03.03.2021 йилдаги 119-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.03.2021 йилдаги 119-сон
Дата вступления в силу
04.03.2021
Ҳужжат 04.03.2021 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида;
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 15-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари — Департамент бошлиғи*

Илмий-эксперт кенгаш

11

Бошлиқ ўринбосари — Бош меъмор

1

Бошлиқ ўринбосари — бош инспектор

1

Бошлиқ ўринбосари — Бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи

1

Департамент бошлиғининг матбуот котиби — ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси

Маданий меросни асраш ва алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни ҳимоя қилиш бошқармаси

7

Маданий меросни давлат томонидан муҳофаза қилиш бошқармаси

7

Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш бўлими

3

Иқтисодий-таҳлил, молия ва бухгалтерия бўлими

2

Олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган маданий бойликларни назорат қилиш бўлими

7

Бош юрисконсульт

1

Музей, маданий бойлик ва археология соҳасида давлат назорати бошқармаси

7

Кадрлар, иш юритиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис

1

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари

 

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Моддий маданий мерос объектларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш

1.

Маданий мерос объектлари электрон порталини яратиш.

Электрон портални давлат электрон хизматлари билан интеграция қилиш.

Электрон порталга маданий мерос объектлари ҳақида маълумот ва материалларни жойлаштириш, келгусида тизимли равишда янгилаб бориш.

Электрон портални жамоатчилик учун очиқ ахборот манбаига айлантириш ва самарали фаолият олиб боришини таъминлаш.

2021 йил
июнь

Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

2.

Малакали мутахассислардан иборат махсус ишчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда:

тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини ҳар бирининг жойига борган ҳолда аниқлаш;

ҳар бир янги объект бўйича тарихий-маданий экспертиза ўтказиш ва уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

2021-2022

йиллар

Жамғарма,
маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

3.

Барча моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш ва уни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

2021-2022

йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси

4.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг миллий рўйхатини қайта шакллантириш.

2022 йил
май

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси

5.

Миллий рўйхат лойиҳасини тегишли равишда 6 ой мобайнида қуйидаги шаклларда:

ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашларида фаол фуқаролар ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар иштирокида;

маҳаллий даврий нашрларда эълон қилиш орқали кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида;

оммавий ахборот воситалари, Маданият вазирлиги, Маданий мерос департаменти ва маҳаллий ҳокимликларнинг расмий сайтларида эълон қилиш орқали;

илмий анжуманлар, давра суҳбатлари ташкил этиш орқали олимлар ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш.

2022 йил

октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

6.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

декабрь

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг техник ҳолати мониторингини амалга ошириш

2022 йил

сентябрь

Жамғарма,
маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг тоифасини белгилаш.

2022 йил

январь

Жамғарма,
маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фанлар академияси

9.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини босқичма-босқич белгилаш

2021-2022

йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,
Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг маҳалла, туман ва шаҳарлар бўйича жойлашуви харитасини яратиш.

2021-2022

йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги,
Кадастр агентлиги

11.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг алоҳида муҳим тарихий-маданий қисмлари ва бадиий безаклари сақланишини экспертизадан ўтказиш, уларни тўлиқ фотофиксация ва идентификациялаш.

Уларни ягона махсус электрон ахборот базасига жойлаштириш.

2021-2022

йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,
Фанлар академияси

II. Маданий мерос объектларининг давлат томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш

12.

Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш.

Доимо

Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

13.

Давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари лавозимларининг рўйхатини тасдиқлаш.

2021 йил
июль

Маданият вазирлиги

14.

Давлат назоратини хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш шаклида ўтказиш учун давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдорни:

шахсларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтказиш;

текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномалар бериш.

2021 йил
август

Маданият вазирлиги,
тегишли вазирликлар
ва идоралар

15.

Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш чораклик режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ушбу режани Маданият вазирлиги, Маданий мерос департаменти, маҳаллий ҳокимликларнинг расмий веб сайтларида эълон қилиб бориш.

Доимо

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

16.

Давлат назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил
ноябрь

Жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

17.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш.

Доимо

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

18.

Давлат назорати натижаларига қонуний баҳо бериш жараёни тўлиқ якунланишини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд органлари ва мажбурий ижро бюролари билан муҳокама қилиш.

