04.05.2021 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.05.2021 йилдаги 271-сон
Дата вступления в силу
04.05.2021
Ҳужжат 04.05.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2021 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини (кейинги ўринларда — ўқув гуруҳлари) рўйхатга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркорлик субъекти томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2021 йил 1 августдан бошлаб ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 1 августдан бошлаб ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тадбиркорлик субъектларининг ўқув курсларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги фаолиятни мониторинг ва назорат қилиш қуйидаги имкониятларга эга бўлган автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни ДЙҲХХ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг дастлабки ва якуний электрон ҳисобини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларнинг таълим жараёнидаги иштирокини ва якуний имтиҳонларни назорат қилиб, таълим сифатини баҳолаб бориш, шу жумладан, ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сертификат, гувоҳнома ва бошқалар)ни электрон тарзда олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилишнинг электрон навбат тизимини йўлга қўйиш, имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзодларнинг шахсини идентификация қилиш ҳамда улар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омили аралашмаган ҳолда қабул қилиш ҳамда натижаларини автоматик тарзда баҳолаш ва расмийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчиликка номзодларга ДЙҲХХ органлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар, шу жумладан, имтиҳонларни қабул қилиш жараёнларининг қонунийлиги, шаффофлиги, сифати ва самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг рейтингини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш, шу жумладан, уларни алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни электрон қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон навбатга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида экстерриториаллик тамойили асосида, республиканинг бошқа ҳудудларида фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) ДЙҲХХнинг барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказларида экстерриториал тамойили асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурида автомототранспорт воситалари ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон базани яратган ҳолда ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга босқичма-босқич ўтказиш ишларини бошлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибани пухта ўрганган ҳолда ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш бўйича ишларни тўлиқ якунлаш юзасидан асосланган таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 августга қадар ДЙҲХХ органлари билан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритувчи ўқув ташкилотларининг тегишли маълумотлар базалари электрон тизим орқали ўзаро интеграция қилинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 августга қадар давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот дастурларининг ишлаб чиқилишини ва улардан эркин фойдаланиш мақсадида бу борадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисобини юритиш реестрини шакллантирсин ҳамда мазкур реестрни ЯИДХП тизимига интеграция қилган ҳолда унинг реал вақт режимида автоматик тарзда янгилаб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳайдовчиликка номзодлардан назарий имтиҳонларни инсон омили аралашмаган ҳолда олиш тизимини жорий этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назарий имтиҳон саволларининг анимацион ёки бошқа шаклларда содда бўлишини ҳамда йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган мавзулар доирасида шакллантирилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорларга ҳар қандай усулда ёрдам бериш ёки турли хил телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш имконини бермайдиган вақтни белгилаш ҳамда назарий саволлар такрорланишининг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлардан имтиҳон олиш жараёни жамоатчилик томонидан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кузатилиши имконини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назарий саволларни мунтазам равишда сифат жиҳатдан янгилаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим даражасини (ихтиёрий равишда) синовдан ўтказиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув гуруҳларида олган билимларини текшириш бўйича Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сервис хизматини тўлов асосида кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автоматлаштирилган электрон тизимлар билан ишлаш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан кузатилиб ҳамда мувофиқлаштириб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон олиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари видео кузатув қурилмалари орқали ҳудудий ДЙҲХХ органлари томонидан назорат қилиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларни жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим даражасини (ихтиёрий равишда) синовдан ўтказиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув гуруҳларида олган билимларини текшириш бўйича Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали сервис хизмати кўрсатишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади ва автоматлаштирилган электрон тизимларни жорий этиш харажатларини қоплаш ва ходимларни рағбатлантириш учун мақсадли сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки, ҳайдовчиликка номзодлардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш учун ДЙҲХХнинг автоматлаштирилган электрон тизимларга интеграция қилинадиган замонавий автодромларини ташкил этиш ҳамда уларга махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ янги тартиб жорий этилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 4 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
271-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи)нинг ўқув гуруҳларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ органлари) томонидан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. ЯИДХП ва ДЙҲХХ органлари ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ)ни мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтади ва мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сўровномага ариза берувчининг ЭРИси билан тасдиқланган рўйхатга олиниши лозим бўлган ўқув гуруҳи тўғрисида батафсил маълумотнома ва ўқишга номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаган ўқув гуруҳи рўйхати илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномани тўлдириш жараёнида ўқув гуруҳининг тури, яъни ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга ихтисослашганлиги бўйича автоматик тарзда қўшимча илова этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сўровнома тўлдирилиб, тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровнома билан фақат битта ўқув гуруҳини рўйхатга олиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчидан белгиланган ҳужжатлар рўйхатида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъий тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши ёки унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъий тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. ЯИДХП орқали берилган сўровнома автоматик тарзда тегишли хизмат кўрсатувчи ДЙҲХХ органига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. ДЙҲХХ органининг масъул ходими бир иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тушган электрон ариза ва унга илова этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома жўнатилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан батафсил тушунтириш берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи аризаси рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ҳужжатлардаги камчиликларни тўғрилаб, такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) маълумотлар тўғри ва ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ўқув гуруҳини алоҳида электрон журналда рўйхатга олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) рўйхатга олиш натижаси ҳақидаги маълумотномани ариза берувчига ЯИДХП орқали матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда жўнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ўқув гуруҳларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатга ўтказмаган ҳолда ташкил этишлари тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. ДЙҲХХ органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича ДЙҲХХ органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Ўқув гуруҳини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва уларнинг электрон шаклини жамлайди.

3. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (унга илова этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ва ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ҳудудий ДЙҲХХ билан ўқитишни бошлаш бўйича келишганидан сўнг 10 кун ичида

2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани тегишли ДЙҲХХ органига жўнатади.

Автоматик равишда

3-босқич

ДЙҲХХ органи

1. Тушган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилганлиги ҳамда тўлиқлигини текширади.

2. Ўқув гуруҳини электрон журналда рўйхатга олади.

3. Рўйхатга олиш натижаси бўйича маълумотномани шакллантиради ва ЯИДХП орқали QR-код ва ЭРИ билан тасдиқланган шаклда жўнатади.

1 кун ичида

4-босқич

ЯИДХП

1. Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.

2. Рўйхатга олиш амалга оширилган тақдирда, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.

Автоматик равишда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. Асосий фаолият тури:

4. СТИР:

5. МФО:

6. Ҳисобварағи:

7. Хизмат кўрсатаётган банк номи:

8. Жойлашган жойи (почта манзили):

9. Телефон рақами:

10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

11. Юридик шахснинг ишончли вакили Ф.И.О. ва ЖШ ШИР маълумотлари:

12. Телефон рақами:

13. Хизматдан фойдаланиш тури*:

II. Сўровномага илова:

Ўқув гуруҳини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг электрон шакли:**

Изоҳ.

* ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган ўқув гуруҳининг тури, яъни ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга ихтисослашганлиги;

**Хизмат туридан келиб чиқиб ҳужжатлар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумот Низом талаблари асосида автоматик тарзда белгиланади.

