12.03.2021 йилдаги СҚ-248-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 12.03.2021 йилдаги СҚ-248-IV-сон
Дата вступления в силу
12.03.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳисоботини эшитиб, вилоятни комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали турмуш даражасини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 24 трлн. сўмни, ўсиш суръати эса 2019 йилга нисбатан 104,4 фоизни ташкил этган. Маҳаллий бюджет даромадлари прогноз режаси (1 трлн. 198 млрд. сўм) амалда 116,7 фоизга (1 трлн. 398 млрд. сўм) бажарилганлиги натижасида бюджетга 200 млрд. сўм қўшимча манбалар шакллантирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пандемия шароитида 63,3 мингдан зиёд муҳтож оилага 59 млрд. сўмлик ижтимоий ёрдам кўрсатилган, тадбиркорлик субъектларининг 5 мингдан зиёд кредит шартномалари бўйича 1 трлн. 749 млн. сўмлик тўловларнинг муддати узайтирилиши натижасида 21,5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти қайта тикланишига эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 2,5 трлн. сўмга тенг бўлган 752 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 6,4 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилган. Хорижий инвестиция иштирокидаги 252 та лойиҳа бўйича 221,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 245,2 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотларнинг 26 та давлатга экспорти амалга оширилган. Амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 57,9 млрд. сўмлик қўшимча қиймат солиғи маблағи 14 та экспортёр корхона ҳисоб-рақамига қайтарилган, 39 та корхонага 109,7 млрд. сўмлик айланма маблағ кредити ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида тижорат банклари томонидан қарийб 17,7 мингта жисмоний ва юридик шахсларга 432,4 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган, мазкур кредитларнинг 14,5 млрд. сўми «темир дафтар»га киритилган 1 минг 260 та оилага берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда 3 минг 820 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш (3 минг 797 гектар томчилатиб, 23 гектар ёмғирлатиб суғориш) бўйича ишлар амалга оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, пахтачиликда Денов, Жарқўрғон ва Шўрчи туманларидаги 2 минг 375 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши натижасида вегетация даврида жами 6,9 млн. м3 сув иқтисод қилиниб, ушбу сув 1,2 минг гектардан ортиқ майдонда экилган такрорий экинларни суғоришга йўналтирилган. Натижада 40 фоиз минерал ўғитлар, 35 фоиз ёқилғи мойлаш маҳсулотлари иқтисод қилинган, ҳосилдорлик ўртача 15-20 центнерга ошишига эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда болаларнинг мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик асосида 43 та мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун жами 275 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунгача 29 минг нафарга яқин хотин-қизлар 9 тоифага ажратилган ҳолда, «аёллар дафтари» электрон базасига киритилган бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича «Йўл хариталари» ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 37 минг нафардан ортиқ ёшларга 16 минг 320 гектар ер майдони ажратиб берилиши мўлжалланган бўлиб, бугунги кунгача 870 нафардан ортиқ ёшларга жами 507 гектар ер майдони ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш жараёнида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўз ечимини кутиб турган бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги аниқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 20 февралда бўлиб ўтган сессиясида ўрганиш натижалари муҳокама этилди, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини янада ошириш, белгиланган чора-тадбирлар ижроси устидан назоратни таъминлашга маҳаллий вакиллик органларини кенг жалб этиш мақсадида ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 322-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 102-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболовнинг вилоятни комплекс равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаровнинг Сурхондарё вилоятини комплекс ўрганиш якунлари ҳақидаги ахбороти (1-илова) маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сурхондарё вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли муаммоларини бартараф этиш борасидаги ишларни ўрганиш якунлари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси ўтказилганлиги ҳамда тегишли қарор қабул қилинганлиги инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) 2021 йил 15 апрелга қадар юридик шахсларнинг бюджет тўловлари бўйича ортиқча тўланган солиқ суммалари қайтарилишини таъминласин, солиқ тўловчиларнинг бюджет олдида боқимонда қарздорлиги юзага келишининг олдини олиш бўйича зарур чораларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов) Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) билан биргаликда 2021 йил августга қадар Музработ туманининг «Обиҳаёт» маҳалласидаги таъмирталаб 27 та кўп квартирали уй-жойни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Энергетика вазирлиги (А. Султанов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр таъминотини яхшилаш ва истеъмолчиларга барқарор электр энергиясини етказиб бериш мақсадида «Шарғун» нимстанциясини 2 та 40 мВА, «Термиз» нимстанциясини 2 та 40 мВА, «Султон Саодат» нимстанциясини 2 та 25 мВА куч трансформаторлари билан таъминлаш, шунингдек «Шарғун» нимстанциясидан 10-сонли шахта ҳудудигача 12,3 км. узунликдаги икки занжирли ҳаво электр линиясини ҳамда шу ҳудудда 110/6 кВ.ли нимстанция қуриш масалаларини батафсил ўрганиб чиқиб, ўрганиш натижалари асосида тегишли чораларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 майга қадар Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида мавжуд трансформаторни юқори кучланишли трансформаторга алмаштириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги Шеробод туманида жойлашган темир-бетон таянчлар ишлаб чиқариш корхонаси қувватини оширсин ҳамда фойдаланишга мутлақо яроқсиз аҳволга келиб қолган ёғоч таянчларни темир-бетон таянчлар билан алмаштириш ишларини тезлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзтрансгаз» АЖ (У. Сайидов) билан биргаликда Термиз шаҳри ва Термиз тумани аҳолисини табиий газ билан таъминлаш аҳволини яхшилаш мақсадида «Термиз-1» ва «Термиз-2» газ тақсимлаш станцияларига келувчи магистрал газ тармоғи қувурини янгилаш масаласини ўрганиб чиқсин ҳамда зарур ҳолда демонтаж қилиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов) «Ўзбеккўмир» АЖ (А. Одилов) билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси балансидаги «Сариосиё» станциясидан Узун кўмир омборигача бўлган темир йўлдан самарали фойдаланиш чораларини амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) халқаро аҳамиятдаги М-41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўлининг 1444 — 1622 км. қисмларини реконструкция қилиш бўйича халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 июнга қадар 2020 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилган 29 та мактабгача таълим ташкилотини зарур жиҳозлар билан таъминлаб, фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) билан биргаликда Музработ туманидаги 3 ва 11-сонли ҳамда Қизириқ туманидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бошланган таъмирлаш ишларини якунига етказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов) билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар вилоятдаги коэффициенти 2 дан ошиб кетган мактабларга қўшимча ўқув бинолари қуриш, мукаммал таъмирга муҳтож мактабларни таъмирлаш, спорт зали мавжуд бўлмаган мактабларга спорт зали қуриш борасида мавжуд ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқиб, келгуси йиллар учун дастурларни шакллантиришда инобатга олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 майга қадар Термиз туманида ташкил этилган Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказини зарур тиббий ва реабилитацион ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда, реабилитация тадбирлари амалга оширилишини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Денов туманидаги эркаклар учун ҳамда Сариосиё туманидаги аёллар учун мўлжалланган «Мурувват уйлари»ни физиотерапия аппаратлари билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «Ўзмиллийбанк» АЖ (А. Мирсоатов) 2021 йил 1 апрелга қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда тадбиркорлар ўртасида тузилган уч томонлама битимга мувофиқ 19 та мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилган маблағларни ўз вақтида ажратиш юзасидан тегишли чораларни кўрсин ҳамда натижаси тўғрисида Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларида белгиланиб, 2019-2020 йилларда ижроси тўлиқ бажарилмаган тадбирларни (2-илова) ҳамда 2021 йил учун тасдиқланган инвестиция дастурида кўзда тутилмаган тадбирларни (3-илова) чуқур таҳлил қилган ҳолда, ижросини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бандихон тумани марказининг бош режаси ишлаб чиқилишини, туманда давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бўлимлари учун янги бинолар қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини якунига етказиш бўйича зарур чораларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинадиган қарорларда қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш назарда тутилган ижтимоий соҳа объектларини ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурларидан ўрин олишига алоҳида эътибор қаратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни тайёрлаш жараёнида молиявий имкониятларни инобатга олган ҳолда, маблағлар манбалари аниқ белгиланишини ҳамда ўз вақтида ажратилишини таъминлаб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Қарор билан вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар ижросини назорат қилиб борсин, амалга оширилган ишлар тўғрисида 2021 йил 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий ахборот тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т. Боболов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилишини, тасдиқлангандан кейин ижросини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йилда вилоятдаги жами 30 та кўп квартирали уй-жойни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетга қўшимча шакллантирилган маблағлар ҳисобидан ўрнатилган тартибда маблағ ажратилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолияти тўхтатилган кичик бизнес субъектларини ҳудудлар кесимида таҳлил қилган ҳолда, уларнинг фаолиятини қайта тиклаш бўйича ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш, ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун ер майдонларини ажратиш борасидаги ишларни изчиллик билан давом эттирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминласин, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларига ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёлларни моддий қўллаб-қувватласин, таъмирталаб уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотурар жойларда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизларни яшаш шароити мавжуд уйларга кўчириш ва уларга ижара компенсацияларини ажратиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий хизматга муҳтож хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали аниқланган касалликни даволаш бўйича соғломлаштириш тадбирларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларга малакали психологларни бириктириб, улар томонидан психологик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш чораларини амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджетда шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан маҳаллий бюджетда сақланиши кўзда тутилмаган идора ва ташкилотларга маблағ ажратиш ҳолатларига чек қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджет эркин қолдиқ маблағларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этишга йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар, хусусан, инвестиция дастури ижроси устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойда сектор раҳбарлари, мутасадди раҳбарлар томонидан жойларда аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш, хусусан, бу борадаги «йўл хариталари» ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир депутатнинг ўз сайлов округида «темир дафтар», «ёшлар дафтари», «аёллар дафтари» асосида аҳоли муаммоларининг ҳал этилиши устидан депутатлик назорати ўрнатишини, бу борада фаол ва масъулиятли бўлишини таъминлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига Сурхондарё вилоятида йўл қўйилган камчилик ва муаммолардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини йўлга қўйиш, бу борада маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш ва танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятини ўрганиш якунларидан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, ҳудудда шу каби камчилик ва муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан барча зарур чораларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуддаги мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятига тегишли баҳо берсин, уларнинг масъулиятини оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари мазкур Қарорда белгиланган вазифаларнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ижроси таъминланишини назорат қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 12 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СҚ-248-IV-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 12 мартдаги СҚ-248-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятини комплекс ўрганиш якунлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АХБОРОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 15 — 20 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар комплекс равишда ўрганилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижалари вилоятни комплекс равишда ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 24 трлн. сўмни, ўсиш суръати эса ўтган йилга нисбатан 104,4 фоизни ташкил этган. Хусусан, 5,5 трлн. сўмликдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, 7,9 трлн. сўмликдан зиёд хизматлар кўрсатилган, чакана савдо айланмаси 12 трлн. 352,6 млрд. сўмдан иборат бўлган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий бюджет даромадлари прогноз режаси (1 трлн. 198 млрд. сўм) амалда 116,7 фоизга (1 трлн. 398 млрд. сўм) бажарилганлиги натижасида бюджетга 200 млрд. сўм қўшимча манбалар шакллантирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пандемия шароитида 63,3 мингдан зиёд муҳтож оилага 59 млрд. сўмлик ижтимоий ёрдам кўрсатилган, 5,4 мингдан ортиқ корхоналарнинг жами 147,9 млрд. сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги муддати узайтирилган, тадбиркорлик субъектларининг 5 мингдан зиёд кредит шартномалари бўйича 1 трлн. 749 млн. сўмлик тўловларнинг муддати узайтирилиши натижасида 21,5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти қайта тикланишига эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан 978 та лойиҳа учун 1,8 трлн. сўмдан зиёд кредитлар бўйича 390 млрд. сўмлик молиявий ёрдам (кафиллик ва компенсация кўринишида) берилган. Маҳаллийлаштириш дастурига асосан 19 та лойиҳа доирасида 56,4 млрд. сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 2,5 трлн. сўмга тенг бўлган 752 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 6,4 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилган. Шундан, ташаббускорлар маблағлари 1 трлн. сўмни, банк кредитлари 634,3 млрд. сўмни, хорижий кредит линияси ва инвестиция маблағлари 94,9 млн. АҚШ долларини ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, Термиз шаҳрида қиймати 15 млрд. сўмлик инвестиция ҳисобига йиллик 30 минг метр кв. ойнага турли шакл ва ишлов бериш корхонаси фаолияти йўлга қўйилган, Олтинсой туманидаги «Хўжаипок» сиҳатгоҳида қиймати 85 млрд. сўм бўлган 200 ўринли замонавий соғломлаштириш маркази ташкил этилган, Бойсун туманида қиймати 10 млрд. сўмлик йиллик қуввати 17 минг тонна қўй жунидан ланолин ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда хорижий инвестиция иштирокидаги 252 та лойиҳа бўйича 221,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилган. Ўзлаштирилган маблағларнинг 32 фоизи Хитой, 18,1 фоизи Афғонистон, 7,5 фоизи Россия, 6,7 фоизи Туркия, 5,7 фоизи Австрия давлатлари инвесторлари томонидан жалб этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, қиймати 52,1 млн. АҚШ доллари бўлган 6 та стратегик аҳамиятга эга йирик лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, 30,8 млн. АҚШ долларига тенг 5 та лойиҳа фойдаланишга топширилган, 300 дан ортиқ доимий ва 400 дан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 245,2 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотларнинг 26 та давлатга экспорти амалга оширилган, уларнинг асосий қисми Хитой (27,5 фоиз), Афғонистон (21,5 фоиз), Покистон (18 фоиз), Россия (10 фоиз), Қирғизистон (6,8 фоиз), Туркия (5,7 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 57,9 млрд. сўмлик қўшимча қиймат солиғи маблағи 14 та экспортёр корхона ҳисоб-рақамига қайтарилган, 39 та корхонага 109,7 млрд. сўмлик айланма маблағ кредити ажратилишига ёрдам кўрсатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида тижорат банклари томонидан қарийб 17,7 мингта жисмоний ва юридик шахсларга 432,4 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган, мазкур кредитларнинг 14,5 млрд. сўми «темир дафтар»га киритилган 1 минг 260 та оилага берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 минг 773 нафар шахс касбга тайёрланган, 2 минг 385 нафар ишсизга ижтимоий тўловлар тўлаб берилган, 1 минг 367 нафар кам таъминланган фуқарога субсидиялар ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги 222 минг 979 гектар суғориладиган ер майдонига қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиб, 2 млн. 211,2 минг тонна сабзавот, 326,8 минг тонна полиз, 164,5 минг тонна мева, 95,5 минг тонна узум, 24,4 минг тонна дуккакли дон маҳсулотлари етиштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда 3 минг 820 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш (3 минг 797 гектар томчилатиб, 23 гектар ёмғирлатиб суғориш) бўйича ишлар амалга оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, пахтачиликда