Ҳар чоракда

Маданият вазирлиги,
Олий суд
(келишувга мувофиқ),

Бош прокуратура
(келишувга мувофиқ),

Ички ишлар вазирлиги

19.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича ҳисоботларини кўриб чиқишни тавсия этиш.

Доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги

20.

Моддий маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ва реставрация ишларини олимларни жалб қилган ҳолда назорат қилиш.

Доимо

Маданият вазирлиги

21.

Қуйидагиларни:

моддий маданий мерос объектлари техник ҳолатининг мониторинги натижаларини;

тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган кўчмас мулк объектларини аниқлаш бўйича натижаларни;

барча моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертиза қилиш натижаларини кўриб чиқиш учун Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига тавсия этиш.

Ҳар ярим
йилда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

III. Маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари

22.

Давлат ва маҳаллий бюджетдан маданий мерос объектларини реставрация, таъмирлаш-тиклаш ва консервация қилиш ишлари учун маблағ ажратиш ҳамда таклиф лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2021-2022

йиллар

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Ўзбекистон Республикаси маданий мерос соҳасига оид стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

24.

Ҳалокатли аҳволга келиб қолган археология ёдгорликларини аниқлаш ва уларда зудлик билан илмий тадқиқот ўтказиш.

2021-2022

йиллар

Маданий мерос соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,
Фанлар академияси

25.

Археология мероси объектларида жойлашган дафн этиш жойлари учун бошқа ер участкалари ажратиш.

2021-2022

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Кадастр агентлиги

26.

Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун малакавий археологик амалиёт ўташ тизимини жорий этиш.

Доимо

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси,
Маданият вазирлиги

27.

Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини ҳамда давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни киритишни якунлаш ва янгилаб бориш.

2021 йил
сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги

28.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг муҳофаза белгиларини ўрнатиш ишларини тўлиқ якунлаш.

2021 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги

29.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш ҳисобига олинган маблағлар ҳисобини юритиш ва ушбу маблағларни мақсадли сарфлашни назорат қилиш ягона электрон тизимини яратиш.

2021 йил

ноябрь

Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, Жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

30.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини аниқлаш ва уларни хатловдан ўтказиш, теграларини белгилаш, тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш, махсус ишлар учун малакали мутахассислар, экспертлар рўйхатини шакллантириш, улар билан фуқаролик меҳнат шартномаларини тузиш.

2021-2022

йиллар

Маҳаллий бюджет, жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ҳимоя қилиш

31.

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, шу жумладан, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ҳолати бўйича:

ҳар ойда умумий мониторинг олиб бориш;

ҳар чоракда яхлит ва тўлиқ давлат назорати шаклида белгиланган тартибда текшириш;

мониторинг ва давлат назорати натижаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

Доимо

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар

32.

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар паспортини тузиш.

2021 йил

декабрь

Маҳаллий бюджет, баланс сақловчилар маблағлари

Тегишли вилоят ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги

33.

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни, шу жумладан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш.

2021 — 2023 йиллар

маҳаллий бюджет

Тегишли вилоят ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

34.

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини самарали муҳофаза қилиш мақсадида илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Доимо

Жамғарма, Маданий мерос соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

35.

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларининг самарали сақланишини ташкил этиш мақсадида доимий илмий-тадқиқотлар олиб бориш.

доимий

Жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

36.

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини сақлаш ҳолатини доимий назорат қилиш учун замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2021 — 2023 йиллар

Грант маблағлари, Жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Моддий маданий меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар иштирокини қўллаб-қувватлаш

37.

Оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар ва бошқа фаол фуқаролар иштирокида:

ҳар чоракда матбуот анжумани ўтказиш;

ҳар олти ойда инфо-тур ташкил этиш;

ҳар ойда Маданий мерос департаменти фаолияти ҳақида батафсил ҳисобот эълон қилиш.

Доимо

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар
ва идоралар

38.

Маданий меросни ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишдаги фаоллиги учун оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида:

камида 3 та номинация бўйича республика очиқ танловини ташкил этиш;

танловни йилда камида 2 март ўтказиш;

ҳар бир номинация бўйича 1 та биринчи, 2 та иккинчи ва 3 та учинчи ўрин олганларни муносиб тақдирлаш;

танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, танловда қатнашишни кенг тарғиб қилиш.

Ҳар 6 ойда

Жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

39.

