Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 14-банди ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонуннинг 5 ва 30-моддаларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 6 августдаги қарори билан Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидаги ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари:
Умидахон Адхамовна Имомова — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг котиби;
Шерзод Ёкубжонович Абдукодиров;
Музаффар Махмуджанович Ахмедов;
Санджар Абдужалолович Дусманов;
Жўрабек Муротович Карабоев;
Баҳодир Хусаинович Полванов;
Нодиржон Турсунболтаевич Ражабов;
Рахматулла Пармонкулович Ғуломовларнинг — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси ваколатлари тугатилсин.
Қуйидаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари:
Парахат Айтниязович Айтниязов;
Ҳожи-Мурод Исроилович Исоқов;
Абдил Касимович Тўхташев;
Жахонгир Иномович Юлдашевларнинг ваколатлари тугатилсин.
3. Қуйидагилар:
Алишер Абдухалимович Жалилов — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тасдиқлансин;
Хуршид Примкулович Содиков ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши котиби лавозимига тасдиқлансин;
Турғунбой Мадаминжонович Буваев ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси лавозимига тасдиқлансин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Халқ қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси бош инспектори лавозимидан озод этилсин;
Жанагул Исмайловна Балкибаева;
Нодира Алохоновна Бобохонова;
Маликахон Пирназаровна Каландарова;
Отабек Турсунпўлатович Мирзамахмудов;
Бахрам Низаматдинович Сабиров;
Ваҳҳобжон Абдикаримович Файзуллаев;
Элза Рифовна Шамсутдиновалар ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси лавозимига тасдиқлансин;
Убайдулла Курбонович Мннгбаев;
Содиқжон Турдиев;
Феруза Фарходовна Эшматова;
Қаҳрамон Ўлжаевлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари этиб тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шуъбаси бош инспектори ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолигига лавозимига кўра кириши белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4096-сон қароридаги 6-бандининг бешинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 апрель,
ПФ-6206-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2021 й., 06/21/6206/0339-сон)