1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Манфаатдор тижорат банкларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш бўйича ички тартибларни ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда — янги тартиб) доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда — фуқаролар) ипотека кредитлари ажратиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитларини ажратишда;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришда қўлланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг (кейинги ўринларда — банк) ички кредит сиёсатига мувофиқ ўз маблағлари (янги тартиб доирасида улушдор-жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари бундан мустасно), халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан жисмоний шахсларга уй-жой (квартира) сотиб олиш, қуриш (реконструкция қилиш), таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратишга;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан белгиланган тартиб ва шартлар, банкларнинг ички сиёсати, шунингдек, мазкур ташкилот ва банклар ўртасида тузилган шартномалар асосида унинг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жой қурилишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи уй-жой бозори (янги қурилган уй-жой) — туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи юзага келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган уй-жой;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчининг ипотека кредити асосий суммаси ва кредит бўйича ҳисобланган фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек, ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошланғич бадал — сотиб олинадиган квартиранинг ёки қуриладиган (реконструкция қилинадиган) якка тартибдаги уй-жой қийматининг ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган меъёрларда шакллантириладиган қисми;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити — аҳолига бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (реконструкция қилиш) учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан банклар томонидан бозор тамойиллари асосида ажратиладиган кредитлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилоти — кўп квартирали уйларни ёки якка тартибдаги уй-жойларни ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширувчи ҳамда бирламчи уй-жой бозорида қурилган квартираларни сотиш учун таклиф этувчи тадбиркорлик субъекти;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — ипотека кредитлари асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар ҳамда фуқаронинг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотларини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жойнинг ҳисобланган қиймати — квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб белгиланадиган қиймат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарз олувчи — бирламчи уй-жой бозоридаги квартирани сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини эга фуқаро;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) — фуқаронинг белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида (кейинги ўринларда — ер участкаси) белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида (кейинги ўринларда — лойиҳа асосида) фуқаронинг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни ёллаган ҳолда якка тартибдаги уй-жой қуриш, унинг меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан, ташқи тармоқларни (магистрал тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредитларини ажратиш банклар ва уларнинг филиаллари томонидан мазкур Низомга ва банкларнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банклар томонидан Молия вазирлигидан маблағлар жалб қилиш, ушбу маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредитларини ажратиш, кредит бўйича фоиз ставкасини аниқлаш, кредитларни белгиланган муддатларда қайтариш шартлари банклар ва Молия вазирлиги ўртасида тузиладиган Бош битим ва шартномаларда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши амалга киритилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарз олувчиларга уларнинг хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан ва кредит тўловлари бўйича дифференциал тўловлар тартиби татбиқ этилиши, шунингдек, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар бўйича ҳам ушбу шартлар белгиланиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улушдор-жисмоний шахсларга ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг янги тартиб доирасида белгиланган ипотека кредитларининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар банклар томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаси пасайтирилмаган тақдирда, банкнинг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкасини пасайтирилмаслик натижасида олган фоиз даромадининг икки баравари миқдорида жарима ҳисоблаган ҳолда унинг барча ҳисобварақларидан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар (ундириш кунига ҳисобланган фоизлар билан бирга) сўзсиз ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу шартлар Молия вазирлиги ва банклар ўртасидаги Бош битим ва шартномаларда ҳамда банклар ва қарз олувчилар ўртасидаги ипотека кредити шартномаларида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Янги тартиб доирасида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш ва якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитларини ажратиш ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Банкларга қўйиладиган мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Молия вазирлиги томонидан ипотека кредитлари учун маблағлар ажратишда банкларга қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан ипотека кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошларида назарда тутилган ҳужжатлар банклар томонидан, еттинчи хатбошида келтирилган маълумотлар Марказий банк томонидан Молия вазирлигига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг Молия вазирлиги мувофиқлик мезонларига мос келувчи банклар билан ипотека кредитлари учун маблағлар ажратиш юзасидан Бош битим тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар банкнинг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош битимга мувофиқ Молия вазирлиги маблағларни банкларга бозор шартлари асосида жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда банкларга жойлаштириладиган маблағларнинг бозор ставкаси Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан банкларга жойлаштирилган депозитлар, давлат қимматли қоғозлари, бошқа воситалар ва операциялар бўйича фоиз ставкаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маблағларнинг фоиз ставкасини аниқлашда фойдаланиладиган молиявий операция ва мақсадли кўрсаткичлар турлари Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишган ҳолда инфляциянинг жорий ва кутилаётган даражаси ҳамда пул бозоридаги шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Молия вазирлиги томонидан банкларга маблағлар жойлаштиришдан олинган даромадлар (фоизлар) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Банклар Бош битимга мувофиқ ипотека кредитлари учун фуқаролардан тушган реал талабни инобатга олган ҳолда асосланган ҳисоб-китоблар билан бирга ипотека кредитлари учун маблағлар ажратиш бўйича Молия вазирлигига шартнома тузиш юзасидан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат киритилгандан сўнг банклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан фуқароларнинг уй-жойга бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида ажратилган ипотека кредитлари Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Банклардан ипотека кредитлари ажратиш бўйича буюртманомалар қабул қилингандан сўнг Бош битим доирасида Молия вазирлиги банклар билан ажратиладиган маблағ миқдори, фоиз ставкаси ва молиялаштиришнинг бошқа шартларини назарда тутувчи шартномаларни имзолайди ҳамда ўн иш куни мобайнида шартномада назарда тутилган маблағларни тегишли банкка ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ушбу маблағлар олинган санадан бошлаб уч ой мобайнида ипотека кредитлари бериш учун фойдаланилмаган тақдирда, банк фойдаланилмаган маблағларни ушбу давр тугашидан олдинги санагача шартномада кўрсатилган фоизлар билан бирга Молия вазирлигига қайтариши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланилмаган маблағлар банк томонидан Молия вазирлигига белгиланган уч ой муддатда қайтарилмаган тақдирда, қайтарилмаган маблағлар улар олинган санадан бошлаб ҳақиқатда қайтариш санасига бўлган давр учун шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси икки баравар миқдорда ҳисобланган ҳолда тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тегишли банк томонидан молия йили мобайнида икки марта Молия вазирлиги маблағларининг 50 фоиздан ортиқ қисми ипотека кредитлари бериш учун белгиланган уч ой муддат мобайнида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, Молия вазирлиги ушбу банкка кейинги уч ой муддатга маблағ ажратилишини вақтинча тўхтатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Молия вазирлигидан олинган маблағлар улар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитлари қарз олувчилар томонидан тўловларни амалга ошириш муддатидан қатъи назар банклар томонидан Бош битим, шартномалар ва уларга илова қилинган қайтариш графикларига асосан қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қарз юки кўрсаткичи (ипотека кредити бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия бериш назарда тутилган ҳолларда мазкур субсидияни ҳисобга олган ҳолда) 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ипотека кредити олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (шу жумладан, бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия тўланадиган шахслар бўйича субсидия суммасини инобатга олган ҳолда) бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
(16-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;
(16-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) сотиб олинадиган квартира ёки қуриладиган (реконструкция қилинадиган) якка тартибдаги уй-жойнинг қиймати ушбу банд билан белгиланган бошланғич бадал ва ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори суммасидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисмини шакллантириш (тўлаш) имкониятига эга бўлиши;
(16-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши.
(16-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Банк қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг ўртача ойлик даромадини аниқлашда қуйида келтирилган тасдиқловчи ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчи томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсия тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадларни тасдиқловчи маълумотлар.
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик даромадини аниқлашда кредит бюродан ёки бошқа расмий манбалардан мустақил равишда олинган, қарз олувчининг даромадларини аниқлаш имконини берувчи маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, унинг банк олдидаги қарз мажбуриятини таъминлаш юзасидан юридик шахслар кафиллиги қабул қилиниши ва юридик шахснинг йиллик соф фойдасининг 50 фоизи қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашда қўшилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда қуриладиган (реконструкция қилинадиган) уй-жой гарови ёки бошқа таъминот турлари тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Улушдор-жисмоний шахслар ипотека кредити бўйича таъминот сифатида банкнинг ички кредит сиёсатига асосан пудрат ташкилотининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мол-мулкдан фойдаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар кредит олиш вақтида пудрат ташкилотининг мол-мулки ёки бошқа таъминот тури тақдим этилган бўлса, уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг кредит бўйича таъминот ушбу уй-жойнинг ипотекасига алмаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Банк Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали субсидия олиш учун ариза берувчининг кредитга лаёқатлилиги бўйича юборилган сўровига жавобан мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлиги доирасида унинг тўлов қобилияти, унга берилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиниши мумкин бўлган квартиранинг юқори қиймати ҳамда хулоса бериш вақтида кредит ташкилотлари олдида муддати ўтган қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан хулоса тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қарз олувчига берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг юқори миқдори қарз юки кўрсаткичи бўйича ушбу Низомнинг 16-банди «в» кичик бандида белгиланган меъёрдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда пудрат ташкилотлари томонидан янги тартиб доирасида тайёр ҳолда топшириш шартлари билан қуриб битказилган, қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари учун берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Сотиб олинадиган квартира ва қуриладиган (реконструкция қилинадиган) якка тартибдаги уй-жойнинг қиймати ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган бошланғич бадалнинг минимал миқдори ва 28-бандига мувофиқ берилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори йиғиндиси сифатида аниқланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Банк томонидан Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчининг субсидия олиш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқишда унинг кредитга лаёқатлилиги бўйича ижобий хулоса берилгандан сўнг ариза берувчи ушбу банкка субсидия хабарномасини илова қилган ҳолда банкнинг хулосасида белгиланган берилиши мумкин бўлган ипотека кредити миқдоридан ошмаган суммада ипотека кредитини олиш тўғрисида мурожаат қилганда, унга тўловга лаёқатсизлик важи билан кредит бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидия хабарномасини олган фуқаро банкка ипотека кредити олиш учун ариза тақдим этаётган даврда ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган қарз олувчиларнинг мувофиқлик мезонларига тўлиқ жавоб бермай қолган ҳолларда банк ажратиладиган ипотека кредити миқдорини камайтириши ёки ипотека кредити ажратишни рад этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Фуқаро банкка ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган тақдирда, банкнинг масъул ходими унга ипотека кредитининг асосий йўналишлари бўйича изоҳ беради, талаб этиладиган барча ҳужжатлар рўйхати ва тахминий харажатлар турлари билан таништиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қарз олувчи банкка ипотека кредити олиш учун ариза ва ушбу Низомга ҳамда банкнинг ички кредит сиёсатига асосан тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидия хабарномасига эга бўлган қарз олувчи банкка қўшимча равишда мазкур хабарномани ҳам тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредити олиш бўйича буюртманомага қарз олувчининг ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича смета ҳужжати, пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома ҳамда ипотека кредитини қайтариш бўйича мажбурият таъминотини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Тайёр ҳолда топшириш шарти билан қуриб битказилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қарз олувчи томонидан банкка 20 йилдан кам муддатга ва (ёки) ушбу Низомнинг 28-бандида белгилангандан кўпроқ миқдордаги бошланғич бадални тўлаган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза тақдим этилганда, аризани кўриб чиқиш ҳамда кредит ажратиш ушбу Низомга ва банкнинг ички кредит сиёсатида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Сотиб олинадиган квартира ёки якка тартибда қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойнинг қиймати ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган миқдорлардан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қийматнинг ортган қисмини шакллантириш (тўлаш) учун банклар томонидан қарз олувчига ушбу Низомга асосан Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека ва бошқа кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси банкнинг ички сиёсатига асосан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағларнинг фоиз ставкаси ҳамда банк маржасини инобатга олган ҳолда қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ ипотека кредити шартномасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидия ажратилган ипотека кредитининг фоиз ставкаси янги тартиб доирасида бошқа шахсларга берилган ипотека кредитларининг фоиз ставкаларидан юқори бўлишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Кредит ҳужжатлари тўлиқ шакллантирилгандан сўнг қарз олувчи ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадални, шунингдек, ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия хабарномасига эга бўлган қарз олувчилар бошланғич бадалнинг ўзи томонидан шакллантирилиши лозим бўлган қисмини банкдаги тегишли ҳисобварақда шакллантириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибда уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Сотиб олинадиган квартира ёки қурилаётган (реконструкция