Маданий мерос соҳасида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга грант ва ижтимоий буюртмалар бериш.

Доимо

Жамғарма маблағлари

Маданият вазирлиги

40.

Ёшларнинг онгида маданий меросимизга бўлган ҳурмат туйғусини кучайтириш мақсадида таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб бориш.

2021-2022

йиллар

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги

41.

18 апрель — Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни арафасида:

турли тадбирлар ва республика кўрик-танловларини ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш;

ҳар бир туман (шаҳар)да камида 50 нафар маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича фаол фуқароларни тақдирлаш.

ҳар йили апрель ойида

Жамғарма,
маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

42.

Моддий маданий мерос объектлари тўғрисида оммабоп фильмлар яратиш.

2021-2022

йиллар

«Ўзбеккино» Миллий агентлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси

43.

Моддий маданий мерос объектларининг 3D моделли реконструкциялари ва рақамли ахборот базасини яратиш.

2021-2022

йиллар

Грант маблағлари, жамғарма

Маданият вазирлиги,
Фанлар академияси

44.

Моддий маданий мерос объектларининг каталогини яратиш.

2021-2022

йиллар

Жамғарма, маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,
Фанлар академияси

45.

Оммавий ахборот воситаларида маданий мерос ҳақида доимий равишда туркум материаллар бериб бориш.

Доимо

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

46.

Маданий мерос департаменти билан телеканаллар ҳамкорлигини кенгайтириш, ҳар ярим йиллик учун биргаликда Медиа режа қабул қилиш ва уни амалга ошириб бориш.

Доимо

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

47.

Йўқолиб кетиш хавфи остидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхати ва уларни сақлаб қолиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотларни ҳар йили декабрь ойида Маданият вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш.

Ҳар йили декабрь ойида

Маданият вазирлиги

48.

Ҳар йили таъмирлаш-тиклаш, консервация ва реставрация қилинадиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг рўйхатини ҳар йили декабрь ойида Маданият вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш.

Доимий

Маданият вазирлиги

49.

Археология объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилган объектларни ва ушбу объектларда илмий тадқиқот олиб бориш учун рухсатнома олган археологларнинг рўйхатини эълон қилиб бориш.

Доимо

Маданият вазирлиги

VI. Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базасини яхшилаш

50.

Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва соҳада давлат назоратини амалга оширишда фойдаланиш учун:

масофадан туриб назорат қилиш ва ўрганиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари — 16 та;

3D моделини яратиш учун FARO Laser Scanner Focus S70 ускунаси;

археология объектларини ўрганиш ва чегараларини белгилаш мақсадида (георадары) IDS ускунаси;

GPS priemnik (Glonass) — 15 та;

оптик лазерли дальномер (120 m) — 15 та.

2021-2022 йиллар

Жамғарма ва маҳаллий бюджет маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

51.

Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларини қуйидагилар билан таъминлаш:

транспорт воситаси — 15 та;

видео конференс учун телевизор (50 дюйм) ҳамда видео камера — 15 та;

ходимлар учун офис креслолар ва столлар жамланмаси — (2 тумбали) 66 та;

30 кишига мўлжалланган мажлислар зали учун стол-стул — 15 та;

юмшоқ мебель стуллари — 226 та;

ҳужжатлар учун офис шкафлари — 50 та;

пўлат сандиқ — 30 та;

замонавий компьютер жамланмаси — 70 та;

махсус планшетлар — 30 та;

махсус фотоаппарат — 16 та;

А3 форматли принтер ва сканер (3х1) — 15 та.

2021-2022 йиллар

Жамғарма ва маҳаллий бюджет маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VII. Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари малакасини ошириш

52.

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектларини муҳофаза қилиш ва сақлаш мақсадида биргаликда Маданий мерос департаменти ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг чет элларда семинар-тренингларда қатнашишини йўлга қўйиш.

Доимо

Жамғарма маблағлари,
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

53.

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва сақлашга доир халқаро конференцияларда Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқарма ходимларини қатнашишини таъминлаш.

Доимо

Жамғарма маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

54.

Тажриба алмашиш ва малака ошириш мақсадида Маданий мерос департаменти ва ҳудудий бошқарма ходимларини чет эллардаги шу соҳа бўйича фаолият кўрсатувчи ташкилотларга юбориш.

Ҳар йили режа бўйича

Жамғарма маблағлари,
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

55.

