LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган сифатни тасдиқлаш (барча деҳқон бозорларида, шаҳар ва қишлоқлар дўконларида совутилган термик қайта ишланган (пастеризация қилинган) сутни сотиш учун) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш, мол сўйиш, сут ва сут маҳсулотлари тайёрлаш ва сотишни ташкил этишда ветеринария-санитария қоидаларига қатьий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбексавдо», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзтайёрловсавдо» уюшмалари ва уларнинг бўлинмалари, қайта ишловчи корхоналар, фуқаролар йиғини раислари:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
фуқаролар ва фермерларнинг моллари санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва мол сўйиш учун рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган мол сўйиш корхоналари ёки цехларида сўйилишини ташкил этишни таъминласинлар;
гўшт ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилгандан кейингина сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган ҳолда корхоналарга ва бошқа ташкилотларга берилиши устидан назоратни кучайтирсинлар;
хўжаликларда соғилган, фермерлар ва фуқаролар томонидан соғиб олинган сутни сут заводларида ёки сут қабул қилиш пунктларида мажбурий термик ишловдан ўтказсинлар;
сут савдо корхоналарига, махсус истеъмолчиларга ва бошқа ташкилотларга сифати тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирдагина етказиб берилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси барча ишлаб турган ва янгидан ташкил этилаётган қушхоналарнинг ишлаши ҳамда моллар санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган қушхоналарда сўйилишига махсус рухсатнома берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1995 йил 20 октябрдан бошлаб барча деҳқон бозорларида, шаҳар ва қишлоқ дўконларида мажбурий тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган, сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган гўшт сотилиши таъминлансин. Олдиндан ветеринария кўригидан ўтказилмаган гўшт сотилиши қатъиян тақиқлансин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ветеринария-санитария қоидаларини бузишга йўл қўяётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларида жойлашган барча гўшт ва сут дўконлари ва дўкончалари назоратдан ўтказилишини ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган жойлардагина сотилишини ташкил этсинлар.