LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1994 йил 23 июндаги 316-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати қуйидаги мазмундаги бандлар билан тўлдирилсин:
«39. СССР Министрлар Советининг «Шахсий пенсиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1977 йил 19 декабрдаги 1128-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 14 январдаги 11-сон қарорига илова қилинган Шахсий пенсиялар тўғрисидаги низомнинг I, II ва III бўлимлари.
40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги шахсий пенсиялар тайинлаш бўйича комиссия таркиби тўғрисида» 1993 йил 7 февралдаги 108-сон қарори».