Ариза берувчининг

электрон рақамли имзоси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолият юритувчи ўқув ташкилотларини тугатган ҳайдовчиликка номзодлар ёки қонун ҳужжатларида имтиҳон топшириши назарда тутилган ҳайдовчилар (кейинги ўринларда — ариза берувчи)дан имтиҳон қабул қилиш ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилинганда давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат хизматлари ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) органлари ёки автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сўровномага илова этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатиладиган хизмат турларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) талаблари асосида сўровномани тўлдириш жараёнида автоматик тарзда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномага талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган «PDF» шаклидаги нусхалари илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сўровнома тўлдирилиб, тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинганидан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,0 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши белгиланиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг 90,0 фоизи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10,0 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сўровномада хато маълумотлар кўрсатилган ёки маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланмаганда сўровнома автоматик равишда рад этилади ҳамда бу ҳақида ариза берувчига онлайн режимида автоматик тарзда электрон жавоб қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари кўрсатиш бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ариза берувчи томонидан киритилган барча ҳужжатлар ЯИДХП орқали реал вақт режимида автоматик тарзда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича ДЙҲХХ органига ёки ушбу ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ариза берувчи томонидан сўровномани тўлдириш жараёнида имтиҳон топшириш учун аниқ бир ҳудуд ёки ташкилотни танлаш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. ДЙҲХХ органининг ёки тадбиркорлик субъектининг масъул ходими бир иш кунида имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тушган электрон ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилганлиги ва тўлиқлигини, шунингдек, тегишли тўловларнинг тўланганлигини текширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда, уларни алоҳида электрон журналга киритади ҳамда ариза берувчининг назарий имтиҳонга қўйилганлигини қайд этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, электрон журналга киритиш рад этилиб, бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали матрик штрихли код қўйилган ва масъул ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома жўнатилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан батафсил тушунтириш берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи аризаси рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида ҳужжатлардаги камчиликларни тўғрилаб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ЯИДХП орқали ушбу бандда кўрсатилган муддатларда такрорий мурожаатни тегишли ДЙҲХХ органига ёки тадбиркорлик субъектига юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) келгуси 10 иш куни ичида назарий имтиҳон топширишнинг аниқ санаси ва вақти, шунингдек, имтиҳон топшириладиган тегишли ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти кўрсатилган хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. ДЙҲХХ органининг масъул ходими миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш юзасидан бир иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тушган электрон ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилганлиги ва тўлиқлигини, шунингдек, тегишли тўловларнинг тўланганлигини текширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда, уларни алоҳида электрон журналга киритади ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш (алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш)га рухсат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқлаган тақдирда, электрон журналга киритиш рад этилиб, бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома жўнатилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан батафсил тушунтириш берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низомда белгиланган алоҳида ҳолларда ариза берувчига назарий ва (ёки) амалий имтиҳонларни топширганидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши ҳақидаги хабарнома юборилиб, унда бунинг учун топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида тушунтириш берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиҳон топшириш ушбу Регламент ва Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи аризаси рад этилганлиги бўйича хабарномани олган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида ҳужжатлардаги камчиликларни тўғрилаб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ЯИДХП орқали ушбу бандда кўрсатилган муддатларда такрорий мурожаатни тегишли ДЙҲХХ органига ёки тадбиркорлик субъектига юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) келгуси 10 иш куни ичида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёки янгисини олиш бўйича мурожаат қилиш ҳақидаги аниқ сана ва вақт белгиланган, шунингдек, тегишли ДЙҲХХ органи кўрсатилган хабарномани расмийлаштириб, уларни матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ариза берувчи имтиҳонларни топшириши юзасидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳайдовчиликка номзодлар шахсини тасдиқловчи ва сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг асли билан бирга хабарномада кўрсатилган тегишли ДЙҲХХ органига ёки тадбиркорлик субъектига белгиланган сана ва вақтда назарий имтиҳонда қатнашиш учун етиб келиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи узрли сабабларсиз белгиланган сана ва вақтда назарий имтиҳонга етиб келмаган ёки тегишли ҳужжатларнинг аслини тақдим этмаган тақдирда, имтиҳонни қабул қилувчи масъул ходим назарий имтиҳон ўтказилмаганлиги ҳақидаги хабарномани шу куннинг ўзида электрон аризаларни кўриб чиқиш учун масъул ходим (иш жойи)га юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул ходим ариза берувчининг белгиланган сана ва вақтда назарий имтиҳонга етиб келмаганлиги ёки тегишли ҳужжатларнинг аслини ДЙҲХХ органига ёки тадбиркорлик субъектига тақдим этмаганлиги сабабли рад этилганда, узрли сабабларни исботловчи ҳужжатлар 10 иш куни ичида тақдим этилган тақдирда, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган ҳолда имтиҳон қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида матрик штрихли код қўйилган ва ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда бир иш куни ичида ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи узрли сабабларга кўра белгиланган вақтда назарий имтиҳонга етиб келмаганлиги ёки тегишли ҳужжатларнинг асли тақдим этилмаганлиги ҳақидаги маълумот рад этилишини тасдиқлай олмаса, унинг сўровномаси рад этилади. Бунда ариза берувчи ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган йиғим суммасини тўлаган ҳолда давлат хизматларидан такроран фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ариза берувчи ДЙҲХХ органида ёки тадбиркорлик субъектида инсон омилини истисно этувчи назарий имтиҳонларни қабул қилиш тизими орқали белгиланган тартибда назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол тизим орқали автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳон топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтмаган тақдирда, унга дарҳол тизим орқали автоматик тарзда 7 календарь кун ўтганидан сўнг назарий имтиҳонни такроран топшириши мумкинлиги ҳақида маълумот берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу муддат ўтмагунга қадар тизим томонидан ариза топширувчига такроран назарий имтиҳон топширишга рухсат берилмайди. Келгуси назарий имтиҳонни топширишда ариза берувчи имтиҳондан ўтмаган тақдирда ҳам тизим автоматик тарзда шу жараённи такрорлайди. Бунда назарий имтиҳонларни такроран топшириш сони чекланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ариза берувчи инсон омили аралашмаган ҳолда (Низомда белгиланган алоҳида ҳоллар бундан мустасно) сунъий онг орқали баҳоланадиган фақат махсус ташкил этилган автодромда белгиланган вақтда амалий имтиҳонларни топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи назарий имтиҳонни топширганидан сўнг 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозим. Бунда тизим автоматик тарзда амалий имтиҳонни такроран топшириш вақтини 7 календарь кундан кейинги кунларга белгилайди. Агар ариза берувчи 2 ойлик муддатда амалий имтиҳонни топшира олмаса, тизим автоматик тарзда уни яна назарий имтиҳон топширишга қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назарий ва амалий имтиҳонларни қайта топшириш ушбу Регламент ва Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ариза берувчи амалий имтиҳонни топширган тақдирда, тизим автоматик тарзда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга рухсат бериб, бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни ДЙҲХХ органига тақдим этиш бўйича маълумот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ДЙҲХХ органига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича хабарнома юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ариза берувчи ўзи хоҳлаган вақтда тегишли ДЙҲХХ органига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича мурожаат қилиб, фотосуратга тушади ва шу куннинг ўзида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қабул қилиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ариза берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш юзасидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ва сўровномага илова қилинган ҳужжатларнинг асли билан бирга хабарномада кўрсатилган тегишли ДЙҲХХ органига белгиланган сана ва вақтда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун келиб, фотосуратга тушади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи бир йил мобайнида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун келмаган ёки тегишли ҳужжатларнинг аслини тақдим этмаган тақдирда, тизим автоматик тарзда ариза берувчига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни рад этади. Бунда ариза берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган йиғим суммасини тўлаган ҳолда давлат хизматларидан такроран фойдаланиш ҳуқуқига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тайёр бўлган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини белгиланган тартибда қабул қилиб олади. Бунда ҳужжатларни топшириш, фотосуратга тушиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш ва уни ариза берувчига топшириш шу куннинг ўзида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ариза берувчи тайёр бўлган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қабул қилиб олмаган тақдирда, унинг гувоҳномаси архивда икки йилгача сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақлаш муддати ўтиб кетган тақдирда, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ариза берувчи унинг аризаси ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти томонидан электрон журналда рўйхатга олингунга қадар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортиш ва тўланган йиғим суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ариза электрон журналда рўйхатга олинганидан сўнг давлат хизматларидан фойдаланиш рад этилганда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. ДЙҲХХ органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