қилинаётган) якка тартибдаги уй-жойнинг қиймати қарз олувчи тўлаган бошланғич бадал билан унга бериладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори йиғиндисидан ортган ҳолларда қийматнинг ортган қисми учун маблағлар қарз олувчи томонидан банкдаги тегишли ҳисобвараққа ўтказилади ёки банкка ушбу сумма тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан ва маблағлар шакллантирилгандан сўнг банк уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Банк томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, уч иш кунида қарз олувчига ипотека кредити беришни рад этишнинг сабаблари аниқ ва тушунарли кўрсатилган ҳолда ёзма хулоса юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Қарз олувчи банк хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейин ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан банкка қайта мурожаат қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Қарз олувчига ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, банк уч иш кунида бу ҳақида қарз олувчини ёзма равишда хабардор қилади. Бунда банк томонидан қарз олувчига танишиб чиқиш ва ўзи билан олиб кетиши мумкин бўлган ипотека кредити шартномаси ва кредитнинг қайтариш жадвали лойиҳаси тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Субсидия хабарномаси мавжуд бўлганда, банк ҳудудий молия бўлимларига қарз олувчи бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаш учун хабарномани юборади. Молия бўлимлари икки иш кунида ушбу хабарномани рўйхатдан ўтказади ҳамда унга асосан тегишли буюртманома ва тўлов топшириқномасини шакллантириб ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий ғазначилик бўлимлари Молия бўлимларидан тегишли буюртманома ва тўлов топшириқномасини олган кундан бошлаб бир иш кунида бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия маблағларини банкка ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ҳудудий ғазначилик бўлимлари томонидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўттиз кунда банкка ўтказиб берилмаганда, қарз олувчига ипотека кредити шартномасини расмийлаштириш вақтинча тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда банк томонидан қарз олувчига шакллантирилмаган бошланғич бадалнинг бир қисмини ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш бўйича аниқ муддат кўрсатилган ёзма огоҳлантириш хати юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ижобий қарор қабул қилинган ипотека кредити бўйича (субсидия хабарномасига эга қарз олувчилар учун субсидия банкка ўтказиб берилгандан сўнг) бир иш кунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) белгиланган тартибда пудрат ташкилоти билан квартиранинг олди-сотди ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) шартномаси расмийлаштирилади;
(40-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ўртасида ипотека кредити шартномаси расмийлаштирилади ва битта асл нусхаси кредитни қайтариш жадвали билан бирга қарз олувчига тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қарз олувчи ўз ҳисобига ва ипотека кредити шартномасида белгиланган муддатларда сотиб олинаётган квартира ёки қурилаётган (реконструкция қилинаётган) якка тартибдаги уй-жой ва у жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ бўйича гаров шартномаси ҳамда суғурта ташкилоти билан ипотека предметини таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномасини тузади. Бунда суғурта шартномасида суғурта мукофоти ҳар йили тўланиши назарда тутилиши мумкин;
(40-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ипотека шартномаси тузилади. Ипотека шартномаси, шунингдек, қонун асосида юзага келган ипотека белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Банкнинг ипотека кредити бериш бўйича мажбурияти қарз олувчи томонидан банкка ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномаси ҳамда суғурта полиси тақдим этилгандан, шунингдек, ипотека юзага келгандан кейин пайдо бўлади. Ушбу шарт ипотека кредити шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Қарз олувчининг банк ҳисобварағида шакллантирилган маблағ ва унга ажратилган ипотека кредити банк томонидан нақд пулсиз шаклда пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ипотека кредити шартномаси қайтариш графигига асосан қарз олувчи ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини (субсидиядан ташқари қисми) тўлаб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитини ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун қарз олувчига ипотека кредити бериш банк томонидан қарз олувчи ва пудрат ташкилоти ўртасида тузилган якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш шартномаси ва қурилиш-монтаж ишлари режа-жадвали асосида қарз олувчининг банкда очилган алоҳида ссуда ҳисобварағидан бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда босқичма-босқич пудрат ташкилотининг депозит ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиш орқали амалга оширилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қарз олувчининг ўз кучи билан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитлар бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда босқичма-босқич қарз олувчининг банк картасига ўтказиб берилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Ипотека кредити бўйича маблағ ажратиш банк томонидан қарз олувчининг ёзма топшириқномаси олинган вақтдан бошлаб бир банк куни мобайнида амалга оширилади. Бунда кредит ажратишнинг ҳар бир босқичида банк ходими томонидан жойига чиқиб, ажратилган ипотека кредитининг мақсадли ишлатилиши ўрганилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизгача қисми қарз олувчининг бошланғич бадали (жами бажариладиган ишлар қийматининг 15 фоизи) ҳисобидан ўтказиб берилган аванс маблағларга мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги далолатномага мувофиқ молиялаштириб борилади ҳамда якка тартибдаги уй-жой қийматининг 5 фоизи миқдоридаги қолган қисми банк ходими томонидан жойига чиқиб ипотека кредитини тўлиқ ажратиш тўғрисида хулоса берилгандан сўнг тўланади.
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарз олувчи ҳар ойда банкка амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ҳолати тўғрисида ҳисобот топшириши керак. Ҳисоботга сотиб олинган товарларга берилган счётлар, квитанциялар, юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар илова қилинади.
