14.12.2020 йилдаги 780-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2020 йилдаги 780-сон
Дата вступления в силу
14.12.2020
Ҳужжат 14.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 мартдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида онлайн тартибида фаолият юритувчи тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялашган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда — ягона ахборот тизими) жорий этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасининг электрон турдаги суғурта хизматларини (кейинги ўринларда — Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга ошириш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштиришга мўлжалланган мажбурий суғурта бўйича фаолият олиб борувчи суғурта ташкилотларининг ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган ахборот модулларини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мажбурий суғурта электрон шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартибини, суғурта қилдирувчи ва суғурта ташкилоти ўртасида электрон ахборот алмашинуви, мажбурий суғурта электрон шартномаси тузилганлиги тўғрисида хабарномани юбориш ва хабарноманинг мазмунига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан Е-полисни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона ахборот тизими таркибида Е-полисни расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модулларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиялаштириш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу қарор билан жорий этилаётган механизмни амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар ва идоралар — Е-полисни расмийлаштиришда зарур бўлган маълумотларни ягона ахборот тизимига тақдим этиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотлари — мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилишда зарур бўлган маълумотларни ягона ахборот тизимига тақдим этиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма — Е-полисни расмийлаштиришда зарур бўлган ахборот-маълумотлар тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда суғурта ташкилотлари ўртасида алмашинувини таъминлаш учун жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан реал вақт режимида идоралараро ахборот алмашинувини ташкил қилиш учун ягона ахборот тизимини «Ўзбектелеком» АК электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) ҳамда «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник талабларга мувофиқ ягона ахборот тизимини Ягона интегратор серверлар майдонида белгиланган тартибда жойлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар Е-полис тизимини бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларига татбиқ этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма ва суғурта ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Е-полислар, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотлардан иборат бўлган, Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш бўйича ахборот-маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлар билан маълумотлар алмашинувини ташкил этиш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 14 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
780-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 780-сон қарорига

ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) суғурта қилдирувчи ва суғурта ташкилоти, суғурта ташкилоти ва Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўртасида электрон ахборот ресурсларини алмашиш орқали транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн тартибида фаолият юритувчи ягона ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот алмашинуви иштирокчилари — суғурта қилдирувчи, суғурта ташкилоти, Жамғарма ва Ягона ахборот тизими билан интеграциялашган вазирликлар ва идоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полис — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон шаклда тузилган суғурта шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилоти — тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва Е-полисга мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси — суғурта ташкилоти расмий веб-сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисми ёки унинг мобил иловаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчи — суғурта ташкилоти билан мажбурий суғурта электрон шартномасини тузган ва суғурта мукофоти бўйича тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган, муомалага лаёқатли жисмоний ёки юридик шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида қуйидагича амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўғридан-тўғри суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг расмий веб-сайтидан суғурта қилдирувчи танлаган суғурта ташкилоти расмий сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисмига йўналтириш орқали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистоннинг ягона суғурта порталидан суғурта қилдирувчи танлаган суғурта ташкилоти расмий веб-сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисмига йўналтириш орқали.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шахсий маълумотларни қайта ишлашда ахборот алмашинуви иштирокчилари шахсий маълумотлар ва суғурта сири деб таснифланган маълумотларни уларга ноқонуний ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусха олиш, тақдим этиш ва тарқатишдан, шунингдек, бошқа ноқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ушбу Қоидаларга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Е-полисни тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Е-полис оммавий шартнома ҳисобланади ва бир йил муддатгача тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Е-полис, шартномада бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти тўланган пайтдан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Агар Е-полисда суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати назарда тутилмаган бўлса, мажбурий суғурта электрон шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Транспорт воситаси олинганда (сотиб олинганда, мерос қилиб олинганда, ҳадяга олинганда) унинг эгаси транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига бориш муддатига, бироқ ўн кундан кам бўлмаган муддатга Е-полисни тузишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Транспорт воситасидан мавсумий фойдаланишда унинг эгаси ундан фойдаланиш давридан иборат муддатга Е-полисни тузиш ҳуқуқига эга. Бунда кўрсатиб ўтилган муддат календарь йилда олти ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Транспорт воситасининг эгаси мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурта ташкилотини эркин танлаш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Е-полисни тузиш учун суғурта қилдирувчи ҳар бир транспорт воситаси бўйича суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги Е-полисни тузиш тўғрисидаги электрон аризага қуйидаги маълумотларни киритади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчининг ва/ёки транспорт воситасини бошқаришга ваколат берилган жисмоний шахсларнинг (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахсларга рухсат берилиши шарти билан Е-полис тузилган тақдирда) шахсий идентификация рақамини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчининг идентификация рақами (юридик шахс учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси эгасининг шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами (агар транспорт воситаси мулкдори бошқа жисмоний шахс бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобил телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полис тузилаётган транспорт воситасининг давлат рақами белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар суғурта қилдирувчи қонунчиликка асосан сийлов олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасига кирса, мажбурий суғурта бўйича сийловлар мавжудлиги тўғрисида белги қўйиб, юқоридаги тоифага тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (гувоҳнома, маълумотнома) тегишли рақамлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси эгасининг ихтиёри билан мазкур транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошларининг (ота, она, эр (хотин), ўғил, қиз, ака, ука, опа, сингил) қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тегишли рақамлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тегишли маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганда автоматик тарзда тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Е-полис тузилаётган вақтда Ягона ахборот тизими қисман ёки тўлиқ ишламаганда, яъни давлат ахборот базалари қисман ишламаган ва/ёки улар билан алоқа узилган тақдирда, суғурта қилдирувчи аризадаги маълумотларни қўлда киритади. Суғурта қилдирувчи томонидан тўлдирилган аризадаги маълумотлар Ягона ахборот тизимига юборилади ва давлат ахборот базалари ишга туширилгандан ва/ёки алоқа тиклагандан сўнг юборилган маълумотларнинг мувофиқ ёки номувофиқлиги текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Аризадаги маълумотларнинг давлат ахборот базаларидаги маълумотларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақидаги ахборот Ягона ахборот тизимидан суғурта ташкилотига келиб тушса, аризадаги маълумотларни қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси ёки SMS-хабар орқали суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчига маълумот юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Агар суғурта қилдирувчи томонидан ариза берилган санадан бошлаб 24 соат давомида маълумотлар қайта текширилмаса ва/ёки тўғриланмаса, унда суғурта ташкилоти Е-полисни тузиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш имконияти йўқлиги тўғрисида суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси ёки SMS-хабар орқали суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мажбурий суғуртага оид сийловлар бўйича суғурта қилдирувчи ўзи томонидан суғурта ташкилотига тақдим этилаётган электрон ёки сканер маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мажбурий суғурта электрон шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полисда кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасининг эгаси ўзгарганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Е-полиснинг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва Е-полис амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Суғурта қилдирувчига (унинг қонуний вакилларига, меросхўрларига, ҳуқуқий ворисларига) суғурта суммасининг бир қисмини қайтариш суғурта қилдирувчи (унинг қонуний вакиллари, меросхўрлари, ҳуқуқий ворислари) тегишли тартибда мурожаат қилган кундан бошлаб 14 календарь кун мобайнида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги тузилган Е-полис бўйича суғурта мукофоти ҳисобига ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ахборот алмашинуви иштирокчилари ўртасида электрон ахборот алмашинуви
