Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2012 13.03.1997 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.1997 йилдаги 142-сон
Дата вступления в силу
13.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2012
Ҳужжат 13.03.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ АКАДЕМИЯСИДА ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ФАКУЛЬТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли «Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши академиясини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 19 апрелдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбар кадрлари бўғинининг, вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, жамоат ва хўжалик тузилмаларининг ташқи алоқалар соҳасида қатнашувчи мутахассисларининг сиёсий ва касбий тайёрлашни тубдан яхшилаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультети ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультети тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Академиянинг «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультетининг асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дипломатик кадрларни, Ташқи ишлар вазирлиги ва иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимидаги, давлат ҳокимияти бошқаруви органларидаги, жамоат ва хўжалик тузилмаларидаги халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат дастурлари ва буюртмаларига мувофиқ ташқи алоқалар соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштириш, оператив-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи сиёсат, давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик ишланмалар ва тадқиқотлар тайёрлаш ҳамда нашр этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги концепциялар, дастурлар, лойиҳалар, тавсияларни илмий экспертиза қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, Академиянинг «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультети тингловчилигига Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар тизимининг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, жамоат ва хўжалик тузилмаларининг олий маълумотли, чет тилларни биладиган, ташқи алоқалар соҳасида иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари, халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислари қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Академия ректори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультети ташкил этилишини ҳисобга олиб Академиянинг штат жадвалини, тузилмасини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар сиёсати бўйича ҳамда Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишган ҳолда бир ой муддатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва малакаси оширилиши зарур бўлган мансабдор шахслар рўйхатини қабул қилиш тартибини ва кейинчалик ўқиш тамомлангандан кейин ишга юбориш тартибини ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тавсиялари бўйича 1997-1998 ўқув йилида Академиянинг «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультетига 40 нафар тингловчи шу жумладан, «Давлатлараро муносабатлар» бўлимига — 20 киши «Ташқи иқтисодий алоқалар» бўлимига — 20 кишини қабул қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультетида ўқитувчиликка Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, вазирликлари ва идораларининг халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи етакчи мутахассисларини, шунингдек хорижий мамлакатлардан олимлар ва мутахассисларни жалб этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили, 1997 йилдан бошлаб, «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультети ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясига қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Академиянинг «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультети моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда ўзларининг таркибий бўлинмаларида, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналарида факультет тингловчиларининг стажировкасини ўтказишда кўмаклашсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 13 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
142-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар» факультети тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультети (кейинги ўринларда — Академия факультети деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг олий ўқув юртидан сўнг халқаро муносабатлар ва дипломатия, халқаро иқтисодий муносабатлар, сиёсат, ҳуқуқ ва иқтисодиёт соҳасидаги касбий таълим жараёнини халқаро таълим стандартларига мувофиқ амалга оширувчи ўқув бўлинмаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Академия факультети давлатлараро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, дипломатия, халқаро сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги етакчи ўқув, илмий ва услубий марказ ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Академия факультети ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Академия Устави ва мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. «ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ФАКУЛЬТЕТИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Академия факультети:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) дипломатик кадрлар, олий маълумотли, чет тилларни биладиган, ташқи алоқалар соҳасида иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизими, давлат ҳокимияти бошқаруви органлари, жамоат ва хўжалик тузилмалари учун халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) давлат дастурлари ва буюртмаларига мувофиқ ташқи алоқалар соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва чуқурлаштиришни, оператив-таҳлилий материалларни тайёрлашни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ташқи сиёсат, давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари илмий-услубий ишланмалар ва тадқиқотларни тайёрлаш ва нашр этишни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Академия факультети таълим жараёнининг мақсади тингловчилар томонидан ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги зарур назарий ва амалий билимларнинг, ташқи алоқалар ташкилотчилик ва бошқарувчилик ишлари кўникмалари соҳасидаги ватанимиз ва чет эл фанининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш, шу жумладан, янги ахборот тизимларидан фойдаланиш, илмий-тадқиқот ишлари кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мутахассисликка оид ишлар учун зарур бўлган ҳажмдаги хорижий тилларни эгаллаш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Академия факультети қуйидаги йўналишлар бўйича касбий тайёргарликни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро муносабатлар тарихи, ташқи сиёсат ва дипломатия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро иқтисодий муносабатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон ва минтақавий иқтисодиёт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ҳуқуқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дипломатия ва консуллик хизмати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
политология.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ФАКУЛЬТЕТДАГИ ЎҚУВ-ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Факультетдаги таълим мазмуни давлат таълими стандартлари асосида ишлаб чиқиладиган ва қабул қилинадиган «Халқаро муносабатлар» ва «Халқаро иқтисодий муносабатлар» мутахассисликлари бўйича касбий намунавий таълим дастурлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Таълим жараёни давлат таълими стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Академия факультетида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи сиёсат ва дипломатия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон иқтисодиёти ва замонавий халқаро иқтисодий муносабатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ҳуқуқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дипломатия ва консуллик хизмати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий тиллар кафедралари фаолият кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академия ректори кафедраларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув жараёни факультет деканати томонидан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Факультетда машғулотларни ўтказишнинг қуйидаги шакллари белгиланади: лекциялар; семинарлар; видео дарслар; амалий ўйинлар (шу жумладан, ШЭХМдан фойдаланган ҳолда ясама (имитацион) ва таркибий моделлаштириш ўйинлари); рефери бўйича маслаҳатлар; контроль, курс, диплом ишлари; ишлаб чиқариш ва тил амалиёти; якуний тест имтиҳонлари; тингловчиларининг мустақил машғулотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Академия факультети тингловчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқитишнинг юзма-юз сўраш шакли бўйича олиб борилади. Ўқитиш шакли ва муддати мақсадига қараб Академия томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўқитувчилик ишига ўриндошлик тартибида ва соатбай тўлаш шартларида республика олий ўқув юртларининг етакчи олимлари, илмий-тадқиқот институтларининг, вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, шунингдек чет мамлакатлардан олимлар таклиф этилади. Чет мамлакатлардан олимлар ва мутахассислар контракт асосида ишлашга таклиф этиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. «ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР» ФАКУЛЬТЕТИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Академия факультетининг тингловчилари этиб энг аввал юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, — вазирликлар, идоралар тизими ва ҳокимликларнинг халқаро муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислари, шунингдек ҳақ тўлаш-контракт асосида чет тилларни биладиган ва ташқи алоқаларни амалга оширадиган жамоат хўжалик тузилмалари ходимлари қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Академиянинг мазкур факультетига қабул қилинадиган тингловчилар сони Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Академиянинг мазкур факультетига қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар сиёсати бўйича ва Давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан тасдиқланган қабул қилиш қоидалари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.