Моддий маданий мерос муаммоларини ўрганиш, натижаларини таҳлил қилиш ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш.

2021 — 2025 йиллар

Жамғарма маблағлари,
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

56.

Маданий мерос соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича 36 соатдан кам бўлмаган семинар ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ҳар йили режа бўйича

Жамғарма маблағлари,
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги

57.

Маданий мерос соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, тренинглар ўтказиш ва уларга чет тилларини чуқур ўргатиш

Ҳар йили режа бўйича

Жамғарма маблағлари,
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги

58.

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, давлат назоратини амалга ошириш ва таъмирлаш-тиклаш, консервация ва реставрация қилиш бўйича ҳар 6 ойда камида 3 та хорижий давлатнинг тажрибасини ўрганиш ва уни амалиётда жорий қилиш.

Доимо

Маданият вазирлиги

59.

Маданий мерос объектларини реставрация қилишда Эрон ва Туркия давлатлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг тажрибали уста-реставраторларини Ўзбекистонга олиб келиб ва маҳаллий усталарни хорижий мамлакатларга олиб бориш орқали уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш.

Доимо

Жамғарма маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

60.

Маданий мерос объектларини реставрация-тиклаш ишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб, хорижий илғор тажрибани ўрганиш асосида ихтисослашган пудрат ташкилотларини аниқлаш ва буюртмачини белгилаш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил
май

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

61.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишлар, шу жумладан, консервация ва реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўзига хослигини инобатга олиб, Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши қарори билан Маданий мерос илмий-тадқиқот институти тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда ҳақ тўланишига рухсат бериш.

2021-2022

йиллар

Республика бюджетидан маданий мерос соҳасига ажратилган маблағлар доирасида

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги

62.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сақланиши ҳолати ҳақида ЮНЕСКОга тақдим этиш учун тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни тайёрлаш бўйича халқаро, хорижий ташкилотлар ва экспертлар билан ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия билан келишган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда ҳақ тўланишига рухсат бериш.

2021-2022

йиллар

Республика бюджетидан маданий мерос соҳасига ажратилган маблағлар, Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси маблағлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги

63.

Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, бу борада ЮНЕСКОга тўловларни 2021 йилга Маданият вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаш.

2021 йил

Маданият вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

Кейинги таҳрирга қаранг.

Умумжаҳон мероси рўйхати бўйича


1.

Буюк ипак йўли: Зарафшон йўналиши:

Кофир қалъа (Самарқанд вилояти)

Дабусия қадимий шаҳри (Самарқанд вилояти)

Жартепа (Самарқанд вилояти)

Сулаймонтепа(Самарқанд вилояти)

Работи Малик (карвон сарой, сардоба) (Навоий вилояти)

Мир Саид Баҳром мақбараси (Навоий вилояти)

Қосим Шайх мажмуаси (Навоий вилояти)

Деггароний масжиди (Навоий вилояти)

Варахша ёдгорлиги (Бухоро вилояти)

Варданзе ёдгорлиги (Бухоро вилояти)

Вобкент минораси (Бухоро вилояти)

Чашмаи Аюб мажмуаси (Бухоро вилояти)

Чор Бакр мажмуаси (Бухоро вилояти)

Баҳоуддин Нақшбандий мажмуаси (Бухоро вилояти)

Пойкент қадимий шаҳри (Бухоро вилояти)


2.

Буюк ипак йўли: Фарғона — Сирдарё йўналиши:

Мингтепа археология ёдгорлиги (Андижон вилояти)

Қаровултепа (Андижон вилояти)

Жингиртепа (Андижон вилояти)

Биловур (Андижон вилояти)

Қува шаҳристони (Фарғона вилояти)

Зиндонтепа археология ёдгорлиги (Фарғона вилояти)

Зангиштепа археология ёдгорлиги (Фарғона вилояти)

Сариқўрғон археология ёдгорлиги (Фарғона вилояти)

Мўйи муборак (Фарғона вилояти)

Биби Бувайда мақбараси мажмуаси (Фарғона вилояти)

Пошшо Пирим мақбараси мажмуаси (Фарғона вилояти)

Хўжа Магиз мақбараси мажмуаси (Фарғона вилояти)

Ахсикент археология ёдгорлиги (Наманган вилояти)

Қадимги Поп (Наманган вилояти)

Муғтепа (Наманган вилояти)