Денов, Жарқўрғон, Шўрчи туманларидаги 2 минг 375 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши натижасида вегетация даврида жами 6,9 млн. м3 сув иқтисод қилиниб, ушбу сув 1,2 минг гектардан ортиқ майдонда экилган такрорий экинларни суғоришга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунинг натижасида пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари томонидан 40 фоиз минерал ўғитлар, 35 фоиз ёқилғи мойлаш маҳсулотлари иқтисод қилинган, ҳосилдорлик ўртача 15 — 20 центнерга ошишига эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мавжуд 560 гектар яроқсиз боғлар ўрнига ва қўшимча 859 гектар майдонда жами 1 минг 419 гектар янги интенсив боғлар барпо этилган, 513 гектар очиқ майдонга ва 346 гектар эски самарасиз токзорлар ўрнига янги токзорлар барпо этилган. Вилоятдаги 464 гектар иссиқхона хўжаликларида 19 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 2020 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 7 та йўналиш бўйича (кўп квартирали уйларни таъмирлаш, ижтимоий соҳани тайёрлаш, иссиқлик, ичимлик суви, электр, газ ва кўмир таъминоти) ишлар ташкил этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, иссиқлик таъминотида 4 та қозон ва 0,6 км. иссиқлик тармоғи мукаммал таъмирланган, 1 минг 904,5 км. электр узатиш тармоқлари ва 501 дона трансформатор пунктида мукаммал, 3 минг 881 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 1 минг 63 дона трансформатор пунктида жорий таъмирлаш амалга оширилган, 11,2 км. газ қувури ва 285 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланган ҳамда 40,3 км. тармоқ янгидан қурилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ичимлик суви таъминотида 5 км. тармоқ мукаммал, 37 км. тармоқ эса жорий таъмирланган, 30 дона ичимлик суви иншоотидаги носоз ёпқичлар жорий таъмирланган, 327 дона сув насоси қайта таъмирланиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида 113 та объектда 393,5 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Термиз шаҳридаги «Боғи шамол» маҳалласида қурилган 35 та 7 қаватли уй-жойларда яшовчи аҳоли талабидан келиб чиқиб, мазкур ҳудудда 1 минг 540 ўринли мактаб биноси қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда болаларнинг мактабгача таълим билан қамров даражасини 35 фоиздан 41,5 фоизга етказиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик асосида 4 минг 995 ўринга мўлжалланган 43 та мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш учун жами 275 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 560 дан ортиқ маданий мерос ёдгорликлари мавжуд бўлиб, туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижасида 2019 йилда ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2018 йилга нисбатан 4 баробарга ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келгусида Бойсун ва Сариосиё туманларида кичик туризм зоналарини барпо этиш орқали ҳудудни «Кичик Швейцария»га айлантириш, Термиз туманидаги «ал-Ҳаким ат-Термизий» мажмуаси атрофини «Ўрта асрлар шаҳарчаси»га айлантириш, Термиз шаҳридаги «Бахт» боғи ҳудудида «Япон боғи» ва «Като Кюдзо» мемориал музейини барпо этиш кўзда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар ИИО ФМБда хизматга жалб этилган куч ва воситаларни марказлашган ҳолда бошқариш имконини берувчи «Вазиятлар маркази» ташкил этилган, шаҳарнинг ягона геоинформацион харитаси яратилган, ушбу тизимга 24 та чорраҳадаги 80 дона замонавий рақамли видеокузатув камералари тўғридан-тўғри уланган. Термиз шаҳрида 10 та «Тезкор чақирув тугмалари» (SOS) ўрнатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда ўтказилган «Турмуш» тадбирларида қарийб 67 мингта оила ўрганилган, 1 минг 320 та оилавий низолар муҳокама қилинган, натижада 889 та низоли оиланинг нотинчлигига барҳам берилган бўлса, 652 та оилада ажримларнинг олди олинишига эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жойларда ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида иштирок этган 1,2 минг нафардан ортиқ хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган ҳамда 980 нафари ишга жойлаштирилган. Норасмий иш билан банд бўлган 1 минг 250 нафар хотин-қизлар вақтинчалик ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида расмийлаштирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда «аёллар дафтари» юритилишини йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар 9 тоифага ажратилган ҳолда, бугунги кунга қадар жами 28 минг 928 нафари «аёллар дафтари» электрон базасига киритилган, ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида «Йўл хариталари» ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда «ёшлар дафтари» бўйича ишга жойлаштириш орқали қарийб 20 минг нафар, тадбиркорликка кўмаклашиш орқали 13,2 минг нафардан зиёд, касб-ҳунарга ўқитиш орқали 7,7 минг нафардан ортиқ, «Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосида ҳамда «Устоз-шогирд» анъанаси доирасида тадбиркорларга ва уста-ҳунармандларга бириктириш орқали 8,5 минг нафарга яқин ёшлар бандлигини таъминлаш белгилаб олинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда сув таъминоти яхши бўлган, аҳоли яшаш жойларига яқин 16 минг 320 гектар ер майдони танлаб олиниб, 37 минг нафардан ортиқ ёшларга ажратиб берилиши кўзда тутилган, бугунги кунгача 870 нафардан ортиқ ёшларга ўртача 58 сотихдан жами 507 гектар ер майдони ажратиб берилган ва ушбу ёшларнинг 1,5 минг нафардан ортиғи иш билан таъминланишига эришилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 5 февраль куни Бандихон туманида ҳарбий техникаларни жалб этган ҳолда катта «Спорт фестивали» ўтказилган, жорий йилнинг 8 февраль куни вилоят бўйича 60 та сектордаги энг фаол ёшлар етакчилари ва Ёшлар парламенти аъзолари билан учрашув ўтказилиб, ҳудудни янада ривожлантиришга қаратилган ғоялар танлаб олинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ўрганиш давомида вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиши билан бир қаторда, ўз ечимини кутиб турган муаммолар ва камчиликлар мавжудлиги ҳам кузатилди. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Ижро интизомини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 — 2020 йиллар давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги масъул ижрочи сифатида қабул қилинган ижро ҳужжатларидан муддати келган 3 минг 329 та топшириқдан 3 минг 288 таси (98,7 фоизи) ижроси таъминланган, қолган 32 та топшириқ ижроси ҳозирги кунда ҳам таъминланмай турибди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шундан, иқтисодий масалалар бўйича 4 та, қурилиш масалалари бўйича 15 та, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича 3 та, инвестиция масалалари бўйича 4 та, ижтимоий масалалар бўйича 8 та топшириқ бажарилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларида белгиланиб, ижро муддати 2019-2020 йиллар бўлган тадбирлардан 30 таси ижроси тўлиқ якунига етказилмаган, шунингдек 13 та тадбир 2021 йил учун тасдиқланган инвестиция дастурида кўзда тутилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилнинг ноябрь ойида янгидан ташкил этилган Бандихон туманида 2020 йил давомида давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бўлимлари учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш ишлари белгиланган бўлиб, ижроси таъминланмаган. Туман марказининг бош режасини ишлаб чиқиш ишлари якунига етказилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, аграр соҳа, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 2020 йил давомида 689 та кичик бизнес субъекти тугатилиши натижасида 1 минг 459 та иш ўрни йўқотилган. Тугатилган кичик бизнес субъектлари сони 2019 йилга нисбатан камайган бўлса-да, ушбу кўрсаткич Қумқўрғон туманида қарийб 9 баробар (25 тадан 217 тагача), Денов туманида 4 баробар (35 тадан 137 тагача) ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда 9 минг 690 та кичик бизнес субъектини ташкил этиш белгиланган бўлиб, амалда режа 78 фоизга бажарилган. Ушбу кўрсаткич Термиз шаҳрида 48 фоизга, Шўрчи туманида 59 фоизга, Сариосиё туманида 63 фоизга ижро этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил якунига кўра, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг дастлабки рейтинг кўрсаткичлари бўйича Қизириқ ва Узун туманлари «сариқ ҳудуд»дан «қизил ҳудуд»га ўтган, Мурзабот ва Қумқўрғон туманлари «қизил ҳудуд»дан «сариқ ҳудуд»га ўтказилган, қолган бирорта ҳудуд бўйича ўзгариш бўлмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда инвестиция лойиҳалари доирасида ишга туширилган умумий қиймати 762,6 млрд. сўмлик 302 та лойиҳа бизнес режага нисбатан 20 фоизга кам қувватда ишламоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда ишга туширилган 754 та лойиҳа асосида 6 минг 480 та янги иш ўрни яратилганлиги қайд этилган бўлиб, яратилган иш ўринлари борасидаги солиқ ҳисоботлари таҳлили 547 та лойиҳа бўйича 4 минг 138 та иш ўрни ҳақиқатда яратилмаганлигини кўрсатди. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
183 та лойиҳада 1 минг 293 та янги иш ўрни яратилганлиги қайд этилган бўлса-да, ушбу корхоналар солиқ ҳисоботларида 2020 йил декабрь ойидаги ишчи-хизматчилар сони 2019 йил декабрь ойига нисбатан ошмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
