Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2024 20.04.2021 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.04.2021 йилдаги 15-сон
Дата вступления в силу
20.04.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция тартибида куриш амалиёти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги 11-сонли «Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маъмурий ишни апелляция тартибида қайта кўриш суд процесси иштирокчиларининг суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ҳуқуқини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 200-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида иш юритиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачи, жавобгар, учинчи шахс, уларнинг вакиллари шикояти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарафлар ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқий ворислари шикояти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг шикояти бўйича, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишда аризачи сифатида қатнашган давлат органлари ва бошқа шахсларнинг аризаси бўйича (МСИЮтК 47-моддаси биринчи қисми);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
прокурорнинг протести бўйича қўзғатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция тартибида иш юритиш, шунингдек, МСИЮтК 200-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахснинг шикояти бўйича ҳам қўзғатилиши мумкин. Ушбу шахс суд ҳужжатида кўрсатилмаган ҳолларда ҳам, унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, шу жумладан, адвокат, агар бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлсагина, суд ҳужжати устидан апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли (МСИЮтК 62-моддаси иккинчи қисми).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қонунга мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида (МСИЮтК 203-моддаси), берилиши мумкин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикояти (протести) бериш муддати ўтишининг бошланиши ҳал қилув қарори қабул қилинган куннинг эртасидан ҳисобланади (МСИЮтК 116-моддаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. МСИЮтК 203-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича шикоят (протест) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари узрли деб топилган бўлса, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланилиши мумкин. Суд апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ёки рад қилиш тўғрисида бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда ажрим чиқаради,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатни тиклаш рад этилган ҳолда ажримда апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божининг қайтарилиши назарда тутилиши лозим (МСИЮтК 209-моддаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан МСИЮтК 120-моддаси учинчи қисмига кўра, кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. МСИЮтК 202-моддасига кўра, апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судига йўлланади, аммо ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция суди ҳар бир шикоятни (протестни) келиб тушган санасини кўрсатган ҳолда рўйхатга олиши ҳамда шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция судига апелляция шикоятига алоқадор қўшимча ҳужжатлар ёки бошқа шахслардан апелляция шикояти келиб тушганда, улар ҳам апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Судларга тушунтирилсинки, қонунда апелляция тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгиланган. Жумладан, қонунда шикоят қилиниши назарда тутилмаган ёки ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмайдиган ажримлар устидан (масалан, аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримлар, биринчи инстанция суди муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажримлар) апелляция тартибида шикоят (протест) берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. МСИЮтК 204-моддасида апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмунига доир талаблар белгиланган. Шу муносабат билан апелляция инстанцияси суди уни берган шахс томонидан ушбу талабларга риоя қилинганлигини текшириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МСИЮтК 204 ва 206-моддалари талабларига жавоб бермайдиган шикоят (протест) қайтариш асослари кўрсатилган ҳолда МСИЮтК 210-моддасига мувофиқ, судьянинг ажрими билан қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Иш апелляция инстанцияси судида кўрилаётган вақтда суд ҳужжатига нисбатан ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан шикоят (протест) келиб тушганда у дастлаб қабул қилинган шикоят (протест) билан бирга кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. МСИЮтК 216-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар апелляция шикояти берган шахс шикоятдан воз кечишга, протест келтирган прокурор ва юқори турувчи прокурор протестни чақириб олишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоятдан воз кечиш (протестни чақириб олиш)ни қабул қилиш масаласи апелляция инстанцияси суди томонидан шикоят (протест)ни кўриш учун тайинланган суд мажлисида ҳал қилинади, бунда шахснинг шикоятдан воз кечиш (протестни чақириб олиш) ваколати текширилиши зарур. МСИЮтК 62-моддаси мазмунига кўра, ишончномада вакилга берилган биринчи инстанция судининг ҳужжатига нисбатан шикоят келтириш ҳуқуқи, агар ишончномада бошқача ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса, унга шикоятдан воз кечиш ҳуқуқини бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоятдан воз кечилганда (протест чақириб олинганда) суд апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва ажрим чиқарилган пайтдан қонуний кучга киради. Шикоятдан воз кечилиши (протестнинг чақириб олиниши) ишни бошқа апелляция шикоятига (протестига) асосан кўриб чиқишни давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ишда иштирок этувчи шахсларни ишни шикоят (протест) бўйича апелляция инстанцияси судида кўриш вақти ва жойи тўғрисида суд томонидан хабардор қилиниши мажбурий эканлиги қонунда белгиланганлиги