Қирқ хужра (Наманган вилояти)

Қанқа археология ёдгорлиги (Тошкент вилояти)

Шоҳрухия археология ёдгорлиги (Тошкент вилояти)

Юнусобод Оқтепаси (Тошкент шаҳри)

Чилонзор Оқтепаси (Тошкент шаҳри)

Мингўрик археология ёдгорлиги (Тошкент шаҳри)

Шоштепа археология ёдгорлиги (Тошкент шаҳри)

Ҳазрати Имом мажмуаси (Тошкент шаҳри)

Кўкалдош мадрасаси (Тошкент шаҳри)

Зайниддин бобо мажмуаси (Тошкент шаҳри)

Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси (Тошкент шаҳри)

Зангиота мажмуаси (Тошкент вилояти)

Қайнар сардобаси (Тошкент вилояти)

Корхона (Тошкент вилояти)


3.

Хонбанди (Жиззах вилояти)


4.

Араб ота мақбараси (Самарқанд вилояти)


5.

Қўқон тарихий ёдгорликлари (Фарғона вилояти):

Қадимий Тепақўрғон

Худоёрхон ўрдаси

Норбўтабек мадрасаси

Ҳазрати Миён мадрасаси

Модарихон мақбараси

Жоме масжиди

Дахмаи шаҳон мадрасаси

Дастурхончи мадрасаси

Хўжабек мадрасаси

Хуржун мадрасаси

Чалпак мадрасаси


6.

Жоме масжиди архитектура мажмуаси (Андижон вилояти)


7.

Сийпантош қоятош расмлари — петроглифлар (Қашқадарё вилояти)


8.

Қадимги Термиз (Сурхондарё вилояти):

Қоратепа буддавийлик ибодатхонаси

Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонаси

Зўрмўла Буддавийлик иншооти

Қирққиз мажмуаси

Ҳаким ат-Термизий мақбараси

Султон Саодат мажмуаси

Кокилдор ота хонақоси

Жарқўрғон минораси

Кампиртепа қалъаси


9.

Оқ Остонабобо мақбараси (Сурхондарё вилояти)


10.

Зараутсой қоятош расмлари (петроглифлар) — маданий ва табиий мерос (Сурхондарё вилояти)


11.

Кармана қўрғони (Навоий вилояти)


12.

Сармишсиой қоятош расмлари (Навоий вилояти)


13.

Шайх Мухтор Вали мажмуаси (Хоразм вилояти)


14.

Хазорасп тарихий шаҳри (Хоразм вилояти)


15.

Қадимги Хоразм ёдгорликлари (Қорақалпоғистон Республикаси):

Ангка қалъа археология ёдгорлиги;

Катта Гулдурсун қалъа археология ёдгорлиги;

Қўйқирилган қалъа археология ёдгорлиги;

Қўрғошин қалъа археология ёдгорлиги;

Тупроқ қалъа археология ёдгорлиги;

Жонбос қалъа археология ёдгорлиги;

Аёз қалъа археология ёдгорлиги

Қирқ қиз қалъа


16.

Зомин тоғлари — табиий мерос (Жиззах вилояти)


17.

Шоҳимардон — табиий мерос (Фарғона вилояти)


18.

Ҳисор тоғлари — Ҳисор қўриқхонаси (Қашқадарё вилояти)


19.

Қуйи Амударё биосфераси — табиий мерос (ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон биосфера резерватлари тармоғи рўйхатига)


20.

Бойсун (Сурхондарё вилояти)


Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати бўйича


1.

Бахшичилик санъати (Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм)


2.

Ўзбекистон кулолчилик мактаблари (Риштон, Тошкент ва Бухоро)


3.

Ўзбекистон дўппидўзлик мактаблари (Андижон, Марғилон, Қўқон, Чуст, Бухоро, Самарқанд, Бойсун)


4.

Ўзбекистон кандакорлик мактаблари (Марғилон, Тошкент, Бухоро, Самарқанд)


5.

Ўзбекистон гиламчилик марказлари (Марғилон, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Бойсун)


Жаҳон хотираси дастурининг халқаро рўйхати бўйича


1.

«Шарҳ ал-мулаххас фи ал-ҳайъа» («Астрономияга қисқача шарҳ») Хоразмлик аллома, астроном Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар
ал-Чағминий ал-Хоразмий


2.