2. Тегишли ҳужжатлар ва уларнинг электрон шаклини жамлайди.

3. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ва ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

4. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

1 кун ичида

2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани тегишли ДЙҲХХ органига ёки тадбиркорлик субъектига жўнатади.

Автоматик равишда

3-босқич

ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти

1. Тушган сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда тўловларнинг тўланганлигини текширади.

2. Ҳужжатларни алоҳида электрон журналга киритади.

3. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича хабарномани шакллантиради ва ЯИДХПга ЭРИ билан тасдиқланган шаклда жўнатади.

1 кун ичида

4-босқич

ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти

Ҳайдовчиликка номзоддан назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилади.

Хабарномада белгиланган сана ва вақтда

5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ҳужжатларни тақдим этади ва фотосуратга тушади.

Хабарномада белгиланган сана ва вақтда

6-босқич

ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари маркази

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади.

1 кун ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

Имтиҳон топшириш учун

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:

2. Туғилган санаси:

3. Доимий рўйхатда туриш манзили:

4. Вақтинчалик яшаш манзили:

5. ЖШ ШИР:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

8. Нечанчи марта имтиҳон топшириши:

9. Қайси турдаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича имтиҳон топшириши:

10. Ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқиган ўқув муассасаси номи ва жойлашган тумани (шаҳар)

11. Ўқишни бошлаган ва тугатган вақти, ўқув гуруҳи рақами:

12. Имтиҳон топшириш ҳудуди: *

13. Ногиронлиги (кар ёки кар-соқов ва бошқалар) тури:

14. Трамвай, троллейбус бошқариш бўйича имтиҳон топшириш:

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:

2. Туғилган санаси:

3. Доимий рўйхатда туриш манзили:

4. Вақтинчалик яшаш манзили:

5. ЖШ ШИР:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

8. Хизматдан фойдаланиш тури: **

9. Доимий рўйхатда туриш ҳудудидан бошқа ҳудуддаги ДЙҲХХ органида гувоҳномани расмийлаштириш истаги:

10. Алмаштирилаётган ёки йўқолган гувоҳномада бошқаришга рухсат этилган автомототранспорт воситаларининг тури:

11. Охирги 12 ой давомида автомототранспорт воситасини бошқарганлиги:

12. Нечанчи марта гувоҳномани алмаштириши ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиши:

13. Автомототранспорт воситасини бошқариш учун вақтинчалик рухсатнома зарурлиги:

II. Сўровномага илова:

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг электрон шакли: ***

Изоҳ.

* Ариза берувчи ўзига қулай бўлган ҳудудда жойлашган ДЙҲХХ органини ёки тадбиркорлик субъектини белгилаши лозим;

** Ариза берувчи хизматдан фойдаланиш турини, яъни миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш истагида эканлигини белгилаши лозим;

*** Хизмат туридан келиб чиқиб ҳужжатлар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумот тегишли Низом талаблари асосида автоматик тарзда белгиланади.

Ариза берувчининг

электрон рақамли имзоси

Кейинги таҳрирга қаранг.