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Якка тартибдаги уй-жойнинг қурилиши (реконструкция қилиниши) тугалланиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда:
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қурилиши тугалланган уй-жойни таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномаси тузилади. Бунда суғурта шартномасида суғурта мукофоти ҳар йили тўланиши назарда тутилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ипотека тўғрисидаги шартнома ёки қонун асосида ипотекани расмийлаштирилади ва у давлат рўйхатидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ипотека кредити мониторингини олиб бориш ва кредитни қайтариш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Ипотека кредитини қайтариш ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш тартиби банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган ипотека кредити шартномаси, қонунчилик ҳужжатлари ва банк кредит сиёсати билан тартибга солинади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ипотека кредити бўйича фоиз кредит қолдиғига нисбатан ҳар куни ҳисоблаб ёзилади ва ҳар ойда бир марта ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Ипотека кредити бўйича асосий қарзни ва фоизни тўлаш тартиби кредит шартномасида белгиланади. Бунда ҳисобланган фоиз ва ипотека кредити бўйича асосий қарз банк ва қарз олувчи томонидан имзоланган, кредит шартномасига илова қилинган тўловлар жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Банк фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчига ипотека кредити берилган кундан бошлаб уч иш кунида ҳудудий молия бўлимларига ипотека кредитини тўлаш жадвали илова қилинган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчининг фоиз харажатлари бир қисмини қоплаш учун ҳудудий молия бўлимлари ҳар ойнинг 25-кунигача буюртманомани шакллантириб тегишли ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади. Буюртманома рўйхатдан ўтгандан сўнг ҳудудий молия бўлимлари ушбу буюртманомага асосан ҳудудий ғазначилик бўлимларига тўлов топшириқномасини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фоиз харажатининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ҳудудий ғазначилик бўлинмаси томонидан қарз олувчининг банк томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(50-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Қарз олувчи томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги оқибатида юзага келган муддати ўтган асосий қарздорлик учун ҳисобланган фоиз тўловлари субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчи учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағи ҳисобидан қоплаб берилмайди ва ушбу тўловлар қарз олувчи томонидан тўланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети ҳисобидан фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия қарз олувчининг ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлови учун йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Ҳудудий молия, ғазначилик бўлимлари ва банк ўртасида ҳар чоракда камида бир марта субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўлаб берилган субсидия бўйича солиштирма далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Банк ипотека кредитидан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида банкнинг масъул ходими кредитдан мақсадли фойдаланилиши, асосий қарз ва фоизнинг тўланиши, гаров мулкидан фойдаланиш ва унинг сақланиши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўймасликни назорат қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Ипотека кредитидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик учун қарз олувчига нисбатан банк томонидан қўлланиладиган чоралар ипотека кредити шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўлови белгиланган муддатларда тўланмаганда, банк ходими қарз олувчи билан шахсан учрашиб мажбуриятини бажарилмаётгани сабабини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш чорасини кўришни талаб қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Ипотека кредити мониторинги давомида тақдим этилган ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёнида банк томонидан ипотека кредитидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда банк мақсадсиз фойдаланилган маблағ ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни ипотека кредити шартномасида белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Агар ипотека кредитини ўз вақтида ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаса ва кредитнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилмаслик хавфи юзага келса, банк кредит шартномаси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида тўлов (қайтариш) муддати келган кредит ва фоиз тўловларини ундириш чораларини кўради. Берилган кредитни муддатидан олдин ундириш мақсадида банк қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг ҳар қандай ҳисобварақларидан (омонат, банк карталаридаги) маблағларни акцептсиз тартибда ундириб олиш ва қарздорликни қайтаришга йўналтириши мумкин. Ушбу шартлар кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Қарз олувчи ипотека кредити шартномаси ва унга илова қилинган тўловлар жадвали бўйича мажбуриятларни мунтазам равишда кетма-кет уч ой давомида бузганда ва тўловларни тўламаган тақдирда, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда банк «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратади. Шунингдек, банк уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимларига ипотека кредити фоиз харажатларини қоплашга субсидия ажратишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома юборади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Ипотека кредитини муддатидан олдин ундириш юзасидан суддан олдинги тадбирлар ва судда даъво қўзғатиш «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда банкнинг ички норматив ҳужжатларига мувофиқ ташкил қилинади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Молия вазирлиги томонидан банкларга жойлаштирилган маблағларни қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш банклар ва Молия вазирлиги ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Молия вазирлиги зарур ҳолларда Марказий банк билан биргаликда банкларга жойлаштирилган узоқ муддатли маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадлилиги ва қайтарилиши, шунингдек, улар ҳисобидан ипотека кредити тўғри ажратилишини ўрганиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Қарз олувчи ипотека кредити олиш учун банкка мурожаат қилганда, банк ипотека кредитининг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини бепул тарзда тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Банк қарз олувчига ипотека кредити бўйича тўланиши лозим бўлган ойлик тўловлар миқдори ҳамда қарз олувчининг даромадларини таҳлил қилган ҳолда ушбу тўловларни тўлаш учун унинг имконияти етиши (ёки етмаслиги) ҳақида тушунтириш беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Ипотека кредити шартномаси имзоланмасдан олдин банк қарз олувчига ушбу шартнома лойиҳасини танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Банк қарз олувчига ипотека кредити шартномаси имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини кредитни қайтариш жадвалини илова қилган ҳолда тақдим этиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Агар кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг ипотека кредити шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ўзгарганда, банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб, қарз олувчига тақдим қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Банк ипотека кредитини ажратишда банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда банклар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаши шарт.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Қарз олувчи банк фойдасига ўз ҳисобидан сотиб олинган квартира ёки қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилишда суғурта ташкилотини мустақил танлаш ҳуқуқига эга.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пудрат ташкилотлари томонидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кредит олиш тўғрисидаги аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб ҳамда бошланғич бадал шакллангандан сўнг аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Банк ипотека кредити ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ҳудудий молия бўлимларига қарз олувчилар бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни тўлашга буюртманома юборади.
3 иш куни
1 иш куни ичида
8-босқич
Ҳудудий ғазначилик бўлимлари
Бошланғич бадални қоплаш учун мижозларга тегишли субсидияларни банкка ўтказиб беради.
3 иш куни
9-босқич
Банк
Мижозларнинг ипотека кредитини қарз олувчи томонидан банкда шаклланган маблағлар билан бирга квартира учун пудрат ташкилотига ўтказиб беради.
Ҳудудий молия бўлимларига субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар бўйича (ипотека кредити фоиз тўловлари бўйича субсидия ажратиладиган ҳолларда) ипотека кредитини тўлаш жадвалини илова қилган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини тўлаш учун субсидияларни тўлашга буюртманомаларни тақдим этади.
3 иш куни
Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида
10-босқич
Қарз олувчи
Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан мижоз ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини (субсидиядан ташқари қисми) тўлаб боради.
Ҳар ойнинг 25-кунигача
11-босқич
Ҳудудий ғазначилик бўлимлари
Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан мижознинг ипотека кредитига ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисми учун субсидия маблағларини тўлаб боради*
Ҳар ойнинг 25-кунигача
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* ҳудудий молия, ғазначилик бўлимлари ва банк ўртасида ҳар чоракда камида бир марта субсидиялар олиш ҳуқуқига эга бўлган қарз олувчилар фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўлаб берилган субсидия тўловлари бўйича солиштирма далолатнома тузилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитлари ажратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер участкаларида белгиланган тартибда келишилган лойиҳа асосида ҳамда туман (шаҳар) аҳоли пунктлари бош режаси ва шаҳарсозлик нормаларига мос ҳолда пудрат ташкилоти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича шартномани имзолайди, ўз кучи билан амалга ошириш ҳолати бундан мустасно.
Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда
2-босқич
Қарз олувчи
Банкка тегишли ҳужжатлар билан бошланғич бадал тўловини амалга оширган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза топширади.
Бунда якка тартибда уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) амалга оширилишида, ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда
3-босқич
Банк
Кредит олиш бўйича тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Пудрат ташкилоти (ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар), қарз олувчи
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишларини амалга оширади.
Шартномада белгиланган муддатларда
5-босқич
Банк
Шартнома ва лойиҳа асосида якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича бажарилган ишлар бўйича тўловлар учун ипотека кредити ва қарз олувчи томонидан банкда шаклланган маблағларни пудрат ташкилотларининг депозит ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиб беради.
Бунда қарз олувчининг ўз кучи билан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитларни қарз олувчининг банк картасига ўтказиб беради.
Шартномада белгиланган муддатларда
6-босқич
Қарз олувчи
Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаб боради.
Ҳар ойнинг
25-кунигача
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Молия вазирлиги томонидан банкларга маблағлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемадаги 1, 2, 4 ва 5-босқичларда белгиланган тартибда ажратилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида уй-жойлар қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 13-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа