05.02.2021 йилдаги СҚ-227-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 05.02.2021 йилдаги СҚ-227-IV-сон
Дата вступления в силу
05.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманларини ва Каттақўрғон шаҳрини 2020 — 2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон вилоятининг Бўстон тумани, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини, Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини 2020 — 2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижроси ўрганиб чиқилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганишлар дастурлар ижроси юзасидан мазкур ҳудудларда муайян ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди. Хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш йўналишида қарийб 737,3 млрд. сўмлик 248 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 2 700 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирлар доирасида 6 та мактабгача таълим ташкилоти, 7 та умумтаълим мактаби ва 3 та соғлиқни сақлаш муассасаси бинолари реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирдан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳудудлардаги 139,2 км газ тармоқлари, 28 та газ тақсимлаш қурилмаси, 59 км электр узатиш тармоқлари таъмирланган ва 50 та трансформатор ўрнатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 та сув иншооти қурилиб, 479,7 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, 462,8 км оптик толали алоқа линияси ва кабеллари тортилиб, ижтимоий соҳа муассасаларини интернет тармоғига улаш имконияти яратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ўрганиш жараёнида мазкур ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларда белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилмаганлиги сабабли бир қатор тадбирларнинг бажарилиши таъминланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган 120 ўринли 1 та умумтаълим мактаби, жами 320 ўринли 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 4 та тиббиёт муассасаси, 1 та спорт комплекси, 2 та сув иншооти, 1 та ирригация ва 2 та бошқа турдаги объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари республика бюджетидан маблағ ажратилмаганлиги сабабли бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллигида Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси 5 турдаги 7 дона тиббий жиҳоз ҳамда Олот тумани қишлоқ врачлик пунктлари 65 дона физиотерапия аппаратлари билан таъминланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфидаги жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган тадбирлар ижроси таъминланмасдан қолган. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Боёвут ва Қарши туманларида 59 та маҳалла фуқаролар йиғинига намунали лойиҳа асосида янги бинолар ҳамда Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимига қарашли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими биносини қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Боёвут тумани давлат солиқ инспекцияси ва тумангаз филиали маъмурий биноларини таъмирлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Каттақўрғон шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, Каттақўрғон ҳарбий гарнизонининг собиқ «Ҳарбийлар» маданият саройини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл инфратузилмасини яхшилаш орқали жамоат транспорти ҳаракати ва аҳоли учун қулайлигини таъминлаш юзасидан Боёвут тумани ҳудудидан ўтувчи 9 км маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари, Каттақўрғон шаҳридаги 69,6 км ва Тўрақўрғон туманидаги 70 км ички йўллар жорий таъмирдан чиқарилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши туманида 9 та трансформатор ўрнатиш ва 27,5 км электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмаган, энергетика соҳаси бўйича белгиланган 40 та топшириқдан 33 тасининг ижроси таъминланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этган ҳолда, ободонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда ҳам камчиликлар мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Каттақўрғон шаҳридаги 37 та кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ишлари учун дастурда белгиланган манбалардан маблағлар йўналтирилмаганлиги натижасида амалий ишлар бошланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарши туманида кўп квартирали 50 дан ортиқ уй-жойларнинг том, фасад ва кириш йўлакларини таъмирлаш бўйича аҳоли маблағлари ва тижорат банкларининг кредит маблағларини жалб этиш юзасидан маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларини шакллантириш мақсадида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ёшларни спортга кенг жалб қилиш бўйича белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан етарли равишда ишлар олиб борилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, Қарши туманида 16 та маҳаллада футбол, волейбол, бадминтон, кўча гимнастикаси каби спорт турларининг майдончаларини, 15 та умумтаълим мактабининг бўш майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида футбол ва фитнес клублари ташкил этиш юзасидан ташаббускор тадбиркорлик субъектлари рўйхати шакллантирилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Боёвут тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида биттадан баскетбол ва волейбол майдони қуриш, Тўрақўрғон туманида спортнинг кураш тури тўгарак биносини реконструкция қилиш тадбирлари маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмаганлиги сабабли ижросиз қолдирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали янги иш ўринларини яратиш топшириқлари ижроси бўйича ўз вақтида кўрилмаган чора-тадбирлар натижасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 35 та лойиҳа ишга туширилмаган, оқибатда бир мингга яқин иш ўринлари яратилмасдан қолган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкил этилаётган кичик саноат зонасида тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ишлаб чиқариш объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида Олот божхона комплексига туташ ҳудудда 2020 йил якунига қадар янги босимли газ тарқатиш пунктини қуриш топшириғи бажарилмасдан қолган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган амалий ишлар натижасида 1 млрд. 572 млн. сўмлик 17 та тадбир ижроси таъминланишига эришилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаровнинг мазкур ҳудудларни 2020 — 2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва Қарши тумани ҳокимлиги томонидан дастурларда белгиланган тадбирлар ижросини ўз вақтида таъминлашга масъулиятсизлик билан ёндашилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурлардаги ўз вақтида бажарилмаган тадбирларни чуқур таҳлил этиб, тегишли мутасаддилар масъулиятини ошириш чораларини кўрсин ва натижаси юзасидан бир ҳафта муддатда Сенатга ахборот киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилда амалга оширилмасдан қолган 35 та, шу жумладан тегишли тижорат банкларининг кредит маблағлари жалб этилмаслиги сабабли Олот туманида 4 та, Боёвут туманида 3 та, Қарши туманида 1 та ишга туширилмаган инвестиция лойиҳаларининг тармоқ жадвалларини қайта кўриб чиққан ҳолда, жорий йилда ишга тушириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика бюджетидан маблағ ажратилмаганлиги сабабли ижтимоий инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмаган 9 та ва 2021 йилги Инвестиция дастурига киритилмаган 15 та тадбирни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиб, жорий йилда ижросини таъминлаш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Қарорда белгиланган вазифаларни ижро этиш ва маълумотномада кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб борсин ва уларнинг назоратини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чорак якуни бўйича мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий ахборот тақдим этиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдуразақов) билан биргаликда дастур доирасида назарда тутилган Тўрақўрғон туманидаги 2 та маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ оилавий поликлиникасини реконструкция қилиш ҳамда йўл инфратузилмаларини қуриш ва таъмирлаш ишларини инвестиция дастурларига киритиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Ҳидоятов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) билан бирга дастур доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан жорий йилда амалга оширилиши белгиланган Қарши тумани Бешкент шаҳри («Мевазор», «Мустақиллик», «Батош», «Яккаёғоч» ва «Мирмирон» МФЙларида) оқова сув тармоғини қуриш лойиҳасини ўз вақтида ва белгиланган тартибда молиялаштириб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда Қарши туманида замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш манбасига аниқлик киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) билан биргаликда бир ой муддатда Маданият вазирлиги тасарруфидаги Қарши туманида жойлашган «Абул Муъйин ан-Насафий» тарихий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) билан биргаликда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2020 йилда Қарши туманини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш «Йўл харитаси»даги «MedData Stastionar» автоматик бошқарув тизими ҳамда «Электрон поликлиника» ахборот тизими бўйича белгиланган лойиҳаларининг бажарилмаслик сабабларини ўрганиб чиқиб, тегишли мутасаддилар масъулиятини оширган ҳолда қисқа муддатда ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чораларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Энергетика вазирлиги (А. Султанов) Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов) билан биргаликда Бўстон тумани аҳолиси ва юридик истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида туманга яқин ҳудуддан ўтувчи «Тўрақўрғон» иссиқлик электр станцияси билан «Юлдуз» нимстанциясини бирлаштирувчи 2 тармоқли 220 кВт кучланишли электр узатиш тармоқларини қулай кесимига янги 220/110/10 кВт кучланишли нимстанция қуриш масаласини икки ҳафта муддатда ўрганиб чиқиб, тегишли чора-тадбирларни белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов) билан биргаликда Бўстон тумани марказида «Ёшлар маркази» биносини қуриш бўйича дастурда кўзда тутилган маблағларни республика бюджетидан ажратиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)га дастур доирасида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳи бинолари эгаллаб турган 2,5 гектар ер участкасини ўрнатилган тартибда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш топшириғи асоссиз равишда кечиктирилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин ва топшириш ҳамда қабул қилиш ишларини икки ҳафта муддатда якунига етказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков) билан биргаликда бир ой муддатда Олот туманида 120 ўринли болалар оромгоҳини ташкил этиш бўйича асосланган таклифларни ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Андижон (Ш. Абдурахманов), Бухоро (Б. Зарипов), Наманган (Ш. Абдуразаков), Самарқанд (Э. Турдимов), Сирдарё (Ғ. Мирзаев), Қашқадарё (З. Мирзаев) вилоятлари ҳокимликлари дастурлар доирасида ҳокимликлар масъуллигида ижроси таъминланмаган ва жорий йилда белгиланган чора-тадбирларни танқидий кўриб чиқиб, дастур ижроси билан боғлиқ вилоят ва туман даражасидаги масалаларни тизимли равишда ҳал этиш чораларини кўриб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Халқ депутатлари Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари Кенгашларига ҳар чоракда дастурлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 5 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СҚ-227-IV-сон