Бухоро амирлиги Қушбегиси маҳкамасининг ҳужжатлари


3.

Вақф ҳужжатлари коллекцияси


4.

Биринчи ўзбек кинооператори ва киносанъатининг асосчиси Худойберган Девонов кинофото ҳужжатлари


5.

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация қилишга оид ҳужжатлар


41. Якуний назоратдан ўтган малака ошириш курслари тингловчиларига ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги
СЕРТИФИКАТ
(ТАВСИФИ)

Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланади.

Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Босма таснифи:

босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Давлат хизматлари номи

Давлат хизматлари кўрсатилаётган ариза берувчилар тоифалари

Давлат хизматлари кўрсатиш натижаси

Тўлов тури ва миқдори

1.

Моддий маданий мерос объектини давлат кадастрига белгиланган тартибда киритиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Паспорт

Пуллик.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 50 фоизи

2.

Моддий маданий мерос объектини давлат кадастридан белгиланган тартибда чиқариш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Қарор

Пуллик.

БҲМнинг 50 фоизи

3.

Моддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Экспертиза хулосаси

Пуллик.

Республика тоифасидаги объектлар учун — БҲМнинг 7 баравари.

Маҳаллий тоифадаги объектлар учун — БҲМнинг 4 баравари.

4.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома бериш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Рухсатнома

Пуллик.

республика тоифасидаги объектлар учун — БҲМнинг 10 баравари,

маҳаллий тоифадаги объектлар учун — БҲМнинг 5 баравари.

5.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш.

Юридик шахслар

Лицензия

Пуллик.

I тоифадаги лицензия учун — БҲМнинг 20 баравари,

II тоифадаги лицензия учун — 40 баравари.

6.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишларни лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича экспертизадан ўтказиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Экспертиза хулосаси

Пуллик.

Лойиҳа-смета ҳужжатидаги миқдорнинг 1 фоизи

7.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар бўйича илмий-техник назорат қилиш.

Юридик шахслар

Маълумот

Пуллик.

Лойиҳа-смета ҳужжатидаги миқдорнинг 3 фоизи

8.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификати бериш.

Юридик шахслар

Сертификат

Пуллик.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари

9.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳаларни кўриб чиқиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Хулоса

Пуллик.

Республика тоифасидаги объектлар учун — БҲМнинг 10 баравари.

Маҳаллий тоифадаги объектлар учун — БҲМнинг 5 баравари

10.

Аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш.

Юридик шахслар

Хулоса

Пуллик.

БҲМнинг 5 баравари

11.

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Хулоса

Пуллик.

Юридик шахслар учун — БҲМнинг 20 баравари.

Жисмоний шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари

12.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни Меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Хулоса

Пуллик.

БҲМнинг 10 баравари

13.

Тарихий-маданий ҳудуднинг паспортини тасдиқлаш.

Юридик шахслар

Қарор

Пуллик.

БҲМнинг 10 баравари

14.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектидан фойдаланиш бўйича хулоса бериш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Хулоса

Бепул

15.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектини текин фойдаланиш учун бириктириш бўйича хулоса бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Хулоса

Бепул

16.

Ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олиш, уларни экспертизадан ўтказиш.

Юридик шахс

Экспертиза хулосаси

Бепул

17.

Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Юридик шахс

Рухсатнома

Пуллик.

БҲМнинг 50 фоизи

18.

Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларни ҳисобга олиш ва олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар бериш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Сертификат

Пуллик.

Белгиланган тартибда БҲМнинг 2 фоизидан 100 фоизигача

19.

Археология ашёсини Давлат каталогига киритиш.

Юридик шахс

Гувоҳнома

Бепул

20.

Археология ашёсини Давлат каталогидан чиқариш.

Юридик шахс

Буйруқ

Бепул

21.

Археология ашёси Давлат каталогига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Маълумот

Бепул

22.

Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда киритиш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Гувоҳнома

Бепул

23.

Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда чиқариш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Гувоҳнома

Пуллик.

БҲМнинг 50 фоизи

24.

Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёлари кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш.

Жисмоний ва юридик шахслар

Гувоҳнома

Бепул

25.

Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.

Жисмоний шахс

Гувоҳнома

Пуллик.

БҲМнинг 50 фоизи

Кейинги таҳрирга қаранг.
2-банд ҳамда 1 — 3 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б» кичик банддаги «ходимларига» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан» сўзлари қўшилсин;
9-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
10-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбошиси қўшилсин:
«ж» кичик бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
учинчи — олтинчи хатбошлари тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошлари ҳисоблансин;
13-банднинг учинчи хатбошисига «фойдаланиш» сўзидан кейин «, маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлар бериш» сўзлари қўшилсин;
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бош меъмор ва бош инспектор» сўзлари «Бош меъмор, бош инспектор ва Бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
16-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошлар қўшилсин:
18-бандга «фойдаланиш» сўзидан кейин «, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш» сўзлари қўшилсин;
йигирма учинчи хатбошига «фойдаланиш» сўзидан кейин «, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш» сўзлари қўшилсин;
йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ўнинчи хатбошига «таркибий» сўзидан кейин «бошқарма ва» сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи хатбошига «муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш» сўзларидан кейин «,маданий бойликларнинг бадиий экспертизаси бўйича,» сўзлари қўшилсин.
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
25-банднинг иккинчи хатбошисидан кейин қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
32-банднинг «а» кичик банддаги «17,6» ва «1,76» рақамлари тегишлича «100» ва «2» рақамлари билан алмаштирилсин.
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «Асрашга доир ишларни режалаштириш ва илмий-техник назорат қилиш, рухсатнома бериш ва экспертиза бўлими» сўзлари «Маданий меросни асраш ва алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни ҳимоя қилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «1,06» рақами «2,5» рақами билан алмаштирилсин.
5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1.

Акилова Камола Болтабоевна

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари — Маданий мерос департаменти бошлиғи, кенгаш раиси*

2.

Назилов Дода Авазович

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси профессори, архитектура фанлари доктори, кенгаш раиси ўринбосари

3.

Юсупова Мавлюда Аминджановна

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Архитектура бўлими мудири, архитектура фанлари доктори, профессор, Шарқ давлатлари халқаро архитектура академиясининг мухбир аъзоси

4.

Сулайманов Рустам Хамидович

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Археология кафедраси профессори, тарих фанлари доктори, археолог

5.

Таджиев Асомиддин Джалалович

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бўлими бошлиғи, Ўзбекистон меъморлар уюшмаси раисининг ўринбосари

6.

Матчонов Баходир Гаиббаевич

Маданий мерос департаменти бошлиғи ўринбосари — бош меъмор

7.

Зияев Абдуманноп Абдураҳимович

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Архитектура бўлими етакчи илмий ходими, архитектура фанлари номзоди, доцент, Шарқ давлатлари халқаро архитектура академиясининг мухбир аъзоси

8.

Заиров Шуҳрат Шокирович

«Arx-dizan san`nati» масъулияти чекланган жамияти бош меъмори, архитектура ёдгорликлари бўйича меъмор

9.

Досметова Зухра Шавкатовна

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси доценти, архитектура фанлари номзоди, рассом-реставратор

10.

Ўлмасов Акмалжон Фозилович

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг катта илмий ходими, архитектура фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD)

11.

Турдиев Абдураззоқ Абдурахимович

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси

2-бандга «тасдиқланади.» сўзидан кейин «Фаолиятини намунали ташкил этган Жамоатчи инспекторлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) Илмий-эксперт кенгаши қарори билан Бош жамоатчи инспектор деб эътироф этилиши мумкин ҳамда улар фаолияти ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади» сўзлари қўшилсин.
5-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
9-банддаги «бир» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банддаги «56 ва 57-бандларида» сўзлари «10 ва 11-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2-банднинг иккинчи хатбошисидан кейин қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:
а) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлими 1 — 288-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос бошқармаси» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «Андижон вилояти» бўлими 1 — 9, 11, 13 — 16, 18, 28, 30 — 33, 36, 39, 43 — 60, 63 — 89, 91 — 111, 113-114, 116-117, 120 — 156, 158 — 222, 224 — 269, 271 — 381, 384 — 412 ва 414 — 422-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
г) Жиззах вилояти бўлими 1 — 427-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
ж) «Наманган вилояти» бўлими 1 — 33 ва 35 — 274-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
к) «Тошкент вилояти» бўлими 1 — 536 ва 539 — 828-позицияларининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «маданий мерос» сўзлари «маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
о) Изоҳдаги «8 208» ва «2 250» рақамлар тегишлича «8 210» ва «2 252» рақамлари билан алмаштирилсин.