123 та лойиҳада 1 минг 700 та янги иш ўрни яратилганлиги қайд этилган бўлса-да, ушбу корхоналар солиқ ҳисоботларида ишчилар сони 2019 йил декабрь ойидаги ишчилар сонига нисбатан камайган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
185 та инвестиция лойиҳасида 1 минг 671 та янги иш ўрни яратилганлиги қайд этилган бўлса-да, солиқ ҳисоботларига асосан 536 та ёки 1 минг 140 та ишчи сони кўп кўрсатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонининг 5-бандида ҳудудий комиссияларга икки ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тадбирларни ва масъул органлар ҳамда ташкилотларни белгилаган ҳолда «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда Махсус комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этиш вазифаси юклатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган ҳудудий комиссия аъзолари 17 та ташкилот раҳбарларидан иборат бўлса-да, яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»да фақат солиқ органлари масъул этиб белгиланган, шунингдек унда ҳудуднинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаган ва яширин иқтисодиётни қисқартириш борасидаги йўналишлар тўлиқ қамраб олинмаган, шу боис 2020 йил 15 ноябрга қадар тасдиқланиши лозим бўлган «Йўл харитаси» бугунги кунга қадар Махсус комиссия томонидан тасдиқланмасдан қайта ишлаб чиқиш учун қайтарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра вилоятдаги 3 минг 696 та хўжалик юритувчи субъект «ноль» ҳисобот топширган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 70 фоизга (2020 йилда 2 минг 163 та) ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу борада Денов (404 та), Қизириқ (334 та), Узун (322 та), Шўрчи (315 та), Қумқўрғон (280 та), Бойсун (256 та) туманлари ва Термиз шаҳридаги (391 та) ишлар қониқарсиз аҳволда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида Термиз шаҳридаги «Oravit Ceramic» МЧЖ томонидан хорижий давлатдан ўз вақтида ишлаб чиқариш ускуналари олиб келинмаганлиги сабабли сантехника жиҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмаган ва 80 та иш ўрни яратилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятнинг Денов туманида 3,1 трлн. сўмлик, Шеробод туманида 2,1 трлн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, ушбу кўрсаткич Бандихон туманида 658,9 млрд. сўмни, Қизириқ туманида эса 756,2 млрд. сўмни ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги айрим кластер корхоналари фаолияти кўзланган натижани бермаган, масалан, «Сурхондарё Агрохизмат» МЧЖ томонидан пахта етиштиришда Қизириқ ва Шеробод туманларида ҳосилдорлик 13,6 центнерни, кооперациялар томонидан Шўрчи ва Бандихон туманларида 21 центнерни ташкил этганлиги натижасида жами 30 млрд. сўм зарар кўрилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, мева-сабзавот кластерлари томонидан Ангор туманидаги «Тановар Сурхон» корхонаси томонидан 52 минг АҚШ доллари, Денов туманидаги «AGRO FRUIT FOOD» МЧЖ томонидан 174 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, Олтинсой туманидаги «Султон шарбати» МЧЖ томонидан умуман экспорт амалга оширилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Маҳаллий бюджет ижроси ва унинг мақсадли сарфланиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида 2020 йил давомида маҳаллий бюджетга айрим солиқ турлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси таъминланмаган. Хусусан, жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича режа Жарқўрғон туманида 70 фоизга, Қумқўрғон туманида 85 фоизга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича режа эса Қизириқ туманида 55 фоизга, Термиз шаҳрида 64 фоизга, Бойсун туманида 80 фоизга бажарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги мавжуд боқимонда қарздорлиги 122,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,2 млрд. сўмга ёки қарийб 111 фоизга ўсган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу кўрсаткич Ангор туманида 4,7 баробар, Термиз шаҳрида 2,9 баробар, Шўрчи туманида 2,1 баробар, Музработ туманида 1,7 баробар, Термиз туманида 1,6 баробар, Жарқўрғон ва Қизириқ туманларида 1,2 баробар ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига юридик шахсларнинг бюджет тўловлари бўйича ортиқча тўланган солиқ суммаси миқдори 5 млрд. 973,8 млн. сўмни ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшимча маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган ўрганишлар кўрсатганидек, жами 4 млрд. 224,2 млн. сўмлик хато ва камчиликларга йўл қўйилган, шунингдек 92,3 млн. сўм маблағ давлат харидлари тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилинмаган ҳолда сарфланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет кодекси талабларига зид равишда бюджетда сақланиши кўзда тутилмаган ташкилотларга маблағ ажратиш ҳолатларига йўл қўйилган. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 4 февралдаги 20/VI-I-сонли қарорига асосан 2020 йил бошига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан вилоят давлат солиқ бошқармасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таъмирлаш ишлари учун 160 млн. сўм ажратилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 18 апрелдаги 37/VI-4-сонли қарорига асосан 2020 йил 1-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Термиз ҳарбий прокуратурасига янги автомашина харид қилиш учун 121 млн. сўм ажратилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қизириқ туман давлат солиқ инспекциясининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун 90 млн. сўм маблағ сарфланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг 2020 йил 13 октябрдаги 98/15-06-сонли қарори билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман давлат солиқ инспекциясининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун 67 млн. сўм ажратилган, хусусий тадбиркорга тегишли бўлган бинони таъмирлаш учун 163,8 млн. сўм маблағ сарфланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Денов, Сариосиё, Узун туман ҳокимларининг тегишли фармойишлари билан 100 млн. сўмдан жами 300 млн. сўм маблағ вилоят футбол клубига ҳомийлик харажатлари учун сарфланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Музработ туман давлат солиқ инспекциясига даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан хизмат автомашинаси харид қилиш учун 95,8 млн. сўм маблағ сарфланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашининг 2020 йил 15 октябрдаги 84/VI-XIX-сонли қарорига асосан ажратилган маблағлар ҳисобидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда «ETIBORXON RAXIMOVA» хусусий корхонаси билан тиббиёт бирлашмаси ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномага мувофиқ, 2 та ҳолатда 67 дона тиббий кислород баллонлари биржа савдоларидаги нархга нисбатан жами 92,3 млн. сўм қиммат нархда харид қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятнинг шаҳар ва туманлари бюджетларида шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш мақсадида «Очиқ бюджет» порталида аҳолини хабардор қилиш ва уларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида етарли ишлар олиб борилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, 2019 йил 4-чораги якунларига кўра туманлар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Олтинсой туманида 183,9 млн. сўм, Музработ туманида 106,2 млн. сўм жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларга йўналтирилиши юзасидан «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирилган эълон бўйича 614 та таклиф келиб тушган бўлишига қарамасдан, амалда энг кўп овоз олган тадбирлар учун бюджетдан умуман маблағ ажратилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, қўшимча манбалар ҳисобидан жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун ахборот порталида қайд этилган маблағнинг Сариосиё туманида 33 фоизи, Шеробод туманида 47,3 фоизи, Термиз туманида эса 54 фоизи йўналтирилган, холос.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 2-чораги якунларига кўра, Музработ тумани бўйича 144,8 млн. сўм, Денов тумани бўйича 332,7 млн. сўм, Қизириқ тумани бўйича 69,9 млн. сўм, Термиз шаҳри бўйича 166,7 млн. сўм маблағ тегишли бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларга йўналтирилиши юзасидан эълонлар ахборот порталига жойлаштирилиб, аҳоли томонидан 984 та таклиф берилган бўлса-да, ушбу тадбирлар учун туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли фармойишлари қабул қилинмаганлиги боис маблағ ажратилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 3-чораги якунларига кўра, Бойсун туманида 290 млн. сўм, Шўрчи туманида 130 млн. сўм, Денов туманида 95,5 млн. сўм, Қизириқ туманида 84,2 млн. сўм, Музработ туманида 19 млн. сўм туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағ йўналтиришда «Очиқ бюджет» ахборот порталида билдирилган жамоатчилик фикри инобатга олинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олтинсой ва Ангор туман бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун мос равишда 26 фоиз ва 50 фоизга кам маблағлар сарфланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, вилоят бюджетининг, туман ва шаҳар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2020 йил 4-чорагида харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Уй-жой, коммунал соҳа, электр энергияси, табиий газ таъминоти, транспорт инфратузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятнинг Музработ тумани «Обиҳаёт» маҳалласидаги 27 та кўп квартирали уй-жой ўта таъмирталаб аҳволда, атрофида жуда кўп ноқонуний қурилишлар мавжуд, мазкур уйларда ширкат тузилмаганлиги боис уларни таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан «Кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш» жамғармаси ташкил этилган бўлиб, маҳаллий бюджет ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириш белгилаб қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан 2021 йилда вилоятдаги жами 30 та кўп квартирали уй-жойни таъмирлаш режалаштирилган, аммо ушбу мақсад учун маҳаллий бюджет ҳисобидан етарли маблағ ажратилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан «Шарғун» нимстанциясидан 10-сонли шахта ҳудудигача 12,3 км. узунликдаги икки занжирли ҳаво электр линиясини ҳамда шу ҳудудда 110/6 кВ.