21.04.2021 йилдаги ПҚ-5084-сон
Ҳужжат 21.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Наманган вилояти ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағларни қуйидаги мақсадларга йўналтирсин:
3. Мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбирлар бўйича 2021 йилнинг 20 ноябрига қадар объектни қуриш ва реконструкция қилишда зарур бўладиган, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.С. Ҳидоятов) томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қозонхоналар, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, металл конструкциялар, сувни тайёрлаш учун кимёвий моддалар божхона божидан озод этилсин.
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорига асосан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан Наманган вилояти учун ажратилган маблағлардан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сон Фармони 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан тенг улушларда 1 триллион сўм миқдорида ажратилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5048-сон қарори билан тасдиқланган Туризм инфратузилмасини ривожлантириш йиғма параметрларига асосан ажратилган 1 триллион сўмдан Наманган вилояти учун 37,5 млрд сўм ажратилганлиги, шунингдек, мазкур параметрларга, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1. 4-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «1,6» рақами «1,5» рақами билан алмаштирилсин.