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Суғурта қилдирувчи ва суғурта ташкилоти ўртасида электрон ахборот ресурсларини алмашишда суғурта ташкилоти қуйидагиларни таъминлашга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидан тун-у кун эркин фойдалана олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полисни тузиш ҳақидаги аризани шакллантириш имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида оммавий оферта — Е-полисни тузиш таклифини, мажбурий суғурта қоидаларини (стандарт суғурта шартлари) жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полис тузиш тўғрисидаги аризада суғурта қилдирувчи томонидан аризани шакллантириш учун зарур бўлган ҳарфлар, рақамлар ва белгиларнинг минимал ҳамда максимал сони ва форматига мувофиқлигини автоматик тарзда текшириш ва агар аризадаги ёзувлар мос келмаса суғурта қилдирувчи томонидан номувофиқ жойларни текшириш ва тўғрилаш зарурати тўғрисида хабар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси резидентлари билан Е-полисни тузишда Ягона ахборот тизими билан интеграциялашган вазирликлар ва идоралар ахборот тизимларидан олинган маълумотларни аризада автоматик тарзда тўлдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полис тузилганлиги тўғрисидаги маълумотни рўйхатдан ўтказиш ва унинг ноёб рақамини олиш учун Ягона ахборот тизимига юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона ахборот тизимига йўналтириш орқали Е-полис ҳақиқийлигини текшириш имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти миқдори, шунингдек, мажбурий суғурта бўйича тақдим этиладиган сийловни (мавжуд бўлганда) ҳисобга олган ҳолда суғурта мукофотининг миқдори билан таништириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта миқдори (суммаси), тарифларни ҳисоблашда ишлатиладиган коэффициентлар тўғрисидаги ва Е-полисни тузиш билан танишиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган, мажбурий суғурта қоидалари (стандарт суғурта шартлари) ва оммавий оферта — Е-полисни тузиш таклифи билан суғурта мукофотини тўлашдан олдин таништириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофотини нақд ёки нақдсиз тўлаш, шу жумладан, суғурта қилдирувчи томонидан суғурта тўловчининг тўлов реквизитлари, ҳисобварағи, тўлов муддати ва Е-полиснинг кучга кириш санаси кўрсатилган тўлов ҳисобини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан тўланмаса, суғурта ташкилоти суғурта қилдирувчига Е-полис тузилмаганлик тўғрисида хабар қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полисни тузиш тўғрисида хабар берадиган усулни суғурта қилдирувчи томонидан танлаш имкониятини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Суғурта мукофоти Е-полисда назарда тутилган тўловдан камроқ миқдорда тўланган бўлса, суғурта ташкилоти суғурта мукофотининг тўланмаган қисми, суғурта қилдирувчи томонидан уч кун муддатда тўланиши зарурлиги тўғрисида дарҳол хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Суғурта мукофоти миқдори ортиқча тўланган тақдирда, суғурта ташкилоти унинг суғурта қилдирувчига қайтарилишини таъминлайди ва тегишли хабарни юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Суғурта ташкилоти маълумотни ўзгартириш тўғрисида ариза олгандан сўнг Е-полисни қайта расмийлаштириш учун аризада кўрсатилган маълумотлар автоматик тарзда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар билан мувофиқ эканлигини текширади ва солиштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг хоҳишига биноан (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида билдиришнома юбориш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш, суғурта тўловларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисида низомда белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхаларини суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) суғурта ташкилотига юборишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Агар суғурта ҳодисаси рўй берганлигини ва суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаса, суғурта ташкилоти бу тўғрисида ушбу ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида, етишмаётган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатган ҳолда жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг (суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш ҳолларида) электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) ва (ёки) кўрсатилган телефон рақамига SMS-хабар орқали маълумот юбориши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги ариза берувчининг шахсий кабинетида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Е-полис тузилганлиги тўғрисида хабарномани юбориш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ягона ахборот тизими томонидан суғурта қилдирувчига мажбурий суғурта электрон шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома қуйидаги шаклларда юборилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчининг электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) электрон хабарнома шаклида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда суғурта қилдирувчи хабарнома юборишнинг бир ёки бир нечта усулини танлаш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Е-полис тузилганлиги тўғрисида SMS-хабар шаклида юборилган маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотининг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полиснинг амал қилиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Е-полиснинг ноёб рақами;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона ахборот тизимига ҳавола.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Е-полис тузилганлиги тўғрисида электрон шаклда юборилган хабарнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилотининг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Е-полиснинг амал қилиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Е-полиснинг ноёб рақами;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона ахборот тизимига ҳавола.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Е-полис ҳақиқийлигини текшириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ягона ахборот тизими орқали Е-полис ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи томонидан давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Е-полис ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи томонидан ўз шахсий кабинети орқали ёки давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Е-полис ҳақиқийлигини текшириш тегишли мобил қурилма орқали QR-кодни ўқиб олиш ёки Е-полиснинг ноёб рақамини киритиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органларига тақдим этиш учун суғурта қилдирувчи Е-полисни қоғозга чиқариб олиши ёки уни электрон шаклда ёхуд бошқа визуал шаклда танишиш имконини берувчи қурилмада тақдим қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Қоғозга чиқариб олинган ёки электрон шаклда олиб юриш имконини берувчи қурилмада (смартфон, планшет ва бошқалар) тақдим этилаётган Е-полис ўлчами ҳужжат матни билан визуал ҳолда танишиш имконини бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ахборот алмашинуви иштирокчилари ягона ахборот тизимида ахборот алмашинуви
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги суғурта ташкилотининг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган ва/ёки суғурта ташкилотини Жамғарма аъзолигидан чиқариш ва/ёки ягона ахборот тизими доирасида Жамғарма ва суғурта ташкилоти ўртасида маълумот алмашиш тўғрисидаги шартномани бекор қилган тақдирда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма ягона ахборот тизими билан суғурта ташкилотининг ахборот тизими ўртасида мажбурий суғурта электрон шартномасини тузиш учун зарур бўлган маълумот алмашинувини мутаносиб равишда тўхтатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма ўзининг расмий веб-сайтида ушбу суғурта ташкилоти билан электрон суғурта шартномаларни тузиш мумкин эмаслиги ва бунинг сабаблари тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради ҳамда суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси билан ахборот алмашинувини мутаносиб равишда тўхтатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистоннинг ягона суғурта порталига ушбу суғурта ташкилоти билан Е-полисни тузиш мумкин эмаслиги ва суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси билан ахборот алмашинуви тўхтатилганлиги (вақтинча тўхтатганлиги) тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради ҳамда суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси билан ахборот алмашинувини мутаносиб равишда тўхтатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ташкилоти ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида Е-полисни тузиш мумкин эмаслиги ва унинг сабаблари тўғрисидаги маълумотни жойлаштиради ва мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатишни мутаносиб равишда тўхтатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ушбу Қоидалар билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ушбу Қоидаларнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидаларига

ИЛОВА

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва суғурта ҳодисаси содир бўлганда кўриб чиқиш

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат


1-босқич

Суғурта қилдирувчи

Суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсида Е-полис сотиб олиш учун аризани тўлдиради.

Заруратга кўра


2-босқич

Суғурта ташкилоти

1. Е-полис сотиб олиш учун юборилган аризадаги маълумотларни текширади ҳамда электрон шартнома тузиш учун оммавий оферта билан танишиш, тасдиқлаш ва суғурта мукофотини тўлаш тўғрисида таклифини беради.

2. Агар маълумот нотўғри ёки қисман тўлдирилган бўлса, аризадаги маълумотни қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида суғурта қилдирувчига маълумот юборади.

Автоматик тарзда


3-босқич

Суғурта қилдирувчи

1. Е-полисни тузиш учун оммавий оферта билан танишади ва тасдиқлайди.

2. Е-полисда кўрсатилган суғурта мукофотини тўлайди.

3. Агар суғурта ташкилотидан аризани қайта текшириш ва тўғрилаш ҳақида маълумот келса, маълумотларни текширади ва тўғрилаб қайта юборади.

Автоматик тарзда 24 соат ичида


4-босқич

Суғурта ташкилоти

Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланганлигини текширади ва Е-полис бўйича ягона ахборот тизимига маълумот юборади.

Автоматик тарзда


5-босқич

Ягона ахборот тизими

1. Тузилган шартнома бўйича маълумотларни сақлайди, Е-полиснинг ноёб рақамини шакллантиради ва суғурта ташкилотига юборади.

2. Суғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида ва электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) электрон хабарнома шаклида маълумот юборади.

Автоматик тарзда


6-босқич

Суғурта қилдирувчи

1. SMS ёки электрон манзилига юборилган хабарномада кўрсатилган ҳаволага ўтади ва Е-полисни электрон қурилмага юклайди ёки қоғозга чиқариб олади.

2. Ягона ахборот тизими ёки суғурта ташкилоти расмий веб-сайти, Е-полиснинг ноёб рақами ва транспорт воситасининг давлат рақам белгисини киритиш орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ЙХҲББ ходимлари

Ягона ахборот тизими орқали ёки планшет қурилмадаги ахборот тизимларни интеграцияси орқали Е-полисни ҳақиқийлигини текширади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


8-босқич

Ариза берувчи

Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Е-полис бўйича жабрланувчи ёки суғурта қилдирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳужжатларнинг электрон ёки сканерланган нусхалари суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали юборади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


9-босқич

Суғурта ташкилоти

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган санаси тўғрисида электрон маълумотнома ариза берувчига, у кўрсатган электрон почта манзилига (агар мавжуд бўлса) юборилади ва (ёки) суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги аризачининг шахсий кабинетида кўрсатилади.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда


10-босқич

Суғурта ташкилоти

Қонунда белгиланган муддатларда аризани кўриб чиқади ва тўловни амалга ошириш ёки рад этиш ҳақида ариза берувчига хабар беради.

Тўлиқ бўлмаган автоматик тарзда

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/780/1618-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 06.12.2022 й., 09/22/694/1068-сон)