ли нимстанция қуриш ишлари бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда электр таъминотини яхшилаш ва истеъмолчиларга барқарор электр энергиясини етказиб бериш мақсадида «Шарғун» нимстанциясини 2 та 40 мВА, «Термиз» нимстанциясини 2 та 40 мВА, «Султон Саодат» нимстанциясини 2 та 25 мВА куч трансформаторлари билан таъминлаш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги узоқ йиллардан буён эксплуатацияда бўлган паст кучланишли 520,6 км. узунликдаги электр тармоқлари ва 182 дона трансформатор пункти жисмонан ва маънан эскирган, хусусан, Термиз шаҳридаги кўп йиллардан буён эксплуатацияда бўлган 30 км. узунликдаги 6-10 кВ.ли кабель тармоқларини реконструкция қилиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази узлуксиз электр энергияси билан таъминланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз шаҳрининг «Юлдуз» маҳалласидаги хонадонларга табиий газ темир йўл узелини кесиб ўтувчи д-102 мм.ли ер ости ўрта босимли газ қувури орқали ўтган бўлиб, куз-қиш мавсумида аҳолини табиий газ таъминоти билан таъминлаш борасида бир қатор муаммолар юзага келаётганлиги боис «Ҳудудгаз» Сурхондарё газ таъминоти филиали томонидан ушбу газ қувурини д-159 мм.ли газ қувурига алмаштириш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Узун туманидаги кўмир омбори ҳудудига ётқизилган Автомобиль йўллари қўмитаси балансидаги 950 метр темир йўл таъмирталаб аҳволда бўлиб, темир йўл вагонларида келтирилган кўмирнинг «Сариосиё» станциясидан юк машиналарида ташилиши қўшимча вақт ҳамда харажатни талаб этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу боис Автомобиль йўллари давлат қўмитаси «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти билан биргаликда «Сариосиё» станциясидан Узун кўмир омборигача бўлган 950 метр узунликдаги темир йўлдан самарали фойдаланиш (таъмирлаш, ижарага бериш, балансга ўтказиш ва ҳоказо) бўйича тегишли чораларни амалга ошириш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилги инвестиция дастурида Сариосиё туманидаги 8 та объектда 163,9 пм. кўприкни тўла таъмирлаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда кўприк қуриш ишлари деярли тугалланган, аммо Молия вазирлиги томонидан белгиланган лимит доирасида талаб этилаётган 13,8 млрд. сўм маблағ ажратилмаганлиги ҳамда буюртмачи «Сурхондарё минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК томонидан ушбу ҳудуддаги 6,3 км. автомобиль йўлида қуриш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилмаганлиги сабабли ушбу кўприклар фойдаланишга топширилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 апрель — 1 май кунлари вилоятга ташрифи давомида Автомобиль йўллари қўмитасига халқаро аҳамиятдаги М-41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўлининг 1444 — 1622 км. қисмларини реконструкция қилиш техник-иқтисодий асосларининг ишлаб чиқилишини жадаллаштириб, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиш ҳамда қурилиш ишларини 2020 йил февраль ойидан бошлаш бўйича вазифалар берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аммо Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан объектнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этилган бўлишига қарамасдан халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилмаган ва қурилиш ишлари бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда жами 1 минг 125 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, болаларнинг 41,5 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Ушбу кўрсаткич Бандихон туманида 20,6 фоизни, Денов туманида 26,7 фоизни, Қумқўрғон туманида 31 фоизни, Олтинсой тумани 33,4 фоизни ташкил этади. Вилоятда 6 ёшли болаларнинг 31,4 фоизи мактабга тайёрлов бўйича қамраб олинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда вилоятдаги 29 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилган, аммо улар жиҳозлар билан таъминланмаганлиги боис фаолият кўрсатмаяпти, натижада 3 минг 540 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровдан четда қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда тадбиркорлар ўртасида 2028 йилда тузилган уч томонлама битимга мувофиқ, 2018 — 2020 йилларда қуввати 1 минг 440 ўринли 19 та мактабгача таълим ташкилотини қуриш режалаштирилган бўлиб, Молия вазирлиги томонидан маблағ ажратилган бўлса-да, «Ўзмиллийбанк» АЖ Сурхондарё вилояти филиали томонидан кредит маблағлари ажратилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил «Обод марказ» давлат дастури асосида Музработ туманидаги 3- ва 11-сонли, «Обод қишлоқ» дастури асосида Қизириқ туманидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш ишлари бошланган бўлса-да, бугунги кунгача якунига етказилмаган. Шунингдек, вилоятдаги 17 та мактабгача таълим ташкилоти таъмирга муҳтож аҳволда, 17 та муассасани зарур жиҳозлар билан таъминлаш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019-2020 ўқув йилида вилоятдаги 907 та мактабни битирган 38 минг 447 нафар ўқувчининг 12,9 фоизи олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган бўлса, 45 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси олий таълим муассасасига кира олмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги 55 та мактаб коэффициенти 2 дан ошиб кетган, 95 та мактаб бугунги кунда мукаммал таъмирга муҳтож, 320 та мактабда спорт зали мавжуд эмас, 266 та мактабнинг атрофи тўлиқ ўралмаган, 254 та мактабда ичимлик суви ташиб келтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифлари ҳамда қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорларига киритилган мактаблардан 11 таси 2021 йилги инвестиция дастурига киритилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги мактабларда бугунги кунда жами 551 нафар педагог кадрга эҳтиёж мавжуд, хусусан, инглиз тили (115 нафар), математика (49 нафар), информатика (46 нафар), география (36 нафар) фанлари бўйича олий маълумотли педагоглар етишмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда вилоятдаги жами 6 та олий таълим муассасасида 35 минг 885 нафар талаба таҳсил олаётган бўлиб, улардан 10 минг 210 нафарининг (28,4 фоиз) ётоқхонага эҳтиёжи бор.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда врачларга ажратилган 7 минг 602,5 та штат бирлигидан айни дамда 3 минг 612 таси, яъни 47,5 фоизи вакант бўлиб турибди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1-чорагида Термиз туманида 100 ўринли Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ташкил этилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатларида марказни тиббий ва реабилитацион ускуналар билан жиҳозлаш назарда тутилмаганлиги боис шу кунга қадар реабилитация тадбирлари амалга оширилмаяпти. Натижада ҳар йили 800 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахслар ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, реабилитация тадбирларини олиш учун бошқа ҳудудларга боришга мажбур бўлмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Денов туманидаги эркаклар учун ҳамда Сариосиё туманидаги аёллар учун мўлжалланган «Мурувват уйлари»да яшаётган ногиронларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида ушбу муассасаларни физиотерапия аппаратлари билан таъминлаш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги 41 та маданият марказидан 15 тасининг биноси мавжуд эмас ёки авария ҳолатида, 10 та марказ биноси реконструкцияга, 16 таси капитал ва мукаммал таъмирга муҳтож аҳволда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда «темир дафтар»га киритилган 52 минг 496 та эҳтиёжманд оилада 53 минг 535 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар бор, 15 февраль ҳолатига «темир дафтар»даги 53 минг 516 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлса, уларнинг 57,4 фоизи ўзини ўзи банд қилиш орқали, 33,1 фоизи эса вақтинча иш билан таъминланган, бор-йўғи 9,5 фоизигина доимий иш билан таъминланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоат ишлари, ишига қайта жойлаштириш, саноат, агросаноат, қурилиш лойиҳаларида иш билан таъминланганлиги учун «темир дафтар»дан чиқарилган 14 минг 784 нафар фуқаронинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги корхоналарнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботлари асосида таҳлил қилинганда 966 нафар фуқаро (6,5 фоиз) иш билан таъминланмаганлиги маълум бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, 885 нафар фуқаронинг ишга жойлаштирилганлиги боис «темир дафтар»дан чиқарилганлиги қайд этилган бўлса-да, бугунги кунда ушбу фуқаролар ишсиз ҳамда даромад манбаига эга эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил декабрь ҳолатига иш билан таъминланган 307 нафар фуқаронинг иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақи миқдоридан ҳам камлиги (624 минг 888 сўм) аниқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги жами 721 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 180 таси ўз биносига эга эмас, 77 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси эса капитал таъмирга муҳтож аҳволда. 