга олиши лозимки, суд томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлсагина, ушбу асос бўйича ишни янгидан кўриш учун юборишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Апелляция инстанцияси суди шунга эътибор қаратиши зарурки, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари ИПК 279-моддасида белгиланган. Бунда судлар шуни инобатга олиши лозимки, биринчи инстанция суди томонидан ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатларининг қўлланилганлиги ҳам моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга назарда тутиш керакки, айрим қонун ҳужжатларида муносабатлар вужудга келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилиши назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолда суд томонидан ўз кучини йўқотган ёки ўзгартирилган қонун ҳужжатлари қўлланилганлиги моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаш деб ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Апелляция инстанцияси судининг қарори ИПК 280-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир важга баҳо берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундирув тўлиқ ёки қисман бекор қилиниши кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Апелляция инстанцияси суди шунга эътибор қаратиши лозимки, биринчи инстанция суди ажрими устидан апелляция тартибида шикоят (протест) берилиши ва кўрилиши ИПК 34-бобида назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 декабрдаги 26-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 20 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-сон