Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998 17.05.1993 йилдаги 229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.05.1993 йилдаги 229-сон
Дата вступления в силу
17.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 15.12.1998
Ҳужжат 17.05.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ («ЎЗНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ ») ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва улар ишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида, республика Ҳукуматининг 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қатнашчиларнинг 1993 йил 18 январдаги йиғилиши томонидан республика Ҳукуматининг қарорига мувофиқ 1-иловага* биноан корхоналар ва ташкилотлар негизида Ўзбекистон нефть ва газ қазиб чиқариш («Ўзнефтгазқазибчиқариш») давлат-акционерлик бирлашмаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. «Ўзбекгазсаноат» ва «Ўзбекнефть» ишлаб чиқариш бирлашмалари тугатилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова рус тилидаги матнида берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат-акционерлик бирлашмаси юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида тузилган бўлиб, ўз таркибида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштириш давлат корхоналари (ишлаб чиқариш бўлинмалари)га эгадир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тимсолида давлат, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарнинг бирлашма таркибий бўлинмаларининг жамоалари, тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўладиган республика ва хорижий юридик шахслар давлат-акционерлик бирлашмасининг қатнашчилари ҳисобланадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» бирлашмасининг давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхона ва ташкилотлари акцияларидаги давлатнинг улуши камида 51 фоиз қилиб белгиланган. 2-иловада* қайд қилинган корхоналар сармоясининг 100 фоизи республика мулки ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова рус тилидаги матнида берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси қуйидагиларни амалда қўллайди: давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ бирлашма фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини «Ўзнефтгазқазибчиқариш» бирлашмаси бошқарувига бериш; давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини бирлашмани ривожлантириш учун шартнома асосида бирлашмага бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирлашманинг бошланғич устав сармояси бирлашма чиқарадиган акцияларнинг номинал қийматига тўғри келади ва у давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналарнинг давлат мулки ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган таркибий бўлинмаларнинг давлат мулки асосида ташкил топади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат-акционерлик бирлашмаси «Ўзбекгазсаноат» ва «Ўзбекнефть» ишлаб чиқариш бирлашмалари томонидан тузилган мажбуриятлар ва шартномалар бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси бўлиб, ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида, Вазирлар Маҳкамаси ва «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси билан келишилган ҳолда қатнашчилар йиғилиши томонидан тасдиқланадиган бирлашма Уставига мувофиқ амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар «Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодий шарт-шароитларни яратган ҳолда нефть ва газ саноатини ривожлантириш, табиий ресурслардан ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ҳудудида нефть, газ, газ конденсати конларини қидириб топиш, уларнинг захираларини кўпайтириш, қазиб олиш, газни қайта ишлаш ишлари мажмуини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть ва газ саноати соҳасида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий, илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть ва газ конларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, халқ хўжалигини нефть, газ ва газ конденсати билан барқарор таъминлаш, шунингдек, уларни давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар бўйича Ўзбекистон Республикасидан ташқарига етказиб беришни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқда ягона техника сиёсатини олиб бориш, нефть ва газ қазиб олишни камайтиришни таъминлаш, танлов асосида хорижий фирмаларни жалб этган ҳолда газни қайта ишлашни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарни кенгайтириш, қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш, тармоққа илғор технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат-акционерлик бирлашмаси корхоналари билан биргаликда ушбу корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» давлат-акционерлик бирлашмасининг юқори органи қатнашчиларнинг, таркибий бўлинмалари ва акцияларининг назорат пакети бирлашманинг хўжалик тасарруфида бўлган корхоналар вакилларининг йиғилиши ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирлашманинг марказий аппарати тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тавсия қилинсин. Бирлашмага бош директорнинг 5 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» бирлашмаси бош директорининг ўринбосарлари маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 3-илова рус тилидаги матнида берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош директор ўринбосарлари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Бирлашма аппаратига сарфланадиган харажатлар бирлашма таркибидаги тузилмаларнинг ажратмалари ҳисобига таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» бирлашмаси бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 66-уй.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 17 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
229-сон