2020 йилда қурилиши режалаштирилган 80 та маҳалла фуқаролар йиғини биносидан 21 таси фойдаланишга топширилган бўлса, қолган 59 таси, яъни 74 фоизи бўйича ҳеч қандай иш қилинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиб бориш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас. Хусусан, 2021 йилнинг 15 февралига қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бандлиги таъминланмаган 5 минг 823 нафар аёллардан 7,5 фоизи ишга жойлаштирилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жойи таъмирга муҳтож 1-гуруҳ ногирони бўлган 324 нафар аёлдан бор-йўғи 3 фоизининг уй-жойини таъмирлашга кўмаклашилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боқувчисини йўқотган 2 минг 775 нафар эҳтиёжманд аёлни қўллаб-қувватлаш бўйича атиги 4 фоизига амалий ёрдам кўрсатилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий хизматга муҳтож 3 минг 475 нафар эҳтиёжманд аёлнинг 4,5 фоизига тиббий ёрдам берилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёжи бўлган 722 нафар аёлнинг 14 фоизига соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
психологик маслаҳатга муҳтож 510 нафар аёлнинг бор-йўғи 8,5 фоизига психологик ёрдам берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, вилоятда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ва психологик хизмат кўрсатиш борасида ҳам бир қатор муаммолар мавжудлиги маълум бўлди. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишсиз ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредитлар ажратиш соҳасида Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Шеробод, Шўрчи туманларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Шеробод туманларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ёрдамга муҳтож II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида Бандихон, Бойсун, Жарқўрғон туманларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Олтинсой, Термиз, Узун туманларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотурар жойларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш соҳасида Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод, Шўрчи туманларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларни қўллаб-қувватлаш йўналишида Ангор, Бандихон, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Термиз, Узун, Шеробод туманларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий хизматга ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш соҳасида Шеробод туманида амалий ишлар бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, суд-ҳуқуқ, коррупцияга қарши курашиш масалалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда 2020 йил давомида жами 3 минг 176 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан қарийб 40 фоизга ошган, хусусан, ўта оғир ва оғир турдаги жиноятлар сони 72 — 77 фоизга кўпайган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида оила, хотин қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилган бўлишига қарамасдан вилоятда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 24,5 фоизга ошган, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 14 фоизга, ёшлар жинояти 25,6 фоизга ортган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш билан боғлиқ 205 та ҳолат қайд этилган, шундан 45 та суиқасд, 160 та ҳолатда шахслар ўз жонига қасд қилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари Денов ва Жарқўрғон туманларида 22 тадан, Шеробод туманида 20 та, Музработ ва Термиз туманларида 16 тадан, Қизириқ туманида 15 та содир бўлган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятдаги 721 та маҳалладан 142 тасида ёки 19,7 фоизида жиноятлар ошишига йўл қўйилган. Қайд этилган жиноятларнинг 1 минг 280 таси олди олиниши мумкин бўлган жиноятлардан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда жами 61 та жиноят иши бўйича 101 нафар шахс томонидан коррупцияга оид, хусусан, 3 нафар вилоят миқёсидаги ва 98 нафар туман (шаҳар) миқёсидаги мансабдор шахслар томонидан жиноий қилмишлар содир этилган. Жиноят содир этган шахсларнинг 39 нафари халқ таълими, 10 нафари соғлиқни сақлаш, 6 нафари ички ишлар, 6 нафари банк тизими ходимларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу даврда вилоят бўйича тергов қилинган жиноят ишлари бўйича прокуратура органлари томонидан давлат, жамоат ва фуқароларга етказилган жами 15 млрд. сўмликдан ортиқ зарар аниқланиб, уларнинг 80,4 фоизи тергов жараёнида ундирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят халқ таълими тизимидаги 271 нафар ҳисобчининг 130 нафари (48 фоизи) олий маълумотга эга эмас. Муқаддам ўзлаштириш ёки растрата билан боғлиқ жиноят содир этиб судланган бўлса-да, иш берувчилар томонидан ушбу ҳолатларга кўз юмиб ишдан бўшатмаслик, ишга қабул қилиш ёки муқаддам судланганлигини била туриб, кейинчалик жиноят содир этишнинг олдини олиш чоралари кўрилмасдан қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чунончи, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод, Узун, Термиз, Сариосиё туман халқ таълими бўлимларида 21 нафар ҳисобчи муқаддам ўзлаштириш ва растрата жинояти учун судланган шахсларни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда коронавирусга қарши курашиш учун маҳаллий бюджетдан ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ва гуманитар ёрдамларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан 48 ташкилотда ўтказилган текширишларда жами 2 минг 861 ҳолатда 9 млрд. 537,3 млн. сўм маблағ ортиқча сарфланишига ва турли молиявий хатоликларга йўл қўйилган, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда уларнинг тизимларидаги 51 та муассасада ўтказилган текширишларда 47 та муассасада жами 2 минг 784 ҳолатда 8 млрд. 411,9 млн. сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмасига асосан лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослиги, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 77 ҳолатда жами 1 трлн. 125,3 млн. сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоят ҳокимлигига келиб тушган 23 минг 269 та мурожаатдан 59 фоизи қаноатлантирилган. Мурожаатларнинг Денов туманида 33,2 фоизи, Термиз туманида 38,6 фоизи, Жарқўрғон туманида 41,1 фоизи қаноатлантирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 10,6 фоизи ижобий ечимини топган, холос. Хусусан, ушбу кўрсаткич Термиз шаҳрида 5,8 фоизни, Шўрчи туманида 6 фоизни, Бойсун туманида 7,3 фоизни ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлиллар натижасида вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар сони бўйича республикада 3-ўринда, мурожаатларни қаноатлантириш бўйича 7-ўринда, мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси бўйича эса 10-ўринда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудуддаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан кўрилган чоралар кутилган натижани бермаганлиги сабабли бир қатор соҳаларда мурожаатларни йўллаш юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли мурожаатларида асосан уй-жой билан таъминлаш (4 минг 325 та), ер майдони ажратиш ёки асоссиз олиб қўйиш (2 минг 638 та), аҳоли уй-жойларини таъмирлаш (1 минг 916 та), ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш (1 минг 879), моддий ёрдам (940 та), ер майдонини ўзбошимча эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш (710), маҳаллий ҳокимият ходимларининг хатти-ҳаракатлари (487 та), оилавий тадбиркорликни ривожлантириш марказидан кредит учун тавсиянома олиш (392 та), уй-жой (ипотека) кредити (309 та), бузилган уй-жой (бино) ўрнига компенсация тўлови (285 та), ичимлик суви таъминоти (264 та) бўйича муаммолар йўлланган бўлиб, ушбу масалалар икки йил давомида ўз долзарблигини йўқотмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят ҳокимлигига Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали йўналтирилган 282 та мурожаатнинг қонун билан белгиланган ижро муддатлари бузилган, ҳатто, айрим мурожаатлар 7 ойгача кечиктирилган ҳолда кўриб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 12 мартдаги СҚ-248-IV-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларида белгиланган ва ижроси тўлиқ якунига етказилмаган тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Бажарилмаган тадбирлар