сабабли ушбу талабларни бажармаслик ишни кўришни кейинга қолдиришга сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахслар иш кўрилиши ҳақида тегишлича хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган тақдирда ҳам, агар улардан бирортасининг келмаганлик сабабини узрли деб топса, суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли ва бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлик сабаблари узрсиз деб топилган тақдирда, шунингдек, келмаганлик сабаблари ҳақида маълумотлар ва бу сабабларни узрли эканлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганда, апелляция инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни уларнинг иштирокисиз кўришга ҳақли, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. МСИЮтК 43-моддасига кўра, процессуал ҳуқуқий ворислик маъмурий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, апелляция инстанцияси суди тарафларнинг бири, учинчи шахс низоли ёки суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил қилиниши ва ҳ.к.), бундай шахслар уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштирилишига йўл қўяди ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан танишишга имкон беради. Ҳуқуқий вориснинг суд процессига киришганлиги ҳақида апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Апелляция инстанцияси судининг эътибори ишни апелляция шикояти (протести) бўйича кўришда МСИЮтК 218-моддасида белгиланган муддатга риоя қилиниши лозимлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция шикояти (протести) бўйича ишни кўриш муддати алоҳида ҳолларда (масалан, бир нечта талабларнинг битта иш юритишга бирлаштирилганда, суд процесси иштирокчиларининг кўплигида, қўшимча далилларни талаб қилиб олиш ва уларни текшириш, ишга мутахассисларни жалб қилиш, суд топшириқларини юбориш зарурлигида ва ҳ.к.) суд раиси томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин (МСИЮтК 218-моддаси иккинчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қонунга кўра, иш апелляция тартибида кўрилаётганда қуйидагилар аниқланиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширган-текширмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланган-исботланмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳал қилув қарори, ажрим, қарорда баён қилинган суд хулосаларининг иш ҳолатларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган-бузилмаганлиги, улар тўғри қўлланилган-қўлланилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи инстанция суди қабул қилган суд ҳужжатларининг қонун талабларига мувофиқлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди МСИЮтК 217-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини тўлиқ ҳажмда текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириш деганда, шикоят (протест) важларидан қатъий назар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари аниқланганлигини, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини текширишни тушунмоқ лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Апелляция инстанцияси суди холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафларга ўз процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси судида ишнинг кўрилиши коллегиал тарзда уч нафар судьядан иборат таркибда МСИЮтК 26-бобида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида амалга оширилади. Бунда дастлаб шикоят берган шахс ва унинг вакилининг тушунтириши тингланади. Суд ҳужжати устидан ҳар иккала тараф шикоят келтирган ҳолда, биринчи бўлиб аризачи ва унинг вакили сўзга чиқади. Иш прокурорнинг протести асосида кўрилаётганда прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларининг тушунтиришида шикоят (протест)да кўрсатилмаган важларни келтиришга ва қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтириши ва музокара сўзи эшитилганидан кейин, апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Шуни назарда тутиш лозимки, апелляция инстанцияси суди ҳар қандай далилларни, улар биринчи инстанция суди муҳокамасида бўлганлигидан ва янгидан тақдим этилганлигидан қатъий назар, текширишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг экспертиза ўтказиш, далилларни таъминлаш ва талаб қилиб олиш, гувоҳларни сўроқ қилиш ҳақидаги ва бошқа илтимосномаларини улар биринчи инстанция суди томонидан рад этилганлиги сабабли рад этишга ҳақли эмас. Апелляция инстанцияси суди ишни тўғри ҳал қилиш мақсадида ўз ташаббуси билан далилларни талаб қилиб олиши ёки тегишли суд экспертизасини тайинлаши мумкин (МСИЮтК 68, 79-моддалари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далиллар биринчи инстанция суди учун белгиланган қоидалар бўйича текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Судларнинг эътибори биринчи инстанция судида арз қилинмаган янги талаб апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилиниши ва кўрилиши мумкин эмаслигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Апелляция инстанцияси суди томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш МСИЮтК 9-бобида назарда тутилган асослар ва тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди иш юритиш тикланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради ва ишда иштирок этувчи шахсларни иш кўриладиган кун тўғрисида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Апелляция инстанцияси суди шикоят (протест) бўйича ишни кўриш натижалари юзасидан қарор чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси судининг эътибори шикоят (протест)да келтирилган ҳар бир важни, унинг асосли ёки асоссиз эканлиги ҳақидаги хулосани қарорда кўрсатган ҳолда муҳокама қилиш зарурлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шуни назарда тутиш лозимки, асослантирилган қарор тузилиши кейинга қолдирилганда ва суд мажлисида унинг хулоса қисми эълон қилинганда, апелляция инстанцияси судида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган қарор билан қачон танишиши мумкинлигини тушунтириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида ишни шикоят (протест) бўйича кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар бўлиши, зарур бўлганда эса, суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттирганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. МСИЮтК 220-моддасига мувофиқ, суд ҳужжатини апелляция тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги деганда, биринчи инстанция суди томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонун ҳужжати қўлланилмаганлиги ёхуд қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ёки бошқа қонун ҳужжати қўлланилганлиги, қонуннинг ёки бошқа қонун ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлсагина, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни бекор қилишга асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қонунда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги оқибатида ҳар қандай ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар назарда тутилган (МСИЮтК 220-моддаси тўртинчи қисми).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. МСИЮтКнинг 219-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) МСИЮтКнинг 220-моддаси тўртинчи қисми 9-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Апелляция инстанцияси суди, агар биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ҳар томонлама ва тўлиқ аниқлаб, қонуний ҳамда асосли суд ҳужжати чиқарган, деган хулосага келса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни ўзгаришсиз, шикоят (протест)ни эса қаноатлантирмасдан қолдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси судининг қарорида шикоят (протест) важлари нотўғри ва суд ҳужжатининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига асос бўлмайди, деб топилганлиги сабаблари кўрсатиб ўтилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, апелляция инстанцияси суди томонидан ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилишига биринчи инстанция суди томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган тақдирдагина йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МСИЮтК 220-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда (МСИЮтК 220-моддаси тўртинчи қисми 4-банди бундан мустасно) ҳал қилув қарори бекор қилинади ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган процессуал қонун бузилишларини бартараф қилган ҳолда янги қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Апелляция инстанцияси суди арз қилинган талаб доирасида мавжуд ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатлар (далиллар) асосида иш учун аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатларни аниқлашга ва шундан келиб чиқиб, ўз ваколатлари доирасида қарор қабул қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Апелляция инстанцияси суди МСИЮтК 106 ва 108-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга, аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тугатишга шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Шуни назарда тутиш лозимки, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши, ўз-ўзидан суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини МСИЮтК 115-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Апелляция инстанцияси суди қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда (МСИЮтК 162 — 164-моддалари):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарорни тушунтиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарор ёзувида йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатоларни тузатишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча қарор чиқаришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу масалалар суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ, мазкур шахсларнинг келмаганлиги ушбу масалаларни ҳал этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан МСИЮтКда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) ажримни, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш ҳақидаги, аризани (шикоятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни) биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ишни кўриш жараёнида апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинган ажримлар устидан МСИЮтКда белгиланган ҳолларда, кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда давлат органи ёки бошқа орган, ташкилот, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича, уларнинг суд процессида иштирокидан қатъий назар, хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суд уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у бу ҳақда жиноят ишини қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий ажрим суд мажлисида эълон қилинади ва бу ҳақда баённомада кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан иш бўйича чиқарилган хусусий ажримнинг қонунийлиги ва асослантирилганлигини текширишга ҳамда ушбу ажримнинг чиқарилишида етарлича асослар мавжуд бўлмаган бўлса, уни бекор қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. МСИЮтК 175-моддаси талабларига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг ҳар бир мажлисида, шунингдек суд мажлисидан ташқарида амалга оширилган процессуал ҳаракат ҳақида баённома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд процесси иштирокчилари суд мажлисининг баённомаси билан МСИЮтК 177-моддасида белгиланган тартиб ва муддатларда танишиб чиқишга ҳақли. Суд мажлисининг баённомасига берилган ёзма фикр-мулоҳазалар суд таркиби томонидан улар берилган кундан кейин беш кун ичида суд процесси иштирокчиларини чақирмасдан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Шикоят апелляция инстанцияси судига иш бошқа шикоятлар (протест) бўйича кўрилгандан сўнг келиб тушган ҳолда, мазкур апелляция шикоятини берган шахсга суд ҳужжатлари устидан кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Маъмурий ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига ишларни апелляция тартибида кўриш бўйича суд амалиётини ҳар чоракда умумлаштириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 36-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 20 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-сон