27.01.2021 йилдаги 713-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 27.01.2021 йилдаги 713-IV-сон
Дата вступления в силу
27.01.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг (кейинги ўринларда — Давлат дастури) 2020 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ўтган даврда мамлакатимиз Президентининг парламентга Мурожаатномаси ҳамда Давлат дастурида белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш юзасидан барча соҳаларда тизимли ислоҳотлар олиб борилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида давлат хизматларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари фойдаланиш имкониятини ошириш, Ҳукумат фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг «қайта алоқа» воситаларини кенг жорий қилиш, камбағалликни қисқартиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ чоралар кўрилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, «Яширин иқтисодиёт»нинг улушини қисқартириш, ички бозорда истеъмол товарлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, пандемиянинг республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш борасида ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилга нисбатан 101,6 фоизни ташкил қилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси тасдиқланди. Натижада бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жами 219 та электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган йили 93 214 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 215 мингта лойиҳага 6 078,5 млрд. сўм кредит ажратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, фуқароларни доимий иш ва даромад манбаси билан таъминлаш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, фаровонлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, ўтган йили биринчи марта хотин-қизлар учун умумий давлат гранти бўйича қабул кўрсаткичларига нисбатан 4 фоиз қўшимча давлат гранти асосидаги қабул параметрлари ажратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн. 340 млрд. сўм маблағ ажратилди, жами 378,1 мингта янги иш ўринлари яратилди. Ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди. Ушбу мақсадларга бюджетдан 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида давлат дастури доирасида жами 170 та ҳужжат, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 9 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 8 та қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 та фармони ва 26 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 38 та қарори ва фармойиши қабул қилинди, шунингдек, 65 та чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Ҳукумат ҳисоботи юзасидан ўтган муҳокамалар чоғида депутатлар 2020 йилги Давлат дастурида белгиланган 284 та банддан 206 таси (72,5 фоиз) тўлиқ бажарилгани ҳолда, 20 та банднинг муддати белгиланган тартибда узайтирилгани ҳамда 58 та банднинг ижроси юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳаларини қабул қилиш ишлари якунига етказилмаганига алоҳида эътибор қаратдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида рўйхатга олиш ва имтиҳонлар ўтказиш тартиб-таомилларини соддалаштиришни (55-банд), суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни (68-банд), қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги хўжаликларни ялпи хатловдан ўтказишни (82-банд), молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқишни (95-банд) назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича бошланган ишлар охирига етказилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғилишда Давлат дастурида назарда тутилган қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича бошланган ишлар бугунги кунга қадар якунига етказилмаганлиги, парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этилмаганлиги айтиб ўтилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтиришга қаратилган «Давлат молиявий назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (65-банд) ҳамда «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (67-банд), шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни белгилаш назарда тутилган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси (88-банд) ҳанузгача парламент муҳокамасига киритилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутатлар томонидан Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагидаги ижроси якунлари бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш даврида алоҳида кўрсатиб ўтилганига қарамай, бугунги кунда мамлакатимизда долзарб аҳамият касб этаётган замонавий автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш, йўл инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ яхшилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш (97-банд) вазифаси ҳам тугалланмаган. Иқтисодиётни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этадиган яна бир масала — экспорт ҳажмини янада кўпайтириш, импортни қисқартириш ва савдо тартибини соддалаштириш бўйича Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (115-банд) бўйича белгиланган тадбирнинг ижро муддати кечиктирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек йиғилишда депутатлар томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш масалалари юзасидан қўшимча чоралар кўриш кераклиги қайд этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз навбатида, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари Давлат дастурининг ижросини тўлиқ таъминлашда Ҳукумат аъзолари қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигини таъкидладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини ошириш юзасидан таъсирчан чораларни кўриш, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришда қатор муаммолар мавжудлиги, бу эса тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида зарур чоралар кўришни тақозо этишини таъкидладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, кино санъатини ривожлантириш, транспорт хизматлари хавфсизлиги, оммабоплиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, шунингдек таълим сифатини ошириш лозимлиги қайд этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси томонидан тиббий хизматлар сифатини ошириш, шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, соғлиқни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилишини жадаллаштириш масалаларига урғу берилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари Давлат дастурида белгиланган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддати кечикканлиги, хусусан, Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси ишлаб чиқилмаганлиги кўрсатиб ўтдилар. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, кам даромадли оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш ҳамда нафақа тайинлашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш имконини бериши таъкидланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тоза ичимлик суви етиб бормаган чекка ҳудудларда сув таъминотини йўлга қўйиш чораларини кўриш, бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ролини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умуман, Давлат дастурида амалга оширилиши назарда тутилган барча вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш лозимлиги депутатлар томонидан қайд этилиб, бу борада зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 322-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат дастурида назарда тутилган, бироқ бажарилмай қолган бандларда белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш юзасидан Ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш юзасидан қатъий чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат дастуридаги ижроси таъминланмаган ҳар бир банднинг ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини тезлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро муддати белгиланган тартибда узайтирилган 20 та бандда ҳамда бажарилиши юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳаларини қабул қилиш ишлари якунига етказилмаган 58 та бандда назарда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тезкор қўшимча чора-тадбирлар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт ва таълим муассасаларини Интернет тармоғига улаш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ механизмларини белгилаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек 2021 йил давомида ушбу муассасаларни Интернетга улаш жадваллари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга, барқарор тараққиётни таъминлашга, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга, бандлик масаласини ҳал этишга, ижтимоий инфратузилмаларни яхшилашга хизмат қиладиган вазифалар ижросини таъминлашга устувор аҳамият қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳар томонлама асослантирилган, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, аниқ ижро механизмига эга, молиялаштириш манбалари аниқ бўлган тадбирларни киритишга алоҳида эътибор қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат дастурида белгиланган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат дастури доирасида амалга оширилган ислоҳотлар, кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини партия электоратига ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган бандлар ҳамда муддати белгиланган тартибда узайтирилган 20 та банднинг бажарилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган бандларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазифалар ижросини таъминлашнинг бориши юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларини қўмита йиғилишларида, Ҳукумат вакиллари иштирокида муҳокама қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича жорий йилнинг 20 февраль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 27 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
713-IV-сон