Мазмуни

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

Изоҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли қарори ҳамда 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарори 17-иловаси

Ангор, Бойсун, Денов, Қумқўрғон, Олтинсой, Узун Жарқўрғон, Қизириқ, Музработ, Шеробод, Термиз туманларида 31,2 км. лотокли суғориш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш.

2019 йил

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги «Гулистон Дашнобод» СИУ ҳудудидаги «Дўстлик» суғориш каналини гидротехник иншоотлари билан биргаликда реконструкция қилиш.

2019 йил

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги «Шодмонқозоқ» каналининг
ПК 0+00 дан ПК 50+00 гача бўлган қисмини реконструкция қилиш.

2019 йил

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги «Тўпаланг гавҳари» СИУ ҳудудидаги «Харкуш-2» суғориш каналини гидротехник иншоотлари билан биргаликда реконструкция қилиш.

2019 йил

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Музработ тумани «Фидокор» маҳалласи ҳудудини сув билан таъминлаш мақсадида 1,5 км. босимли қувур ҳамда насос станциясини қуриш.

2019 йил

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4201-сонли қарори

2019 йилги «Обод қишлоқ» дастури доирасида 20 та МФЙни ичимлик суви билан таъминлаш объектларида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун талаб этилаётган 8 млрд. 552 млн. сўм маблағни республика бюджетидан ажратиш.

2019 йил

Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги ПҚ-4667-сонли қарори

9-банди д-қисми

Денов тумани марказидаги «Гулистон» ва «Лолазор» маҳаллаларини боғловчи «Қизилсув» дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қуриш.

2020 йил

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия вазирлиги

Маблағ ажратилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 709-сонли қарори

Бойсун туманида «Сайроб» маданият маркази учун янги бино қуриш, «Даштиғоз» маданият марказини реконструкция қилиш.

2020 йил

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Бойсун тумани давлат архиви учун замонавий типдаги бино қуриш (барча турдаги жиҳозлар билан таъминлаш билан бирга).

2020 йил

Молия вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

5.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 710-сонли қарори

Музработ туманидаги 4 та маҳаллада янги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва 7-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш.

2019-2020 йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

6.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 711-сонли қарори

Сариосиё туманида 18,4 км. янги электр тармоғи қуриш, 3 та ТП ўрнатиш, 4,5 км. тармоқни реконструкция қилиш ишларини якунлаш.

2020 йил

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

«Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани «Тортули» ва «Турмушобод» маҳаллалари аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун ичимлик суви иншооти ва тармоқларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш.

2020 йил

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани маркази аҳолисининг ва ижтимоий соҳа объектларининг оқова сув хизматини яхшилаш мақсадида 25 км. канализация тизими?и қуриш.

2019-2020 йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани «Бойсунобод» маҳалласи ҳудудида 125 ўринли ва «Нодирабегим» маҳалласи ҳудудида 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш.

2020 йил

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Шарғун кўмир» конида ишловчи ходимлар фарзандлари учун 385 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш.

2020 йил

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги «Келажак сари» маҳалласи ҳудудида 315 ўринли янги мактаб қуриш.

2020 йил

Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги 73-сонли умумтаълим мактаби, 51-сонли, 64-сонли, 65-сонли ва 69-сонли мактаблар филиали учун қўшимча ўқув бинолари қуриш.

2020 йил

Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги 14-сонли, 62-сонли, 70-сонли, 51-сонли, 55-сонли, 41-сонли умумтаълим мактаблари учун 12х24 метр ҳажмдаги спорт зал биноларини янгидан қуриш.

2020 йил

Халқ таълими вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманидаги 2-сонли, 9-сонли, 1-сонли, 3-сонли,12-сонли, 68-сонли, 5-сонли, 32-сонли умумий ўрта таълим мактабларига «Q-box» ускуналарини ўрнатиш.

2019-2020 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани «Сарижар» маҳалласидаги 65-сонли, «Шохқишлоқ» маҳалласидаги 64-сонли ҚОПни реконструкция қилиш.

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида ёпиқ сузиш ҳавзасини барпо этиш.

2020 йил

Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманида спортнинг олимпия турларини ўз ичига олувчи (бокс, каратэ, таэквондо, эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, волейбол, гандбол) махсус спорт комплексини барпо этиш.

2020 йил

Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани Шарғун шаҳридаги 4-Касбийлаштирилган Ёнғин хавфсизлиги қисмини замонавий ёнғин ўчириш автомобили билан таъминлаш.

2020 йил

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё туманида замонавий «Ёшлар» марказини барпо этиш. Бунда, кутубхона (босма ва электрон), ахборот ўқув маркази, коворкинг маркази, кинотеатр, илмий-технологик ишланмалар ва синов ўтказиш комплекси, чет тилларини ўқитиш маркази, ёш ижодкорлар асарларини намойиш этиш галереяси, ҳунармандчилик йўналишларини ташкил этиш.

2020 йил

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани давлат архиви учун замонавий типдаги бино қуриш (барча турдаги жиҳозлар билан таъминлаш билан бирга).

2019-2020 йил

«Ўзархив» агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Сариосиё тумани марказида электр, табиий газ ва сув ўлчагичларини синовдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги филиалини ташкил этиш.

2019 йил

«Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги,Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан маблағ ажратилмаган.

7.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 872-сонли қарори

Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 89-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида тор соҳа мутахассислари ва тез тиббий ёрдам (103) ходимлари учун янги бино қуриш ҳамда 103 тез ёрдам шохобчаларида автотранспортлар учун турар-жой қуриш.

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Шўрчи туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлими учун қўшимча бино қуриш.

2020 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Республика бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Шўрчи тумани марказида «Ёшлар иттифоқи» учун «Ёшлар маркази» ҳамда «Ахборот-кутубх?на» маркази биносини қуриш.

2020 йил

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ёшлар жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилмаган.

8.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 160-сонли қарори

Олтинсой туманидаги «Янги қурилиш» маҳалласида қўшимча 160 кВА ТП ўрнатиш.

2020 йил

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

«Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан маблағ ажратилмаган.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 12 мартдаги СҚ-248-IV-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларида амалга оширилиши белгиланган, аммо 2021 йил учун тасдиқланган инвестиция дастурида кўзда тутилмаган тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Бажарилмаган тадбирлар

Мазмуни

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 710-сонли қарори

Музработ тумани 52-сонли ва 51-сонли қишлоқ оилавий поликлиника биноларини ҳамда А. Набиев туғруқхона бўлими биносини, Р. Бўриев ҚВП биносини реконструкция қилиш.

2021 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Музработ тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун 18х42 спорт зали ҳамда 25х11 ҳажмдаги ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш.

2021 йил

Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 871-сонли қарори

Қумқўрғон туманида 2020 йилда бажарилиши таъминланмаган «Азларсой» маҳалласи ҳудудида янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш, 2021 йилда бажарилиши белгиланган 4 та маҳаллада янги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва 22-сонли мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш.

2020-2021 йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Қумқўрғон тумани «Қарсоқли» ва «Чаёнтепа» маҳаллаларида янги мактаб биносини, 16-сонли, 21-сонли, 25-сонли, 51-сонли, 79-сонли мактабларга қўшимча ўқув биноси қуриш.

2021 йил

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 872-сонли қарори

Шўрчи туманида 2020 йилда бажарилиши таъминланмаган «Ғармақўрғон» маҳалласи ҳудудида янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш, 2021 йилда бажарилиши белгиланган 4 та маҳаллада янги мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, 22-сонли, 15-сонли, 20-сонли мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш.

2020-2021 йиллар

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасида 20 ўринли травматология бўлими биносини қуриш.

2021 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Шўрчи туман марказий шифохонасида чиқинди сувларни қайта ишлаб зарарсизлантириш тизимини реконструкция қилиш.

2021 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 160-сонли қарори

Олтинсой тумани «Экраз» маҳалласидаги 10-давлат мактабгача таълим ташкилотини капитал реконструкция қилиш

2021 йил

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Олтинсой туманидаги 52-сонли, 8-сонли, 12-сонли, 59-сонли, 24-сонли, 30-сонли, 46-сонли, 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларини реконструкция қилиш.

2021 йил

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Олтинсой туман маданият марказини реконструкция қилиш.

2021 йил

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 апрелдаги ПҚ-4667-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 222-сонли қарори

Денов тумани «Ўртақишлоқ» маҳалласида ичимлик сув тармоқлари ва иншоотини янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш.

2021 йил

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Денов туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш.

2021 йил

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Денов туманидаги 18-сонли ҚОП учун янги бино қуриш.

2021 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги