05.02.2021 йилдаги СҚ-234-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 05.02.2021 йилдаги СҚ-234-IV-сон
Дата вступления в силу
05.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига (бундан буён матнда парламент сўрови деб юритилади) берилган жавобни ўрганиб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, илм-фан ва илмий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган 58 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6097-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 696-сонли қарори тасдиқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилдан бошлаб докторантурага тайёрлов босқичи сифатида стажёр-тадқиқотчилик институти жорий қилиниб, илмий салоҳияти юқори бўлмаган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар учун мақсадли докторантурада ўқиш йўлга қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар билан 6,9 млрд. сўмлик 25 та («Ўзбекистон-Беларусь», «Ўзбекистон-Германия» ва «Ўзбекистон-Туркия») халқаро илмий қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатлари билан қўшма лойиҳаларга танловлар эълон қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий лойиҳаларни хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари билан тенг шерикликда молиялаштириш амалиёти жорий қилинган. Жумладан, Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг жами 15,4 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан илмий лойиҳаларни тенг шерикликда молиялаштириш юзасидан танловлар ўтказилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш бўйича ўтган ўқув йили якунида олий таълим муассасаларининг 144 нафар битирувчиси тегишли илмий ташкилотларга илмий ходим сифатида ишга қабул қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, тижоратлаштирилган илмий ишланмаларнинг 8 таси бўйича инновацион компаниялар ташкил этилган, 6 таси бўйича лицензия шартномалари ва 35 таси бўйича хўжалик шартномалари асосида ишлар йўлга қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳозирги кунда 92 та илмий ишланмани тижоратлаштиришни ташкил этиш давом эттирилмоқда. Хусусан, Фанлар академияси томонидан илмий ташкилотларнинг 65 та, олий таълим муассасаларининг 12 та ва тармоқ илмий тадқиқот муассасаларининг 15 та илмий ишланмасини тижоратлаштириш бўйича тегишли ташкилий чора-тадбирлар кўрилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилда Тошкент шаҳридан ташқари ҳудудларга ажратилган квоталар 376 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 558 тагача етказилган. 2021 йил учун докторантурага 842 та квота ажратилган. Кимё, биология, геология ва математика йўналишлари бўйича докторантурага квоталар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги илмий ташкилотлар томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 53,5 млрд. сўмлик 147 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олимларнинг илмий мақолалари жаҳоннинг юқори рейтингга эга нуфузли илмий журналларида эълон қилинишига кўмаклашиш мақсадида «Proofreading Service» хизмати йўлга қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, парламент сўровида кўрсатилган айрим масалалар ҳал этилмаган. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 2025 йилга қадар 6 бараварга (ЯИМга нисбатан 1,2 фоиз), 2030 йилгача эса 10 бараварга (ЯИМга нисбатан 2 фоиз) оширилиши белгиланганлиги кўрсатиб ўтилган, бироқ 2021 йилга ушбу кўрсаткич режаси белгиланмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
докторантлар билан ишлаш, улар томонидан олиб борилаётган ишларни назорат (мониторинг) қилиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигига изоҳ берилмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мустақил тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларни мақолалари нуфузига қараб моддий рағбатлантириб бориш тизимини яхшилаш борасида маълумот берилмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасаларининг ва таркибида таълим муассасалари бўлган соҳаларда илмий салоҳиятни ошириш йўналишида таҳлиллар, режалар ва аниқ таклифлар берилмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс маркази тизимини ислоҳ қилиш, уларнинг илмий ва бадиий китоб фондини янгилаш бўйича аниқ чоралар белгиланмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида белгиланган айрим вазифаларнинг бажарилмаганлиги сабаблари тушунтирилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагиларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминовнинг ахборотини инобатга олиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-137-IV-сонли Қарори билан илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровида акс этган масалалар батафсил ўрганилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
парламент сўровида қўйилган масалаларга юзаки ёндашган мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 20 апрелга қадар парламент сўровидаги барча масалаларни ҳар томонлама ўрганиб, натижаси юзасидан Сенатга ахборот киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Қарор ижроси бўйича Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (О. Иминов) Сенат Кенгашига ахборот тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 5 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СҚ-234-IV-сон