Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ («ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ») КОНЦЕРНИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 майдаги 277-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:
давлатга тегишли улушлар (ҳиссалар, акциялар)га мувофиқ акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятини бошқариш ҳуқуқини «Ўзқурилишматериаллари» концернига беришни;
давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик жамиятларини ривожлантириш учун шартнома асосида уларга беришни амалиётга киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6—11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 майдаги 277-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 24 ноябрь,
555-сон