|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва солиқ тўловчилар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номларидан фойдаланиш, шу жумладан, товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Қуйидагилар: Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги 1-иловага мувофиқ; Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ; Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ; (2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 09/23/673/0974-сон) Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 673-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 09/23/673/0974-сон) 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (кейинги ўринларда — Каталог) бўйича идентификациялаш ва штрих кодлари акс эттирилиши бўйича ҳисобварақ-фактура шаклларига қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 4. 2021 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни ўз ичига олган тартиблар: Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида (кейинги ўринларда — Шартномалар портали) тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш; Шартномалар порталида рўйхатдан ўтган шартномалар асосида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш; товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида расмийлаштириш тажриба тариқасида жорий этилсин. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 сентябрга қадар тажриба натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартибларни такомиллаштириш ҳамда идентификациялаш ва штрих кодлари ҳисобварақ-фактураларда қасддан нотўғри акс эттирилиши бўйича жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. (4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон) 2023 йил 1 январдан маҳсулотларни сертификатлаш жараёнида маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) идентификация кодини (МХИК) мажбурий акс эттириш тартиби жорий этилсин. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон) 5. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси Каталог ва Шартномалар порталини юритиш оператори этиб белгилансин ҳамда унга заруратга кўра, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин. 6. Давлат солиқ қўмитаси: бир ой муддатда Каталогнинг Давлат солиқ қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ва маълумотлар келгусида доимий янгиланиб борилишини; икки ой муддатда Шартномалар порталининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформасига уланишини; икки ой муддатда маҳсулотларнинг штрих кодларини кўрсатиш орқали маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизмат жорий этилишини ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинишини; уч ой муддатда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимига маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари интеграция қилинишини таъминласин. Белгилансинки, Каталогни ва Шартномалар порталини ташкил этиш ва амалиётга жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. 7. Давлат солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартибини тасдиқласин. 9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2021 йил 28 апрель, 249-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига 1-ИЛОВА Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги*
* Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу каталогга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Кенгайтирилган Каталог Давлат солиқ қўмитаси томонидан (позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади. ** Асосий ўлчов бирлик турлари тегишли синфдаги асосий бирликлар асосида белгиланди. Бунда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан позициялар ва субпозицияларга киритиладиган товарларни эътиборга олиб, ўлчов бирликларини ўзгартириши мумкин. *** Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар. (1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 447-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2023 й., 09/23/447/0704-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига 2-ИЛОВА Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда — Портал) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган барча шартномаларга нисбатан татбиқ этилади. Мазкур Низом талаблари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида назарда тутилган давлат харидлари бўйича шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: шартномаларни рўйхатдан ўтказиш — тадбиркорлик субъектлари томонидан имзоланган шартномаларни Портал орқали электрон рўйхатдан ўтказиш; шартномаларни электрон рўйхатга олиш жараёни иштирокчилари — маҳсулотлар (товар ва хизматлар) реализация қилиш бўйича шартномани қоғоз ёки электрон шаклларда имзолаган тадбиркорлик субъектлари; шартномаларнинг электрон реестри — Порталдаги шартномалар рўйхати; QR-код — Порталда рўйхатдан ўтказилган электрон шартномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон шартнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код. 3. Шартномалар электрон рўйхатдан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ўтказилади. 4. Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади. 5. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш бўйича хизматлар бепул кўрсатилади. 