19.12.2020 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 19.12.2020 йилдаги 34-сон
Дата вступления в силу
19.12.2020
Ҳужжат 19.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича судлар ролини ошириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ва судлар томонидан жиноятларнинг олдини олиш чораларига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 296-моддасига мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят иши бўйича иш юритишда жиноят сабабларини ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари шарт бўлиб, бу жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган фаолият самарадорлигини жиддий тарзда ошириш воситаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида, судлар суриштирув ёки дастлабки тергов органи томонидан процессуал қонун талаблари, шу жумладан, жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашга доир талаблари бажарилган-бажарилмаганлигини синчковлик билан текширишлари зарур. Қонуннинг бу талаби бажарилмаган бўлса, суд бундай ҳолатлар аниқланишини таъминловчи чоралар кўриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қонунга кўра, суд жиноят содир этилишига имкон берган ҳолатларга тааллуқли фактик маълумотларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқишга мажбур. Шу мақсадда, зарурат бўлганда, суд мажлисига қўшимча гувоҳларни чақириш, бошқа далилларни талаб қилиб олиш лозим. Ишлаб чиқариш технологияси бузилганлиги, механизмлар техник ҳолати ва ҳ.к. билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш учун суд мутахассислар ёрдамидан фойдаланишга, зарурат туғилганда, экспертиза ўтказишга ҳақли. Агар суд муҳокамаси давомида қонун бузилганлиги ёки мансабдор шахслар томонидан хизмат вазифалари виждонан бажарилмаганлиги, шунингдек фуқароларнинг ишлаб чиқаришда ёки турмушда ноўрин хулқи-атвори, улар томонидан ижтимоий бурч бузилганлиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланса, суд мазкур шахсларни суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган фаолият самарадорлиги содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлиги принципига изчил риоя қилинишига боғлиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шуни инобатга олган ҳолда, жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ва суд муҳокамаси давомида, судлар жиноятнинг барча иштирокчиларини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари, кўрилаётган иш материаллари билан содир этилган жиноятга алоқаси тасдиқланган шахсларга нисбатан асоссиз равишда жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки тугатиш фактларига нисбатан доим муносабат билдиришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Судлар жиноятлар профилактикасига оид фаолиятида суд процессида жамоатчилик иштироки самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар кўришлари зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тушунтирилсинки, суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги масала жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоаси илтимосномасига кўра, судьянинг ажрими билан ҳал қилинади. Бунда жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси ваколатли орган томонидан юборилганлиги, унинг ваколатлари тегишли тартибда тасдиқланганлиги, муайян шахснинг суд муҳокамасида иштирок этишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (кўриб чиқилаётган ишда жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиши, иш натижасидан шахсан манфаатдорлиги ва ҳ.к.) бор-йўқлиги текширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шуни назарда тутиш лозимки, жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси жамоат ташкилоти умумий йиғилиши ёки унинг сайланадиган органи томонидан, корхона, муассаса, ташкилот меҳнат жамоасининг ёки унинг ташкилий бўлинмаси (бирлашманинг ишлаб чиқариш бирлиги, цех ва ҳ.к.) умумий йиғилиши томонидан кўрсатилиши мумкин. Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини корхона ёки муассаса маъмурияти илтимосномасига кўра, ишда иштирок этишига рухсат бериш қонунга асосланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоасидан айнан бир судланувчига нисбатан жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишни судда кўриш учун тайинлангандан сўнг ишда иштирок этишга рухсат этилган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисига, унинг илтимосига кўра, иш материаллари билан танишиш ва зарур маълумотларни ёзиб олиш имконияти берилиши, суд мажлисининг тайёрлов қисмида эса, процессуал ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Судларнинг эътибори ҳукм, ажрим ва қарорлар матни пухта тузилиши зарурлигига қаратилсин, чунки ишонарли бўлмаган, асослантирилмаган, шошма-шошарлик билан тузилган суд ҳужжатлари суднинг обрўсини, у қабул қилаётган қарорларнинг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини пасайтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлисида раислик қилувчи суд муҳокамаси олиб борилиши, шу жумладан, жиноятни содир этишга имкон берган ҳолатлар баённомада тўлиқ ва холисона акс эттирилиши учун шахсан жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Судлар жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришга доир қонун талабини бажаришда иш бўйича аниқланган ва жиноят содир этилишига олиб келган муайян ҳолатларни хусусий ажримда кўрсатишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий ажримда (қарорда) аниқланган камчилик ва хатоликлар моҳияти баён этилади, шунингдек улар билан содир этилган жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ўртасидаги сабабий боғланиш кўрсатилади ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш тавсия этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий ажримни (қарорни) суд мажлисида эълон қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласи суд томонидан ҳал қилинади, бироқ, барча ҳолларда иш бўйича хусусий ажрим (қарор) чиқарилгани эълон қилинади ва бу ҳақда ёзув суд мажлиси баённомасига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хусусий ажрим (қарор) унинг устидан шикоят қилиш муддати ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция (хусусий) шикояти ёки протести берилган ҳолда, хусусий ажрим (қарор) иш юқори турувчи суд томонидан кўрилгандан сўнг, башарти у бекор қилинмаса, қонуний кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Судлар хусусий ажримлар (қарорлар) ўз вақтида ижро этилиши, жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар амалда бартараф этилиши устидан назоратни кучайтиришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Судлар фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ёки уларни тўхтатишга, жиноятчиларни ушлашга қаратилган ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида, уларнинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига хабарномалар юбориш, шунингдек оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш амалиётини жорий этишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларга жиноят ишларини кўриб чиқишда иш бўйича жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан қабул қилинаётган чоралар самарадорлигини тўлароқ текшириш, шу жумладан, қуйидагилар тавсия этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд муҳокамаларида, тегишли ташкилот ва жамоалар кузатувига топширилган судланганлар тузатилиши ва қайта тарбияланишида жамоатчилик иштирокини назарда тутувчи қонунчиликни қўллаш амалиётини мунтазам умумлаштириб бориш, мазкур материаллардан жиноятларни олдини олишга оид тадбирларда ўз вақтида ва тўлақонли фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу масалада судлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва уларни бартараф этиш ҳамда уларга йўл қўймаслик мақсадида судьяларга аниқ ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд процессининг тарбиявий-профилактик таъсири, иш фақат моддий ва процессуал қонун нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳал этилгандагина самара бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, сансалорлик, дастлабки ва суд тергови тўлиқ эмаслиги ва бир томонлама олиб борилганлиги фактларига қатъийроқ муносабат билдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар суриштирув, тергов органи, прокурор ёки суднинг ўзи томонидан аниқланган жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмаган бўлса, ушбу бўшлиқ тўлдирилиб, унга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Судлар ўта оғир жиноятлар, шу жумладан, терроризм, қасддан одам ўлдириш, коррупцияга оид, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилиш билан боғлиқ, шу жумладан, вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилишига имкон берган ҳолатларга, шунингдек суриштирув, дастлабки терговни амалга оширишда йўл қўйилган қонун бузилишларига алоҳида эътибор беришлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар жиноят ишларини кўришда аниқланган ҳар бир сансалорлик, хўжасизлик фактига, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот ва айрим мансабдор шахс фаолиятида йўл қўйилгани бошқа ҳуқуқбузарликка нисбатан муносабат билдиришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Судлар қонуний кучга кирган ҳукмни, башарти суднинг фикрига кўра, бундай муҳокама тарбиявий-профилактик аҳамиятга эга бўлса, судланган шахснинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо белгиланган шахсга нисбатан ҳукм нусхасини унинг иш жойига юборар экан, суд меҳнат жамоаси эътиборини судланганнинг хулқи устидан назорат қилиш ва у билан тарбиявий ишлар олиб бориш мажбуриятига қаратиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда ҳукм маълумот учун матбуот, радио, телевидение ёки унинг тарбиявий таъсири кенг бўлишини таъминловчи бошқа усулларда жамоатчилик эътиборига етказилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Хусусий ажримлар (қарорлар) сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида юқори турувчи судлар бундай ажримлар (қарорлар) чиқарилиши амалиётини ҳамда амалда бажарилиши натижаларини мунтазам равишда ўрганишлари ва умумлаштириб боришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар сабабларини ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш тўғрисидаги қонун талаблари бажарилиши устидан назоратни кучайтиришлари, хусусий ажримлар (қарорлар) сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 19 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-сон