Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КРЕДИТЛАР ҚАЙТАРИЛИШИ ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН АВАНС ТАРИҚАСИДА БЕРИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР ҚАЙТАРИЛИШИ ҲАМДА ФЬЮЧЕРС КОНТРАКТЛАР БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида» ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида» 1997 йил 25 февралдаги Фармонига мувофиқ, деҳқончилик соҳасида товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини суғурта пули билан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Суғурталовчининг суғурта жавобгарлигидан қуйидаги миқдорларда суғурта тўловлари белгилансин:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кредитларни банкка қайтариш учун жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича — 2,5 фоиз;
деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши ва фьючерс контрактлар юзасидан мажбурий суғурта бўйича — 1 фоиз.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини белгилаш тўғрисида» 1994 йил 3 майдаги 233-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Деҳқончилик соҳасида товар ишлаб чиқарувчилар учун суғурта тўловлари мулк қийматининг 1 фоизи миқдорида белгилансин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 9 апрель,
179-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 4-сон, 16-модда)