2-боб. Шартномаларни электрон рўйхатга олишнинг ўзига хос хусусиятлари 6. Шартномалар Порталдан фойдаланган ҳолда, ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ электрон рўйхатдан ўтказилади. Бунда Порталга кириш жараёни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши мумкин. 7. Шартномани рўйхатга олишда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: шартноманинг тури; шартнома тузилган сана; шартнома рақами; реализация қилинган товар (хизмат) номи, коди, штрих коди, ўлчов бирлиги, нархи, акциз солиғи суммаси, ҚҚС солиғи суммаси, жами шартнома суммаси; бунда реализация қилинган импорт товар (иш, хизмат) номига (*) белгиси қўйилади; шартноманинг амал қилиш муддати; томонларнинг реквизитлари (СТИР, жисмоний шахснинг ЖШШИР, корхона номи, манзил, банк номи, ҳисобварақ рақами ва ОКЭД коди). 8. Порталда рўйхатга олинган шартномаларда келтирилган маълумотлар учинчи шахсга ошкор этилишидан ҳимоя қилинади ҳамда шартномаларнинг электрон реестри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида сақланиши таъминланади. 9. Порталнинг маълумотлар базасига вазирлик ва идораларда расмийлаштирилган шартномалар тўғрисидаги мавжуд маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали интеграция қилган ҳолда шакллантирилади. Бунда шартномаларнинг электрон реестридаги маълумотига бириктирилган QR-коднинг ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш имконияти яратилади. 10. Шартномаларни электрон рўйхатга олиш маҳсулотларни сотувчи тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилади. 11. Порталда маълумотлар қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, инсон омилисиз автоматик равишда шаклланмайди: электрон шартномани расмийлаштиришда мазкур Низом талабларига амал қилинмаган бўлса; электрон шартномага маълумотлар ва реквизитлар тўлиқ киритилмаган ёки хатолар билан тўлдирилган бўлса. 12. Порталга шартнома ҳақидаги маълумотлар маҳсулотларни сотувчи тадбиркорлик субъекти ва норезидентлар ўртасида шартномалар тузилганда, Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан киритилади ва сақлаш тугмаси босилганда «сақланган» мақоми берилади. Шу пайтдан бошлаб шартнома электрон рўйхатга қўйилган ҳисобланади ва тизим томонидан электрон рақам ва QR-код бириктирилади. 13. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади. 3-боб. Портал иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 14. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: шартномаларнинг электрон реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, таҳрир қилиш; Порталдан фойдаланиш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва амалий ёрдам олиш; Порталдан фойдаланиш жараёнида тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш. 15. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур: қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилган шартномаларни улар кучга киргандан кейин 10 кун ичида ёки электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришдан олдин рўйхатга қўйиш; Порталдаги маълумотларни қоғоз ёки электрон шаклда расмийлаштирилган шартнома маълумотлари билан бир хил бўлишини таъминлаш; Порталдаги маълумотлар асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш; электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган маҳсулотлар (товар ва хизматлар) Порталдаги мавжуд маълумотларга мос бўлишини таъминлаш. 4-боб. Якунловчи қоидалар 16. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. 17. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш СХЕМАСИ
Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига 3-ИЛОВА Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон расмийлаштриш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: электрон ишончнома — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-моддий бойликларни олиш учун расмийлаштириладиган электрон ҳужжат; электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда — иштирокчилар) — маҳсулотларни (товар ва хизматларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни расмийлаштирган хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар; ишонч билдирилган жисмоний шахс — ишончнома расмийлаштирилаётган корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти; QR-код — электрон ишончномага бириктириладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон ишончнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус график код. 3. Ишончномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади. Электрон ишончномаларни расмийлаштириш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 4. Электрон ишончномалар электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида амалга оширилади. 2-боб. Электрон ишончномаларни расмийлаштириш тартиби 5. Электрон ишончномалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл асосида расмийлаштирилади. 6. Электрон ишончномада қуйидагилар кўрсатилиши шарт: ишончнома рақами; ишончнома берилган сана; ишончноманинг амал қилиш муддати; ишончнома берилган шахс Ф.И.О. ва лавозими; маҳсулотларни (товарларни) етказиб берувчининг номи; шартнома ёки бошқа битимларнинг рақами ва санаси; маҳсулотларнинг (товарларнинг) номи, ўлчов бирлиги, миқдори. 7. Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномаларда келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 5 йил давомида сақланиши таъминланади. Бунда ишончноманинг амал қилиш муддати 5 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади. 8. Солиқ тўловчилар электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномага бириктирилган QR-код ҳаққонийлигини мобил иловалар ва расмий веб-сайт орқали текшириш ҳуқуқига эга бўладилар. 9. Давлат солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан электрон ишончномада келтирилган маълумотларни тақдим этадилар. 10. Маҳсулотларни (товарларни) етказиб бериш бўйича товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномани сотиб олувчи томонидан электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ишончнома электрон расмийлаштирилади. 11. Электрон ишончнома ҳақиқий бўлмаган электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолларда қабул қилинмайди ва ҳужжат келиб тушган кундан кечиктирмасдан уни шакллантирган маҳсулотларни (товар ва хизматларни) сотиб олувчига қайтаради. 12. Электрон ишончномаларга электрон ҳужжат айланиш тизим томонидан автоматик тарзда ID ва QR-кодлари бириктирилади. 13. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади. 3-боб. Электрон ишончномаларни расмийлаштирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 14. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон ишончномаларни расмийлаштириш, қабул қилиш ёки рад қилиш; электрон ишончномаларни электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришга қадар расмийлаштириш; электрон ишончномаларни расмийлаштириш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва давлат солиқ хизмати органларидан амалий ёрдам олиш; электрон ишончномани муддатидан аввал икки томонлама келишган ҳолда бекор қилиш; электрон ишончномаларни расмийлаштириш жараёнида электрон ҳужжат айланиш тизимдаги носозликлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш. 15. Иштирокчилар қуйидагиларга мажбур: электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномаларда ишонч билдирилган шахслар албатта электрон рақамли имзога эга бўлишлари; электрон ишончнома асосида шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактураларни ишончли шахс имзолаши ва ундан кейин электрон ҳисобварақ-фактура харидорнинг шахсий кабинетида кўринади. Электрон шаклда расмийлаштирилган ишончномалар сотувчининг электрон ҳужжат айланиш тизими операторининг ахборот тизимида ишончли вакил томонидан имзолангандан сўнг автоматик тарзда акс эттирилади. 4-боб. Якунловчи қоидалар 16. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. 17. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Ишончномаларни электрон расмийлаштириш СХЕМАСИ
Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига 31-ИЛОВА Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом товар-транспорт юк хатларини электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди. Ушбу Низом талаблари юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ва фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан қўлланилади. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: буюртмачи — транспорт хизматларини кўрсатиш ҳақидаги талабнома билан мурожаат қилган шахс — юк жўнатувчи ёки юк олувчи ёхуд экспедитор; мижоз — экспедиторга ўз ҳисобидан белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш ёки кўрсатишни ташкил этиш бўйича тузилган транспорт экспедиция шартномаси томони — юк жўнатувчи ёки юк олувчи; роуминг оператори — марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс; тасдиқланган ЭТТЮХ — юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс томонидан электрон тасдиқланган электрон ҳужжат; товар-транспорт юк хати — товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш, уларнинг олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш, омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳужжат; ҳайдовчи — меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс, шунингдек, юкни етказиб берувчи шахс; экспедитор — транспорт экспедицияси шартномаси томони — товарларни ташишни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс; электрон товар-транспорт юк хати (ЭТТЮХ) — белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштириладиган товар-транспорт юк хати; ЭТТЮХни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда — иштирокчилар) — юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи (ташувчи) масъул шахслар; электрон тасдиқлаш — ЭТТЮХни электрон рақамли имзо ёки ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган, уни биометрик идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган ҳамда имзо сифатида тан олинадиган электрон тасдиқлаш усули (Face-Id) орқали тасдиқлаш; электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор) — қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган талабларни бажарган ЭТТЮХларнинг айланиши ва уларни сақлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган юридик шахс мақомига эга ахборот воситачиси; юкни етказиб берувчи — юкни етказиб бериш зиммасига юкланган шахс — юк жўнатувчи ёки юк олувчи ёхуд экспедитор; юкни етказиб берувчи масъул шахс — меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, юкларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва топшириш бўйича транспорт-экспедиторлик операцияларини амалга оширувчи шахс; юк жўнатувчи — юк ташиш жараёнида юк эгаси ёки шартнома (воситачилик, топшириқ) асосида унинг номидан иш юритувчи ишончли вакил; юк олувчи — юкни ва юкка илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилганларни олишга вакил қилинган юридик ёки жисмоний шахс; юк ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эга бўлган, юк жўнатувчи, юк олувчи ёки юк ташиш шартномаси асосида юкни белгиланган манзилга етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, экспедитор; QR-код — электрон товар-транспорт юк хатларига бириктириладиган, дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон товар-транспорт юк хатлари ҳақида барча маълумотларга ҳавола қилинадиган махсус матрицали штрих код. 3. Юк транспорт воситасида қуйидаги тартибларда ташилади: юк жўнатувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш; юк олувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш; экспедитор томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш; юк ташиш шартномаси асосида юк ташиш хизматини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш. 4. Ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товар-транспорт юк хати юк жўнатувчи ёки у ваколат берган шахслар томонидан электрон шаклда шакллантирилиши шарт. 5. Электрон товар-транспорт юк хати электрон тасдиқланган ҳолда, электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизими орқали веб-сайт ёки махсус мобил илова ёрдамида шакллантирилади. 6. Электрон товар-транспорт юк хатини шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва сақлаш бўйича хизматлар хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома (оммавий оферта) асосида кўрсатилади. 7. Товар-транспорт юк хати электрон шаклда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмийлаштирилади. 8. Электрон расмийлаштирилган товар-транспорт юк хати товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, товар-моддий бойликларнинг кирим қилинишига, шартномалар (юк ташиш ва транспорт-экспедиторлик) асосида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишга, транспорт ишини ҳисобга олиш, ҳайдовчига (юкни етказиб берувчи масъул шахсга) иш ҳақи ёзиш учун асос ҳисобланади. 9. Ахборот тизимида электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда, товар-транспорт юк хати қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозликлар электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш календарь кун ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан товар-транспорт юк хати электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши шарт. 10. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати билан юкларни ташиш — сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. 2-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини шакллантириш тартиби 11. Юкни автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташиш учун электрон товар-транспорт юк хати юк жўнатувчи томонидан белгиланган тартибда ҳар бир транспортнинг қатновига алоҳида ҳар бир юкни олувчининг номига тузилади. 12. Товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда электрон товар-транспорт юк хати электрон ҳисоб-фактура билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин (корпоратив банк пластик картаси ва (ёки) маркетплейс орқали реализация қилинган товар-моддий бойликлар бундан мустасно). 13. Товар-транспорт юк хати ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади: товар-транспорт юк хатининг тартиб рақами ва санаси киритилади; ташиш тури («Омбордан омборга», «Сотувчидан сотиб олувчига», «Қайта ишлаш/хизматлар кўрсатишга», «Почта ва курьерлик хизмати орқали») танланади; транспорт тури (автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув) танланади; «Юк жўнатувчи» катакчасида юк жўнатувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)/жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) автоматик шакллантирилади; «Юк олувчи» катакчасига юк олувчи номи ҳамда СТИР/ЖШШИРи киритилади; ташиш тури «Омбордан омборга» режими танланганда, юк жўнатувчи юк олувчи сифатида ҳам иштирок этади; юк экспедитор томонидан етказиб берилган тақдирда, «Юкни етказиб берувчи» катакчасига юкни етказиб берувчининг номи ҳамда СТИР/ЖШШИРи киритилади; мижознинг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк экспедитор томонидан етказиб берилган тақдирда); «Юк ташувчи» катакчасига юк ташувчи номи ҳамда СТИР/ЖШШИРи киритилади; буюртмачининг СТИР/ЖШШИРи киритилади ҳамда юк ташувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган «Шартнома рақами ва санаси» тўлдирилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа (юк жўнатувчи, юк олувчи ва экспедитордан ташқари) юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда); транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми) киритилади (юк ташувчига тегишли бўлган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, шунингдек, юкларни темир йўл, ҳаво йўли ва сувда ташиш хизматини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд ахборот тизимларига интеграция қилинган ҳолда автоматик тарзда шакллантирилади); ҳайдовчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс ҳақида маълумотлар (Ф.И.О. ва ЖШШИР) киритилади; юк ташилаётган транспорт туридан келиб чиқиб, «Юклаш манзили» ва «Юкни етказиш манзили» тўлдирилади; юклаш ва етказиш манзилининг оралиқ масофаси (км) тўлдирилади; юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда, юк ташиш нархи киритилади; товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисмига ташилаётган юкнинг реквизитлари («Товарлар тартиб рақами», «Товарлар номи», «Товарларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди ва номи», «Ўлчов бирлиги», «Миқдори», «Нархи», «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)», «Оғирлиги (брутто, нетто, тоннада)» тўлдирилади; идентификация воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар ташилаётганда, товар-транспорт юк хатига мазкур маҳсулотларни маркировка кодлари бириктирилади. Юклар юклаш манзили ва юкни етказиш манзили бўйича тўлдирилади, агар қўшимча юклаш ёки етказиш манзиллари мавжуд бўлса, қўшиш (+) тугмаси орқали амалга оширилади. 14. Воситачи томонидан комитентнинг манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома (воситачилик ёки топшириқ) асосида юк жўнатилганда, воситачи (ишончли вакил) юк олувчига ушбу Низомга 2-иловадаги товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисми 1-устунидан аввал 1а-«Комитентнинг (юк эгасининг) номи», 1б-«Комитентнинг (юк эгасининг) СТИР/ЖШШИР», 1в-«ҚҚС рақами» қўшимча устунларни киритган ҳолда товар-транспорт юк хати шакллантирилиши шарт. 3-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш, юбориш ва қабул қилиш тартиби 15. Юк жўнатувчи томонидан шакллантирилган электрон товар-транспорт юк хати электрон тасдиқлагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилган ҳолда иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади. 16. Мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юк автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспортларида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташилганда, электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмаган юклар юк жўнатувчи томонидан тақдим этилиши, юкни етказиб берувчи (юк ташувчи) эса уни ташиш учун қабул қилиб олиши тақиқланади. 17. Юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда товар-транспорт юк хатини электрон тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда рад этиши мумкин. 18. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунига асосан электрон ҳужжат белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштирилиб тасдиқланса, қоғоз шаклида талаб этилмайди ва у асл нусха ҳисобланади. 19. Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатида келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 3 йил давомида сақланиши таъминланади. Бунда юк хатининг амал қилиш муддати 3 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади. 20. Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатига бириктирилган QR-коднинг ҳаққонийлиги мобил илова ёки расмий веб-сайт орқали текшириши мумкин. 21. Солиқ органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан электрон товар-транспорт юк хатида келтирилган маълумотларни тақдим этадилар. 22. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади. 23. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда ушбу Низомнинг 13-бандида қайд этилган маълумотлар кўрсатилиши шарт. 4-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятлари 24. Юк транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда, электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмайди. 25. Солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган юк ташилганда ва (ёки) юк Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинмаган хорижий транспорт воситасида ташилганда, товар-транспорт юк хати белгиланган тартибда қоғоз шаклида расмийлаштирилади. 26. Йирик габаритли юк бир нечта транспортда ташилганда, ҳар бир транспорт қатновига алоҳида электрон товар-транспорт юк хати шакллантирилади. 27. Аввал расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатида хатоликлар аниқланган тақдирда, юк жўнатувчи томонидан тузатувчи ЭТТЮХ мазкур Низом талаблари асосида юк олувчи тасдиқлагунига қадар расмийлаштирилиши мумкин. Тузатувчи ЭТТЮХни тўлдиришда аввал расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатининг ўзига хос рақами (ID) кўрсатилиши лозим. Тузатувчи ЭТТЮХ расмийлаштирилганда илгари ёзиб берилган товар-транспорт юк хати бекор қилинган деб ҳисобланади. 28. Қуйидаги ҳолларда «Бир томонлама ЭТТЮХ» расмийлаштирилиши мумкин: юклар жисмоний шахсларга етказиб берилганда; товар хусусиятига эга бўлмаган юклар (ахлат, қор, ағдарилган тупроқ қатлами) ташилганда. 29. Юклар юк олувчининг манзилига қадар автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспорти турлари уйғунлигида ва (ёки) бир турдаги бир нечта транспорт воситалари алмашинуви орқали етказиб берилганда, электрон товар-транспорт юк хати қуйидаги тартибда расмийлаштирилади: юклар юк олувчига топшириладиган транспорт воситаси иштирокидаги ташувлар учун «Сотувчидан сотиб олувчига» шаклда ёки электрон ҳисоб-фактура билан бирлаштирилган ҳолда; оралиқ манзиллараро ташувлар учун «Омбордан омборга» шаклда. 5-боб. Юк почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотлар орқали жўнатилганда, электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари 30. Юк почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотлар орқали жўнатилганда, электрон товар-транспорт юк хати почта ва курьерлик хизмати шакли танланган ҳолда расмийлаштирилади. 31. Юклар почта ва курьерлик хизмати орқали юк олувчининг манзилига қадар бир нечта транспорт воситалари алмашинуви орқали етказиб берилганда электрон товар-транспорт юк хати: юк жўнатувчи томонидан почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот номига; почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот томонидан ҳар бир транспорт қатнови учун алоҳида юкни оралиқ манзиллараро ташишда ушбу ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаси ёки бошқа почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот номига, юк олувчига (харидор) етказиб бериладиган ташишда юк олувчи (харидор) номига расмийлаштиради. Почта ва курьерлик хизматини кўрсатувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилиши ёки тасдиқланиши улар томонидан товарлар харид ёки реализация қилинганлигини англатмайди. 6-боб. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 32. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилиш ёки рад қилиш; электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва солиқ органларидан амалий ёрдам олиш; электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш жараёнида электрон ҳужжат айланиш тизимидаги носозликлар бўйича солиқ органларига мурожаат қилиш. 33. Иштирокчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: юк жўнатувчи томонидан юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон товар-транспорт юк хатини электрон ҳисобварақ-фактурада бирлаштирилган ҳолда шакллантириш; юк жўнатувчи томонидан юклаб жўнатиш билан реализация қилиш алоҳида (бўлиб-бўлиб ёки бошқа вақтда) амалга оширилган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати алоҳида тартибда расмийлаштириш. 7-боб. Якунловчи қоидалар 34. Солиқ органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади. 35. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш СХЕМАСИ
Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА ![]()
(31-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 168-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/168/0254-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига 4-ИЛОВА Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. 1-иловада: қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қўшилсин: «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди; маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) штрих коди»; ўнинчи — йигирма иккинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро «GS1» ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши ҳамда товарлар ва хизматларнинг идентификация кодлари операторга юборилиши лозим»; 48-банднинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «ТХКМлар томонидан ушбу қарорга 2-иловага асосан тасдиқланган техник талабларда назарда тутилган техник ва функционал тавсифларга кўра ҳамда тегишли шартнома асосида тақдим қилинган фискал модулларга унинг харажатларини қоплаб бериш шарти билан махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозлаб ва махсус ахборот тизимида уларнинг ҳисобини юритиш. Бунда оператор махсус дастурий таъминот (апплет) билан жиҳозланган фискал модулларни ТХКМга тасдиқловчи ҳужжатларга асосан, лекин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосасида кўрсатилган нархдан ошмаган миқдорда фискал модулларнинг қийматини қоплаши лозим»; Низомга 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: « ». 2. 2-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «10. Фискал модул хавфсизлик контроллери билан таъминланган бўлиши лозим. Шу жумладан, фискал модул T=0 ва T=1 алоқа протоколларини, UZDST1092-2009 ҳамда 3DES, AES, RSA, SНA-1, SНA-224, SНA-256, ECC over GF(p) ва Random number generation криптографик алгоритмларни шифрлаш функцияларини амалга ошириш имконияти бўлиши, шунингдек Java Card 2.2.2 ёки Java Card 3.0.3, Global Platform 2.1.1 ва ундан юқори стандартларга жавоб бериши лозим. Бундан ташқари, фискал модул UZDST1092-2009 алгоритмларни ишлаш тезлиги 600 миллисекунддан ошмаслиги, фискал модулнинг апплетини ишлаш тезлиги 2 сониядан ошмаслиги, фискал маълумотлар сақланиши учун ажратилган хотира ҳажми 100 килобайтдан ва фискал модулнинг оператив хотираси 8 килобайтдан кам бўлмаслиги ҳамда оператор томонидан қўшимча белгиланган техник ва функционал тавсифлари асосида бўлиши керак». 3. 3-илованинг 181-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «181. ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради. Бунда ТХКМлар томонидан мустақил равишда харид қилинган фискал модуллар бундан мустасно. Шунингдек, операторнинг махсус ахборот тизимида ТХКМларга тақдим қилинган ва улар томонидан фойдаланувчиларга берилган (ишлатилаётган) фискал модуллар ҳисоби онлайн тарзда юритилади». (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/249/0387; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 18.02.2023 й., 06/23/24/0096-сон; 14.09.2023 й., 09/23/447/0704-сон; 26.12.2023 й., 09/23/673/0974-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 19.03.2025 й., 09/25/168/0254-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О мерах по внедрению Единого электронного национального каталога продукции (товаров и услуг), электронной регистрации договоров, заключенных между субъектами предпринимательства, и электронному оформлению доверенностей на получение товарно-материальных ценностей Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 28 апреля 2021 г., № 249 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
