04.03.2021 йилдаги ПҚ-5018-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» ҳамда «Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йил 20 январда «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» (Туркия Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) билан Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси (кейинги ўринларда — Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси) ҳамда Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини (кейинги ўринларда — Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳаси) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) амалга оширилиши режалаштирилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан «Aksa Enerji Tashkent» МЧЖ (кейинги ўринларда — Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан «Aksa Enerji Bukhara» МЧЖ (кейинги ўринларда — Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси (кейинчалик битимга қўшилишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасида 2021 йил 20 январда Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ поршенли электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция битими янги таҳрирда тузилганлиги (кейинги ўринларда — Тошкент вилоятидаги инвестиция битими);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси (кейинчалик битимга қўшилишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасида 2021 йил 20 январда Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция битими имзоланганлиги (кейинги ўринларда — Бухоро вилоятидаги инвестиция битими);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битимига мувофиқ Инвестор, Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, жами 450 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) 2021 йил 20 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим янги таҳрирда ва Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 10 сентябрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ:
(1-банд «ж» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси (кейинги ўринларда — Лойиҳа компаниялари) фойдасига тегишли Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ воз кечиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзэнергосотиш» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганликлари;
(1-банд «ж» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олганлиги ва электр энергияси учун тўловларни миллий валютада амалга ошириши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «ж» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Бухоро вилоятидаги лойиҳа компанияси ўртасидаги тузилган Бухоро вилоятидаги инвестиция битими тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битими уларда кўрсатилган шартларга мувофиқ кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқуллансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ «Ўзэнергосотиш» АЖга:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компаниялари фойдасига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкининг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳалари эҳтиёжи учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга ҳамда жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини чет эл валютасига боғланган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзэнергосотиш» АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компанияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар имзоланишини таъминласин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув хўжалиги вазирлиги Лойиҳа компаниялари билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ уларга техник сув етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар имзоланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компанияларига тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва мажбурий тўловлар амалга оширилган ҳолда кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги банкларда банк ҳисобварақлари очиш ҳамда республикада очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент вилоятидаги лойиҳа компаниясига Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартлар ва муддатларда Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлигига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — институт) ҳудудидан Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси учун тегишли ер участкасини ажратиш бўйича ваколат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга Тошкент вилоятидаги лойиҳа компанияси билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган ҳамда Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси қурилиши босқичида зарур бўлган қўшимча 2 гектар ер участкасидан 2022 йилнинг 31 мартига қадар вақтинчалик фойдаланиш шартномасини тузишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилоятидаги лойиҳа компаниясига Тошкент вилоятидаги инвестиция лойиҳаси учун тегишли ер участкасини ажратгандан сўнг икки ой муддатда институтга Тошкент вилояти ҳудудидан ўринга-ўрин тенг бўлган майдоннинг ажратилиши таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бухоро вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бухоро вилоятидаги лойиҳа компаниясига Бухоро вилоятидаги инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартлар ва муддатларда Бухоро вилоятидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Лойиҳа компаниялари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битими юзасидан юридик хулосалар берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Тошкент вилоятидаги инвестиция битими ва Бухоро вилоятидаги инвестиция битими ҳамда тегишли Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) Лойиҳа компанияларининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Лойиҳа компаниялари буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даврида иштирок этадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини (муддати узайтирилишини) ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Лойиҳа компаниялари аризаларига биноан хорижий мутахассисларнинг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 4 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5018-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 07/21/5018/0185-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)