12.12.2002 йилдаги 439-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АХБОРОТ ЭРКИНЛИГИ ПРИНЦИПЛАРИ ВА КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот — манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот мулкдори — ўз маблағига ёки бошқа қонуний йўл билан олинган ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотни муҳофаза этиш — ахборот борасидаги хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот ресурслари — алоҳида ҳужжатлар, ҳужжатларнинг алоҳида тўпламлари, ахборот тизимларидаги (кутубхоналардаги, архивлардаги, фондлардаги, маълумотлар банкларидаги ва бошқа ахборот тизимларидаги) ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот соҳаси — субъектларнинг ахборотни яратиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ фаолияти соҳаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот борасидаги хавфсизлик — ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот эгаси — қонунда ёки ахборот мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махфий ахборот — фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот — чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуаль ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатлаштирилган ахборот — идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ахборот эркинлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ахборот эркинлигининг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Очиқлик ва ошкоралик, ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва ҳаққонийлик ахборот эркинлигининг асосий принципларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ахборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махфий ахборотга қуйидагилар кирмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни рўёбга чиқариш тартиби тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун ҳужжатлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемиологик, фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхоналарнинг, архивларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги мавжуд маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари жамият манфаатларига тааллуқли воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига хабар бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Ахборотдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва унинг ҳаққонийлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги таъминланган ва ҳаққоний бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот мулкдори, эгаси ахборот беришни рад этганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Ахборот эркинлиги кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб ахборот олиш ҳуқуқи чекланишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида цензурага ва ахборотни монополлаштиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ахборот олиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар ким ахборот олиш учун бевосита ёки вакиллари орқали ёзма ёхуд оғзаки сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёзма сўровда мурожаат этувчининг исми, отасининг исми, фамилияси, манзили (юридик шахсларнинг эса реквизитлари) ҳамда сўралаётган ахборотнинг номи ёки хусусияти кўрсатилиши лозим. Сўровлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёзма сўровга имкон қадар қисқа муддатда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўралаётган ахборотни ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган муддатда тақдим этишнинг иложи бўлмаган тақдирда ахборот олиш учун мурожаат этган шахсга уни тақдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўралаётган ахборотни тақдим этишни кечиктириш сўров берилган санадан эътиборан икки ойдан ортиб кетмаслиги лозим. Тақдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабар ахборот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан бир ҳафта муддат ичида юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этиш кечиктирилганлиги тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сўралаётган ахборотни вақтида тақдим эта олмаслик сабаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сўралаётган ахборот тақдим этиладиган сана.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, ахборот сўраб мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай бу ҳақда маълум қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот берганлик учун белгиланган тартибда ҳақ олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Ахборот беришни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар сўралаётган ахборот махфий бўлса ёки уни ошкор этиш натижасида шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етиши мумкин бўлса, ахборотни бериш рад этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўралаётган ахборотни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабар сўров билан мурожаат этган шахсга сўров олинган санадан эътиборан беш кунлик муддат ичида юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рад этиш тўғрисидаги хабарда сўралаётган ахборотни бериш мумкин эмаслиги сабаби кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махфий ахборот мулкдори, эгаси ахборотни сўраётган шахсларни бу ахборотни олишнинг амалдаги чекловлари тўғрисида хабардор этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот берилиши қонунга хилоф равишда рад этилган шахслар, шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда қопланиши ёки маънавий зиён компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Ахборотни муҳофаза этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар қандай ахборот, агар у билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ахборот мулкдори, эгаси, ахборотдан фойдаланувчи ва бошқа шахсга зарар етказиши мумкин бўлса, муҳофаза этилмоғи керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборотни муҳофаза этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, тарқалиши, ўғирланиши, йўқотилишининг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотнинг бузиб талқин этилиши ва сохталаштирилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва маънавий зиён етказиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар тўғрисида ахборот олувчи, бундай ахборотга эгалик қилувчи ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу ахборотдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун қонунда назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ёки тахаллусини қўйган муаллифни уларнинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига қуйидаги йўллар билан эришилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
демократик фуқаролик жамияти асослари ривожлантирилишини, оммавий ахборот эркинлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятнинг маънавий, маданий ва тарихий бойликларини, мамлакатнинг илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини асраш ҳамда ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган ахборот экспансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот соҳасидаги хавфсизликка таҳдидларга қарши ҳаракатлар юзасидан иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот ресурсларини улардан рухсатсиз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий телекоммуникациялар тизимларига интеграциялашуви;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга, ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши бошқача тажовуз қилишга очиқдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
урушни ва зўравонликни, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган терроризм ва диний экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши ҳаракатлар қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
439-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 2-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)