Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларнинг бошқа тоифаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий мезонлари тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 296-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон «Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан тасдиқланган Профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларнинг бошқа тоифаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий мезонлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 296, 1996 йил 25 декабрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 январь,
01-2021-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2020 йил 30 декабрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2020 йил 31 декабрь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2021 йил 7 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2021 й., 10/21/296-1/0046-сон)